muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси Рамазон ойи муносабати билан Шаржа Амирлигида вақтинча меҳнат фаолиятини юритаётган юртдошларимизга ифторлик дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Эҳсон тадбири Қуръон тиловати билан бошланди. Юртимиз тинчлиги, сарҳадлар дахлсизлиги, халқимиз фаровонлиги учун дуолар қилинди.

Ифторликдан сўнг юртдошларимиз билан мулоқот бўлиб ўтди. Уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, хориждаги ўзбек меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор ва фармонлар, бу соҳадаги янгиликлар, "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти, меҳнат мигрантларига яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган изчил сиёсат мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шартнома асосида ишлаётган юртдошларимизга турли масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

БАА қонунчилиги талабларига риоя қилишга чақирилди, долзарб масалаларга ечим топиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.

Ватандошлар эҳсон дастурхони учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда қилинаётган саъй-ҳаракатларни эътироф этди.

Учрашув якунида элчихона ва юртдошларимиз ўртасида ўзаро яқин алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йил мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим тадбирларда фаол иштирок этиш бўйича келишиб олинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

ЎМИ матбуот хизмати

1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш.

2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.

5. Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.

 

манба

Миллатлар, ирқлар, динлараро муносабатларда барча динларнинг эзгулик манбаи эканлигини англата билиш муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан, жорий йил 27 апрель куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Марказий Осиё мамлакатларида диний эркинликлар” мавзусида минтақавий видео-конференция ташкил этилди.

Мулоқотда Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва турли диний конфессия вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакилларидан иборат экспертлар қатнашдилар.

Анжуманда Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни қарор топтириш, фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасидаги ижобий ишлар алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, диний конфессия вакилларига бўлган эътибор йилдан-йилга ошиб, бу, айни пайтда, Ўзбекистоннинг барча соҳадаги ислоҳотларида ўз аксини топаётгани, хусусан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши, айнан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани ҳам бунинг ёрқин намунаси экани қайд этилди.

Хорижий ва маҳаллий олимлар, профессор-ўқитувчилар, соҳа вакиллари иштирокида қизғин муҳокамаларга бой бўлган конференцияда Ўзбекистонда диний бағрикенгликни қарор топтиришнинг сиёсий-ҳуқуқий аспектлари, фуқаролар эътиқод эркинлиги ва ҳуқуқини таъминлашнинг асослари ҳам муҳокама этилди.

Таъкидлаш керакки, юртимиздаги инсонпарварлик сиёсати натижасида жамиятда динлар, миллатлараро тотувлик ва барқарорликни таъминлаш, конфессиялараро мулоқот маданиятини ривожлантиришда диний ташкилотлар билан ўзаро узвий муносабат шаклланган. Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни қарор топтириш, фуқароларнинг эътиқод эркинлиги ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги тажрибаси йилдан-йилга ижобий аҳамият касб этиб бормоқда.

Бу каби конференциялар эса ушбу йўналишдаги ишларни минтақага тараннум этишда катта аҳамият касб этиши, шубҳасиз.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Ахборот хизмати

Ниқоб кийишга, ҳароратни текширишга ва чекланган сонда масжидларга қатнашга мажбур бўлган Қўшма штатлар мусулмонлари Рамазон ойида масжидда намоз ўқиш имконияти неъмат, деб ҳисоблашмоқда.

Виржиния штатининг Александрия шаҳридаги масжидга борадиган эфиопиялик Амир Муҳаммад: "Рамазон ойининг ўтиши ҳали ҳам фарқланиб турибди", – дейди. Чекловларга қарамай, – "Бу неъмат", - дейди у.

Виржиния штатининг Фоллс-Черч шаҳридаги Ал-Ҳижра Ислом маркази жамоатчилик билан алоқалар директор, имом Наим Байг ҳам масжидлар ниҳоят очилганидан мамнун. "Одамлар масжид очиқ эканидан жуда хурсанд", – дейди у. – "Бу уларга жамоа ҳисси – бир-бирини кўриш ва биргаликда ибодат қилиш имкониятини беради".

Islam.ru хабарига кўра, Рамазон ойининг одатий маросимларидан баъзилари, масалан, жамоат ифторлиги ҳали ўтказилаётгани йўқ.

"Дўстлар ва оиламни ифторга таклиф қилишни соғиндим", – дейди Теннесси штатидаги Ноксвилл мусулмон жамоасининг ҳаммуассиси, ижтимоий хизматлар ташкилоти, Шимолий Америка ислом доиралари жамоатчилиги билан ишлаш бўйича директор имам Рафиқ Махди. – "Биродарлик руҳи ва болаларнинг кулгусини қумсадим".

Шу боис масжидлар ва мусулмон ташкилотлари ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда, муҳтожларга зарур озиқ-овқат тўпламларини тарқатиш каби хайрия ишлари билан шуғуллана бошладилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top