Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида Лондондаги етакчи сайёҳлик компаниялари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Алишер Шайхов ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Ш.Миноваров мамлакатимизда анъанавий ва зиёрат туризми учун яратилаётган шароитлар, транспорт, виза, божхона ва меҳмона хизматлари соҳаларида яратилаётнан қулайликлар тўғрисида гапириб бердилар.

Видео мулоқотда 2000 га яқин туроператорларни бирлаштирган 18 та Буюк Британия сайёҳлик ширкатлари, Ўзбекистон томонидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Қорақалпоғистондаги сайёҳлик муассасалари, Ҳунарманд уюшмаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод килиш хайрия жамғармаси вакиллари иштирок этдилар. Икки соатдан ортиқ давом этган мулоқот давомида ўзаро маълумот алмашдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Видеомулоқот ниҳоясида Facebook ижтимоий тармоғида доимий платформа яратиш, Англия томонига аниқ турпакетлар, йуналишлар ва нархлар тақдим қилишга келишиб олинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

3572 марта ўқилди

Янгиликлар

Top