muslim.uz

muslim.uz

Шу йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент Ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва институтнинг “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими мудири Жаҳонгир қори Рўзиевлар Фарғона вилоятига ташриф буюриб, Фарғона шаҳри ва Бувайда туманидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида мазкур ўқув курсларида 3 ой давомида таълим олиб, таҳсилни якунлаган тингловчиларнинг битирув тадбирлари бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ва вакиллик ходимлари, имом-хатиблар, ўқув курси битирувчилари ҳам қатнашди.

Маросимлар асносида Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва Жаҳонгир қори Неъматов “Таълим-тарбия икки дунё саодати”, “Қуръони карим ва Қуръон аҳлларининг фазилати” сингари муҳим мавзуларда маъруза қилишди. Шунингдек, мутасадди вакиллар ўқув курси ходимларига керакли тавсиялар бериш баробарида келгуси режалар ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир якунида битирувчиларга сертификат топширилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва бўлғуси қорилар ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Воскресенье, 17 Декабрь 2023 00:00

“Жумадан жумагача” (15-12-2023)

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

#Ихтилоф

Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ақидасини нақл этгган.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ, Молик ва Шофеий роҳимаҳумаллоҳларнинг ақидасини нақл этган.

Абулҳасан Ал ашъарий роҳимаҳуллоҳ Молик ва Шофеъийларнинг ақидаси бўлмиш Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ақидасини нақл этучидир.

Ашъарийлар нақлий далил тиллоси ва ақлий далил кумушидан ясалган манҳаж қолипини ихтиро этиш шарафига муяссар бўлдилар ва ўша қолипга Молик, Шофеъий ва Аҳмаднинг ақидасини қуйдилар.

Изоҳ:Шунингдек Мотуридийлар ҳам имом Абу Ҳанифа ва салафлар эътиқодини етказишда мазкур ишда ўша шарафга ноил бўлдилар!
Аммо бугунги кунда, жоҳилларча, Ашъарий ва Мотурудийларни фалоний дейдиган Содиқ Самарқандий, Юсуф даврон каби "Сохта салафий" ёхуд "Сохта ҳанафийлар" жирканч амалларида қанчалар уринишмасин ҳақиқатлар ҳақиқатлигича қолаверади.

Таржимон: Муҳаммад Аюб Фахриддинов

Жорий йилнинг 9 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва ТИИ “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолиятини кўздан кечириш учун ташриф буюришди.

Ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган битирувчилар учун битирув тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, имом-хатиблар, ўқув курси битирувчилари иштирок этишди.

Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов “Таълимнинг ёшлар тарбиясидаги ӯрни” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, устоз Жаҳонгир қори Неъматов “Берилган неъматларга шукроналик” мавзусида ваъз-насиҳат қилди.   

 Тадбир якунида битирувчиларга сертификат ва мусҳафи шарифлар ҳадя қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

Масъуллар ўқув курси ходимларига керакли тавсиялар бердилар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 9 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва ТИИ “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолиятини кўздан кечириш учун ташриф буюришди.

Ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган битирувчилар учун битирув тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, имом-хатиблар, ўқув курси битирувчилари иштирок этишди.

Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов “Юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, устоз Жаҳонгир қори Неъматов “Қуръони карим ва қорилар фазилати” мавзусида ваъз-насиҳат қилди.   

Тадбир якунида битирувчиларга сертификат ва мусҳафи шарифлар ҳадя қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

Масъуллар ўқув курси ходимларига керакли тавсиялар бердилар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

 

Мақолалар

Top