muslim.uz

muslim.uz

Среда, 04 Январь 2017 00:00

Оқ либосдаги доғлар

Оппоқ либос. Оқ либосни юзи нурли, нажот кутиладиган инсон – шифокорлар кияди. У ҳамиша оғир кунларимизда, қийинчилик дамларимизда жонимизга оро кирган. Тишимиз оғриса ҳам, бошимиз оғриса ҳам фақат унинг ёнига нажот – шифо истаб борамиз. Дардимизга шифо топсак, шифокоримиз қадрдон ака-укамиз, опа-синглимизга айланиб қолади. Баъзан яхши ниятлар ила шифокор, ҳамшираларнинг исмини фарзандимизга, набираларимизга қўямиз – у ҳам катта бўлганда инсонларни даволасин, дардига малҳам бўлсин деб. Зеро, динимиз инсонларга фойда келтирган, оғирини енгил қилганга улкан савоблар, ажрлар ваъда қилган. Шифокорлик мана шундай шарафли, савобли ҳамда масъулиятли касб!

Оқ либос поклик, ҳалоллик рамзи. Аммо шифокорликнинг оқ либосини кийиб қора ишлар (фидойи шифокорлардан минг бор узр сўрайман) қилаётганлар ҳам оз эмас. Баъзи шифокорлар пул илинжида, баъзилари обрў, баъзилари амал курсига ишқибоз бўлиб, ким эканлигини, нима иш қилиши лозимлигини унутиб қўяди – оқ либосига доғлар сочади.

Ўқувчим дарсга келмай қўйди. Тиши оғриб қолибди. Анча кун йўқ бўлиб кетди. Келгач, шунчаки тиши оғримагани, балки, жарроҳлик операциясини бошидан ўтказганини айтиб қолди. Тиши оғриб стомотолог ҳузурига борибди. Доктор қуртлаган тишини игна билан тозалаётганида игна нерв каналлари орасида синиб, милкка санчилиб қолибди. Доктор синган игнани чиқармай, тишни ёпиб қўйибди. Укол таъсири тарқаб, оғриқ зўрайибди. Оғриқсизлантирувчи дориларнинг ҳеч бири таъсир қилмабди. Ҳолат ёмонлашавергач, бошқа шифокорга мурожат қилган. Рентген қилингач, милк орасида игнанинг учи борлиги маълум бўлган. Шифокор тишни суғуриб, милкни кесиб, игнани олиб ташлабди. Ўқувчим дарсга кела бошлади, аммо ҳали ҳам оғриқлари босилмаган, ўзига келмаган. Дарсда бошини қўйиб, ранги оқариб бир ҳолатда ўтиради.

