muslim.uz

muslim.uz

Айни пайтда юртимизда каронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 12 нафари бутунлай соғайди, тез орада яна ўн нафарга яқин бемор тўла тузалиши кутилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот берди.
Аллоҳнинг изни, давлатимизнинг каронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича ўз вақтида қўллаган чора-тадбирлари, фидойи шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли беморларимиз юқумли касалликдан шифо топмоқдалар.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволаниб чиққан беморлар соғликларини қайта тиклаш учун маълум муддат Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига жойлаштирилди. Улар бу ердан тез орада чиқиб, оила ва яқинлариг чексиз қувонч улашадилар.
Таъкидлаш жоизки, юртимизда каронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш, уни юқтирган беморларни махсус муассасаларда сақлаш, уларни даволаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу борада Соғликни сақлаш вазирлиги вакиллари, айниқса, шифокор ва ҳамширалар улкан қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Аллоҳ таоло уларнинг ажру мукофотини кўпайтириб берсин!
Ушбу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, Диний идора ташаббуси билан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда, жонлиқлар сўйилмоқда, имом-хатиблар бошчилигидаги масжид ходимлари, диний таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалар хатми Қуръонлар қилмоқдалар, саловати шариф, мустажоб дуолар ўқимоқдалар. Ана шундай хайрли ишлар мўмин-мусулмон халқимиз томонидан ҳам оммавий тарзда амалга оширилмоқда.
Бугунги синовли дамларда Аллоҳ йўлида бутун халқимиз бирлашиб, чин ният ва ихлос билан қилаётган дуои хайрлар, эзгу ишлар натижаси ўлароқ юртимизда каронавирус юқумли касаллиги кўтарила бошлади, иншоаллоҳ.
Аллоҳ таоло соғайган берморларимизнинг соғ-саломат оилаларига қайтишини, қолган беморларимизга комил шифо беришини, юртимиз ва бутун дунё халқи ушбу касалликдан тез орада халос бўлишини Ўзи насиб айласин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Четверг, 02 Апрель 2020 00:00

Мадинаи Мунавваранинг фазилати

Мадинаи Мунаввара ер юзидаги энг фазилатли шаҳар бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилган жойларидир. У Қуръони Каримнинг кўп оятлари тушган, саҳобаи киромларни кўрган, Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўз бағрига олган, улуғ саҳобаи киромлар дафн этилган шаҳар.

Мадина шаҳри Саудия Арабистонида жойлашган. Ислом тарихидаги биринчи пойтахт. Маккадан кейин иккинчи муқаддас жой. Маккадан таҳминан 400 км шимолий шарқда жойлашган. Мадина шаҳри ҳижратдан 1500 йилча олдин қурилган. Мадина шаҳрида таҳминан 1 300 000 дан ортиқ киши истиқомат қилади. Мадинаи мунаввара шаҳрида жуда кўп тарихий жойлар бор. Улардан Масжидун Набавий, саҳобаларнинг кўпчилиги дафн қилинган Бақиъ қабристони, исломда биринчи қурилган Қубо масжиди, Қиблатайн масжиди Уҳуд тоғи кабилар мавжуд.

 Ислом ёйилишидан олдин “Ясриб” деб танилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ясриб”исмини “Мадинага” ўзгартирганлар.

وَرَوَى أَحْمَد مِنْ حَدِيث الْبَرَاء بْن عَازِب أن النبي صلى الله عليه وسلم قال 

( مَنْ سَمَّى الْمَدِينَة يَثْرِب فَلْيَسْتَغْفِرْ اللَّه , هِيَ طَابَة هِيَ طَابَة )

Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким “Мадинани” “Ясриб” деб атаса Аллоҳга истиғфор айтсин. У “Тобадир!”. У “Тобадир!” – дедилар.

عن أبي أيوب أن النبي صلى الله عليه وسلم

"نهى أن يقال للمدينة يثرب"

Абу Айюб ал – Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинани Ясриб деб айтишдан қайтардилар”.

Мадинанинг фазли ҳақида

عن جابر بن سمرة رضي الله عنه, عن النبي ﷺ قالَ إِنَّ الله تعالى سَمَّى المَدِينَة طَابَة.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта, Аллоҳ таоло Мадинани Тоба деб номлаган”, дедилар.

Шарҳ:  “Тоба – “яхши”, “покиза”, “хушрўй” каби бир-бирига яқин маъноларни ўзида мужассам қилади.

وعن أبي هريرة قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم 

" أمرت بقرية تأكل القرى . يقولون : يثرب وهي المدينة تنفي الناس كما ينفي الكير خبث الحديد "

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Шаҳарларни ейдиган (енгадиган)  шаҳарда туришга амр қилиндим. Уни Ясриб дейдилар. У Мадинадир. У (ёмон) одамларни ҳудди босқон темирнинг кирини сургун қилганидек, сургун қилади”, дедилар”.

Шарҳ: Мадинаи мунаввара Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва хулафои рошидинларнинг даврларида Ислом давлатининг маркази бўлганлиги, шаҳар-қишлоқлар бирин-кетин унга қарам бўлганлиги сабабли у “шаҳарларни ейдиган шаҳар” деб васф қилинган.

Ёмон одамлар Мадинаи мунавварада истиқомат қилиш имконига эга бўлмаганликлари учун у “одамларни сургун қиладиган шаҳар” деб ҳам аталган.[1]

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم 

" إن الإيمان ليأرز إلى المدينة كما تأرز الحيية إلى جحرها "

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта, иймон Мадинага ҳудди илон инига кирганидек киради”, дедилар”.

Шарҳ:  Қиёматга яқин қолганда бошқа тарафларда иймон йўқолиб кетса ҳам Мадинада сақланиб қолади.

وعن أبي هريرة قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم 

" آخر قرية من قرى الإسلام خرابا المدينة " . رواه الترمذي وقال : هذا حديث حسن غريب

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ислом шаҳарларидан энг охири вайрон бўладигани Мадинадир”, дедилар”.

عن عائشة عن النبي صلى الله عليه وسلم فتحت البلاد بالسيف وفتحت المدينة بالقرآن

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Шаҳарлар қилич билан очилди. Мадина эса, Қуръон билан очилди”  - дедилар.[2]

عن أبى هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم المدينة قبة الاسلام ودار الايمان وأرض الهجرة ومبوأ الحلال والحرام

. رواه الطبراني

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мадина исломнинг гумбази, иймон диёри, ҳижрат ери ”[3]

عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :

" لَا يَدْخُلُ الْمَدِينَةَ رُعْبُ الْمَسِيحِالدَّجَّالِ، لَهَا يَوْمَئِذٍ سَبْعَةُ أَبْوَابٍ، عَلَى كُلِّ بَابٍ مَلَكَانِ "

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Мадинага Масиҳ Дажжолнинг қўрқинчи кирмайди. Ўша кунда унинг ети эшиги бўлиб, ҳар эшикда иккитадан фаришта туради”, дедилар”.[4]

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ 

" عَلَى أَنْقَابِ الْمَدِينَةِ مَلَائِكَةٌ، لَا يَدْخُلُهَا الطَّاعُونُ وَلَا الدَّجَّالُ "

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мадинанинг йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, Дажжол ҳам кира олмайди”, дедилар”.[5]

أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :

 لَيْسَ مِنْ بَلَدٍ إِلَّا سَيَطَؤُهُ الدَّجَّالُ، إِلَّا مَكَّةَ وَالْمَدِينَةَ، لَيْسَ لَهُ مِنْ نِقَابِهَا نَقْبٌ إِلَّا عَلَيْهِ الْمَلَائِكَةُ صَافِّينَ يَحْرُسُونَهَا، ثُمَّ تَرْجُفُ الْمَدِينَةُ بِأَهْلِهَا ثَلَاثَ رَجَفَاتٍ فَيُخْرِجُ اللَّهُ كُلَّ كَافِرٍ وَمُنَافِقٍ "

