muslim.uz

muslim.uz

Қуръонни тадаббур қилиб турганимда, бир ажиб нарсани пайқаб қолдим. Қуръони Карим инсонлар ва жинларни Қуръонга ўхшаш нарса келтиришга чорлаган. Агар буни эплолмасалар, ўнта сура келтиришга чақирган. Агар буни ҳам эплолмасалар, Қуръон сураларига ўхшаш битта сура келтиришга чақирган. Буни араб тилида “Таҳаддий” дейилади. (Ўзбекчада “Майдонга чақириш”, “Курашга чорлаш” маъносига мос келади.) Шу нарса ҳақида ўйлаб қолдим.

Келинг, таҳаддий тушунчасини бироз таҳлил қилайлик.

Бир инсон бошқаларни майдонга чорласа, чорловчи чорланаётганлардан кўра кучлироқ бўлишини тақозо қилади. Агар кучига ишонмаганда бошқаларни курашга чорламаган бўларди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватнинг илк лаҳзаларида куч-қувват ва муваффақият сабабларига эга эмасдилар. Балки у пайтда мусулмонлар заиф аҳволда эдилар.

Инсонни лол қолдирадиган жиҳати шундаки, таҳаддий оятларининг аксари мусулмонлар заиф бўлиб турган пайт – даъватнинг бошларида нозил бўлган. Мушриклар “Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи тўқиган” деб иддао қилганларида, Аллоҳ таоло уларга Тур сурасининг 34-оятида:

فَلْيَأْتُوا بِحَدِيثٍ مِّثْلِهِ إِن كَانُوا صَادِقِينَ

“Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзни келтирсинлар” деб жавоб берган.

Ушбу оят Маккада, даъватнинг бошида нозил бўлган.

Кофирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳим васалламни Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирганликда ва Қуръонни тўқиганликда айблаганларида, Аллоҳ таоло Ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уларга раддия билдиришни, улардан Қуръон сураларига ўхшаш бир сура келтиришларини талаб қилишга буюрди.

Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деган:

أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُواْ بِسُورَةٍ مِّثْلِهِ وَادْعُواْ مَنِ اسْتَطَعْتُم مِّن دُونِ اللّهِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ

“Ёки ўзи тўқиб олган дейдиларми? Сен: “Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва (бу ишга) Аллоҳдан бошқа кучингиз етганича кимни хоҳласангиз, чақиринг”, деб айт” (Юнус сураси, 38-оят).

Ушбу оят ҳам Маккада, мусулмонлар заиф аҳволдалигида нозил бўлган.

Шу ерда хулоса қилайлик: албатта, таҳаддий оятларининг даъватнинг бошларида нозил бўлиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари рост эканига далилдир! Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни ўзлари тўқиган бўлганларида, куч-қувватга тўлиб олгунча кутиб турар, кейин душманларни курашга, майдонга чорлаган бўлардилар. Чунки, заиф одам кўпчилик у ёқда турсин, бир кишини ҳам майдонга чорлай олмайди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кучли эдилар, чунки, Аллоҳ таоло у зот билан бирга эди.

Қуръони Карим нозил бўлишни бошлагандан бери душманларининг гапларини келтириб, уларга раддиялар берган. Бу ҳам Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари эмаслигига қўшимча далилдир.

Тарихда ўз даъватини таҳаддий билан, барчани курашга чорлаш билан бошлаган бирор кишини билмаймиз.

Китобида душманларининг сўзларини ҳам тўлалигича келтирган бирор кишини билмаймиз.

Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёни хоҳлаганларида, шуҳрат, мол-дунё ва обрўни кўзлайдиган кимсалар каби даъватнинг илк лаҳзаларидаёқ эътиқодидан қатъи назар ўзларини қўллаб-қувватлайдиган кишиларни излаган бўлардилар. 

Қуръон мулҳидларнинг сўзларини келтирган 

Қуръоннинг ажойиботларидан бири – бизга мушрикларнинг сўзларидан хабар берганидир. Аллоҳ таоло “Ёки ўзи тўқиб олган дейдиларми?” деб марҳамат қилган. Бу саволни Қуръон ўша мушрикларга ташламоқда. Яъни Қуръон уларнинг сўзларини ўзларига савол шаклида бермоқда. Агар Қуръондаги мазкур оят ҳақида ўйлаб кўрсак, худди шу сўз бир хил кўринишда бешта оятда келганини кўрамиз. Ажабланарлиси шуки, ушбу беш оятнинг ҳаммаси Маккада, Ислом дини кенг ёйилишидан олдин нозил бўлган. Келинг, ўша оятларни бирма-бир келтириб ўтсак: 

 أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُواْ بِسُورَةٍ مِّثْلِهِ وَادْعُواْ مَنِ اسْتَطَعْتُم مِّن دُونِ اللّهِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ

“Ёки ўзи тўқиб олган дейдиларми? Сен: “Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва (бу ишга) Аллоҳдан бошқа кучингиз етганича кимни хоҳласангиз, чақиринг”, деб айт” (Юнус сураси, 38-оят). 

أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُواْ بِعَشْرِ سُوَرٍ مِّثْلِهِ مُفْتَرَيَاتٍ وَادْعُواْ مَنِ اسْتَطَعْتُم مِّن دُونِ اللّهِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ

“Ёки: “Ўзи тўқиб олди”, дерларми? Сен: “Бас, агар ростгўй бўлсаларингиз, Аллоҳдан бошқа кимни чақиришга қодир бўлсангиз, чақириб, бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи”, дегин”. (Мушрикларнинг аввалги оятда келган “Пайғамбарга хазина туширса ёки у билан бирга фаришта ҳам Пайғамбар этиб юборилсагина унга эргашамиз”, деган мантиқсиз гаплари етмаганидек, улар: “Қуръонни Пайғамбарнинг ўзи тўқиб олган”, ҳам дейдилар. Бундан ҳам аччиғинг чиқмасин, хафа бўлма. “Аллоҳдан бошқа кимни чақиришга қодир бўлсангиз, чақириб, бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи”, дегин.) (Ҳуд сураси, 13-оят). 

أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ إِنِ افْتَرَيْتُهُ فَعَلَيَّ إِجْرَامِي وَأَنَاْ بَرِيءٌ مِّمَّا تُجْرَمُونَ

“Ёки: “Уни тўқиб олди”, дейдиларми? Сен: “Агар уни тўқиб олган бўлсам, жиноятим ўз зиммамда ва мен сиз қилаётган жиноятдан холидирман”, деб айт” (Ҳуд сураси, 35-оят). 

 

أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ بَلْ هُوَ الْحَقُّ مِن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوْماً مَّا أَتَاهُم مِّن نَّذِيرٍ مِّن قَبْلِكَ لَعَلَّهُمْ يَهْتَدُونَ

“Ёки, унинг ўзи тўқиб олган, дейдиларми?! Йўқ! У сендан олдин ўзларига ҳеч огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингдан (келган) ҳақдир. Шояд улар ҳидоят топсалар” (Сажда сураси, 3-оят). 

مْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ إِنِ افْتَرَيْتُهُ فَلَا تَمْلِكُونَ لِي مِنَ اللَّهِ شَيْئاً هُوَ أَعْلَمُ بِمَا تُفِيضُونَ فِيهِ كَفَى بِهِ شَهِيداً بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

“Балки у(Қуръон)ни ўзи тўқиб олган ҳам дерлар. Сен: “Агар уни тўқиб олган бўлсам, Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсани мендан қайтаришга қодир эмассиз. У зотнинг Ўзи ҳақида сиз шўнғиётган нарсаларни яхши билувчидир. Мен билан сизнинг ўртангизда гувоҳликка Унинг Ўзи кифоядир. Ва У кечирувчи ҳам раҳмли зотдир”, деб айт” (Аҳқоф сураси, 8-оят). 

Кўриб турибмизки, бешта оятда бешта савол бор. Шу билан бирга ҳар бир оятнинг ўзида жавоблар ҳам келган.

  1. Қуръон сураларига ўхшаган бир сура келтириш талаб этилган:

فَأْتُواْ بِسُورَةٍ مِّثْلِهِ

“Унга ўхшаш бир сура келтиринг”. 

  1. Қуръон сураларига ўхшаш ўнта сура келтириш талаб этилган:

فَأْتُواْ بِعَشْرِ سُوَرٍ مِّثْلِهِ مُفْتَرَيَاتٍ

“Бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи”. 

  1. Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон гапирган бўлсалар, бу ёлғонлари фақат ўзларига зарар бериши, уларга зарар бермаслигини баён қилган:

قُلْ إِنِ افْتَرَيْتُهُ فَعَلَيَّ إِجْرَامِي

“Агар уни тўқиб олган бўлсам, жиноятим ўз зиммамда”, деб айт”. 

