www.muslimuz

www.muslimuz

Воскресенье, 23 Июль 2023 00:00

Жаннатнинг даражаси нечта?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Термизий раҳимаҳуллоҳ Ато ибн Ясордан, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда юзта даража бордир. Ҳар бир даража осмон билан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади. Бас, агар Аллоҳдан сўрасанглар, Фирдавсни сўранглар".

Ибн Ваҳб айтади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Эй Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам, жаннатда нечта даража бор?" деди. "Юзта даража, – дедилар у зот, – ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича келади. Биринчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари кумушдан; иккинчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари олтиндан; учинчи даражаники ёқут, дур ва забаржаддан. Қолган тўқсон етти даражанинг қандай эканини фақатгина Аллоҳ билади".

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат юз даражадир. Агар бутун оламлар унинг биттасига жойлаштирилса, бемалол сиғади". (Термизий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Соҳиби Қуръон жаннатга кирганда, "ўқи ва кўтарил!" дейилади. У ўқийди ва ҳар бир оятда бир даража кўтарилиб бораверади, ҳатто ўзи билган оятнинг охиргисини ўқигунча (кўтарилаверади)" (Ибн Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Соҳиби Қуръонга, ўқи, кўтарил ва дунёда тартил қилганинг каби тартил қил (тартил – тажвид билан дона-дона ўқиш). Сенинг манзилинг охирги оятни ўқиган жойингдадир", дейилади" (Абу Довуд ривояти).

Абу Ҳафс Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатнинг даражалари Қуръон оятларининг сонига тенг, ҳар бир оятга бир даража берилади. Бу олти минг икки юз ўн олти оятдир. Ҳар икки даражанинг оралиғи осмон билан ерча келади. У даражалар "иллиййин"нинг энг юқорисида ниҳоя топади. Унинг етмиш минг устуни бор, улар ёқутдан бўлиб, бир неча кеча-кундузлик масофадан нур сочиб туради".

Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: "Жаннат даражалари Қуръон оятларининг ададича. Жаннатда Қуръон ўқувчи кимсадан ҳам афзалроқ даражада бирор кимса бўлмайди".

Уламолар (уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) айтадилар: "Ҳофизул Қуръон, ҳамалатул Қуръон ва қорилар ҳукмларни, ҳалол ва ҳаромларни билувчилар ва ундаги нарсаларга амал қилувчилардир".

Шунингдек, Қуръонни мақтаниш ва риё учун ўқиган кимсалар ҳақида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда етарлича огоҳлик бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Қуръонни ўрганса ва ўргатса-ю, ундаги нарса (буйруқ ва қайтариқ)ларни олмаса ва бузса, жаҳаннамга кириши учун Қуръон унга қарши ҳужжат ва гувоҳ бўлади. Ким Қуръонни таълим олса ва таълим берса ҳамда ундаги нарсаларни олса, жаннатга кириши учун Қуръон унинг фойдасига ҳужжат ва гувоҳ бўлади".

"Саҳиҳул Бухорий"да келган ҳадисда: "Қуръон ўқувчи ва унга амал қилувчи мўминнинг мисоли утружжа (апельсин) каби, унинг таъми ҳам, ҳиди ҳам ширин. Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмо каби, унинг таъми ширин, лекин ҳиди йўқ. Қуръон ўқийдиган фожирнинг мисоли райҳон кабидир. Унинг мазаси аччиқ, бироқ ҳиди ширин. Ўзи фожир, бунинг устига Қуръон ўқимайдиган кишининг мисоли қалампир каби, унинг ҳиди ҳам йўқ, мазаси ҳам аччиқ", дейилади.

Демак, жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида юрувчиларга тайёрлаб қўйган. Қуръон ўқиш эса, жами даражаларни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло марҳамати ила ихлосли қилсин.

 

Имом Қуртубийнинг “Тазкира”сидан

Манба: Islom.uz

 

Воскресенье, 23 Июль 2023 00:00

SHAYX SALOH: G’ULUGA QARSHI

 Эртага, 20 июль куни соат 18:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш якунланади.

 Эслатиб ўтамиз:
- Ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда олий диний таълим муассасалари, хусусан, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида 2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

 Ҳадис илми мактабида қабул 10 июл куни якунлангани ҳақида хабар берган эдик.

(http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/36360-adis-ilmi-maktabida-abul-zharajoni-yakunlandi)
 Абитуриентлар олий (https://t.me/qabulmuslimuz/58) ва ўрта (https://t.me/muslimuzportal/33832) махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни топшириши ҳақида берилган ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.  Диний таълим муассасалари қабул жараёнларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#эслатма #қабул2023

? Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръон мусобақасида самарқандлик қори биринчи ўринни эгаллаб, бош соврин 800 минг АҚШ доллари соҳиби бўлди, деган мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқатилмоқда.

? Ундаги маълумотлар асоссиз бўлиб, айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фейк хабар тарқатиш орқали кенг жамоатчилик диққатини чалғитишга уринмоқдалар.