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Макка ва Мадинадан бошқа Дажжол оёқости қилмайдиган юрт йўқ. уларнинг йўллари ичида фаришталар саф бўлиб қўриқламайдиган йўл йўқ. кейин Мадина ўз аҳли ила уч марта титрайди ва ундан барча кофир ва мунофиқ у (Дажжол) томон чиқади”, дедилар.[6]

Шарҳ:  Дажжол Мадинаи мунавварани қўриқлаб турган фаришталарни кўриб, тузли жойда тўхтайди. Унинг келганини эшитиб, Мадинадаги барча кофир ва мунофиқлар чиқиб, олдига боришади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ 

 يَأْتِي الْمَسِيحُ مِنْ قِبَلِ الْمَشْرِقِ، هِمَّتُهُ الْمَدِينَةُ حَتَّى يَنْزِلَ دُبُرَ أُحُدٍ، ثُمَّ تَصْرِفُ الْمَلَائِكَةُ وَجْهَهُ قِبَلَ الشَّامِ، وَهُنَالِكَ يَهْلِكُ 

Абу Ҳураря розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Масиҳ Дажжол машриқ томондан келади. Мадинага киришни кўзлаган бўлади. У Уҳуднинг орқасига тушади. Сўнг фаришталар унинг юзини Шом томон буриб қўядилар. Ўша ёқда у ҳалок бўлади”, дедилар”.[7]

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ва унинг аҳлига дуолари

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ : قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : 

اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْمَدِينَةَ، كَمَا حَبَّبْتَ إِلَيْنَا مَكَّةَ أَوْ أَشَدَّ، وَانْقُلْ حُمَّاهَا إِلَى الْجُحْفَةِ، اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي مُدِّنَا وَصَاعِنَا 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинад:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳим! Бизга ҳудди Маккага бўлган муҳаббатимиз каби ёки ундан ҳам шиддатлироқ қилиб, Мадинани маҳбуб қилгин.

Аллоҳим! Бизнинг соимизни ва муддимизни баракали қилгин. Уни (Мадинани) биз учун сиҳҳат (маскани) қилгин. Унинг иситмасини Жуҳфага кўчиргин”, дедилар.[8]

عَنْ عَائِشَةَ ، قَالَتْ : قَدِمْنَا الْمَدِينَةَ وَهِيَ وَبِيئَةٌ، فَاشْتَكَى أَبُو بَكْرٍ، وَاشْتَكَى بِلَالٌ، فَلَمَّا رَأَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَكْوَى أَصْحَابِهِ، قَالَ :

" اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْمَدِينَةَ ؛ كَمَا حَبَّبْتَ مَكَّةَ أَوْ أَشَدَّ، وَصَحِّحْهَا، وَبَارِكْ لَنَا فِي صَاعِهَا وَمُدِّهَا، وَحَوِّلْ حُمَّاهَا إِلَى الْجُحْفَةِ "

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Биз Мадинага келганимизда унинг вабоси кўп эди. Абу Бакр ва Билол (розияллоҳу анҳумо) бемор бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг бемор бўлганларини кўриб:

“Аллоҳим! Бизга Мадинани ҳудди  Маккани маҳбуб қилганинг каби ёки ундан ҳам шиддатлироқ қилиб маҳбуб қилгин. Уни биз учун сиҳҳат (маскани) қилгин. Унинг иситмасини Жуҳфага кўчиргин”, дедилар.[9]

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ 

" اللَّهُمَّ اجْعَلْ بِالْمَدِينَةِ ضِعْفَيْ مَا جَعَلْتَ بِمَكَّةَ مِنَ الْبَرَكَةِ "

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳим! Мадинада Маккага берган баракангдан икки ҳисса кўп қилгин”, дедилар”.[10]

