muslim.uz

muslim.uz

Большое количество выпавшего в январе снега по-прежнему остается в ряде регионов Алжира и Марокко. По данным ТАСС, об этом сообщили метеорологические службы двух арабских государств. В результате обширные территории превратились в пространства белого цвета с высокими сугробами и сверкающими замерзшими озерами.
В горных районах обеих стран снег выпадает каждый год и обычно лежит в предгорьях и на склонах вершин всю зиму до начала весны. Однако в нынешнем сезоне осадки были особенно обильными.
В Алжире, как отмечает информационное агентство Algeria Press Service, обильный снег наблюдается преимущественно в северных и северо-западных провинциях. Осадки накрыли не только горные трассы, создав значительные проблемы с дорожным движением и доставкой товаров в отдаленные населенные пункты республики. Снег добрался и до некоторых участков Сахары. Насладиться экзотическими видами североафриканской зимы - припорошенными барханами и оазисами - приезжают туристы и фотографы. В связи с ограничениями, введенными из-за пандемии коронавируса, это главным образом местные путешественники.
Жители соседнего Марокко нынешней зимой также увидели немало снега. Основной удар стихии на себя приняли горные районы Рифа на севере королевства, а также Среднего и Высокого Атласа. Благодаря снегопадам заметно оживились зимние курорты Ифран и Азру, известные и за рубежом.
В марокканской части Сахары снег выпал в окрестностях популярной среди путешественников деревушки Мерзуга на юго-востоке страны, создав на время зимний пейзаж на участках песчаного массива Эрг-Шебби.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Президент раислигида маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

– Ҳаммангиз яхши тушунасиз, агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи – маънавиятдир. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятдир, – деди давлатимиз раҳбари. – Қандай қийинчилик ва синовларга дуч келмайлик, бошлаган барча ислоҳотларимизни, қабул қилган дастурларимизни изчил давом эттираяпмиз. 

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавий соҳалар ривожи учун ғоят муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Янги ҳаёт, янги жамият қуришга қаратилган ислоҳотлар жараёнида маънавий-мафкуравий ишларимизнинг назарий асоси бўлган миллий ғояни ривожлантириш масаласи ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқнинг юксалиши аввало унинг маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан мураккаб синовлардан муваффақиятли ўтиб келган.

Шу боис, таниқли олимлар, зиёлилар, етакчи экспертлар томонидан янги Миллий ғоя концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 

Унда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош ғоя асосида амалга ошириладиган энг муҳим вазифалар белгиланди. 

Республика Маънавият ва  маърифат марказига вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда миллий ғоя мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига тушунтиришга қаратилган тарғибот дастурини ишлаб чиқиб, уни амалга ошириш вазифаси топширилди. 

– Афсуски, ҳали орамизда миллий ғоянинг, маънавиятнинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган, “маънавият керакми-йўқми”, деб юрганлар ҳам бор. Миллий ғоя деганда, эски совет мафкурасини тасаввур қилиб, “лабига учуқ тошадиганлар” ҳам йўқ эмас.Лекин агар мафкура одамий бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қадр-қимматини улуғлашга хизмат қилса, нима учун ундан қўрқишимиз керак? Шу муносабат билан таъкидлаб айтмоқчиман. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади, – деди Президент.

 
Вівторок, 19 Январь 2021 00:00

22.01.2021 й. Тил офатлари

بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَم، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ الأَكْرَم وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أَجْمَعِيْنَ اَمَّا بَعْدُ

ТИЛ ОФАТЛАРИ

(ғийбат, бўҳтон ва ёлғон ҳақида)

Муҳтарам азизлар! Маълумки, тил инсоннинг энг мукаррам, шу билан бирга, энг хатарли  аъзоси ҳамдир. Агар  инсон уни яхшиликка  ишлатса, улкан ажр-мукофотларга эга бўлади, бордию ёмонликка ишлатса, уни ортидан маломатга қолиши тайин. Инсонни абадий саодатга эришиб, жаннатга кириши ёки бахтсиз бўлиб, дўзахга киришининг ҳам асосий сабабчиси – тилидир. Сўзнинг аҳамияти шунчалик муҳимки, инсон биргина сўзи билан мусулмон бўлиши ёки диндан чиқиши, инсонлар ўртасини ислоҳ қилиши ёки бузиши мумкин. Аллоҳ таоло тилни ёмонликлардан сақлаб, тўғри сўз бўлишга тарғиб қилиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا  يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ

وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا

яъни: “Эй, мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди” (Аҳзоб сураси 70-71 оятлар).