  1. Аллоҳ таоло уларнинг гаплари нотўғрилигини ва Қуръон Ўзининг ҳузуридан нозил бўлган ҳақ Китоб эканини баён қилган:

بَلْ هُوَ الْحَقُّ مِن رَّبِّكَ

“Йўқ! У... Роббингдан (келган) ҳақдир”. 

  1. Қуръони Карим агар Муҳаммад Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирган бўлса, у ҳолда уни Аллоҳнинг азобидан ҳеч ким ҳимоя қила олмаслигини баён қилган:

قُلْ إِنِ افْتَرَيْتُهُ فَلَا تَمْلِكُونَ لِي مِنَ اللَّهِ شَيْئاً

“Агар уни тўқиб олган бўлсам, Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсани мендан қайтаришга қодир эмассиз”, деб айт”. 

Ушбу бешинчи оят وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ (“Ва У кечирувчи ҳам раҳмли зотдир”) деган жумла билан якунланган. Нега? Чунки, Аллоҳ таоло, улар гарчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон, бўҳтон қилган бўлсалар ҳам, уларни кечирувчи, улар Роббиларининг Каломини инкор қилган, Унинг неъматларини менсимаган бўлсалар ҳам, уларга раҳм қилувчидир.

Ҳалийм, Азийм бўлган Аллоҳ покдир!

Агар биз интернет оламидаги илҳодий (даҳрийлик, атеистик руҳдаги) сайтларда тарқаладиган Қуръонни танқид қилувчи материалларни кўрсак, унда “Пайғамбарлар Аллоҳнинг ҳузуридан рисолатни олиб келишган. Лекин Муҳаммад дин пайдо қилди ва уни Аллоҳга нисбат берди” деган гаплар кўзга ташланади.

Лекин Қуръони Карим ўшандай гапни айтувчи кимсаларга илмий йўл билан раддия беради.

Агар биз юқоридаги оятлар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрсак, Аллоҳ таоло уларни луғат ва рақам жиҳатидан тартиблаштириб қўйганини кўрамиз. 

Луғат жиҳатидан мутаносиблик 

Биз биламизки, Қуръон мўъжизаларга бой. Юқоридаги бешта оятлар моддий, маънавий ва мантиқий жавобларни ўз ичига олган. Агар дин душманлари моддий далил хоҳласалар, Қуръонга ўхшаган нарса келтириш таклифи қўйилди. Агар мантиқий далил истасалар, бордию Муҳаммад ёлғон гапирган бўлса, бу ёлғон фақат унинг ўзига зарар беради ва у Аллоҳнинг азобига дучор бўлади дея хабар берилди. Мана шу нарсалар Қуръон оятларининг мукаммаллигига далолат қилади.

Ушбу беш оят даъватнинг илк паллаларида, Маккада, мусулмонлар озчилик ва заиф бўлган бир пайтда нозил бўлди дедик. Мана шунинг ўзиёқ Қуръон Аллоҳ таолонинг нозил қилган Каломи эканига, “Ислом куч билан ёйилган” дея иддао қилувчиларнинг гапи ботил эканига катта далилдир.

Айрим шаккоклар “Муҳаммад атрофидагиларни Қуръонни қабул қилишга мажбур этган. Бош тортганларни ўлдирган” дейишади. Ахир қандай қилиб бу ҳол содир бўлиши мумкин. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда севикли Ҳабиби ҳақида шундай деган бўлса:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ

“Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик” (Анбиё сураси, 107-оят). 

Аллоҳ таоло яна бир оятда шундай марҳамат қилган:

أَفَلاَ يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِندِ غَيْرِ اللّهِ لَوَجَدُواْ فِيهِ اخْتِلاَفاً كَثِيراً

“Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар”. (Қуръонга мурожаат этиб, уни тадаббур қилиб кўрган одам ҳақиқатни англаб етади. У илоҳий китобдир, унинг илоҳийлигини тадаббур қилган одам буни дарҳол англайди. Чунки Қуръонни жиддий ўрганишга киришган одам унда ҳеч қандай зиддият йўқлигини пайқайди.) (Нисо сураси, 82-оят).

Аллоҳ таоло Қуръонни ўқиб, ҳифзини қалбимизга жо қилиб, Қуръонга амал қилиб, ҳикматларини, мўъжизаларини англаб боришимизни барчамизга насиб этсин! Қуръонни бизларга бу дунёда ҳидоятчи, охиратда эса шафоатчи қилсин, омин!

