www.muslimuz

www.muslimuz

Юртимиздаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2019 йил 5 июнь, чоршанба куни эрталабки соат 05:10 да ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса ҳайит намозини ўқиш вақтлари қуйидаги жадвалда кўрсатилган.

Юқоридаги видеолавҳада ҳайит намозини ўқиш тартибларини яна бир бор эслашингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Буюк Британияда эронлик 11 ёшли ўқувчи қиз Mensa IQ тестида жуда юқори натижа кўрсатиб, шов-шувга сабаб бўлди. Унинг натижаси Алберт Эйнштейн ва Стивен Ҳокингникидан ҳам баланд чиққан.

Айлесбери мактаби ўқувчиси Тара Шарифий яқинда Оксфордда Mensa IQ тестини топширган. Унинг олган бали “генийлик чегараси” – 140 баллдан ошиб кетган. У 162 балл олган, бу замонавий физиканинг устунларидан бўлмиш Эйнштейнникидан 2 балл кўп.

Шарифий бу натижаси билан IQ тестидан энг юқори балл олганлар клуби – Mensa ташкилотига аъзо бўла олади.

Mensa IQ тестини ечиш учун 25 дақиқа берилади. Тестда баланд балл олиш учун билимли бўлиш эмас, балки мантиқий, лингвистик, визуал шаклларни илғай олиш қобилияти кучли бўлиши керак.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида эълон қилинди.

 

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ, 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага кўчирилган эди.

 

Шунга кўра, 2019 йил 5 ва 6 июнь кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top