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا قَدِمَ مِنْ سَفَرٍ فَنَظَرَ إِلَى جُدُرَاتِ الْمَدِينَةِ أَوْضَعَ رَاحِلَتَهُ، وَإِنْ كَانَ عَلَى دَابَّةٍ حَرَّكَهَا مِنْ حُبِّهَا.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафардан келиб, Мадинага назарлари тушса, уловларини тезлатар ва агар бирор ҳайвон минган бўлсалар, унга муҳаббатларидан ҳалиги ҳайвонни қистар эдилар”.[11]

عَنْ أَنَسٍ ، قَالَ : نَظَرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى أُحُدٍ، فَقَالَ :

" إِنَّ أُحُدًا جَبَلٌ يُحِبُّنَا وَنُحِبُّهُ "

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудга назар солдилар ва:

“Албатта, Уҳуд[12] бизга муҳаббат қилган ва биз унга муҳаббат қилган тоғдир”, дедилар”.[13]

عَنْ سُفْيَانَ بْنِ أَبِي زُهَيْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، أَنَّهُ قَالَ 

سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : " تُفْتَحُ الْيَمَنُ فَيَأْتِي قَوْمٌ يُبِسُّونَفَيَتَحَمَّلُونَ بِأَهْلِهِمْ وَمَنْ أَطَاعَهُمْ، وَالْمَدِينَةُ خَيْرٌ لَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ، وَتُفْتَحُ الشَّأْمُ فَيَأْتِي قَوْمٌ يُبِسُّونَ فَيَتَحَمَّلُونَ بِأَهْلِيهِمْ وَمَنْ أَطَاعَهُمْ،وَالْمَدِينَةُ خَيْرٌ لَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ، وَتُفْتَحُ الْعِرَاقُ فَيَأْتِي قَوْمٌ يُبِسُّونَ فَيَتَحَمَّلُونَ بِأَهْلِيهِمْ وَمَنْ أَطَاعَهُمْ، وَالْمَدِينَةُ خَيْرٌ لَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ ".

Суфён ибн Абу Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Яман фатҳ қилинур. Қавмлар унга шошилурлар. Аҳллари ва ўзига итоат қиладиганлари ила унга кўчурлар. Ҳолбуку, агар билсалар, Мадина улар учун яхшидир. Шом фатҳ қилинур. Қавмлар унга шошилурлар. Аҳллари ва ўзига итоат қиладиганлари ила унга кўчурлар. Ҳолбуку, агар билсалар, Мадина улар учун яхшидир. Ироқ фатҳ қилинур. Қавмлар унга шошилурлар. Аҳллари ва ўзига итоат қиладиганлари ила унга кўчурлар. Ҳолбуку, агар билсалар, Мадина улар учун яхшидир”, дедилар”.[14]

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :

" يَأْتِي عَلَى النَّاسِ زَمَانٌ يَدْعُو الرَّجُلُ ابْنَ عَمِّهِ وَقَرِيبَهُ، هَلُمَّ إِلَى الرَّخَاءِ، هَلُمَّ إِلَى الرَّخَاءِ، وَالْمَدِينَةُ خَيْرٌ لَهُمْ، لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ، وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَا يَخْرُجُ مِنْهُمْ أَحَدٌ رَغْبَةً عَنْهَا ؛ إِلَّا أَخْلَفَ اللَّهُ فِيهَا خَيْرًا مِنْهُ، أَلَا إِنَّ الْمَدِينَةَ كَالْكِيرِ ، تُخْرِجُ الْخَبِيثَ، لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تَنْفِيَ الْمَدِينَةُ شِرَارَهَا كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ "

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Одамларга бир замон келур. Унда киши амакиваччасини ва яқинларини “Фароғатга келинглар! Фароғатга келинглар!” деб чақирур. Ҳолбуки, агар улар билсалар, Мадина улар учун яхшидир. Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, улардан бирортаси ундан безиб чиққан бўлса албатта, Аллоҳ унинг ўрнига у ерга ундан яхшини киритади. Огоҳ бўлинглар! Албатта, Мадина ҳудди босқон каби ифлосни чиқариб туради. Токи Мадина ўз ёмонларини ҳудди босқон темирнинг зангини кўчирганидек кўчирмагунча қиёмат қоим бўлмас”, дедилар”.[15]

أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ :

" يَتْرُكُونَ الْمَدِينَةَعَلَى خَيْرِ مَا كَانَتْ، لَا يَغْشَاهَا إِلَّا الْعَوَافِ - يُرِيدُ عَوَافِيَ السِّبَاعِ وَالطَّيْرِ - وَآخِرُ مَنْ يُحْشَرُ رَاعِيَانِ مِنْ مُزَيْنَةَ يُرِيدَانِ الْمَدِينَةَ، يَنْعِقَانِ بِغَنَمِهِمَا فَيَجِدَانِهَا وَحْشًا ، حَتَّى إِذَا بَلَغَا ثَنِيَّةَ الْوَدَاعِ خَرَّا عَلَى وُجُوهِهِمَا "

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Барча яхшиликларига қарамай Мадинани тарк қилурлар. Унга ўлмагудек таом излаган ҳайвону қушлар келур. Энг охири ҳашр қилинадиган кимса музайналик икки чўпондир. Улар Мадинани ирода қилиб келурлар. Қўйларини ҳайдарлар. Бас, улар уни кимсасиз ҳолда топарлар. Токи Саниятул Вадога етганларида юзлари тубан йиқулурлар”, дедилар”.[16]

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :

" لَا يَصْبِرُ عَلَى لَأْوَاءِ الْمَدِينَةِ وَشِدَّتِهَا أَحَدٌ مِنْ أُمَّتِي ؛ إِلَّا كُنْتُ لَهُ شَفِيعًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَوْ شَهِيدًا "

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Умматимдан бирортаси Мадинанинг қийинчилиги ва шиддатига сабр қилса, албатта, қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”.[17]

عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :

" مَنِ اسْتَطَاعَ أَنْ يَمُوتَ بِالْمَدِينَةِفَلْيَمُتْ بِهَا ؛ فَإِنِّي أَشْفَعُ لِمَنْ يَمُوتُ بِهَا"

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Мадинада ўлишга қодир бўлса, унда ўлсин. Албатта, ким унда ўлса, мен уни шафоат қиламан”, дедилар”.[18]

عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ :

اللَّهُمَّ ارْزُقْنِي شَهَادَةً فِي سَبِيلِكَ، وَاجْعَلْ مَوْتِي فِي بَلَدِ رَسُولِكَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

“Умар розияллоҳу анҳу:

“Аллоҳим! Мени Ўз йўлингда бўладиган шаҳидлик ила ризқлантиргин ва ўлимимни Расулинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юртларида қилгин”, дедилар”.[19]

Мадинанинг ҳарами

عن عبد الله بن زيد بن عاصم عن النبي ﷺ قال:

"إن إبراهيم حرم مكة و دعا لها و إني حرمت المدينة كما حرم إبراهيم مكة و دعوت لها في مدها و صاعها مثل ما دعا إبراهيم لمكة"

  Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва унинг аҳлини дуо қилди. Албатта, ҳудди Иброҳим Маккани ҳарам қилганидек мен Мадинани ҳарам қилдим ва унинг со[20]сига ва мудд[21]ига ҳудди Иброҳим Маккани аҳлига дуо қилгандек дуо қилдим”, дедилар”.