 

Абдуддоим Каҳелнинг мақоласидан

Нозимжон Иминжонов таржима қилди

 

Асли банглашедлик Кази Шаифқур Раҳмон 11 ёшлигида, 1997 йилда унинг оиласи Буюк Британияга кўчиб ўтди. Унинг илк иши “Лондон сити” аэропортида ҳожатхона тозалаш бўлди.

Бу ишда тўхтаб қолиши мумкин эмаслигини тушунган Раҳмон ўз бизнесини очишга ҳаракат қилди. Уринишларининг натижаси ўлароқ Sunnamusk парфюмерия компаниясига асос солди. Унинг ишлари юришиб кетди ва ўзини бошқа соҳада – йўловчи авиаташувида синаб кўришга қарор қилди.

Лондондаги авиакомпанияда ишлаган чоғида ҳалол таомлар бериладиган бирорта ҳам самолёт йўқлигини кўрган эди. Унинг кўпчилик ишонқирамай қараган бизнес режаси эса айнан шариат қоидаларига асосланди. Унга алкоголдан воз кечадиган авиакомпаниялар муваффақиятсизликка учрашини айтишди.

Бироқ Кази Шаифқур Раҳмон ўз билганидан қолмади ва йўловчиларга исломий қоидаларга мос хизматларни таклиф этувчи Firnas Airways номли компанияни очди.

Авиакомпанияда чўчқа гўшти ҳам, спиртли ичимликлар ҳам йўқ, барча таомлар ҳалол стандартига жавоб беради. Самолётдаги стюардессалар қатъий дресс-кодга амал қилади ва сипо кийинади.

Турган гапки, исломофоблар жим турмади: интернетда Firnas Airways ҳақида бўлмағур гап-сўзларни тарқатди. Аммо Кази Шаифқур Раҳмон ўз орзусини амалга ошира олди.

У ўз юртида анча машҳур. Раҳмон ҳақида “Ўз авикомпаниянгни қандай очиш мумкин?” номли ҳужжатли фильм ишланган.

Манба: https://azon.uz

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу «Xabar.uz» маълум қилди.

Йиғилишда кечагина Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган Шерзод Шерматов ва унинг ўринбосарлари қатнашди. Бош вазирнинг топшириғига кўра, бундан буён мактаблар маҳаллий ё ҳудудий ҳокимликларга эмас, тўғридан-тўғри Халқ таълими вазирлигига бўйсунади.

— Энди ҳокимлар ҳудудлардаги халқ таълими ходимлари ёки раҳбарларини турли мажлисларга чақиришга ҳаққи йўқ. Мактаблар бевосита Халқ таълими вазирлигига бўйсунади, — деди А.Арипов.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 17 апрель куни Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси Серикбай ҳожи Ўраз билан учрашди. Ушбу учрашув Чимкент шаҳрида «Қозоғистон—Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи» мавзусидаги халқаро форум доирасида бўлиб ўтди.

Икки мамлакат муфтийлари ўзбек-қозоқ биродарлигини янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.

Қозоғистон муфтийси Серикбай ҳожи Ўраз ушбу йилда Марказий Осиё уламоларининг Рамазон ойи бошланиши ва Рамазон ҳайити саналарини биргаликда кенгашган ҳолда белгилаганлари муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

"Бу тарихий қарор - бизнинг диний бирдамлигимизнинг ёрқин намунасидир. Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан ҳамкорликнинг янги қирраларини кашф этишимиз, мавжуд йўналишларда ҳаракатларни фаоллаштиришимиз ва тизимли равишда амалга оширишимиз зарур", деди Серикбай ҳожи Ўраз.

Ўз навбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам юқори даражада ташкил этилган анжуманга таклиф этгани учун миннатдорлик билдирди. Диний соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликда ўзбек ва қозоқ тилларидаги диний китоблар нашр қилиш, ёшларни тарбиялаш борасида тажриба алмашиш, икки мамлакат муқаддас қадамжоларига зиёратни ташкил этиш бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Қозоғистон ҳудудида сақланиб қолган, мусулмонларга тигишли бўлган энг қадимий масжид реставрация қилинди. Бу ҳақда «Исламосфера» нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Жамбул вилоятининг Тараз шаҳрида жойлашган масжид реставрациядан сўнг ажойиб сайёҳлик объектига айланди.

Қозоғистон мусулмонлари идорасининг собиқ раҳбари Абдусаттор Дербисалининг айтишига қараганда, қадимий Тараз шаҳрини Қозоғистоннинг Ислом пойтахти дейиш мумкин.

Тахминий ҳужжатларга қараганда, масжид VII асрда бунёд этилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top