Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилаётган Республика Қуръон мусобақаси Тошкент шаҳрида яқин кунларда бошланади.
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан мусобақанинг дастлабки саралаш босқичи ўтказиладиган жойлар ҳақида маълумот берилди.
Тошкент шаҳри бўйича мусобақанинг туман босқичларида жами 486 киши иштирок этади. Улардан 302 эркак, 184 та аёл-қизлар ташкил этади.
- Шайхонтоҳур тумани қатнашчилари учун:
Эркаклар
“Кўкча” масжиди 13февраль 9:00да;
Аёллар
“Мумтоз” тўйхонаси 13 февраль 10:00да.
- Юнусобод, Мирзо Улуғбек , Яккасарой туманлари қатнашчилари учун:
Эркаклар
“Минор” масжиди 14 февраль соат 9:00да;
Аёллар
“Осиё” тўйхонаси 10:00да.
- Яшнобод, Миробод, Бектемир, Сергели туманлари қатнашчилари учун:
Эркаклар
“Холид ибн Валид” масжидида 14 февраль соат 9:00да;
Аёллар
“Яккасарой” тўйхонаси, 14 февраль, соат 10:00да.
- Учтепа, Чилонзор туманлари қатнашчилари учун:
Эркаклар
“Бисёр” тўйхонаси, 14 февраль, соат 9:00да;
Аёллар
“Бисёр” тўйхонаси, 15 февраль, соат 9:00да.
- Олмазор тумани қатнашчилари учун:
Эркаклар
“Ҳазрати Имом” масжиди, 15 февраль, соат 9:00да;
Аёллар
“Фаровон” тўйхонаси, 14 февраль, соат 10:00да бўлиб ўтади.
Қуръон мусобақасини портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.
ЎМИ Матбуот хизмати