muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди.

Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

- Илоҳим, дуоларимиз ижобат бўлиб, Аллоҳ юртимизни тинчлик-осойишталикда сақласин, файзу барака берсин. Мана, мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида турибмиз. Халқимиз билан бирга шу кунларга етганимизга шукрлар айтамиз. Олдимизга яна катта-катта режалар қўйганмиз. Бунинг учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилишимиз, ёшлар тарбиясига эътибор беришимиз керак. Ҳамма соҳада таълимни, билимни оширсак, натижалар юқори бўлади. Ёшларимиз Имом Бухорий, Мирзо Улуғбекдай боболаримизга муносиб бўлишини истаймиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ислом маърифати бўйича, худди Бухородагидек, Самарқандда ҳам намуна яратиш кераклиги таъкидланди. Алломаларимиз меросидан фойдаланиб, жаҳолатга қарши маърифатни кучайтириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳозирги кунда Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари пардозлаш ишлари намуналарини кўздан кечирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасасида юртимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман-шаҳар Бош имом-хатиблари учун шу йил 21-23-август кунлари бўлиб ўтган 36 соатлик малака ошириш ўқувлари якунланди.

Малака ошириш ўқувларининг якуний маросимида Президент Администрацияси ва Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази масъул вакиллари ҳамда 220 нафарга яқин Бош имом-хатиблар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиқган мутасадди вакиллар малака ошириш ўқувларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларни муборакбод этиб, илм олишда бардавом бўлишга чақирди ва халқимиз учун беминнат хизматларини юксак эътироф этди.

Якунда малака ошириш ўқувларини тамомлаган битирувчиларга сертификат ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Четверг, 24 Август 2023 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди жамоаси фонднинг халқаро алоқалар бўлими ходими Алижон ака Болтабоевнинг волидаи муҳтарамаларининг вафотлари муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оила, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Видеолавҳалар

Top