 Ақлли одам гапиришдан олдин айтадиган сўзини яхшилаб ўйлаб, текшириб, кейин сўзлайди. Агар инсоннинг тили тўғрисўз ва тарбияланган бўлса, бошқа аъзолар ҳам соғ-омон ва хотиржам бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

﴿إِذَا أَصْبح ابْنُ آدَمَ، فَإنَّ الأعْضَاءَ كُلَّهَا تُكَفِّرُ اللِّسانَ، تَقُولُ: اتِّقِ اللَّه فينَا، فَإنَّما نحنُ بِكَ: فَإنِ اسْتَقَمْتَ اسَتقَمْنا وإنِ اعْوججت اعْوَججْنَا (رَوَاهُ الْاِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه)

яъни: “Одам боласи тонг оттирганда, тана аъзоларининг ҳаммаси тилга танбеҳ бериб: “Бизнинг тўғримизда Аллоҳдан қўрқ! Биз (нима аҳволга тушсак ҳам), сен сабабли (тушамиз). Агар тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз” дейишади” (Имом Термизий ривоятлари).

Дарҳақиқат, тилни сақлаш – нақадар гўзал амал! Инсон тилини сақласа, ҳалок бўлмайди. Солиҳлардан бири шундай деган: “Гап ҳам дорига ўхшайди. Агар уни меъёрида ичсанг, фойда беради. Агар уни кўпайтирсанг, ўлдиради”.

Азизлар! Агар киши тилига эрк бериб, ўйламасдан гапирадиган бўлса, тили орқали энг катта гуноҳ бўлган ғийбат, бўҳтон, ёлғон гапириш, чақимчилик ва бошқа ишларга мубтало бўлиши аниқ.

Ғийбат ва бўҳтон. Ғийбат ҳам тил офатларининг каттаси бўлиб, ҳозирги кунда бу катта гуноҳ билан кўпчилик мубтало бўлгандир. Ғийбатбир кишини йўқлигида унга ёқмайдиган гап (сифат) билан ёдга олишдир. Ғийбат – ислом шариатида қатъий ҳаром қилинган амалдир. Ислом уммати ғийбат ва чақимчиликни ҳаром деб ижмоъ қилган. Ғийбат ҳақида  Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

 وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ

яъни: “Бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз!(Ҳужурот сураси 12-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло ғийбатдан қайтариб, уни ўлакса гўштини ейишга ўхшатмоқда. Табиийки, инсон ўлаксадан жирканади. Шундай экан, бошқаларни ғийбат қилиб, обрўсини тўкишдан ҳам мусулмон киши худди ўлакса гўштидан жиркангандек жирканиши лозим.

Ғийбатнинг таърифи ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

﴿"أَتَدْرُونَ مَا الْغِيبَةُ؟" قَالُوا: اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: "ذِكْرُكَ أَخَاكَ بِمَا يَكْرَهُ" قِيلَ أَفَرَأَيْتَ إِنْ كَانَ فِي أَخِي مَا أَقُولُ؟ قَالَ: "إِنْ كَانَ فِيهِ مَا تَقُولُ، فَقَدِ اغْتَبْتَهُ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ فِيهِ فَقَدْ بَهَتَّهُ" (رواه الْاِمَامُ مسلم عن ابى هريرة رضي الله عنه).

яъни: “Ғийбат нима эканлигини биласизларми?” – дедилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир”, – деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғийбат бир биродарингизни орқасидан ўзи эшитса ёмон кўрадиган сифат билан гапиришингиздир”, – дедилар. Шунда улардан бири: “Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?” – деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса: “Унда бор айбни айтган бўлсангиз, ғийбат қилган бўласиз. Агар сиз айтган сифат унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласиз”, – деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривоятлари).

