muslim.uz

muslim.uz

Понедельник, 01 Ноябрь 2021 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фарғона вилояти вакиллиги, Қўқон шаҳри “Саодат” жоме масжиди имом-хатиби Иброҳимжон домланинг волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз

Аллоҳ таоло онахоннинг барча солиҳ амалларини ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Иброҳимжон домланинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла Холиқназаров

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиб ва имом ноиблар Қашқадарё вилоятида жойлашган “Абу Муин Насафий” зиёратгоҳига ташриф буюришди.

Сафар давомида Қарши тумани, Қовчин қишлоғида жойлашган калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир улуғ бобокалонимиз Абу Муин Насафий ҳазратларининг мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловати ҳамда дуои хайрлар қилинди.

Шунингдек, Мажмуада диний соҳа ходимлари Абу Муин Насафий ҳазратлари қаламига мансуб нодир китоб, қўлёзма ва асар, кутубхона, музей, масжид билан яқиндан танишиб, мазкур асарлар бўйича маърузалар тинглашди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Саидаҳмад домла САЙДАРАЛИЕВ

Покистон президенти Ориф Алви Карачида ислом боғига эга “Жинна” шаҳар боғини очиб берди. Карачи Ислом боғида Қуръонда зикр қилинган 22 ўсимлик мавжуд. Улар орасида анжир, анор, зайтун, маккажўхори, саримсоқ, пиёз, ясмиқ, буғдой, занжабил, қовоқ, тарвуз, тамаринд, сидр, узум, банан, бодринг ва райҳон бор.

Бундан ташқари, Покистоннинг турли ҳудудларига тегишли боғда 42 хил турдаги мевали ўсимликларни кўриш мумкин. Буларга гуава, чику, шарифа, хурмо, манго, жамун, тут, азуре, папайя, анор, фалса ва бошқалар киради.

Ижтимоий хизматлар жамоат бирлашмаси президенти Шавкат Омерининг айтишича, шаҳар паркига 5 мингга яқин дарахт экилган.

Покистон президенти манфаатдор томонларни, жумладан, фуқаролик жамияти ва ноҳукумат ташкилотларни атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммосига қарши самарали курашиш учун Карачидаги ўрмон қопламини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга чақирди.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Мақолалар

Top