muslim.uz

muslim.uz

Ҳаяжонли дамлар ортда қолди, узоқ ва қийин кечган мунозаралардан сўнг ғолибалар аниқланди. Марҳамат, совриндорлар билан танишинг:

18-25 ёшдаги қориялар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Лутфуллаева Розияхон Сайфулла қизи
2-ўрин – Мираҳмадова Мадинабону Мирхайдар қизи

26-40 ёшдаги қориялар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Масидиқова Ўғилой Саидакбар қизи
2-ўрин – Фахриддинова Мунисхон Абдухасановна

Қуръон мусобақасининг 18-25 ёшдаги қориялар ўртасида тиловат йўналиши бўйича совриндорлар:
1-ўрин – Муллахонова Дилдора Нематжоновна
2-ўрин – Соқиева Мутриба Сахабиддинзода
3-ўрин – Абдусатторова Зайнабхон Умид қизи

26-40 ёшдаги қориялар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин – Тургунбаева Буойша Абдулбориевна
2-ўрин – Маликова Насиба Акмалджоновна
3-ўрин – Аленова Наргиса Абдуллаевна

Барча совриндорларни чин кўнгилдан муборакбод этамиз!

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев пойтахтитмиздаги таълим муассасалари, корхоналар, ташкилотлардаги Ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқотда Наврўз арафасида ички туризм ташкил қилинишини айтиб ўтди.

Мазкур саёҳат Президентимизнинг жорий йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида уюштирилмоқда.

ЎзА хабарига кўра, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни, айниқса ёш авлодни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси, зиёратгоҳлари, обидалари билан кенг таништиришга хизмат қиладиган ушбу лойиҳада 217 мингдан зиёд йигит-қизлар иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Ушбу эзгу лойиҳа нафақат ёшларни тарихий жойлар билан таништириш, балки, уларнинг туризм соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, тадбиркорликка кенг жалб этишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Аллоҳ таолонинг улуғ инояти ила Ўзбекистон халқининг ихлосу-муҳаббатлари остида ўтаётган Республика Қуръон мусобақаси энг қизғин паллага кириб бормоқда. Бугунги кунда вилоятларимизда мусобақанинг иккинчи, вилоят босқичи ўтказилиб, қироат моҳирлари аниқланмоқда. Пойтахтимизда ҳам туманларида энг яхши деб топилган ҳофизи Қуръонлар мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этадилар. Ғолибларни эса Республика босқичи кутмоқда.

18-19 Март кунлари Пойтахтимизнинг “Наврўз” тантаналар саройида ўтказиладиган Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичига азиз Қуръон шайдоларини таклиф этамиз.

Эркаклар ўртасидаги мусобақа: 18-Март, соат 9-00 да;
Аёллар ўртасида: 19-Март, соат  9-00 да бошланади.
 

Мусобақага кириш бепул бўлиб, таклифнома ёки ҳужжат талаб қилинмайди.

Ўхшаши йўқ, тенги йўқ, оламлар ичра янг яхши каломни эшитишга ошиқинг азизлар.    

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Бугун, 17 март тонг саҳардан зиёратчиларимиз Самарқанддаги зиёратгоҳ ва қадамжоларга зиёратга йўл олишди. Зиёрат давомида энг юқори сифатли сайёҳлик хизматлари кўрсатилмоқда. 

Шунингдек зиёратчиларга имом домла хизмат кўрсатиб, уларга зиёрат одоблари ҳақида тушунчалар бермоқда. Зиёратчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси томонидан кўрсатилаётган хизматлардан ниҳоятда мамнун эканликларини билдирдилар. 

ЎМИ Матбуот хизмати

Брунейнинг Дин ишлари бўйича вазири мамлакатнинг қонун чиқарувчи кенгаши аъзоларига етти ярим миллион АҚШ долларига иккита янги масжид қурилишини маълум қилди. Бу ҳақда “thescoop.co” нашри хабар берди. 

15 март куни ўтказилган йиғилишда вазир Дато Падука Усмон янги масжидлар учун маблағ Масжид қуриш жамғармаси ҳисобидан ажратилишини айтиб ўтган. Вазирга кўра, лойиҳа қиймати 3,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган биринчи масжид қурилиши 2018 йилнинг июнь ойига қадар тугатилиши режалаштирилган. 

Дато Падука Усмон аллақачон тендер эълон қилинган иккинчи масжиднинг қурилиш ишлари яқин кунларда бошланишини айтиб ўтган. 

Дин ишлари бўйича вазирлик келаси беш йил ичида Бурундида яна бир нечта янги масжид қуриш режалаштирилганини қайд этган. 

Вазирга кўра, ҳозирда Масжид қуриш жамғармаси ҳисобига аҳолидан ҳар ойда 300 минг АҚШ доллари миқдорида эҳсон пули келиб тушмоқда. 

“Thescoop” нашрига кўра, жамғармага пул берадиган саҳоватпеша фуқаролар сони ҳам мунтазам кўпаймоқда. Шу боис 2018 – 2023 йилларда Масжид қуриш жамғармаси ҳисобига 18 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғилиши таҳмин қилинмоқда.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top