Демак, бировнинг айбини ошкор қилувчи сўзни тўғри бўлса ҳам, айтиш жоиз эмас экан. Чунки ғийбат бўлади. Агар ёлғон бўлса, туҳмат ва бўхтон бўлгани учун, гуноҳи ҳам икки ҳисса бўлади.

Қиёмат куни ғийбатчини аҳволи оғир бўлади. Бу ҳақда Абу Умома ал-Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кишига савоблари ёзилган китоби очиқ ҳолда берилади. У: “Эй Раббим, фалон-фалон савобли ишларим қани, саҳифамда йўқ-ку?” – дейди. Шунда унга: “Одамларни ғийбат қилганинг туфайли уларни ўчириб, ғийбат қилинганларнинг амал дафтарларига ёзиб қўйдим” – дейди” (Ибн Ҳиббон ривоятлари).

Демак, ғийбатчи Қиёмат куни савобли амалларидан маҳрум бўлиб, ғийбат қилинган кишиларнинг гуноҳлари ғийбатчининг устига юкланар экан.

Шуни унутмаслик керакки, инсонларни, айниқса уламоларни ёмонотлиқ қилиб, ғийбат қилиш, улар ҳақида бўҳтон сўзларни айтиш, ҳар хил ҳақоратли расмларни ишлаш бу катта гуноҳ ва динимизнинг илдизига болта уриш ҳисобланади. Чунки халқ олиму уламодан дину диёнат, сабр-тоқат ва қаноат, қолаверса, одоб-ахлоқни ўрганади. Уларни халққа ёмон кўрсатиш – Аллоҳнинг динига душманликдан бошқа нарса эмас!

Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, кўпчиликка зарари етадиган фирибгар, товламачи ва гуноҳ ишларни ошкора қилиб юрадиган кимсалар ҳақида одамларни огоҳлантириш учун гапиришга рухсат берилган. Сабаби, одамлар уларнинг зарарларидан огоҳ бўлсин ва уларга эргашмасинлар. Бу ҳақда Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шариф ривоят қилинган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

﴿مَنْ أَلْقَى جِلْبَابَ الْحَيَاءِ فَلا غِيبَةَ لَهُ (رَوَاهُ الْاِمَامُ ابن ماجه عن أبي سلمة بن عبدالرحمن رضي الله عنه).

яъни: “Ким ҳаё ёпинчиғини улоқтирган бўлса, уни гапириш ғийбат ҳисобланмайди” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Ҳасан ал-Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бидъат аҳлини гапириш ғийбат эмас” (“Шарҳу усули аҳли сунна вал-жамоа” китоби).

Демак, кўпчиликни тўғри йўлдан оздираётган кимсаларни ҳаммага ошкор қилиб, одамларни ундан сақланишга даъват қилиш ғийбат ҳисобланмайди.

Қолаверса, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали бемазҳаблик ва аҳли сунна вал жамоа эътиқодидан бошқа нотўғри эътиқодларга кўпчиликни жалб қилаётган кимсаларнинг зикр қилиб, улардан бошқаларни огоҳлантириш ва уларнинг ботил фатволарига алданмасликка чақириш асло ғийбат бўлмайди.  

Ёлғон. Маълумки, ёлғон гапириш динимизда оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Афсуски, ҳозирги кунда ёлғон сўзлаш оддий бир ҳолга айланиб қолганлигига кўп ҳолларда гувоҳ бўлмоқдамиз. Аллоҳ таоло ёлғон гапни кимлар гапиришини баён қилиб шундай марҳамат қилган:

 إِنَّمَا يَفْتَرِي الْكَذِبَ الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِآيَاتِ اللّهِ وَأُوْلـئِكَ هُمُ الْكَاذِبُونَ

яъни: “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига имон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир” (Наҳл сураси 105-оят).

Ёлғон сўзлаш ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

﴿إذَا كَذَبَ الْعَبْدُ، تَبَاعَدَ الْمَلَكُ عَنْهُ مِيْلاً مِنْ نَتْنِ مَا جَاءَ بِهِ (رَوَاهُ الْاِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عن ابن عمر رضي الله عنهما)

яъни: “Қачонки киши ёлғон гапирса, фаришта у гапнинг сассиқлиги сабаб бандадан бир мил масофага узоқлашади”, – дедилар (Имом Термизий ривоятлари).

