Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жомесидаги жума намозига ташриф қиладилар

2021 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жоме масжидига муфтий сифатидаги илк жума намозига ташриф қиладилар.
Жума намози аввалида файзли мавъизалар ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли суҳбатларга таклиф этамиз.
Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

874 марта ўқилди

Янгиликлар

Top