Дунё янгиликлари

Остонада XIV Жаҳон ислом иқтисодий форуми ўтказилади

“Остона” халқаро молия маркази ва Жаҳон ислом иқтисодий форуми (ЖИИФ) XIV Жаҳон ислом иқтисодий форумини 2018 йилнинг 4 июль куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказиш бўйича келишув имзоладилар.

“Жаҳон ислом иқтисодий форуми 2006 йилда Малайзия ҳукумати кўмагида ташкил этилган эди. ЖИИФ асосан Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва Европа мамлакатлари вакиллари ўртасида ўзаро иш бирлиги масалалари, шунингдек, ислом молиялаштириш тизимини қўллаган ҳолда тадбиркорлик ва инвестициялаш фаолияти учун қўшимча имкониятларни яратиш бўйича мулоқот майдони ҳисобланади”,  дейилади ЖИИФ матбуот маркази берган хабарда.

Айтилишича, ислом молиялаштириш халқаро бозори 2 триллион АҚШ долларини ташкил этади. XIV ЖИИФнинг Остонада ўтказилиши МДҲ, Ғарбий ва Марказий Осиё давлатлари учун манфаатли бўлиши кутилмоқда. Тадбирда мингдан зиёд юқори мартабали меҳмонлар ташриф этиши кутилмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

2610 марта ўқилди

Янгиликлар

Top