✅ Маълумотлар ўрганилганда, 2023 йил 7 апрель куни Саудия Арабистонида Қуръон ва азон мусобақаси бўлиб ўтгани ва унда аслида Эрон давлати фуқароси Юнус Шоҳмуродий тиловат йўналишида 1-ўринни қўлга киритгани маълум бўлди. Шунингдек, кенг тарқатилган Қуръон қироати акс этган видеолавҳа ҳам айнан ушбу эронлик қорига тегишли экани ўз тасдиғини топди.

? Таъкидлаш керакки, асоссиз, ёлғон ва ҳақиқатдан йироқ бўлган хабарларни улашиш ва одамларни асл вазиятдан чалғитиш Ислом динида гуноҳи кабира ва амалдаги қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлади.

✅ Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай хабарларни тарқатиш, оммага етказишда ҳушёрликни ошириш, аввало, маълумотлар аниқлиги, ишончлиги ва расмий манбадан олинганига катта эътибор қаратишни алоҳида таъкидлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Орамизда ҳомиланинг ўғил ёки қиз эканини, кафтга қараб келажакда нима бўлишини, расмга қараб, инсонни қанча умр кўришигача айтиб берадиган “билимдонлар” ҳамон учраётгани ачинарли ҳолдир. Бундай инсонларнинг гап-сўзига қулоқ солиб мудҳиш хатога, улкан гуноҳга қўл ураётганлар ҳам афсуски йўқ эмас! Шунингдек, тиббий текширувлар натижасини мутлақ билиб, ҳомиласини олдиришга уринаётганлар, аксар ҳолларда эса бундай қилмишидан кейин афсус чекаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Қуйида шу каби ҳолатларга мисол бўладиган икки воқеани ҳукмингизга ҳавола этмоқчимиз.

Учта қизи бўлган аёл тўртинчисига ҳомиладор бўлганида ультра товуш ташхиси орқали текширтирганда қиз дейилган. Шунда уйга келиб, турмуш ўртоғи билан маслаҳатлашиб, олдиришга қарор қилишади. Бундан хабар топган қайнона қаршилик қилади. Бу ишни гуноҳлигини тушунтиради. Вақти соати келиб келин қиз эмас ўғини дунёга келтиради.

Яна бошқа бир воқеада тўртта қизи бўлган аёл ҳам замонавий аппаратлар воситасида ҳомиласини текширтирганда қиз экани маълум бўлади. Олдириб ташламоқчи эканини билган шифокор: “Ҳомилангиз катта бўлиб қолган. Хавфли бўлиши мумкин”, дейди. Аёл эса; “Ҳохлаган пулингизни бераман, олиб ташланг”, деб шифокорни кўндиради. Ҳомила бўлакларга бўлиб олиб ташланаётганда, Аллоҳнинг қудрати билан белдан паст қисми бутун чиқиб келади. Бундай ҳолатни кўриб, шифокор ҳам ҳайратда қолади, чунки ҳомила ўғил эди! 

Аллоҳ таоло: “Бирор нарса (яратиш)ни ирода қилганида, Унинг иши фақатгина: «Бўл!»– дейишдир. У (нарса) эса бўлур (вужудга келур)”, деб марҳамат қилган (Ёсин, 82 оят).

Олиб ташланган ҳомиласи ўғил эканини билган аёл ўзини минг ёққа уриб, дод фарёд чекади. Аммо вақт ўтиб бўлган, афсусланишнинг эса мутлақо фойдаси йўқ эди.

Шунингдек, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:

“Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур. Ёки уларга ўғил-қизларни жуфтлаб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир” (Шўро, 49-50 оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ер юзидаги ҳар бир экинга, дарахтлардаги ҳар бир мевага, ернинг қаъридаги ҳар бир уруғга “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу фалончининг ризқидир”, деб ёзиб қўйилган” дедилар.

Фарзанд ўғилми, қизми Аллоҳ таолонинг буюк неъматидир. Бундай ҳолатларда оталар ҳам “зурриёдимнинг давомчиси бўлиши керак. Ўғил кўрмасдан ўтаманми?” Ёки “шунча қизни боқишнинг, уларни узатишнинг ўзи бўладими?”, демасдан, аёлларига руҳий далда бўлишлари ва Аллоҳдан яхшиликни биргаликда сўрашлари лозим бўлади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб шундай дейди:

“(Эй, инсонлар!) Болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз – уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир. (Исро, 31 оят).

Аллоҳ таоло кимларгадир ўғил, кимларгадир қиз фарзандлар ато этади. Баъзиларни эса фарзандсизлик билан синайди. Кўпчиликка эса ўғил-қиз аралаш берилади. Бу илоҳий тақсимот – биз бандалар Аллоҳ таолонинг тақдирига қанчалик розимиз ва уни Ўзи рози бўладиган даражада яшаб ўтишимиз учун синовдир. Бинобарин, биз бандалардан ҳар бир неъматга шукр ва мусибатга сабр матлуб ва маҳбубдир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси

Мунира АБУБАКИРОВА

Страница 9 из 637

Видеолавҳалар

Top