Ўзбекистон янгиликлари

Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси узайтирилди

Ташкилий қўмита томонидан Матбуот хизматига маълум қилинишича, ушбу мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, талаб-истаклардан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларни рўйхатга олиш шу йил январь ойининг 14 санаси кечки соат 19:00 гача давом этади.
Ташкилий қўмита берган маълумотга кўра, 12 январь санасигача 2428 нафар иштирокчи ҳужжат топширган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсатгич:
8 январда 733 нафар;
9 январда 1101 нафар;
10 январда 2079 нафарни ташкил этган эди.
11 январда 2255 нафарни ташкил этган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

5510 марта ўқилди

Янгиликлар

Top