muslim.uz
Исроф, манманлик, орсизлик, уятсизлик
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда исрофни қоралаб, шундай марҳамат қилган:
وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلاَ تُبَذِّرْ تَبْذِيراً إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُواْ إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُوراً
“Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир” (Исро сураси, 26-27-оятлар).
Аллоҳ таоло бу оятда исрофчиларни шайтонларнинг биродарлари деяпти. Демак, исрофчилар саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлар, ихлосли мўминларнинг эмас, балки шайтонларнинг биродарлари бўлар экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар” деб таъкидлайдилар. Имом Насоий ривоятлари.
Шариатимизда исроф қилиш қаттиқ қораланганини ҳис қилиб, исрофдан тийилиб, тежамкор бўлишимизни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин!
Тўйхона пештоқининг икки тарафига келин-куёвнинг катта расмлари илинган. Ташриф буюрувчи эркакларнинг ўша расмга кўзи тушишини била туриб, бўлажак аёлининг расмини илишларига индамаган эркак жинсига мансуб мавжудотларнинг ҳамиятли, рашкли, мард эркак бўлишларини Аллоҳ таоло насиб этсин!
Келиннинг уйи олдига бориб, аёл-қизларга хос нозиклик ва назокат билан эгилиб-эгилиб “куёвсалом” қилаётган “эркак”ларга Аллоҳ таоло ор-номус берсин!
“Нега даданг менга италянский костюм-шим қилмай, ўзимизда чиққанини қилди?” деб келинга таъна қилаётган “ўғил бола”ларга Аллоҳ таоло фаросат берсин!
Тўйхона ташқарисидаги жиҳозлар, турли ясатиладиган чироқлар, шарлар, гуллар, пояндоз учун солинадиган қизил гиламлар ва ҳоказолар учун 2000-3000 доллар сарф қилаётганлар учун Аллоҳ таоло озгина ақл, фаҳм берсин!
Тўйхонада ҳамма қатори битта ош бериш ўрнига, битта товоқда уч хил - девзира, лазер ва яна бошқа навдаги гурунчда дамланган ош тарқатиб, мақтанчоқлик қилувчиларга Аллоҳ таоло ақл берсин!
Тўйида дастурхонни битта пиёла қўйишга жой қолмайдиган даражада тўлдириб, бошқа тўйларда топилмайдиган товус гўшти, чиғаноқ ва ҳоказоларни топиб қўядиган ва буларнинг ҳаммасини одамлар гапириши, машҳур бўлиш, мақтаниш, керилиш учун қиладиганларга Аллоҳ таоло камтарлик, синиқлик, тавозуъ неъматини ато этсин!
Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
Қуръони каримнинг лотин тилидаги қадимий таржимаси намойиш этилди
Аввалроқ, Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўтказилаётган 38-халқаро китоб кўргазмасида 300 метр узунликдаги Мусҳаф қўлёзмаси намойиш этилгани ҳақида маълумот берган эдик.
Ушбу кўргазма доирасида яна бир нодир асар намойишга чиқарилди. Кўргазма иштирокчилари Қуръони каримнинг лотин тилига таржима қилинган биринчи намунаси намойиш этилди.
Ушбу кўчирма 1143 йилда Англияда Роберт Кэтон томонидан Қуръони каримнинг қўлёзмасига асосланиб таржима қилинган.
16-асрга келиб ушбу таржимага асосланиб лотин тилидаги дастлабки Қуръони каримнинг таржимаси чоп этилган.
islamisemya.com нашрининг ёзишича, ушбу нусха Европада исломни ўргниш учун ягона манбаа бўлиб келган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
93 ёшли туркиялик масжидга қатнаш учун ажойиб транспорт воситасини яратди
Анқара шаҳрида яшовчи Меҳмет Челик исмли 93 ёшли мусулмон қўлда ҳаракатлантириш мумкин бўлган велосипедни ихтиро қилди. Бу ҳақда 5 ноябрь куни Сабоҳ нашри хабар берди.
Унинг бу турдаги велосипедни ихтиро қилишига оёқларининг фалаж эканлиги ва стандарт велосипедлардан фойдалана олмаслиги сабаб бўлди.
Ўзининг айтишича, унга транспорт воситасини бошқариш масжидга бориши учун зарур бўлган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бугун Тошкент шаҳрида Мавлиди шариф ўқиладиган масжидлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой – Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ насаблари, пок фитратлари, ибрат ва ҳикмат тўла муборак ҳаётларини тараннум этгувчи мавлиди шариф ўқилиши эзгу анъанага айланган.
