Мақолалар

Оилавий чат

Замонамизнинг кўплаб оилаларида ота-оналар билан фарзндлар бир-бирларидан ажралиб қолаётгани янгилик эмас. Ота-оналар куни бўйи ишда бўлишади. Уйга келганда эса ҳордиқ чиқариш баҳонасида фарзандларининг кунлари қандай ўтгани билан қизиқишга эринишади. Болаларга ҳам кўпинча ота-оналарининг иш кунини қандай ўтказганлари, уларнинг кайфиятлари қандайлиги, ишда муваффақиятга эришдиларми ёки аксинчами, қизиғи бўлмайди. Оқибатда, оила аъзолари орасидаги масофа узоқлашиб бораверади.

Ҳозир бундай оилалар кам эмас. Ҳатто баъзи хонадонларнинг тунни ўтказиб кетадиган меҳмонхонага айланиб қолганидан ҳайратда қоласиз. Шундай нарсаларнинг олдини олиш, оиламиз аъзоларини бир-бирларига меҳр-муҳаббатли қилиш ниятида бир тадбир уюштирдим. Унга кўра, ҳар куни катталар ишдан, кичиклар ўқишдан қайтган пайтларида дастурхон атрофида йиғиламиз. Сўнг бир пиёла чой ёки бир финжон қаҳва устида ҳар биримиз кунни қандай ўтказганимиз ҳақида гапириб берамиз. Бир одам гапираётганда қолганлар қулоқ солиб туради. Бир киши нари борса 3 дақиқа гапириши мумкин. Узоғи билан 15-20 дақиқа давом этадиган бу ажиб тадбир сабабли биз бутун оиламизда нима бўлаётгани ҳақида бохабар бўламиз.

Биз бу тадбирни мунтазам йўлга қўйдик ва ундан жуда кўп фойдалар олдик. Бир биримизга нисбатан меҳр оқибатимиз зиёдалашди.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.

989 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Яхшиликка йўйинг Исро ва меърож кечаси »

Мақолалар

Top