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

 عن عَلِي فقال: مَنْ زَطعَمَ أَنّ عِندَنَا شَيْئاً نَقْرَؤُهُ إِلاّ كِتَابَ الله وَهَذِهِ الصّحِيفَةَ صَحِيفَةٌ فِيهَا أَسْنَانُ الاْبِلِ وَأَشْيَاءٌ مِنَ الْجِرَاحَاتِ فَقَدْ كَذَبَ، وقال فيها: قال رسولُ الله صلى الله عليه وسلم:

المَدِينَةُ حَرَمٌ مَا بيْنَ عَيْرٍ إِلَى ثَوْرٍ، فَمَنْ أَحْدَثَ فِيهَا حَدَثاً أَوْ آوَى مُحْدَثاً فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ الله وَالمَلاَئِكَةِ وَالنّاسِ أَجْمَعِينَ، لا يَقْبَلُ الله مِنْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ صَرْفاً ولاَ عَدْلاً، وَمَنْ ادّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ أَوْ تَوَلّى غَيْرَ مَوَالِيهِ فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ الله وَالمَلاَئِكَةِ وَالنّاسِ أَجْمَعِينَ، لا يُقْبَلُ مِنْهُ صَرْفٌ ولا عَدْلٌ، وَذِمّةُ المُسْلِمِينَ وَاحِدَةٌ يَسْعَى بِهَا أَدْنَاهُمْ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Ким “Бизда Аллоҳнинг Китоби ва ушбу саҳифадан бошқа ўқийдиган нарсамиз бор”, деб гумон қилса, батаҳқиқ, ёлғон айтибди. Унда туяларнинг ёки жароҳат (етганда тўланадиган нарса)лар ҳақида гап бор. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мадинанинг ҳарами Айр[22] билан Савр[23] орасидадир. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди. Мусулмонларнинг зиммаси (омонлик бериши) бирдир. Уни уларнинг энг оддийси ҳам бера олади”, дедилар”.

Шарҳ: Айр тоғи билан Савр ўртасидаги масофа таҳминан 10 км. У иккаласи (Айр ва Савр) жануб ва шимол узунлигида ҳарам чегарасидир.

Ҳарами маданийнинг шарқ ва ғарб томондаги чегаралари келгуси ҳадиси шарифда зикр қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Мадинани ўраб турган икки тошлоқ жой[24] ҳарам қилинди”, - дедилар.[25]

 

Шайхонтоҳур тумани “Eшон  Бобохон” жоме масжиди

имом ноиби Абдулаҳадов Абдулмўмин

 

 

[1] Hadis va Hayot. 10 – juz. Haj kitobi. Hilol-Nashr 2015-yil. 286-bet  Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.

[2] Haysamiyning “Majmaul – zavoid va manbau favoid” kitobi. Haj kitobi. Madina shahrining fazli bobi. 5776 – hadis. https://library.islamweb.net/newlibrary/display_book.php?idfrom=5779&idto=5781&bk_no=87&ID=1115

[3] Haysamiyning “Majmaul – zavoid va manbau favoid” kitobi. Haj kitobi. Madina shahrining fazli bobi. 5777 – hadis. https://library.islamweb.net/newlibrary/display_book.php?flag=1&bk_no=87&ID=5780

[4] “Sahihul Buxoriy”. “Dajjol Madinaga kirmasydi”  kitobi. 3 – juz. 22 – bet. 1879 – hadis.

[5] “Sahihul Buxoriy”. “Dajjol Madinaga kirmasydi”  kitobi. 3 – juz. 22 – bet. 1880 – hadis.

“Sahihi Muslim”. Haj kitobi. 4 – juz. 120 – bet. 1379 – hadis.

Imom Molikning “Muvvato”lari. 2 – juz. 470 – bet. 2605 – hadis.

Imom Ahmadning “Musnad”lari. 12 – juz. 174 – bet. 7234 – hadis.

[6] “Sahihul Buxoriy. “Dajjol Madinaga kirmasydi”  kitobi. 3 – juz. 22 – bet. 1881 – hadis.

[7] “Sahihi Muslim”. Haj kitobi. 4 – juz. 120 – bet. 1380 – hadis.

[8] “Sahihul Buxoriy”. Da’vatlar kitobi. 8 – juz. 80 – bet. 6372 – hadis.