Бир ой давомида Жума намозларида пойтахтимиз масжидларида ҳам Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссаломнинг туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ва ўзбек тилидаги саловоти шарифлар ўқилади.
Бугун, 08.11.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шариф ўқилади:
Учтепа тумани:
- “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди. (Манзил: Катта Қаъни маҳалласи, Лутфий кўчаси 55а уй. Тел.:+998 71 272 91 04)
- “Саид Ваққос ота”жоме масжиди. (Манзил: М.Уйғур кўчаси, 591-уй. 147, 53, 114, автобусларнинг “Назарбек” бекати. Тел.:+998 71 247 50 02)
- “Муҳаммад Умар ўғли Зокир”жоме масжиди. (Манзил: “Нишабариқ” маҳалласи, Ҳамкор кўчаси 18-уй. Мўлжал: “Штаб маркет” дўкони. Тел. :+99 807-96-91, +93 576-77-47)
- “Абу Ҳанифа ”жоме масжиди. (Манзил: Ўрикзор маҳалласи, Зарафшон кўчаси,15-уй. Тел.:+998 71 274 66 61)
- “Азиз ота”жоме масжиди. (Манзил: Бирлик мавзеси, Учтепа кўчаси 54-уй. Тел.:+998 71 247 76 16, +93 506-47-02 )
- “Ҳазрати Али”жоме масжиди. (Манзил: Назарбек кўчаси, 32-уй. 79, 20, 114, 87 автобусларнинг “Чевар” бекати. Тел.:+998 71 274 71 11
- “Абу Ҳурайра”жоме масжиди. (Манзил: Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй. Тел.:+71 228-54-29, 97.749-17-00)
- “Лабизах”жоме масжиди. (Манзил: “Хуршид” маҳалласи, Атоий 2-тор кўчаси 1-уй. Тел.:+998 93 490-88-85)
Олмазор тумани
- “Ҳазрати имом” жоме масжиди. (Олмазор тумани, Қорасарой кўча, 49-уй)
- “Имом Термизий ” жоме масжиди. (Манзил:Себзор мавзеси, Қизил кўча, 96-уй. +71230-45-08.)
- “Тўхтабой” жоме масжиди. (Фаробий кўча, 13-уй. Телефон: +998 71 244 55 93.
- “Мирза Ғолиб” жоме масжиди. (Мирза Ғолиб 3-тор кўчаси 36-уй. Тел.: +90 963-82-07
- “Чимир ота” жоме масжиди. (Манзил: Фаробий кўчаси, 455-уй. Шифокорлар шаҳарчаси. Телефон: +998 90 176-92-37
- “Дўстжонбой” жоме масжиди. (Пахта маҳалласи, Сағбон кўчаси 9-уй. Телефон: +998 71 229 73 69)
Миробод тумани
- “Ал Бадр”жоме масжиди. (Манзил: Сарикўл маҳалласи, Фидоийлар кўчаси 26-уй. Телефон: +998 71 299 50 38)
- “Қўйлиқ ота”жоме масжиди. (Манзил: Қўйлиқ ота маҳалласи, Истиқбол 4-тор кўчаси, 2-уй. +998 71 295 86 83)
Мирзо Улуғбек тумани
- “Мулла Қосим”жоме масжиди. (Буюк Ипак йўли кўчаси 31 уй. Мўлжал: “Саёҳат” меҳмонхонаси орқа тарафи. Тел.: +998 71 268 81 72, +998 99 842 30 46)
- “Авайхон”жоме масжиди. (Қорасувбўйи кўчаси 87а уй. Тел.: +998 71 265 66 26, +97 771-95-33)
Сергели тумани
- “Қуддуси шариф”жоме масжиди. (Қипчоқ кўчаси 66-уй. Тел.: +998 71 257 40 66, 90.952-28-87)
- “Маъруф ота”жоме масжиди. (Чоштепа 3-тор кўчаси, 3-а уй. Тел.: +998 71 287 60 65)
- “Қўшқўрғон”жоме масжиди. (Қўйлиқ 7-мавзеси, Қўшқўрғон маҳалласи У.Маҳмудов кўчаси 1уй. Тел.: +998 71 292 55 04, +99 841-66-16)
Шайхонтоҳур тумани
- “Сузук ота” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Сузук ота кўчаси, 50-уй. Тел.: +998 90 973-76-28)
- “Имом Ҳасан” жоме масжиди. (Ибн Сино 2-мавзеси, “Шодлик” маҳалласи, 2а-уй. +998 71 218 63 57)
