www.muslimuz

www.muslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

✅ Бугун, 14 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи биринчи авиарейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 1, 2, 3, 4-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

❗️ Кутиб олувчилар диққатига!
Ҳожиларни уйларига кузатиш Тошкент шаҳридаги ? “Новза” масжидидан амалга оширилади.
? Махсус автобуслар зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортидан “Новза” масжидига етказади.

✅ Эслатиб ўтамиз, эртага 15 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи 2-авиарейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 5, 6, 7, 8-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

? Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Четвер, 14 июль 2022 00:00

Она-ватанга йўл

Бугун, 14 июль куни эрта тонгда пойтахтнинг 1, 2, 3, 4-гуруҳлари зиёратчилари Жидда – Тошкент йўналишида она-Ватанга йўл олдилар. Зиёратчилар ҳажнинг барча рукнларини бажариб, амалларнинг энг сўнггиси бўлган видолашув тавофини адо этган ҳолда жорий йилнинг 14 июлидан 4 августига қадар навбатма-навбат юртимизга қайтадилар.

✅ Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли фазилатлари, жамият ҳаётидаги фаол иштироклари билан ёш авлодимизни эл-юртга садоқатли ва ҳидоят йўлидан борадиган ҳалол-пок инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшадилар.
Бизнинг тилагимиз: Аллоҳ таоло барчанинг ҳажини қабул айласин, уларга онадан янги туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлиб, фарзанду анжумандлар бағрига эсон-омон етиб бориш насиб қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Аллоҳ таоло ҳар бир амални ихлосу муҳаббат билан ўЗининг қоидасига мувофиқ бажарган бандаларига улкан мукофотларни ато қилади. Ҳаж амалларини гўзал ҳолатда адо қилган кишилар учун дунёда гуноҳлари кечирилиши, охиратда эса жаннат мукофот қилиб берилади.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умрадан умрагача бўлган (сағира) гуноҳлар кечирилади. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).

“Мабрур” сўзи луғатда яхшилик қилинган, қабул қилинган маъноларини англатади. Уламолар ҳадисни шарҳлар эканлар, ҳажнинг мабрур бўлиши учун қуйидаги сифатлар топилиши лозим деганлар. Ихлос: зуҳди зиёда бўлиши; охиратга рағбат қилиш; барча ҳукмларини тўлиқ бажариш; сафарда фисқ ва маъсиятлардан, фаҳш сўзлардан тийилиш; риё, сумъа ва ужбдан сақланиш.

Аллоҳ таоло ҳожиларга берган энг катта имкониятлардан яна бири гуноҳларни мағфират қилишидир. Нафақат ҳожининг, балки ҳожи гуноҳларини мағфират қилишни сўраган инсонларнинг ҳам гуноҳларини Аллоҳ таоло кечиради. Шунинг учун зиёратга кирган кишилар ҳожидан ҳақларига дуо қилишни сўрайдилар.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким ҳаж қилса, ёмон гап ва ёмон иш қилмаса, худди онаси туққан кундагидек ортга қайтади”, деяётганларини эшитдим» (Имом Бухорий ривояи).

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳаж қилса, ёмон гап ва ёмон иш қилмаса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, дедилар».

Бу ерда кичик гуноҳлар назарда туттилган. Чунки катта гуноҳларнинг кечирилиши учун тавба шарт. Сўзимизни қуйидаги ҳадиси шариф ҳам қувватлайди.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш вақт намоз (ўртасида), жумадан жумагача, Рамазондан Рамазонгача бўлган гуноҳлар, агар кабирасидан четланилса, кечирилади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло юртимиз ҳожиларининг қилган ибодатлари, дуо ва зикрларини Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин! Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур бўлсин!

 

Давоми бор...

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг

"Ҳаж буюк ибодатдир" номли китобларидан олинди.

 

Бугун, 12 июль куни Макка шаҳрида “Ҳаж – 2022”нинг делегацияси, ишчи гуруҳи, шифокорлар ва ошпазлар жамоалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев қатнашдилар.

Дастлаб Муфтий ҳазратлари ҳаж амаллари шариатга мувофиқ, чиройли адо этилганини билдириб, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида бажарилганини алоҳида такидладилар. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилган ишчи гуруҳи, шифокорлар жамоаси ва ошпазларга миннатдорлик изҳор этдилар. Муфтий ҳазратлари ҳожига кўмак берган, оғирини енгил қилган инсон улуғ савобларга ноил бўлишини сўзладилар. Ҳар бир ишчи гуруҳи ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилганларини алоҳида қайд этдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев аввалги ҳаж мавсумига нисбатан жорий йилги квота сезиларли даражада ошгани, умумий зиёратчилар сони 12 минг нафарни ташкил этгани, ўз навбатида ушбу рақам мамнунлик билан бирга катта масъулият юклагани, ўйлагандан-да зиёда бўлганини билдирди. Шунингдек, раис юртимиз ҳожилари Исломнинг бешинчи фарзини бажариш чоғида ҳукуматимизнинг кўмагини, беқиёс ғамхўрлигини ҳис қилиб турганлари, Ислом динининг бешинчи рукнини бажариш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганини алоҳида қайд этди.

Нотиқлар қаторида сўзга чиққан Ўткир Ҳасанбоев ҳаж амалларини адо этиш бахтига муяссар бўлган юртдошларимиз муборак заминда қолган вақтларини ҳам мазмунли ўтказишлари, бу кунларнинг ҳар бир сониясини ғанимат билиб, ундан фойда олиб қолишлари ва элликбошилар суҳбатларни давом эттиришлари даркорлигини сўзлади.

Ҳожилар ва уларнинг яқинлари, хусусан, ёш қори-қориялар томонидан хатми Қуръон қилиш жадал давом этаётгани, Каломи шариф хатмонасидан ҳосил бўлган савобларни Юрт раҳбари, Ватан ободлиги ва дин ривожига бахшида этаётганлари кишини хурсанд қилаётгани таъкидланди. Мана шундай хатми Қуръонларнинг якуни, ушбу йиғилишда мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда ушбу улуғ сафарнинг юқори савияда ташкил этилгани учун барча мутасаддиларнинг ҳақларига дуолар қилинди.

Муборак сафарда эришилган яхши натижаларнинг барчаси ўлкамизда одамларни рози қилиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар мевасидир. Аҳолиси рози юртга Ҳақ таоло ҳам неъматларини ёғдиради, инша Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Сторінка 77 з 676

Видеолавҳалар

Top