[9] “Sahihi Muslim”. Haj kitobi. 4 – juz. 118 – bet. 1376 – hadis.

[10] “Sahihul Buxoriy. 3 – juz. 23 – bet. 1885 – bet.

“Sahihi Muslim”. Haj kitobi. 4 – juz. 115 – bet. 1369 – hadis.

[11] “Sahihul Buxoriy”. 3 – juz. 23 – bet. 1886 – hadis.

“Sunani Termiziy”.5 – juz. 439 – bet. 3441 – hadis.

Imom Ahmadning “Musnad”lari. 20 – juz. 71 – bet. 12619 – hadis.

[12] Uhud – Madinai munavvaradagi mashhur tog’ning nomi. Madinai munavvaradan chiqqanda shimolda joylashgan. Sharqdan g’arbga qarab cho’qilgan. Masjidun Nabaviydan 3 km uzoqlikda. Dengiz sathidan eng baland joyi 1 km. Yerdan eng baland joyi 300 m. Maydoni 19 m2.

[13] “Sahihi Muslim. Haj kitobi. 4 – juz. 124 – bet. 1393 – hadis.

[14] “Sahihul Buxoriy”. 3 – juz. 21- bet. 1875 – hadis.

[15] “Sahihi Muslim”. Haj kitobi. 4 – juz. 120 – bet. 1381 – hadis.

[16] “Sahihul Buxoriy”. 3 – juz. 21 – bet. 1874 – hadis.

[17] “Sahihi Muslim”. Haj kitobi. 4 – juz. 119 – bet. 1378 – hadis.

“Sunani Termiziy”. 6 – juz. 207 – bet. 3924 – hadis.

[18] “Sunani Termiziy”. 6 – juz. 203 – bet. 3917 – hadis.

“Sunani Ibn Moja”. Manosik kitobi. 4 – juz. 545 – bet. 3112 – hadis.

Imom Ahmadning “Musnad”lari. 9 – juz. 319 – bet. 5437 – hadis.

[19] “Sahihul Buxoriy”. 3 – juz. 23 – bet. 1890 – hadis.

[20] Kichik so – imomayn va jumhur ulamolar nazdida = 2,750 litr; vazni = 2,176 kg = 2 qist = 4 mudd = 5,33 ratl.

[21]  Mudd – katta hovuch miqdori = 0,6875 litr ≈0,688 litr; vazni = 544 gramm = 0,25 kichik so = 0,5 qist = 1,33 ratl.

[22] Ayr – Madinai Munavvaraning janubidagi tog’ning nomi.

[23] Savr – Madinai munavvaraning shimolidagi tog’ning nomi.

[24] Qora toshlar joylashgan yer. U Madinaning sharqiy hamda g’arbiy qismida joylashgan.

[25] Sahihul Muslim, (1363)

Ҳозир пайтда  баъзан  нолиш оҳангидаги фикрлар ёки карантин даврини ҳазил-мазах тарзида қабул қилиб, ижтимоий тармоқларда ҳар хил фото, видиороликлар жойлаётган инсонлар ҳам афсуски орамизда топилади. Қизиғи, бундай фикрдаги гап-сўзлар уйда, фарзандлари бағрида соғ-саломат ўтирган кишилар томонидан билдирилмоқда. Ахир, Аллоҳ таоло бундан ҳам аянчлироқ бало-офатни юборишга қодир эди-ку! Бундай ҳолатда барчамиз тинч-хотиржам, қорнимиз тўқ, устимиз бут эканлигининг шукронаси ўлароқ карантин қиодаларининг риоясини қилиб, Яратгандан тезроқ бу вабонинг юртимиздан, бутун мусулмонлар устидан кўтарилиши сўраб дуо қилиб туришимиз зиммамиздаги бирламчи вазифа эмасмикин!