- “Яҳё қори” жоме масжиди. (“Обиназир” маҳалласи, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй. Тел.:+90 949-25-93)
- “Оқилон” жоме масжиди. (Кўкча Дарбоза кўчаси 27-уй. Тел.: +71 242 50 63, +93 397-96-94)
- Яшнобод тумани
- “Ислом ота” жоме масжиди. (Жўрабек маҳалласи Фарғона йўли кўчаси, 51 уй. Телефон: +99871 299 58 82, +98 314 13 63)
- “Али ибн Абу Толиб” жоме масжиди. (Ғалабанинг 40 – йиллиги Тузел маҳалла биринчи мавзе, Чўлпон кўчаси 1-уй. Телефон: +998 71 294 43 99)
- “Аҳмад Яссавий”жоме масжиди. (Аҳмад Яссавий маҳалласи, Ховос 1-тор кўчаси 49-уй. Телефон: +998 71 283 59 50, +93 565-12-05)
- “Гўзал”жоме масжиди. (Сокин кўча 50 -уй. Тел: 90.323-41-09)
Чилонзор тумани
- “Ҳасанхон қори”жоме масжиди. (Оқ тепа майдони, Лутфий кўчаси 25а-уй. Тел: +998 71 278 57 84)
Юнусобод тумани
- “Минор”жоме масжиди. (Манзил: Минор маҳалласи Минор берк кўчаси 1-уй. Тел. :+998 71 235 17 33)
- “Мирза Юсуф” (Бодомзор)жоме масжиди. (“Бодомзор” маҳалласи, Боғишамол кўчаси 98-уй. Тел. :+998 71 234 17 28)
- “Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди. (Манзил: А.Жомий махалласи, Боғиравон 2-тор кўчаси 14 уй. Тел. :+998 71 226 77 15)
- “Муҳаммад Носир ҳожи” жоме масжиди. (Мирзохожиев кўчаси, 19 уй. Тел. :+998 71 212 44 20, +90 989-30-70)
- “Омина” жоме масжиди. (Обод маҳалласи, Ўртасарой кўчаси 30 уй. Тел. :+998 71 289 00 91, +97 753-46-05)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳ этилган, саловот айтилган давраларга нур ёғилади, қалблар Ул муборак зотнинг исмлари, муборак сийратлари билан ҳушбўй мушк таратади. Бу онда дуолар мустажоб бўлади. Фурсатни бой берманг азизлар, Мавлиди шарифларга марҳабо!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Диёримиз масжидлари: Асакада чирой очган “Ҳазрати Усмон” жомеси
Хабарингиз бор, мамлакатимиз бўйлаб кетма-кет масжидларнинг янгидан барпо этилган бинолари фойдаланишга топшириб келинмоқда. Албатта буларнинг барчаси ихлоси баланд халқимиз, орамиздаги Аллоҳнинг байтини обод қилишга ҳарис бўлган кишиларнинг ҳашари, фидокорона меҳнатлари эвазига амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти Асака туманидаги “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди жорий йилда янгидан қуриб битказилган масжидлардан биридир.
“Масжидимизнинг аввалги ҳолатида ибодатларни эмин-эркин адо этишнинг имкони йўқ эди. Алҳамдулиллаҳ, бугунга келиб, масжидда замон талаблари асосида намозхонларга барча шарт-шароитлар яратилди”, дейи имом-хатиб Хурсандбек Камолов.
Лойиҳада миллий ва замонавий масжидларнинг меъморий услублари уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан меҳроб қисми Қўқон нақш мактаби ва Табриз нақш санъати уйғунлигидаги бетакрор ансамблни ташкил этган.
Асосий хонақоҳ анча баланд қилиб қурилган бўлиб, ертўла қисм билан бирга икки қаватли масжид қиёфасини кўрсатади. Пастки ва юқори қисмдаги асосий хонақоҳ 700 дан ортиқ намозхонни ўз бағрига сиғдирса, устки қисми ёпилган кенг ҳовлида яна 300-400 киши барча мавсумда ибодат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими