Ўзбекистон янгиликлари

Зоминдаги «Боймоқли» жоме масжидига тамал тоши қўйилди

Шу йилнинг 12 сентябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманидаги Боймоқли қишлоғида жойлашган “Боймоқли жоме“ масжидининг янги биносига Жиззах вилояти бош имом-хатиби Жабборов Меҳмонали домла ва Лутфулла Убайдуллоҳ домла бошчилигида тамал тоши қўйилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллигининг хабар беришича, масжид қурилиши ҳомийлар ва тадбиркорлар кўмагида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1843 марта ўқилди

Янгиликлар

Top