Ўзбекистон янгиликлари

Умра мавсуми бошланди

Кеча, 28 октябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра ибодатоларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.
Фуқароларимизни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг замонавий самолётларида жорий йилнинг 28 октябридан бошлаб Саудия Арабистонига умра ибодатларини адо этиш учун жўнатиш ишлари бошланди.
Зиёратчиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида барча зарур шароитларга эга меҳмонхоналарда истиқомат қиладилар ҳамда уларга тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда моҳир ошпазларимиз хизмат кўрсатишлари режалаштирилган.
Ўзбекистондан Умра зиёратини амалга оширувчи мўмин-мусулмонлар Маккаи Мукаррама шаҳрида 4 юлдузли Al Kiswah Hotel Towers, Мадинаи Мунавварада 5 юлдузли Pullman Zamzam Madina Hotel меҳмонхоналарига жойлаштирилади.
Зиёратчиларимизнинг сафар таассуротларини сайтимиз орқали ёритиб борамиз.

 

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

2751 марта ўқилди

Янгиликлар

Top