Куни кеча Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Хонобод» жоме масжидида «КИТОБ САЙЛИ» бўлиб ўтди. Унда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди” ва “Ҳилол – Нашр” нашриётларининг китбо ва медиа маҳсулотлари тақдим этилди. Китобсевар мухлислар маҳсулотларни нашриёт нархида харид қилиш имконига эга бўлдилар.
Китоб шайдолари ушбу тадбирдан жуда мамнун эканликларини билдирдилар. Сайл қизғин руҳда ва кўтаринки кайфиятда кун мобайнида давом этди.
ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги