muslim.uz

muslim.uz

Шу йил 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини сирдарёликлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун “Гулистон” жомесига ташриф буюрадилар.


Муфтий ҳазратлари ташриф давомида мўмин-мусулмонлар билан самимий мулоқот қилиш, туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва соҳа ходимлари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.


Маълумот учун, “Гулистон” масжиди 1905 йилда қурилган. Жоме 1926 йил ёпилиб, 1947 йилда қайта очилган. 2007–2009 йилларда масжиднинг ҳозирги биноси қайтадан ҳашар йўли билан қурилган. Масжид ҳудуди кенгайтирилиб, замон талабига мос равишда муҳташам масжид хонақоси, таҳоратхона ва кейинроқ қўшимча маъмурий бинолар қад ростлаган.


Гулистон масжиди майдони 4800 квадрат метр бўлиб, унинг асосий биносига 2000 киши, айвон ва қўшимча бинолар билан ҳисоблаганда 3000 дан зиёд киши бемалол ибодат қилиши мумкин.


Муфтий ҳазратларининг Сирдарё вилояти ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

Намангандаги Hi-Tech услубида қурилган "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжидидаги суҳбат (16.12.2021)

Абдусамад домла ЖЎРАҚУЛОВ

Тошкент тумани "Ҳамд" жоме масжиди имом-хатиби 

Грозний шаҳрининг марказида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам соясида ўтириб дам олган муборак зайтун дарахтининг нусхаси ўрнатилди. Нусха 3D технологияси ёрдамида яратилди.

Дарахт “Чеченистон юраги” масжиди ёнига ўрнатилган. Энди ҳар ким унга қойил қолиши ва бир вақтлар энг яхши одамларни ўз соясида паноҳ қилган муборак ўсимлик ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши мумкин.

Islam.ru хабарига кўра, Чеченистон муфтийси Салаҳ Межиев муборак дарахтнинг аниқ нусхаси жойлашган жойга ташриф буюрди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

“ал-Қуня”да “Баҳр ар-роиқ”да ҳатто бирорта ғайридинни кофир деб ҳақорат қилган кимсага таъзир берилади, дейилган (Ибн Нужайм ал-Мисрий. Баҳр ар-роиқ. 5-жилд. – Миср: Илмия, 1893. – Б. 47).

“ал-Ҳидоя”нинг энг мўътабар шарҳи бўлмиш “Фатҳ ал-қадир”да Ибн ал-Ҳумом (р.ҳ.) ҳазратлари: و كذا المسلم اذا شتم الذمى يعزر لانه ارتكب معصية – “Шунингдек, мусулмон бирор зиммийни (мусулмонлар юртида яшаётган бошқа дин вакилини) сўкса, унга таъзир берилади, чунки у гуноҳ орттирган бўлади”, деганлар(Камолиддин ибн ал-Ҳумом. Фатҳ ал-қадир. 2-жилд. – Лакнау: Наволкишвар, 1885. – Б. 649).

Юқорида айтилганидек, таъзир беришни ҳоким ва қозининг ўзи белгилайди. Уч даррадан ўттиз тўққиз даррагача уриш, жарима солиш, ҳибс қилиб қўйиш каби жазо турларидан бирини танлайди, қаттиқ дўқ-пўписа билан иш битадиган бўлса, уни қўллаб кўради. “Фатҳ ал-қадир”да буюк фақиҳ Ибн ал-Ҳумом (р.ҳ.) айтишича, шунингдек, “Бадойеъ ас-санойеъ”да улуғ фақиҳ ватандошимиз Абу Бакр ал-Косоний (р.ҳ.) айтишича, таъзир беришнинг ҳам ўзига хос мартабалари бор экан: 1) энг шарафли зотлар таъзири. У олимлар, уламолар, насаби пок саййид ва эшонзодаларга бериладиган таъзир. Уларга қози бориб: “Менга хабар беришларича, сен шундай-шундай дебсан, бундай-бундай қилибсан!”, деб дўқ уради, огоҳлантиради, ҳайфсан эълон қилади. 2) шарафлилар таъзири. Бунга амирлар, бошлиқлар, бой-бадавлат одамлар киради. Уларга таъзир бериш усулида қози уларни қозихонага чақиртиради, урушади, огоҳлантиради, қўрқитади. Булардан жарима ундиради, деган олимлар ҳам бор. 3) ўрта табақа вакилларининг таъзири. Уларни қози қозихонага чақиртиради, огоҳлантиради, урушади ва бир неча муддат сиёсат қилиб қамаб ҳам қўяди. 4) энг паст табақадаги пасткаш ва гуноҳкорлар. Уларни қози қозихонага чорлаб, урушиб, огоҳлантириб, бир оз муддат қамаб ҳам қўйиб, дарра урдиради (Камолиддин ибн ал-Ҳумом. Фатҳ ал-қадир. 2-жилд. – Лакнау: Наволкишвар, 1885. – Б. 643-644; Абу Бакр ал-Косоний. Бадойеъ ас-санойеъ. 7-жилд. – Қоҳира: Жамолия, 1910. – Б. 64).
Хуллас, бировни ҳақорат қилишга ҳаққингиз йўқ! Кофирники, кофир деб сўкишга шаръан ҳаққингиз йўқ экан, бирор кимсани, айниқса, олим ва домлаларни сўкишга, ҳақорат этишга, “ваҳҳобий”, “яҳудий”, “ифлос”, “золим”, “бало-баттар” дейишга сизга асло ҳуқуқ берилган эмас! Сўкиб-ҳақорат қилаверадиган бўлсангиз, сизни бу дунёда таъзир жазоси кутади, охиратда қаттиқ маломатга қоласиз. Бу дунёда таъзирдан қутилиб қолиш мумкин, шариатнинг бу қонунини сизга қўлламасликлари мумкин, сизни кўриб-кўрмасликка олишлари мумкин, сизга индамасликлари, индай олмасликлари мумкин, аммо, ҳар бир нарсанинг ҳисоб-китобини қилиб турувчилар охиратда сизни ўз ҳолингизга қўймаслар. Бундан огоҳ бўлинг, тилингизни тийиб яшанг. Мусулмон сифатида ҳаммани севишни, ҳаммага яхши гапиришни, хушмуомалани ўрганинг. Барака топгур, хайрингизни берсин!

Янгиқўрғон тумани

"Тўрақул ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби

Мусохон Мирзахўжаев

Мақолалар

Top