muslim.uz

muslim.uz

Масжидимиз атрофида аҳолиси зич жойлашгани, кўчалар тор бўлгани, айниқса, жума ва ҳайит намозларнинг сиғмаслиги каби муаммолар бўйича ҳудуд мўмин-мусулмонларининг муржаати ўрганилиб, мутасадди раҳбарлар томонидан янги масжид қурилишига 70 сотих ер ажратилди ва жорий йилда масжид қурилиши бошланди. Айни пайтда пойдевори кўтарилиб, ғишт теришга тайёр ҳолатда эди.

Айни шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идора раиси, муҳтарам муфтий Нуриддин ҳожи Холиқназаров ҳазратларининг Фарғона сафари ва Фарғона шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжидига ташрифидан масжид қавми ва ҳудуд мўмин-мусулмонларининг боши осмонга етиб, кўнгли тоғдек кўтарилди.

Ташриф давомида муҳтарам Муфтий ҳазратлари масжид пойдеворига илк ғиштни табаррукона қўйиб бердилар, сўнг қурилиш лойиҳаси ва иш жараёни билан яқиндан танишдилар. Кейин масжид қурилишига муфтийлик фондидан дастлабки 20 000 000 сўм ёрдам пули бериш тўғрисидаги сертификатни топширдилар. Муфтий ҳазратларининг масжидимизга ташрифи, насиҳатлари ва барча ўрнак сифатидаги ҳимматлари қавмимиз ва қурувчиларни руҳлантириб, қалбига хурсадчилик киритди ва янада шижоатлантирди.

Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан. Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Ё Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга энг севимли киши ким, Аллоҳ азза ва жаллага энг севимли амал қайси?”, деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга энг севимли киши – одамларга кўпроқ манфаати тегадиган киши. Аллоҳга энг севимли амал – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритмоғинг...”, дедилар (Имом Табароний ва Имом Ибн Абуд Дунё ривояти).

Аллоҳ таоло юртимиздаги барча бунёдкорлик, хусусан, масжидлар қурилишига ҳисса қўшаётган инсонларга мададкор бўлсин, элимиз фаровонлиги, динимиз ривожи йўлида жой куйдириб хизмат қилаётган барча раҳбарларимиз, жумладан, муфтий ҳазратлари фаолиятига ривожлар ато этсин!

Фарғона шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжиди қавми

Ҳамдамжон домла Мўминов

Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати юқори эканини таъкидлайди. Бироқ бу муҳаббат қандайлигини билармикин? Унинг “муҳаббат” деб атаётган туйғуси ҳақиқатан Набий алайҳиссаломнинг мақомларига лойиқми?

Буни англаш учун, аввало, муҳаббатнинг ҳақиқий маъносини билиб олиш зарур. Одатда, ўзимизда бирор нарса ёки шахсга мой иллик сезсак, қизиқиш туйсак, кўнгил истаса, бу ҳисларни “муҳаббат” деб атаймиз. Аслида, муҳаббат бу ҳислардан анча юксакдир. Ҳақиқий муҳаббат маҳбубни юракдан севиш, уни рози қилишга интилиш, ўзи дан устун кўришдир.

Муҳаббат “Мен фалончини яхши кўраман” дейиш ёки уни онда-сонда эслаб қўйиш билан бўлмай ди. Аллоҳ таоло кўплаб ояти карималарда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат барчасидан устун туриши кераклигига даъват қилган:

النَّبِيُّ أَوْلَى ﺑِﺎلْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ...

«Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир...» (Аҳзоб сураси, 6-оят).

Бунинг маъноси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан устун бўлмагунча имони комил бўлмагай, деганидир.

Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

لَا يؤُْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ

وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجمَْعِينَ

“Сизлардан бирортангиз мен унга боласидан, ота-онасидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, комил мўмини бўла олмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ҳар гапида “Отам-онам ҳам сизга фидо бўлсин, ё Аллоҳнинг Расули”, дея мурожаат қиладиган Абу Бакр розийаллоҳу анҳу ўзининг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати ҳақида қуйидагиларни айтади: «Ҳижрат йўлида эдик. Жуда чанқаб кетгандим. Сув қўшилган сутни олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдим. У зотга: “Ичинг, эй Аллоҳнинг Расули”, дедим. Набий соллаллоҳу алай ҳи ва саллам сутни ичар эканлар, менинг чанқоғим босилди».

Абу Бакр розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ сол лаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳижрат сафарида борар экан, аслида, бирга йўл юриб, бирга чанқашди. Ичимлик топилганда, Абу Бакр розийаллоҳу анҳу ўзи ҳар қанча ташна бўлишига қарамай, уни Расулуллоҳга тутди.

Ажабланарлиси, Набий алай ҳиссалом сувга қонишлари билан ҳали бир қултум суюқлик ичмаган Абу Бакр розий аллоҳу анҳунинг чанқоқлари босилмоқда.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга минбар ясалишидан аввал бир хурмо танасининг ёнида уни ушлаб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қўйиб берилгач, тўнкани тарк этдилар. Тўнка Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фироқларига чидай олмай инграб йиғлади. Шунда Набий алайҳиссалом минбардан тушиб, тўнканинг ёнига келдилар, уни силадилар ва унга: “Мана шу ерда дафн қилиниб, мен билан жаннатда бирга бўлишга рози бўлмайсанми?”дедилар. Шунда тўнка жим бўлди.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу қиссани кўзда ёш билан эсга олар эди ва: «Эй Аллоҳнинг бандалари, бир ёғоч Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга меҳр қўйди. У зотга Аллоҳнинг ҳузурида бўлган мартабалари туфайли муштоқ бўлди. Сизлар у зотга кўпроқ муштоқ бўлишингиз керак”, дерди.

Аллоҳ таоло бизларга ҳам шундай чин муҳаббат тафтини туйишни насиб этсин! Расулуллоҳга салавот ва саломларимизни етказсин!

Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбимизга Расулининг муҳаббатини жо айласин. Қиёматда Расулуллоҳнинг “ҳамд” байроқлари остида туриш ва у зотнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Набийимизга қўшни бўлиш бахтини насиб этсин!

 

Зокиржон ЗИЁУДДИНОВ,

Қибрай тумани бош имом-хатиби

“Ҳидоят” журналининг 10-сонидан

Пятница, 24 Декабрь 2021 00:00

Мутлоқ мужтаҳидлар йўли (видео)

Ҳасан домла Қодиров

Мақолалар

Top