muslim.uz

muslim.uz

Среда, 10 Апрель 2024 00:00

Ramazon hayiti tabrigi (Andijon viloyati)

Mirzamaqsud Alimov - Andijon viloyati bosh imom-xatibi

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига хорижий давлатлар муфтийлари, диний етакчилари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан қутлов мактублари келмоқда. Уларда Муфтий ҳазратлари ва мўмин-мусулмонларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, файзу барака ва омад тилаб, энг эзгу орзу-истаклар рўёбга чиқиши сўралган. Жумладан:
Россия муфтийлари кенгаши раиси, Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари, муфтий, шайх Равил Гайнутдин;
Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси раиси, Шайх ул-ислом, олий муфтий, Талъат Сафо Тожуддин
Туркия диёнат ишлари бошқари раиси, муфтий Али Эрбош
Миср Араб Республикасидаги “Ал-Азҳар” университети ректори Доктор Муҳаммад ал-Меҳрасовий
Беларус мусулмонлари диний уюшмаси раиси, муфтий Абу-Бекир Шабанович.
Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари, Москва муфтийси Альбир ҳазрат Крганов;
Хитой ислом ассоциацияси Президенти Ҳассан Янг Фаминг
Санкт-Петербург ва Россиянинг шимоли-ғарбий минтақаси мусулмонлари кенгаши раиси, муфтий Панчеев Равиль Джафярович кабилардан табриклар келди.
Қутловлар келиши давом этмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Среда, 10 Апрель 2024 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Шайхонтоҳур тумани “Мунаввар қори” масжиди имом ноиби Баҳодир қори Тошмуҳаммедовнинг
вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло Баҳодир қорининг оила аъзоларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари Баҳодир қори Тошмуҳаммедовнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдиради.
"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун".
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Среда, 10 Апрель 2024 00:00

Тўғри йўлдан адашмайлик

Бугунги Ислом динининг асл моҳиятини ёшларга ва келажак авлодга мукаммал ва соф даражада етказиш учун давлат, таълим муассасалари, диний идоралар ва малакали мутахассислар томонидан етарлича ишлар амалга оширилмоқда.

Лекин баъзи гуруҳларнинг исломий тушунчаларни бузиб талқин қилиши ёшларни айрим оқимлар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Бундай муаммоларнинг энг каттаси жиҳод билан боғлиқдир.

Ушбу мавзудаги оятларни ўрганадиган бўлсак, Оли Имрон сураси 142-143 оятларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “...Ёки Аллоҳ сизларнинг ичингиздан ким (чиндан) жиҳод қилувчи ва ким сабрли эканини имтиҳон қилиб кўрмасдан жаннатга кираверамиз, деб ўйладингизми? Ажалингиз етмай, ўлимни (шаҳидликни) орзу қилар эдингиз. Мана, энди (Уҳудда) уни кўз ўнгизда кўриб турибсиз”.

Ушбу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам даврларида мушрикларга қарши курашиш учун мусулмонларни руҳлантириш ва уларга душманга қарши курашиш учун тўғри йўл кўрсатиш учун нозил қилинган. Шунингдек, Макка мушриклари ва бошқа қабилалар ва мусулмонлар ўртасидаги ўзаро бўлаётган келишмовчиликлар ва урушлар сабаб мусулмонлар учун мана шу жангларда қатнашиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламни ҳимоя қилиш учун жангга чиқишлари ва Аллоҳ йўлида бу жангда иштирок этишлари ҳақида мана шундай бир қанча оятлар нозил қилинган. Нисо сураси 95- оятда эса Аллоҳ таоло марҳамат қилиб:

Беузр бўла туриб (уйида) ўтирувчи мўминлар билан Аллоҳ йўлида моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчилар тенг бўлмайдилар. Аллоҳ моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчиларни (уйида) ўтирувчилардан (кўра) ортиқ даражали қилди. Ҳаммасига ҳам Аллоҳ чиройли (савоб) ваъда қилди. Аллоҳ улкан мукофот (тақсими)да ўтирувчилардан кўра мужоҳидларни буюк ажр билан афзал этди.”

Бу оятда Макка мушрикларидан қаттиқ азият чеккан мусулмонларга, Мадинага келиб қарор топганларидан кейин улардан қасос олишга Аллоҳ томонидан рухсат этилади.

Жиҳод сўзи ҳамма вақт ҳам жанг ва уруш мазмунида эмас, балки жидду жахд, саъй-ҳаракат, ижтиҳод, кураш маъноларида ҳам келади.

Шунингдек, баъзи ёшлар орасида нотўғри шаклланаётган тушунчалардан яна бири бу миллатчилик ва бошқа дин вакилларини менсимаслик ҳолатлари кузатилаётганидир. Айниқса, инсонларни шакл шамойили, ранги рўйи ёки қайси давлатда яшашига қараб кибр ила муомала қилиш ҳам бугунги муоммолардан биридир.

Албатта, аслида бундай тушунчалар Исломга зид.

Ислом бу тараққий этган ва ҳақ диндир. Ислом инсонларга яхши муомалада бўлишни ва ҳаммани тенг кўришни ва инсонлар ўртасидаги бундай тафовутлар ва нотўғри тушунчаларни кескин қораловчи диндир. Буни ёшларга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

 

Жаҳонгир Абдупаталов,

Тошкент давлат шарқшунослик университети

Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти, сиёсати ва туризм факультети

Халқаро туризм йўналиши 1-курс талабаси

Бугун эрта тонгдан юртимиздаги барча жоме масжидлари юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Мавжуд 2070 та жоме масжидида Рамазон ҳайити муносабати билан ҳайит намози ўқилди.

Мўмин-мусулмонлар ҳайит намозини эмин-эркин, кўтаринки руҳда адо этиши учун масжидларда қулай шароит яратилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жойлар ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.

Нуроний отахонлар ушбу қутлуғ кунда юртга тинчлик-фаровонлик, қут-барака сўраб дуолар қилди. 

Юртимиздаги жоме масжидларида ўқилган ҳайит намозидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола  этамиз:

  1. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Ҳасанхон қори” жоме масжидида.

2. Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжидида.

4. Бухоро шаҳридаги “Волидаи Абдулазизхон” жоме масжидида.

5. Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Янги қишлоқ” ҳамда Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжидларида.

6. Навоий шаҳридаги “Алишер Навоий” жоме масжидида.

7. Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида. 

8. Самарқанд шаҳридаги “Намозгоҳ” жоме масжидида. 

9. Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” жоме масжидида.

10. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Султон Саодат” жоме масжидида.

11. Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Раҳим ота” жоме масжидида.

12. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” ҳамда Ғузор туманидаги “Ҳазрати Мирижанда ота” жоме масжидларида.

13. Фарғона  шаҳридаги “Тоиба” жоме масжидида.

14. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжидида.

Камола ЮСУПОВА,

ЎзА суратлари

Страница 6 из 1630

Мақолалар

Top