Дунё янгиликлари

Қалблар ҳам обод этилди

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик ва кўтаринки руҳда ўтмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам юртдошларимиз эрта тонгдан ҳашарга отланиб боғ ва хиёбонлар, кўча ва гузарлар, маҳаллалар, қадамжолар, қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга киришдилар.

Ушбу хайрли тадбирга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Чироқчи туманидаги “Ал-Бурҳониддин”, Шаҳрисабз туманидаги “Саъд ибн Абу Ваққос” жоме масжидлари имом-хатиблари ҳамда масжид ҳодимлари ёлғиз кексалар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар, меҳрибонлик уйларига бориб кўнгилларни ҳушнуд этдилар. Жами тўрт миллионга яқин моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди.

Ҳашар баҳона нафақат кўча, ён-атрофлар кўркамлашиб, янада гўзал қиёфа касб этди, балки одамлар орасида оқибат ришталари мустаҳкамланди, қалблар обод этилди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

2545 марта ўқилди

Янгиликлар

Top