muslim.uz

muslim.uz

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Абдумалик Тўйчибоев XII асрда Самарқанд муҳитида яшаб ижод қилган улуғ аждодларимиздан бири, асли Кеш (Шаҳрисабз) шаҳридан бўлган Aҳмад ибн Мусо ал-Кешший қаламига мансуб “Мажмуъ ал-ҳаводис ва ан-навозил ва ал-воқеъот” (“Ҳодисалар, ҳукмлар ва воқеалар мажмуаси”) номли тарихий-ҳуқуқий асарни ўрганиб, унинг танқидий нашрини тайёрлади.

ЎзА хабарига кўра, ушбу китоб ислом дунёсининг нашр маркази сифатида машҳур бўлган Ливаннинг Байрут шаҳрида чоп этилди. Мазкур китоб “Мажмуъ ал-ҳаводис ва ан-навозил ва ал-воқеъот”нинг мамлакатимиз ҳамда Туркия қўлёзма фондларида сақланаётган 9 та нодир нусха асосида тайёрланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўз даврида ислом оламининг машҳур алломаси ҳисобланган Абу Ҳафс ан-Насафийнинг илмий мактабида етишган ал-Кешший ўз устози воситасида эришган манбаларни бир китобда жамлаган. Натижада, IX-XI асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда кенг тарқалган 15 нодир асарнинг парчалари “Мажмуъ ал-ҳаводис ва ан-навозил ва ал-воқеъот”дан жой олади. Ал-Кешший аксар манбаларни шакл ва мазмунини ўзгартирмаган ҳолда келажак авлодларга етказишни мақсад қилган кўринади. Унинг мазкур мажмуаси воситасида бугунги кунга етиб келмаган “Фатово Aби Aбдиллоҳ ибн Aби Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорий”, “Мухтасар ал-Мунтақо”, "Фатово Aби Бакр Муҳаммад ибн ал-Фазл ал-Бухорий”, “Мухтасар Фавойид ар-Рустуфағний”, “Фатово Ибн ал-Валид ас-Самарқандий”, “Фатово Ато ибн Ҳамза ас-Сўғдий”, “Ғариб ар-ривоя”, “Фатово Нажмиддин ан-Насафий” каби нодир асарларнинг айрим парчалари билан яқиндан танишиш имконияти мавжуд.
Китоб Мовароуннаҳрда етишган олимлар ҳақида аввал фанга маълум бўлмаган янги маълумотларни ўз ичига олгани билан ҳам эътиборга молик. Хусусан, Муҳаммад ибн Яҳё ал-Башоғарий, Aбу Наср ад-Дабусий, Aбу Шужо ал-Aлавий ва Aто ибн Ҳамза ас-Сўғдий каби фақиҳлар ҳақидаги янгиликларни қайд этиш мумкин. Қўшимча равишда асарда Абу Мансур Мотуридий, Aли ибн Саид ар-Рустуфағний, Aбу Aли ан-Насафий, Шамсулаимма ал-Ҳалвоний, Рукниддин Aли ас-Сўғдий, Aбу Бакр ас-Сарахсий, Aбулюср ал-Паздавий ва Абу Ҳафс ан-Насафий каби буюк аждодларимизнинг ҳаётига доир қимматли маълумотлар ҳам жой олган.
Китоб ислом ҳуқуқшунослиги – фиқҳга доир бўлса-да, унда калом, ҳадис ва ҳикамийя каби илмларнинг масалалари ҳам учрайди. Асар ўз даврига оид баъзи тарихий воқеаларни баён қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Имом Бутий раҳимаҳуллоҳ
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Глобаллашув жараёнида юзага келаётган турли масалаларга диний нуқтаи назардан бағрикенглик ва холислик асосида ёндошиш тамойилларини Тошкент ислом институти талабаларда шакллантириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
▫️ “Халқимизни ғоявий ва мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялашда диний соҳа ходимларининг асосий вазифалари” мавзусидаги давра суҳбатида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ТИИ ўқитувчиси Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, ТИИ проректорлари У.Ходжаев, С.Примов, Ё.Бухарбоев, профессор-ўқитувчилар ва Модуль таълим тизими талабалари иштирок этди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Четверг, 24 Ноябрь 2022 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилоятидаги “Зангиота” жоме масжиди имом ноиби Ҳайруллоҳ домла Мамаюнусовнинг падари бузрукворлари Саъдулла ҳожи ота вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Ҳайруллоҳ домла Мамаюнусовнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мақолалар

Top