www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 9 июль куни юртимиз аҳолиси ва хориждаги ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиб, Ватанимиз келажаги учун овоз беришди. Мазкур жараёнда диний соҳа ходимлари, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳар бир ҳудудда жойлашган вакилликлари ходимлари, имом-хатиблар бошчилигидаги масжидлар жамоаси, отинойилар, диний таълим муассасалари мударрис ва талаба-ёшлари ўзларининг оила аъзолари билан бирга фаол иштирок этишди. 

Ушбу долзарб палла халқимиз келажаги, Ватанимизнинг эртанги куни, истиқболини белгилашда ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Зеро, сайлов муҳим сиёсий жараён. Унда қатнашиш ҳар бир онгли фуқаронинг бурчи. Шу маънода диний соҳа ходимлари ҳам ўз тақдири, фарзандлари келажаги, оилалари фаровонлиги, энг асосийси, юртимиз тинчлигига бефарқ эмаслигини намойиш этишди.

Маълумки, қадимдан давлат раҳбарларини асосан халқ томонидан эркин сайлов йўли билан тайинлаш амалиёти бўлган. Муқаддас динимизда ҳам давлат раҳбари омма томонидан эркин сайлов йўли билан сайланиши белгилаб қўйилган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўмин-мусулмонларни мақтаб: “Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур”, – дея марҳамат қилган (Шўро сураси 38-оят). Ислом уламолари сайлаш ва сайланиш фаолияти шариатга мувофиқ амал эканига ушбу ояти карима далил эканини қайд этадилар. Сайлов эса айнан мана шу маслаҳатнинг бир шакли ҳисобланади.

Замонамиз уламолари сайлов ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи бўлиб, агар шу йўл билан мусулмон киши ўз дини ва жамияти учун зарур бўлган ишни амалга ошириб, яхшиликни жалб қиладиган бўлса, бу иш ҳолатга қараб, вожиб даражасида бўлиши ҳам мумкин, дейдилар.

Шу боис мусулмон киши жамият ишларида фаол бўлиши, яхшилик борасида барча билан ҳамкор бўлиши лозим. Шунда жамият ривожланади ва адолат қарор топади.

Аллоҳ таоло мамлакатимиз тинчлигини барқарор ва халқимиз фаравонлигини янада зиёда айласин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Неділя, 09 июль 2023 00:00

Ҳаждан кейин... (1-қисм)

 Шу кунларда Макка шаҳридаги “Рошидия” меҳмонхонасида ҳаж амалини адо этиб, тоату ибодат билан машғул бўлиб турган аёл зиёратчиларга фурсатни ғанимат билиш, она Ватанга қайтгандан сўнг ҳожилик мақомига муносиб бўлиш ва бошқаларга намуна кўрсатиш ҳақида суҳбатлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Суҳбатларда Ишчи гуруҳ вакиллари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Фатво марказидан Ғуломжон домла Холбоев, Абдулатиф домла Турсунов, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мудири Марям Абдуллаева ва Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова аёл зиёратчиларни ҳожилик мақомига муносиб бўлиш, ибодату зикрлар, яхши амалларни кўпайтириш ҳақида мавъизалар қилмоқдалар. Шунингдек, шаръий саволларга атрофлича жавоб берилмоқда.

Шунингдек, элликбоши, имом-домлалар томонидан зиёратчиларга Ватанга қайтгандан сўнг риё ва бидъат-хурофотга йўл қўймаслик, манманлик ва мақтанишдан узоқ бўлиб, исроф ва дабдабабозликдан сақланиб, жамиятдаги эзгу ишларда ўзгаларга ибрат ўлароқ ҳаёт кечириш ҳақида алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar

Сторінка 14 з 676

Видеолавҳалар

Top