muslim.uz

muslim.uz

Вторник, 12 Октябрь 2021 00:00

Ўлимни эсланг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳаё ўлимни ва (қабрда) чиришни эсламоғингиздир”, дедилар. Албатта, ўлим ва ундан сўнг бўладиган ҳолатларни эслаш, инсоннинг гуноҳдан қайтишига сабабчи бўладиган энг кучли воситалардан биридир.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Эй биродар! Бугун бозорга келган мато сенинг кафанинг бўлмаслигини қаердан ҳам билардинг!?”

Машойихлар айтганлар: “Ўлимнинг келиши аниқ. Лекин ўлганда кафан билан кетишда гумон бор”.

Шунинг учун инсон ҳар қадамида ўлимга тайёр бўлмоғи керак. Ўлим қай ҳолатда келишини ким билади?

Ҳадиси шарифда: “Қандай ҳолатда яшаган бўлсангиз, шундай ҳолатда ўлим келади”. Яъни, кимнинг ҳаёти солиҳ амаллари билан безатилган бўлса, ўлими ҳам мақталинган ҳолатда бўлади ва кимнинг ҳаёти гуноҳлар билан ўтган бўлса, унга ўлим ҳам шу ҳолатда йўлиқади.

"Шарм ва ҳаё” китобидан

Саудия Арабистонининг “Кисва” корхонаси ортиқча кийимларни хавфсиз ташиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун ҳамжиҳатлик ва жамоавий ҳамкорлик руҳини тарғиб қилиш учун хайрия ташкилотлари билан иш бошлади.

Ташкилотда кийимларни йиғиш, саралаш, тайёрлаш ва уюшмаларга етказиб бериш учу бир жамоа ишлайди.

Лойиҳа бўйича кераксиз ҳолга келган буюм ва тўқимачилик маҳсулотларидан қутулмоқчи бўлган одамларнинг ортиқча кийимини йиғади. Кейин хайр-эҳсонлар сараланади. Яхши сақланган ва янги буюмлар дезинфекция қилиниб, муҳтожларга тарқатилади. Яроқсиз ашёлар эса қайта ишланади.

“Кисва” ташкилотида эскирган кийимлар материали, тури, ранги бўйича сараланади, сўнг қайта толага айлантирилиб, чиқиндиси минимал бўлган янги маҳсулот тайёрланади.

– Шу кунларда барқарор модани яратиш учун Саудиянинг етакчи дизайнерлари Насиба Ҳофиз, Закия Аттар, Ҳунаида Серафий билан иш олиб боряпмиз. Бундан мақсад ғоя барқарор бўлиши, материаллардан фойдаланиш ва сотиладиган дизайнни ишлаб чиқиш эди. Бундан тушадиган барча даромадлар ташкилотни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади ", – деди ташкилот бош директори Дания Ал-Маина “Arab news” матбуотига берган интервьюсида.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўз “Сунан”ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят келтирадилар: Пайғамбар алайҳиссаломни (саҳобалар душманлардан) қўриқлашар эди, Аллоҳ таоло: “Эй, Расул! Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз. Аллоҳ Сизни одамлар (зарари)дан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай” (Моида сураси, 67-оят)ни нозил қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини чодирдан чиқариб: “Сизлар кетаверинглар, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳимоялайдиган бўлди”, дедилар.

Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида айтадилар: "Бу оятнинг мазмуни қуйидагича: "Эй, Муҳаммад! Сиз менинг рисолатимни одамларга етказинг, Мен сизни ҳимоя қилиб тураман, душманларингиз устидан ғолиб келишингиз учун сизни қўллаб-қувватлаб тураман, ҳеч қўрқманг ва ташвиш чекманг, сизга улардан бирортасининг қўли ҳам етмайди, озор ҳам етказа олмайди"".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Жаҳл: "Муҳаммад сизларни олдингизда юзини ерга ишқалайдими?" деб сўради. Унга: "Ҳа", деб жавоб беришди. Шунда у: "Лот ва Уззо бутлари ҳаққи ҳурмати қасам ичиб айтаман, агар уни ўша ҳолатда турганини кўрсам, бўйнини оёғим билан босаман, юзини тупроққа белайман", деди. Абу Жаҳл келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. Муборак бўйинларини оёғи билан босмоқчи бўлганида бирдан орқасига тисарилиб кетди ва икки қўли билан ўзини нимадандир қўрий бошлади. Бу ҳолатни кўрганлар ундан: "Сенга нима бўлди?" деб сўрашди. Шунда у: "Мен билан унинг орамизда оловли бир ўра пайдо бўлиб, ундан қўрқинчли қанот чиқди", деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Агар у менга яқинлашганида, фаришталар уни бурда-бурда қилиб ташлар эдилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳимояси остида ҳамроҳлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Маккадан яширинча чиқдилар ва Савр ғорига етиб келиб, мушрикларнинг айғоқчилари кўзидан ўша ерга яшириндилар. Мушриклар ҳам жон-жаҳдлари билан икковлонни ахтариб Савр ғорига келдилар. Ғорнинг оғзига яқин келган чоғларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳалок бўлдик, деб ўйладилар ва Расулуллоҳга: "Агар бирортаси оёғининг остига қараса бизни кўриб қолади", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ваъдасига қаттиқ ишонган ҳолда: “Эй, Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ бўлган икки кишининг ҳолати қандай бўлади, деб ўйлайсиз?!" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уҳуд жанги кунида фаришталар Расулуллоҳнинг ҳимоялари учун осмондан тушдилар. Мушриклар у зотнинг устларига ёпирилиб келган ва саҳобалар мағлуб бўлиб қочаётган вақтлари эди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Уҳуд куни Расулуллоҳнинг ўнг ва чап томонларида оппоқ кийиниб олган икки кишини кўрдим. Мен уларни илгари кўрмаган эдим, кейин ҳам кўрмадим. Яъни, улар Жаброил ва Микоил фаришталар алайҳумассалом эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ҳомиджон домла Ишматбеков,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раисининг биринчи ўринбосари.

 

Понедельник, 11 Октябрь 2021 00:00

Ҳизбут таҳрир - залолатга бошловчи фирқа

Анвар домла Назаров
Каттақўрғон шаҳар "Муҳаммад Нақиббек" масжиди имом-хатиби

Понедельник, 11 Октябрь 2021 00:00

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга келди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш ҳамда давлат раҳбари сифатида бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 11 октябрь куни Қашқадарё вилоятига келди.

Давлат раҳбари аввало Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.

Бу улуғ мутафаккир ХI асрда яшаган. Мотуридия таълимотининг давомчиси, ақида илмининг етук билимдони сифатида динимиз софлигини сақлаган, адашганларни маърифат билан тўғри йўлга бошлаган. Лекин узоқ йиллар унинг мероси ҳам, қадамжоси ҳам эътибордан четда қолиб кетган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аллома мақбараси обод ва улкан зиёратгоҳга айлантирилди. Давлатимиз раҳбари ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бу ерда янги масжид, музей, кутубхона ва маъмурий бинолар қурилган. Дарахтлар, гуллар экилиб, сўлим боғ ташкил этилган. Абу Муин Насафий китобларининг номи ва ўгитлари ёзиб қўйилган. Зиёратгоҳда XI асрга оид ёдгорлик ва қудуқ, XIII асрда қурилган эски масжид ҳам сақланиб қолган.

Президентимиз янги масжид ва музейни кириб кўрди. Музейда Абу Муин Насафийнинг ҳаёти ва асарлари мультимедиа воситалари орқали акс эттирилган. Бу ерда қадимги Самарқанд қоғозига битилган Қуръони каримнинг асл нусхаси, матога тўқиб ёзилган муқаддас оятлар ҳам сақланмоқда. 

Шавкат Мирзиёев аллома асарлари бугунги кунда ҳам долзарблигини, уларнинг мағзини халқимизга, ёшларга етказиш кераклигини таъкидлади. Шу мақсадда Қарши давлат университети қошида Абу Муин Насафий номида илмий марказ ташкил этиш таклифини билдирди.

president.uz

Мақолалар

Top