*****

Дугонам бир неча йиллардан бери фарзанд кутади. Ҳар бир мақтови қилинган, ўзгалар фарзанд кўришига сабабчи бўлган шифокорнинг дарагини топса, дарров ҳузурига чопади, дардига шифо излайди. Бир куни хомуш ҳолда учратдим: шифокори ёзиб берган дори ва уколларини тополмаётган экан. Топганлари ҳам жудда қиммат бўлиб, ҳаммасини олишга имкони йўқлигидан кўз тўла ёш. Дорихонага кирдик, рўйхатни кўрсатдик. Дорихоначи кулиб, бу дорилар ўрнига оддий антибиотиклар қабул қилса ҳам бўлишини, қоғозда ёзилган дори билан антибиотик таркиби бир хил эканлигини, фарқи бири ўзимизда, бири хорижда ишлаб чиқарилганилигида эканини айтиб қолди. Дугонам кўнмади. Доктор қаттиқ тайинлаган, олиб бормасам жаҳли чиқади дея, унамай туриб қолди. Бир амаллаб кўндирдик. Қиммат дорилар ўрнига оддий, таркиби бир хил арзонроқ доридан олдик. Дугонам муолажага шифокори ҳузурига кетди. Кейинги кун гаплашсак, шифокор дориларни кўриб уларни улоқтирганини, агар фарзанд керак бўлса барча айтганларини сўзсиз бажаришини, “ҳеч нарсадан хабари йўқ аптекачилар”ни айтганини қилмай, “10 йил олийгоҳда ўқиган” докторга қулоқ солишини тайинлаган. Ўзи айтган дорилар фалон манзилдаги дорихонадан топилиши, бошқа ерларни қидириб овора бўлмаслигини таъкидлаган. Фарзанд кўриш учун ҳамма нарсага шай дугонам “хўп” дея яна дорихоналарни кезиб чиқибди. Охири баъзи таблеткалар, уколларни топган, баъзиларини топа олмаган. Топганларини муолажа бошлаш учун оилавий шифохонасига – доктор ёнига олиб чиқибди. Докторнинг чеҳраси бироз ёришиб, энди муолажани тезлик билан бошлаш кераклигини айтибди. Сўралган дориларнинг устки қисмини йиртиб олиб, дориларни бир тартибда ичишни ўргатаман дебди, муолажа бошлабди. Хуллас, қолган дориларни топиш учун саргардон бўлиб турган кунларида таниш шифокоримга қўнғироқ қилдик, дорилар ҳақида сўрадик. У ташвишли оҳангда “10 йил олийгоҳда ўқиган” шифокорга бормаслигимизни, бу қадар кучли дорига эҳтиёж йўқлигини қаттиқ тайинлади. Бунинг устига дугонамдан сўрлаган дорилар чет эл фирмалариники бўлиб, йиртиб олинган ҳар бир этикет учун 1-2 АҚШ доллорида “хизмат ҳаққи” ажратилиши, бунинг устига оддий антибиотиклардан фарқ қилмаслиги маълум бўлди. Дугонам чув тушгани, шифокор танлашда адашгани, дардига даво истаб борган инсони беморларига фақат “даромад манбаи” дея қарайдиган “тижоратчи” бўлиб чиққанидан уввос солиб йиғлаб юборди.

Дард чекаётган инсонга бу каби муносабатда бўлиш, чўкаётган инсонга қўлингни бер дея, оқим тарафга итариб юборишга ўхшайди. Дугонам қачондан бери шифокорларга ишонмайди, даволанишига ҳафсаласи ҳам йўқ...

*****

Бир қариндошимиз шифохонада оламдан ўтди. Таъзия бошланиб кетди. Дафн маросимига тайёрланила бошланди: қабр қазилди, ювуқчи, маросим машинаси чақиртирилди, узоқ-яқиндан қариндошлар, маҳалла-кўй жам бўлди. Ҳамма ғайғуда. Висир-висир бошланди...

  • Ким билсин, пешинга дейишяпти...
  • Вой, айланай. Маййит ҳали йўқ-ку!
  • Нима?! Ҳамма нарса тахт – маййит йўқ?!

Гап-сўз кўпайди. Пешинга яқинлашиб қолди, майит эса йўқ. Қўнғироқ қилдик. Рухсатнома берадиган доктор йўқ экан. Бунинг устига маййит ёрилмаса, жавоб ҳам берилмасмиш. Яна аллақандай ҳужжатлар зарур экан. Хуллас, жаноза асрга қоладиганга ўхшади. Маййитнинг яқинлари жигарининг ўлганига куйсинми, жасадини олиш учун югурсинми?! Тоқати тоқ бўлган  опа шарт туриб, шифохонада югур-югур қилаётган жиянларига сим қоқди:

  • Муддаосини очиқ айтсин! Ёрадиган ҳоли йўқ-ку укагинамнинг. Касал бўлиб, озиб-тўзиб ҳаётдан кўз юмган бўлса!
  • Аммажон, “қистир” дейишяпти...!
  • Қанча?!
  • .. кўкида. Шунда ёришмасакан, тезда қўйиб юборар экан...
  • Узат, узат ноинсофларга! Ўлик устидан пул ейишади-я! Адангнинг совуқ жасади мустар бўлиб қолмасин...”

Бироздан сўнг маййит келтирилди. Сўнгги манзилга кузатилди.

*****

Танишим тўртинчи фарзандига ҳомиладор бўлди. Ўзига яхши гинеколог топди. Назоратда бўлди. Барча айтганларини қилди. Ой куни яқинлаша бошлаганида қаттиқ таъйинлади:

  • Уччала қизимни минг машаққат билан дунёга келтирганман. Шу боламни қўлга олсам, Иншааллоҳ, бошқа ҳомиладор бўлмасам ҳам керак. Аллоҳ ўғил берадиганга ўхшаб турибди. Жон доктор, табиий туғруққа соғлигим тўғри келмайди, таним заиф, бунинг устига ёшим катта. Илтимос, вазиятга қараб, жарроҳлик амалиёти ўтказинг. Олдинги туғруқларда ҳам хушимдан кетиб қолардим. Бунисида хушимдан кетсам, табиий туғруққа дош беролмайман...
  • Ваҳимачи бўлманг! Яхши ният қилинг, амалиётни нима қиласиз? Мен мана неча йиллардан бери шу борада илмий иш олиб боряпман. Сизни ўзим, ўз қўлларим билан табиий туғдириб оламан. Бунинг учун менда зарур илм, керакли асбоблар етарли. Ҳали раҳмат дейсиз. Сиз биринчи ҳам, охиргиси ҳам эмассиз...”

Кутилган кун келди. Танишимнинг тажрибаси алдамади: туғруқ жараёни қийинчилик билан бошланди, онадан сув кета бошлади. Бола чиқай демасди. Она айтганидек ўзидан кетди. Кучанишга ҳоли қолмади. Ўз билимига ишонган доктор онанинг илтимосини эслади: мени жарроҳлик амалиёти билан туғдиринг... Амалиётга кеч бўлганди. Боланинг оёғи кўринди. Уни махсус тортгич асбобида чиқариб олишди. Болажон кўкариб, жонсиз ҳолатда дунёга келди. Онасининг хушсиз танасига умид билан қўйилди, нафас олармикин дея бор имконият ишга солинди, бироқ фойдаси бўлмади. Ўзига ишонган гинеколог довдираб қолди, хушсиз она, жонсиз болага қараб, беморининг ёлборганларини эслади: “Ўзим табиий туғолмайман. Жарроҳлик ўтказинг...”. Тўғри бу тақдир. Жон бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Аллоҳ. Аммо ўзига бу қадар қаттиқ ишониш, тажрибага суяниб, воқеликдан кўз юмиш виждон азобида ёндиради.

Ўз ишига пухта бўлмаган икки инсондан қўрқилади: бири олим, бири шифокор. Олимнинг нотўғри фатвоси охиратни куйдирса, шифокорнинг нотўғри муолажаси инсон хаётини сўндиради.

Ўз касбига масъулият билан қарамаган, умид билан келган беморга мадор бўлиш ўрнига, уни ўз орзу-хавасларининг амалга ошишида бир восита қилиб оладиган шифокорнинг оппоқ кийимида доғлар пайдо бўлади. Бу доғларнинг ҳар бири эса шармандаликдир. Шармандаликнинг эса Ҳисоб кунида жавоби бор!

Нилуфар САИДАКБАРОВА,

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

Туроператор ва зиёратчилар Саудия Арабистони ҳукуматидан кичик Ҳажни амалга ошириш учун белгиланган солиқни бекор қилишини сўраб, мурожаат қилишмоқда. Ҳозирда йиғим миқдори тахминан 533 АҚШ долларига тенг. Бундан ташқари, мазкур солиқ бир марталикми ёки кейинги зиёратда ҳам яна тўланадими, аниқ эмас.
"Бу солиқ – Умра бўйича операторлар учун катта зарба", - дейди Ҳиндистоннинг Керала шаҳридаги туристик компания вакили. Маълумотларга кўра, ҳар йили Саудия Арабистонига 7 миллион зиёратчи ташриф буюради.

Манба:Muxlis.uz/Islam-today

 

Вторник, 03 Январь 2017 00:00

Дубай биринчи ўринда

Бутун жаҳон иқтисодиёти форумида энг кўп ташриф буюрувчи мамлакатлар орасида Дубай биринчи ўринни қўлга киритгани эълон қилинди. Жорий йилда Дубайга жами 15 миллион 270 минг хорижликлар ташриф буюрди. Ушбу кўрсаткич билан амирлик бир қатор Токио, Гонконг ҳамда Нью-Йорк каби йирик давлатларни ортда қолдирди. Ушбу давлатларга 12 млндан ортиқ зиёратчилар ташриф буюрган.