Тасаввур қилинг, кишини муҳофаза қилиб турадиган, ундан ҳеч ажралмайдиган фаришталар ёлғончидан узоқлашар эканлар. Бошқача қилиб айтганда, ёлғончининг фариштаси бўлмайди.

Ростгўй инсон жаннатга кириши ва у Аллоҳ таоло ҳузурида “сиддиқ” деган  мақом билан сифатланишини эшитган ҳар бир мусулмон, шубҳасиз, ростгўй бўлишга интилади. Ҳамма ростгўй бўлса, жамият ҳаёти ижобий томонга ўзгаради. Уламоларимиз: “Ростгўйлик – дилингдаги ҳақиқатни тилингга чиқаришингдир”, дейишган. Демак, ибодатда, инсонлар билан муомалада, олди-сотди, никоҳ ва бошқа масалаларда кишининг дили билан тили бир бўлиши лозим.

Муҳтарам жамоат! Бугунги кунимизда энг асосий муаммога айланган иллатлардан бири ёлғон ахборотдир. Айниқса, ижтимоий тармоқларда турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли бўҳтонлар ва уйдирмаларни асоссиз равишда урчитиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Айрим соддадил мусулмонлар мана шундай уйдирмаларга ишониб, ёлғон ва бўҳтонга шерик бўлиб қолмоқдалар. Масалан, куни-кеча ижтимоий тармоқларда: “2021 йилда Рамазон ойи 12 апрелдан бошланади. Буни иложи борича ҳаммага тарқатинг! Пайғамбаримиз айтганлар: “Ким бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” деган мазмундаги гапни ҳадис деб тарқатилди. Ваҳоланки, бундай мазмунда ҳадис йўқ! Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга тўқилган уйдирмалардан биридир.

 

Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга ёлғонни билиб туриб тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин” – дейилган. Уламоларимиз тўқима ҳадисларни айтиш ва тарқатишдан қаттиқ қайтарганлар.

Шундай экан, бундай ёлғон хабарлар, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин ва оддий-асоссиз гапларни “ҳадис” деб тарқатишни тўхтатишсин!

Яна бир ёлғон хабар: ўтган ҳафта Сирдарё вилоятининг бир қатор туманларида Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган “Баҳри тожик” (Қайроққум) сув омборида тўғон бузилгани ва сув тошқини келаётгани ҳақида ваҳима ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ёлғон маълумотдан ташвишланган баъзи кишилар уйларидан узоқроққа кетиш учун ҳаракатга тушган бўлса, яна бир қисми ярим тунгача кўчада ўтирган.

Азизлар! Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир соҳанинг ўз масъул ва мутасаддилари бор. Улар ўз соҳасига тегишли ишлар билан доимий машғул. Шундай экан, қаердан бир хабар келиб қолса, унга ишониб кетавермасдан, хабарни аниқлаштириш учун соҳа мутахассисларига мурожаат қилиш лозим.

Шуни унутмаслик керакки, одамлардан эшитган нарсасини суриштирмай гапиравериш гуноҳ эканига қуйидаги ҳадиси шариф ҳам яққол далил ҳисобланади:

﴿كَفَى بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ  )رَوَاهُ الْاِمَامُ مَسْلِمٌ عن ابى هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ҳар бир эшитган нарсасини гапириш кишининг ёлғончи эканига етарли бўлади” (Имом Муслим ривоятлари).

Қайс ибн Абу Ҳозимдан ривоят қилинади: Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг “Ёлғондан эҳтиёт бўлинглар, ёлғон албатта имондан четлатувчидир” деганини эшитдим.

Катта гуноҳларга сабаб бўладиган ғийбат ва ёлғонни баъзи ғаразли кишилар жамиятда фуқаролар ва давлат орасига ихтилоф солиш учун  ҳам ишлатмоқдалар. Бунинг оқибатида ишончсизлик, адоват, низо ва фитна келиб чиқади. Шундай экан, оила, маҳалла ва юртда фитнага сабаб бўладиган сўзлардан ва иғво хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлайлик!  

