muslim.uz
Талабалар учун закот!
"Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилинсангиз" (Нур, 56).
Закот Рамазон ойида адо этилса, савоби 70 баробар кўпайтириб берилади. Салмон Форсийдан ривоят қилинади: "Ким Рамазонда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади".
Талабалар дин ва жамият ривожининг таянчидир. Шунинг учун ҳам уламолар закотга энг ҳақли тоифа, булар - талабалар, деганлар.
Аллоҳ берган бойлик ва неъматларни илмни ривожлантиришга ва талабаларни қўллаб-қувватлашга сарфланг!
Сизнинг закотингиз билан Олий маъҳад талабаларининг тўлов-контракт қарзи тўланади!
Закот маблағларини ўтказиш учун:
UZCARD: 8600020268360901
VISA: 4790912210318046
(Тошкент ислом институти ҳисобчиси Umarov Akrom Akmalovich номида)
Банк: Тошкент шаҳар ТИФ Миллий банкнинг Бош бошқармаси қошидаги Амалиёт бошқармаси
Ҳ/р: 20212000404168550002
MFO 00451
INN 203741985
+998998461063
t.me/oliymahad
Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ: Суннат асли бу – сийратдир (инфографика)
Нега олимларни "Сарой муллалари" дейишади? (видео)
Довуд алайҳиссалом рўзаси
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳунинг узлуксиз рўза тутишидан хабар топдилар. Кейин унга: “Ҳар ойда уч кун рўза тутишинг етарли бўлади”, дедилар. Абдуллоҳ эса: “Бундан кўпига ҳам тоқатим етади”, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳафтада икки кун рўзадор бўлишинг етарлидир”, дедилар. Абдуллоҳ яна: “Мен бундан кўпига қодирман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ундай бўлса, сен учун энг яхши рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. У зот алайҳиссалом бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасдилар”, дедилар. Сўнг: “Ҳар кечада Қуръони каримни хатм қилишингдан хабар топдим. Мен умринг узун бўлиб, Қуръон қироатидан малолланиб қолишингдан хавотирдаман. Қуръонни ойда бир маротаба ёки ўн кунда бир бор, ёхуд уч кунда бир бор хатм қилгин”, дедилар. Яна насиҳатларида давом этиб: “Мен рўза тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга никоҳланаман. Ким суннатимдан бош тортса, мендан эмас”, дедилар.
Амр ибн Ос Набий алайҳиссалом ҳузурларига ибодатларида муболаға қилаётгани учун ўғли Абдуллоҳдан яна шикоят қилиб келди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абдуллоҳга: “Сенга буюрган нарсамни қил ва отангга бўйсун. Албатта, аёлингнинг сенда ҳаққи бор. Кўзингнинг сенда ҳаққи бор. Баданингнинг сенда ҳаққи бор. Ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бер”, дедилар.
Абдуллоҳ Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан таълим олишни давом эттирди. Мажлисларини қолдирмади. У зот алайҳиссаломдан ота-онага итоат – Аллоҳга итоат; Холиққа маъсият бўлганида махлуққа итоат йўқ; дин енгиллик, қийинчилик эмас; ибодатларда ўрталикни тутиш Исломнинг асоси; амалларнинг энг яхшиси ўртача ва давомийлиги; илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарз экани кабиларни ўрганди.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розийаллоҳу анҳу Масжиди Набавийда ҳамроҳлари билан бирга ўтираркан, олдиларидан Ҳусайн ибн Али розийаллоҳу анҳумо ўтди. Абдуллоҳ ибн Амр: “Само аҳли учун ер аҳлидан энг суюкли кишининг хабарини беришимни истайсизми? Бу инсон ҳозиргина олдимиздан ўтган Ҳусайн ибн Али розийаллоҳу анҳумодир. Сиффин кунидан бери менга бирор нарса демади. Мендан рози бўлиши, мен учун қизил неъматдан яхшироқ эди”, деди. Абдуллоҳ ибн Амр дўсти Абу Саид Худрий билан Ҳасан ибн Али розийаллоҳу анҳумони зиёрат қилишга келишиб олди. Икки биродар учрашди. Имом Ҳусайн:
– (Сиффин куни) Муовия билан чиқишингга нима мажбур қилди?
– Ўшанда отам Амр ибн Ос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилиб: “Абдуллоҳ кундузлари рўза тутиб, тун бўйи намоз ўқийди”, деди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Эй Абдуллоҳ, намоз ўқи ва ором ол, рўза тут ва оғзинг ҳам очиқ бўлсин. Отангга итоат қил”, дедилар. Сиффин куни отам менга улар билан чиқишимни ёлвориб сўради. Сўзларини қайтаролмадим. Лекин ҳеч кимга қарши қилич кўтармадим, найза отмадим, ўқ узмадим.
* * *
Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу умрининг сўнгги кунларида: “Қани энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рухсатларини қабул қилганимда эди”, деб кўп бора орзулади.
Мўмин, обид, мард, қасами ва ваъдасига содиқ Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳунинг тили доимо Аллоҳнинг зикри билан намланарди. Рўза тутиб намоз ўқирди. Шундай бўлса ҳам доимо: “Қанийди Сиффинда иштирок этмаган бўлсам...” дер эди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Манбалар асосида
Юлдуз АСҚАР қизи тайёрлади.
“Ҳидоят” журнали 3-сон