Амирликда бунёд этилаётган ҳашаматли бино, лойиҳалар келажакда ташриф буюрувчилар сони янада ортишига хизмат қилиши кутилмоқда.  

 Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Нобель мукофотининг 23 нафар совриндори БМТ хавфсизлик йиғилишида Мьянмадаги мусулмонларга бўлаётган зўравонликларни тўхтатиш масаласига эътиборни қаратди. Машҳур олимлар ташкилот номига очиқ мактуб йўллаб, “Мьянмадаги этник тозалашлар натижасида содир бўлаётган инсоният фожиаси”га эътибор қаратишни талаб қилишган.

"Бордию бунга бирор чора кўрилмаса, одамлар ё ўқлардан, ё очликдан ҳалок бўлади", - дейилади мактубда.
Эслатиб ўтамиз, бундай мурожаатга Мьянманинг шимоли-ғарбидаги Ракхайн штатида мусулмон-рохиньяларга қарши зўравонликлар сабаб бўлган. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги 4 йил ичида мазкур минтақадаги 120 минг одам тазйиқлар туфайли ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

  1. Аллоҳ таоло Солиҳ (алайҳиссалом)га мўъжизали туя ато этган.

«Самуд қавмига биродарлари Солиҳни (пайғамбар этиб) юбордик. (У) деди: Эй қавмим! Аллоҳга сиғининг! Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Раббингиздан сизларга ҳужжат келди. Ушбу – Аллоҳнинг мўъжиза тарзидаги туяси. Уни (ўз ҳолига) қўйингиз – Аллоҳнинг ерида ўтласин! Унга ёмонлик (нияти) билан тега кўрмангиз! Акс ҳолда, сизларни аламли азоб тутгай» (Аъроф, 73).

«Эй қавмим! Мана бу – Аллоҳнинг мўъжизали туяси. Бас, уни Аллоҳнинг ерида ўтлаб юришига қўйиб берингиз ва унга бирор ёмонлик етказмангиз. Акс ҳолда сизларни яқин (фурсатда) азоб тутар» (Ҳуд,64).

  1. Мусо (алайҳиссалом) Аллоҳ берган мўъжизали асо билан Фиръавннинг сеҳргарларини мағлуб этганлар.

«Қўлингдаги нарсани (асойингни) ташлагин – улар ясаган нарсаларни ютиб юборсин! Уларнинг ясагани фақат бир сеҳргарнинг макридир. Сеҳргар эса, қаерда бўлмасин зафар топмагай» (Тоҳо,69).

«Асойингни (ерга) ташла!» Бас, қачонки, (Мусо) уни илондек қимирлаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. (Унга дейилди:) «Эй Мусо, қайт ва қўрқма! Зеро, сен (хавфу-хатардан) омонликдаги кишилардандирсан» (Қасас, 31).

Мусо (алайҳиссалом) асоларини денгизга уриш билан денгиздан йўл очиб, Фиръавн таъқибидан қавмларини озод қилганлар.

«Бас, Биз Мусога: «Асойинг билан денгизни ургин!» – деб ваҳий юбордик. Бас, (денгиз) бўлиниб, ҳар бир бўлак (сув баландга кўтарилиб) улкан тоғ каби бўлди» (Шуаро, 63).

«Биз Мусога: «Сен бандаларимни (Исроил авлодини Мисрдан) тунда олиб кет ва (ортингдан) етиб келишдан хавф қилмаган ва (ғарқ бўлишдан ҳам) қўрқмаган ҳолингда денгиздан уларга қуруқ йўл оч! – деб ваҳий юбордик» (Тоҳо, 77).

  1. Аллоҳ таоло Исо (алайҳиссалом)га берган мўъжизалари қуйидаги оятда баён қилинади:

«Шунингдек, уни Исроил авлодига пайғамбар (қилиб юборади ва у айтади): «Мен сизларга Раббингиз ҳузуридан (пайғамбарлигимга далолат қилувчи) мўъжиза билан келдим; мен сизларга лойдан қуш шаклини ясаб, унга дам урсам, у Аллоҳнинг изни билан (чинакам) қуш бўлади. Кўр ва песни тузатаман. Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман ҳамда сизларнинг еяётган ва захирада сақлаётган нарсаларингизни айтиб бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бу ишларда сизлар учун аломат бордир» (Оли Имрон, 49).

