Мақолалар

Дунё бу

Севиб кўнгил берганинг,

Келиб-кетар дунё бу.

Шунча йиғиб терганинг,

Қолиб кетар дунё бу.

 

Мол-у давлат ишқида,

Югурасан, ёнасан.

Эрта бўм-бўш идишни,

Чалиб кетар дунё бу.

 

Навқирон ёшлигинг ҳам,

Гўзаллигинг ўткинчи.

Қувончинг – суянчингни,

Олиб кетар дунё бу.

 

Балки юз йил яшарсан,

Ундан кўпроқ эҳтимол...

Бир кун чўбин отига,

Солиб кетар дунё бу.

 

Турғун ЭРДОНОВ,

Пахтачи тумани

952 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top