muslim.uz

muslim.uz

"Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва Канададаги элчихонаси номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси аъзоларини, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Тошкент, Наманган, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларидан келган муҳтарам имомларимизни ташрифи билан қутлайман. Бу фидоий, қадрли, жонкуяр ва меҳрибон устозларнинг барчаси Америка Қўшма Штатлари бўйлаб сафар қилиб, Колумбия округи, Филаделфия, Нью-Йорк, Cинcиннати, Чикаго, Орландо ва Маямига ташриф буюриб, Рамазон ойида ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказадилар. Ислом динининг асл моҳиятини мусулмонларга чиройли ва таъсирли маърузалари билан тушунтирадилар", деб ёзади Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов ўзининг Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз: Айни дамда АҚШнинг Вашингтон штатида соат миллари тонгги олтига яқинлашганини кўрсатмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Четверг, 21 Апрель 2022 00:00

Ислом – мўътадил дин!

Илҳомжон домла Умаржон ўғли

— Баъзи эркаклар ўлим олдидан фарзандларига мерос қолмаслиги учун аёлини уч талоқ қилар экан. Бунда эр-хотин ажралган ҳисобланиб, аёли ҳам ва уларнинг фарзандлари ҳам мол-мулкка эгалик қилолмайди, дейишади. Бундай қилиш жоизми?


— Ўлим тўшагида ётган кишининг талоғи инобатга олиниши ва бу талоқнинг дуруст бўлиши хусусида фуқаҳолар иттифоқ қилишган. Фақат бу ҳолатда боин талоқ қилинган аёл идда асносида вафот этган эридан мерос оладими ёки йўқми деган масалада уламолар ихтилоф қилишган. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар мазкур ҳолатда аёл эридан мерос олади, дейишган.
Шунга қарамай, уламолар аёлнинг мерос олиш вақти хусусида ихтилоф қилишган. Ҳанафий мазҳаби уламоларининг фикрича, боин талоқ қилинган аёл модомики идда сақлаётган бўлса, мерос олади. Бироқ эр вафот этганда иддаси тугаб бўлган бўлса, мерос олмайди.
Аммо уларнинг фарзандларига келсак, агар фарзандлар аёлнинг олдинги эридан бўлса, улар ўгай оталаридан мерос ололмайдилар. Агар фарзандлар шу отадан бўлган бўлса, у ҳолда улар меросдан тўсилмайдилар.

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Саудия Арабистони Миллий хайрия фаолияти кампанияси ишга туширилишининг тўққизинчи кунида 1,8 миллиард саудия риаллари (480 миллион АҚШ доллари) дан ортиқ хайрия маблағларини олди.
Акция Саудия Арабистони қироли Салмондан 30 миллион риал ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмондан 20 миллион АҚШ доллари эҳсони билан бошланган эди.
Акция Саудия Арабистони Маълумотлар ва сунъий интеллект бошқармаси томонидан мамлакатда хайрия маблағларини тарғиб қилиш учун ишлаб чиқилган Ehsan платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳозирча бу йилги Рамазон кампанияси молиявий қийинчиликларга дуч келган одамлар, шу жумладан етимлар, касаллар ва кексалар учун 1 841 137 724 саудия риалини тўплади.
Islam.ru хабарига кўра, ўтган йили биринчи Рамазон кампаниясида Саудия қироли ва валиаҳд шаҳзодаси Ehsan орқали бир нечта хайр-эҳсонлар қилди ва платформанинг маблағларининг умумий миқдорини 1 миллиарддан ортиқ саудия риалига етказди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев

Фатво маркази етакчи мутахассиси

Янгиликлар

Top