«Эсланг, Аллоҳ: «Эй Исо ибн Марям! Сенга ва онангга берган неъматимни ёдингга ол, қайсики, Сени Руҳул-Қудус (Жаброил) билан қувватладим, одамларга бешикда ва вояга етганингда гапирдинг. Сенга ёзувни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни таълим бердим. Менинг изним билан лойдан қуш шаклини ясадинг. Сўнгра унга дам урганингда, у Менинг изним билан (чинакам тирик) қушга айланди. Менинг изним билан кўр ва песни тузатдинг. Менинг изним билан ўликларни (қабрларидан тирик ҳолда) чиқардинг. Шунингдек, Исроил авлодига ҳужжатларни келтирганингда, сени улар (ғазаби)дан асраганимни эсла. Уларнинг кофирлари: «Бу аниқ сеҳрдан бошқа нарса эмас», – деган эдилар» (Моида, 110).

  1. Юсуф (алайҳиссалом) кўзлари ожиз бўлиб қолган оталари Яқуб (алайҳиссалом)нинг юзларига кўйлакларини ташлаганларида оталарининг кўзи яна аввалгидек кўра бошлаган.

«Бас, хушхабарчи келиб, уни (кўйлакни Яъқубнинг) юзига ташлагач, у кўрадиган бўлиб қолди. “Сизларга мен Аллоҳнинг (меҳрибонлиги ҳақида) сизлар билмайдиган нарсаларни билурман, демаганмидим”, деди у» (Юсуф, 96).

 

  1. Шоҳ Намруд Иброҳим (алайҳиссалом)ни оловга ташлашга буйруқ берганда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: «Биз айтдик: “Эй олов! Иброҳимга салқин ва омонлик бўл!”» (Анбиё, 69).
  2. Сулаймон (алайҳиссалом) мўъжизалари:

«Сулаймонга эса бўронли шамолни (бўйин сундириб), унинг амри билан Биз муборак қилган замин (Шом) сари эсадиган (қилиб қўйдик). Биз барча нарсани билувчидирмиз» (Анбиё, 81).

Сулаймон (алайҳиссалом)га шамолдан ташқари жинлар ҳам бўйсундириб қўйилган эди. Жинлар ул зотнинг амрига муте эди. 

«Сулаймон (хизмати) учун жин, инс ва қушлардан иборат лашкарлари тўпланиб, тизилган ҳолларида турдилар» (Намл, 17).

  1. Аллоҳ таоло Сулаймон ва Довуд (алайҳиссалом)ларга ҳайвонлар тилини тушуниш қобилиятини берган.

«Сулаймон (пайғамбарлик ва подшоҳликда) Довудга ворис бўлди ва айтди: “Эй одамлар! Бизга қушлар тили ва бошқа нарсалар билдирилди. Албатта, бу аниқ фазлнинг ўзидир”» (Намл, 17).

«Бас, Биз уни Сулаймонга англатдик. Биз ҳар иккисига ҳикмат (пайғамбарлик) ва илм ато этдик. Тоғлар ва қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйин сундириб қўйдик. Биз шундай қила олувчидирмиз» (Анбиё, 79).

 

Севикли Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг баъзи мўъжизалари:

Макка аҳли Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан ҳақиқий Пайғамбар эканликларига далил сифатида мўъжиза кўрсатишни сўрадилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуо қилганларида Аллоҳ таолонинг марҳамати билан ой иккига бўлинди. Икки бўлакнинг орасида Ҳиро ғори кўриниб турарди (Имом Бухорий ривояти).

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга эдик, ичишга сувимиз қолмади. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бор сувни йиғиб келишга буюрди. Сувларни йиғиб келганимизда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) идишга қуйиб, қўлларини тиққанларида, бармоқлари орасидан сув чиқа бошлади”.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) касал, майиб ва мажруҳларни ҳам даволаган. Бу ҳам узот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзларига хос мўъжизаларидир.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Мақолалар

Top