Ўзбекистон янгиликлари

Вақф хайрия жамоат фонди кўзи ожизлар жамиятида 200 кишига ифторлик дастурхони ёзиб берди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Тошкент шаҳар бўлими Чилонзор туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида имконияти чекланганлар билан илк учрашув бўлиб ўтган эди.

Шундан сўнг «Вақф» хайрия жамоат фонди муборак Рамазон ойининг шарофати билан кўзи ожизлар жамиятида 200 кишига ифторлик дастурхонини ёзиб берди. Бу ҳақда Muslim.uz’га фонд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ифторлик дастурхонида фонднинг бошқаруви раҳбари  Жалолиддин Ҳамроқулов «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳақида маълумот бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фонд томонидан кўзи ожизлар жамиятидаги имконияти чекланган кишиларга Рамазон эҳсонлари тақдим қилинган эди.

ЎМИ Матбуот хизмати

2760 марта ўқилди

Янгиликлар

Top