muslim.uz

muslim.uz

Воскресенье, 13 Февраль 2022 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳридаги "Новза" жоме масжиди муаззини Абдулҳодий қори Самиевнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган онахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган мураттаб қори фарзандларни ўстирдилар, чиройли тарбияладилар.

Аллоҳ таоло марҳума онанинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Фарзандларини Қуръонга ошно қилиб тарбиялаганликлари ва бу йўлдаги чеккан заҳматларини Аллоҳ "иззат тожи" билан сийласин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Абдулҳодий қори Самиевга ва у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Суббота, 12 Февраль 2022 00:00

Отинойи маърифатли бўлиши шарт

Бугун, 11 февраль куни Яшнобод тумани “Беҳизор” маҳалласи идорасида Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова ва Яшнобод тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Тўтинисо Масаитова иштирокида туман отинойилари билан суҳбат ўтказилди.

Тадбирда отинойилар фаолияти билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.  Шу билан бирга, отинойиларга иш режада амалга оширилиши зарур бўлган  вазифалар батафсил тушунтирилди.

Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан тўғридан-тўғри ҳукм чиқармаслик, турли масалаларда билиб-билмай фатво беришдан эҳтиёт бўлиш, жума тезисларидан фойдаланиш каби масалалар отинойиларга эслатиб ўтилди.

Оилавий маросимларда отинойилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган айрим салбий ҳолатларнинг олдини олиш, маъруза қилишда мўътадилликка риоя этиш зарур.

Режага мувофиқ отинойиларнинг ўз билим ва малакаларини ошириб боришларии таъминлаш мақсадида юртимиз уламолари томонидан чоп этилган  ақида, фиқҳ, ҳадис ва ислом тарихига оид қўлланмалари фойдаланиш тавсия этилди.

 

@VAKILLIKUZ

Азизжон домла Жамолов

"Шайх Дарвеш" масжиди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Shamsuddinxon Boboxonov” нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси “Мўминалар” журнали учун мақолалар танловини эълон қилган эди.

Қаламкаш ижодкорлардан 2021 йил 31 декабрь санасигача 150 га яқин турли жанрдаги мақолалар етиб келди. Муаллифлар орасида тажрибали отинойилар, зукко талабалар, малакали устозлар ва бошқа касб эгалари борлигидан мамнун бўлдик.

Танлов ҳайъат аъзоларининг мақолаларни саралаш натижаларига кўра қуйидаги ижодкорлар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ЎзХИА ҳузуридаги Малака ошириш маркази кафедраси мудири Муҳаммаджон Абдуҳамидовнинг “Замонавий ижтимоий муаммолар” мавзудаги;

2-ўрин: Филолог, таржимон Дилбар Ражабованинг “Хатокор пешона” мавзусидаги;

3-ўрин: Олимбой Аллабергановнинг “Буюк танлов” ва Бибиражаб Элбекованинг “Аёллар, сизларга не бўляпти?” мақолалари.

Ғолиблар яқин кунларда ўтказилиши мўлжалланаётган тақдирлов тадбирига таклиф қилинади ҳамда ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, бизга юборилган ижод намуналарининг саралари журнал ва каналимиз саҳифаларида чоп этилади, иншоаллоҳ.

Маълумот учун, "Ҳидоят", "Мўминалар" журналлари ва "Ислом нури" газеталарига қуйидаги линк орқали онлайн обуна бўлишингиз мумкин: obuna.hidoyat.uz;

"Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналларининг телеграм тармоғидаги саҳифасига эса қуйидаги линк билан аъзо бўлиб, сара мақолалардан баҳраманд бўлинг: https://t.me/muminalaruzb; https://t.me/HidoyatUz.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги
“Shamsuddinxon Boboxonov”
нашриёт-матбаа ижодий уйи таҳририяти

Мақолалар

Top