Дунё янгиликлари

Чимкентда 1000 дона Мусҳафлар бепул тарқатилди

Halifa-Al Nahaian Аqmeshitі жоме масжиди ташаббуси билан Чимкент кўчаларида "Ўқи! Аллоҳ номи билан" деб номланган акция ташкил этилди. Акцияда муқаддас Қуръони китоблари аҳолига бепул тарқатилган.

muftyat.kz сайтига кўра, ушбу йирик акцияда Иммиграцион департамент раҳбарининг ўринбосари Аҳмаджон ҳожи Керимбек ва Қувайтдаги Бутунжағон хайрия жамғармаси ваколатхонасининг бошлиғи доктор Ясир Мохаммед Али иштирок этган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1973 марта ўқилди

Янгиликлар

Top