Ўзбекистон янгиликлари

Давлат маслаҳатчиси: Қуръон мусобақаси ёшларга эътиқодини кучайтиришда ёрдам беради

Жорий йилнинг 6 февраль куни “Ёшлар пресс-клуби”да Президент Давлат маслаҳатчиси, Олий Мажлис Сенати сенатори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев билан онлайн мулоқот ташкил этилган эди. 

Онлайн мулоқот давомида Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва 3 босқичли Ўзбекистон Қуръон мусобақаси хусусида ўз фикрларини билдирди. 

Давлат маслаҳатчиси: “Бир нарса ҳақида мен очиқ айтиб ўтишим керак. Биз бир нарсага алоҳида эътибор беришимиз керак. Бугун ОАВда Қуръон мусобақаси ҳақида ҳаммамиз кўряпмиз. Мусобақа Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда ўтказилмоқда. Бу ҳеч қачон бўлган эмас”, дея таъкидлаган. 

Бундан ташқари, Иттифоқ раҳбари Қуръон мусобақасини ўтказишдан энг асосий мақсадлардан бири, ёшларни Ислом динига бўлган ҳурматини янада ошириш, уларнинг эътиқодини кучайтириш экани айтиб ўтилган. 

Ёшлар Иттифоқи раҳбари онлайн мулоқот давомида ҳадис илмига бағишланган мусобақанинг ташкил этилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтган эди.


ЎМИ Матбуот хизмати

3498 марта ўқилди

Янгиликлар

Top