muslim.uz

muslim.uz

Рамазон ойида мўмин-мусулмонлар ҳар қачонгидан кўпроқ саховат қилишга интилади. Бунинг боиси ушбу улуғ ойда қилинган хайрияларга ажру-савоблар бошқа ойлардагидан кўра бир неча баробарга кўпайтириб берилади. Буни имом домлалар халқимиз орасида кенг тарғиб қилиб, саховатпеша инсонларга эҳтиёжманд оилаларга хайрия қилишга далолат қилиб, кўплаб ҳақдорлар кўнглига хурсандчилик киритишга ҳисса қўшади.

Ушбу анъана бу йилги Рамазонда Самарқанд вилоятида ҳам кенг қулоч ёзди. Муборак ойнинг биринчи ўн кунлигида вилоятдаги имом-хатиблар саховатпеша инсонлар билан ҳамкорликда бир неча минглаб эҳтиёжманд оилалар, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига озиқ-овқат, кийим-кечак каби хайрияларни етказишди.

Мазкур хайрия давомида умимий ҳисобда 1100 та кам таъминланган, 849 та ногиронлиги бор, 659 та етим болаларга жами 157 300 000 сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ногиронлиги бор 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилди.

Имом домлалар эҳтиёжманд кишиларга моддий хайриялар улашиш чоғида ширин сўз билан уларнинг кўнглини билан кўтариб, ҳақларига хайрли дуолар қилишди.
Аллоҳ таоло ушбу хайрияларни даргоҳида қабул қилиб, ажру мукофотини кўпайтириб берсин, шундай хайрли ишларни бардавом қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Анталияда Рамазон ойи давомида 2000 тадан ортиқ масжидларда анъанавий хатм Қуръон ўтказилади. Islam.ru хабарига кўра, шаҳарнинг энг қадимий масжидларидан бири – Фотиҳ, Мурот Пошо, Текели Меҳмет Пошо, Балибей, Мюзеллим, Кир ва Иҳсание масжидида пешин намозидан олдин ёки кейин ўтказиладиган хатм Қуръонда кўплаб кишилар қатнашади.
Анталиянинг Кепез тумани муфтийси Метин Аркаклиоғлу Туркияда Рамазон ойидаги хатм одатда рўза тутишнинг биринчи кунидан бошланиб, Ийд ал-Адҳа байрами арафасигача давом этишини эслатди.
"Биз масжидларимизда мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг фойдаларидан энг кўп баҳраманд бўлишларини истаймиз. Қуръонни ўзи ўқий олмайдиганлар уни тинглайдилар, баракот ва илҳом оладилар", - дейди муфтий.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Понедельник, 11 Апрель 2022 00:00

Мўътадил умматнинг таърифи! (видео)

Илҳомжон домла Мадалиев

Малайзиянинг «Astro Awani» телеканали веб-сайтида «Малайзия Миллий университети Ўзбекистон билан ҳамкорликда малай тили ва ислом цивилизациясини ўрганиш тарғиботини бошлаб беради» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА.
Мақолада Малайзия ва Ўзбекистон университетлари биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, талабалар алмашинуви дастурини ишга тушириш, профессор-ўқитувчилар стажировкасини ташкил қилиш, уларнинг малакасини оширишга бўйича Ҳамкорлик меморандумини имзолагани қайд этилган.
Муаллиф Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор Фариза Шам маълумотига таянган ҳолда, Тошкент давлат шарқшунослик университетида малай тили кафедрасини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилган.
«Биз Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов билан самарали музокаралар ўтказдик ва яқин келажакда амалий лойиҳаларимизни ҳаётга тадбиқ эта бошлаймиз. Ислом цивилизациясининг умумий бой илмий ва маданий меросини тарғиб қилиш соҳасида университетимизнинг уч нафар тадқиқотчиси яқин фурсатда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда қўшма тадқиқотлар олиб боради», - дея Фариза Шамнинг сўзларини иқтибос келтиради нашр.
Нашрда Куала-Лумпурда Малайзия Миллий университети, Малайзия Ислом цивилизацияси институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари имзолангани ҳамда тегишли келишувларга эришилганини маълум қилган.
«Малайзия университети раҳбариятининг айтишича, ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум Ислом цивилизациясининг илмий ва маданий меросини биргаликда тадқиқ этиш, талабалар алмашинуви дастурини бошлаш ва ўқитувчилар таркибини амалиёт ва малака ошириш учун юборишда стратегик шерикликни қамраб олишга қаратилган. Малайзия Миллий университети ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик ўтган йиллар давомида турли соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда», - деб ёзади «Astro Awani».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top