Хулоса қилиб айтганда, бизга неъмат қилиб берилган тилимизни эҳтиёт қилиб, сўзлашдан олдин аввал ўйлаб, кейин сўйлашимиз айни муддаодир. Уни фақат икки дунёмизни обод қиладиган хайрли ишларга сарфлашимиз лозимдир.

Аллоҳ таоло барчамизга тилимиз орқали кўплаб хайрли амалларни қилиш ва Ўзи рози бўлмайдиган ишлардан тилимизни тийиш бахтини насиб этсин! Омин!

 

 

Ҳурматли имом-домла! “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишни жамоатга эслатиб қўйишингизни сўраймиз.

 

 

Ҳурматли имом-домла! Келаси жума маърузаси “Ота-онани рози қилиш – фарзандлик бурч” мавзусида бўлади, иншааллоҳ.

“АzonTV” илмий-маърифий онлайн телеканалида юртимизнинг аҳли қуръонларидан бири, устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган Қуръон мусобақаси 3-ҳафта саралаш жараёнлари бошланди.

“Қуръони карим мусобақаси 1442” танловини ўтказишдан асосий мақсад халқимизнинг Каломуллоҳга бўлган муҳаббатини ошириш, янги аҳли Қуръонларни кашф этиш, ёшларимизнинг илмга бўлган рағбатларини юксалтириш, юртимизнинг катта қорилари билан жонли мулоқотни йўлга қўйиш, Қуръони каримни ўрганишга бўлган қизиқиш ва салоҳиятни қўллаб-қувватлашдир.
Қуръон мусобақаси қатнашчилари икки йўналишда Ҳифз ва тиловат йўналишида беллашадилар.

Суперфинал босқичига қадар ҳар ҳафта саралаш босқичлари бўлиб ўтади.

Ҳар душанба куни ҳифз йўналиш бўйича соат 8:00 дан 13:00га қадар телеграм манзили орқали аризалар қабул қилинади.

Ва қабул қилинган аризалар орасидан 10 иштирокчи рандом орқали автоматик тарзда сараланиб олинади. Сўнгра мана шу сараланган иштирокчилар ўртасида ҳафтанинг чоршанба куни Қуръон мусобақаси ўтказилади.
Бу саралаш жараёнлари супер финал босқичига қадар ҳар ҳафта янгидан бўлиб ўтади. Саралаш жараёни онлайн эфирда, шаффоф ҳолда ўтказилади. Бир вақтнинг ўзида иккала йўналишда иштирок этиш мумкин эмас. Иштирокчилар ҳифз ва тиловат йўналишидан фақат бирини танлашлари шарт.

Суперфинал босқичи муборак Рамазон ойида бўлиб ўтади.

Иштирокчилар Ўзбекистон фуқароси ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган бўлишлари шарт.

Мусобақада фақат балоғатга етган эркаклар қатнашишлари мумкин.

Ҳофизи Қуръон қориларимизни ҳифз йўналиши бўйича иштирок этиш учун чорлаймиз.

Aризаларни https://t.me/azonquronbot манзилида тўлдиришингиз мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 
 

— Мен имкон қадар ибодатларимни пинҳона қилишга ҳаракат қиламан, риё бўлиб қолмасин, дейман. Кўпчилик ичида ҳам “мен намоз ўқийман”, дейишга ийманаман. Лекин бир қариндошим намоз ўқишини кўпчилик орасида баралла айтади, кўп ёлғон сўз аралаштириши сезилиб туради. Бу гуноҳ эмасми?

Ибодатларнинг энг афзали махфий қилинганидир. Чунки бундай амал риёдан узоқ бўлади. Аммо тоатни ошкор қилишдан одамларга яхшиликни тарғиб қилиш, уларга намуна бўлиш ният қилинса, бундай амал ҳам афзал ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Махфий қилинган иш ошкора қилинган ишдан афзал, агар ошкора қилинган иш унга эргашишлари учун қилинган бўлса, у афзалдир”, дедилар (Ҳаким Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло банда қилаётган барча ишларни кўриб, билиб туради. Муҳими, ният холис Аллоҳ учун бўлсин. Зеро, уламолар: “Одамлар учун амални тарк қилиш риё ва одамлар учун амал қилиш ширк”, дейишган.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Видеолавҳалар

Top