www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашди.

Республика босқичидаги иштирокчиларнинг беллашувини Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Унга кўра қуйидаги имом-хатиблар танлов ғолиблари деб топилди:

1-ўрин – Тошкент вилояти Пискент тумани “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаров

2-ўрин – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Раваллиқ” жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад домла Алибоев,

3-ўрин – Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Худоёр ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Икромжон Хуснитдинович.

 

Барча ғолибларни муборакбод этамиз!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан “Росулуллоҳга муҳаббат иймондандир!” шиори остида сийрат мусобақаси ўтказилди.

Қизиқарли мусобақани ютубда томоша қилинг: https://youtu.be/EY9-g8USNxA

Батафсил: ? https://oliymahad.uz/25215

 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | (https://oliymahad.uz/) Telegram | (https://t.me/oliymahad) Youtube | (https://youtube.com/c/oliymahad) Facebook | (http://facebook.com/oliymahad/) Twitter | (http://twitter.com/oliymahad/) Instagram (http://instagram.com/oliymahad/)

Шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Маҳдум ўғли Самарқанд вилояти Ургут тумани Мўминобод қишлоғидаги “Мулла Тўрақул” масжидида бўлиб, ҳудуд мўмин-мусулмонларига маърифий суҳбат қилиб берди. Бундан ҳамюртларимиз ниҳоятда мамнун бўлишди.

Ташриф асносида мазкур жоменинг янги биноси пойдеворига ғишт қўйиш маросимида қатнашиб, хайрли дуолар қилди.

Дарҳақиқат, динимизда масжид қуриш ёки унга ҳисса қўшишнинг савоби улуғ.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин” (Тавба сураси, 18-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким Аллоҳ йўлида масжид учун битта ғишт қўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта қаср барпо қилади”, деганлар.

Бу дунёда қилган ҳар бир савоб амалимиз охират учун заҳирадир. Аллоҳга суюкли маконларни обод қилганларга эса жаннатда қаср бино этилади, иншоаллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Қирғизистонда ўтказилган “Куран жази” номли халқаро Қуръон мусобақада фахрли учинчи ўринни эгаллаган институт талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов шарафига бағишлаб тақдирлаш тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров қатнашмоқдалар.

Тафсилотларни сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

⬇️ ЖОНЛИ

✅ Youtube орқали томоша қилиш (https://youtu.be/NfHaZscF9hk)

✅ Facebook орқали томоша қилиш (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Бугун, 1 ноябрь, душанба куни соат 20:15 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатлари тақдим этилади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV (https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ?view_as=subscriber)
Facebook: MuslimUz (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

?Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

#СИЙРАТ
#Қалбимиз_ва_ҳаётимиз_Сиз_ила_ё_Расулаллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Страница 9 из 500

Мақолалар

Top