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган ва осмондан сув (ёмғир, қор) ёғдириб, у сабабли сизларга ризқ бўладиган меваларни чиқарган зотдир. У (Ўз) амри билан денгизда сузиб юриши учун кемаларни сизларга бўйин сундирди. Яна дарёларни ҳам сизларга бўйин сундирди. (У) доимо фаолият кўрсатиб турувчи Қуёш ва Ойни ҳам сизларга бўйин сундирди. Яна кеча ва кундузни сизларга бўйин сундирди.

Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир» (Иброҳим сураси, 30-34 сураси).

Шарҳ: Ақл билан ўйлаб кўрилса, инсонга берилган неъматлар чексиз. Осмон ва ер, борингки, коинотдаги ҳар бир нарса бўлсин, унинг ўз вазифаси бор. Улар бандаларнинг маишати, таъминоти учун хизматдадир. Қуёш ва ой нурининг то қиёматгача давомийлиги, қор ва ёмғирлар сабабли ўсимликларнинг илдизига қувват етиши ва улардан инсонлар ва бошқа чорва ҳайвонларининг фойланишлари, албатта, Буюк зотнинг раҳматидир. Айниқса, кеча ва кундуз кетма-кет, мунтазамлик билан алмашиб туришида улкан ҳикмат бор («Фатҳул Қодир»).

Банданинг вазифаси, чин дилдан, эй Аллоҳ бизга ато этган неъматларингнинг ҳар бирига шукр этамиз, гарчи кўпларини биз билмаймиз, фақат Ўзинг билгувчисан. Ҳар бир замонда барча шукр этувчи инсонлар ҳам неъматларингнинг ададини ҳисоблай олмайди[1], дейишдир.

Инсонлар ўз зиммасидаги шукр қилиш вазифасидан ғафлатда бўлиши, фақат ўзига бўлган зулмни оширади. Абу Айюб Қураший мовлоси Бани Ҳошимдан ривоят қилади: Ҳазрат Довуд алайҳиссалом бундай нидо қилди: «Эй Роббим, менга ато этган неъматларингнинг энг яқини ҳақида хабар бер? Шунда Аллоҳ таоло ваҳий қилди: Эй Довуд, нафас ол, Довуд алайҳиссалом нафас олди. Айтдики, бу сендаги Мен ато этган неъматларнинг энг яқинидир[2] (Абу Дунё ва Имом Байҳақий ривояти).

Расулулоҳ алайҳиссалом бир кишидан “тунни қандай ўтказдинг”, деб сўради. У икки марта сўраганларида ҳам: “Яхши”, деди ва учинчи мартасида: “Алҳамдулиллаҳ, Ўзига минг бор шукур, яхши ўтказдим” деди. Шунда Расулулоҳ (алайҳиссалом): “Сендан айнан шу жавобни кутган эдим”, дедилар (Имом Муслим ривояти)[3].

Изоҳ: Луғатда, «миннатдорлик, розилик» маьноларини билдириб,  истилоҳда яхшилик қилувчининг яхшилигини мамнуният билан этироф этишига «шукр» дейилади. Шукрни қалб билан эътироф этиб, тил билан етказилади ва ҳаётга амалий тадбиқ этилади. Ана шундагина у инсон мадҳ этилган ҳақиқий шокир бандалардан бўлади. Уламолар, инсон барча нематларни Аллоҳ таолодан деб билиб, унга иқрор бўлиши қалб шукридир. Яратгандан миннатдор бўлиб, унга ҳамду санолар айтиш тил шукридир. Тоат ибодатда давомли бўлиш, солиҳ амаллар қилиш, гуноҳлардан сақланиш  шукрнинг амалдаги тадбиқи бўлади, дейишган.

  Шукрнинг акси эса ношукурлик, яъни нематларга куфроналик билан жавоб қайтариш бўлади.  Ношукрлик мезони ҳирс, исроф, ҳурматсизлик, кибру ҳаво, ҳаром билан ҳалолни ажратмаслик каби ёт иллатларни қилиш билан белгиланади.

Шукр – улуғ ибодат. Аллоҳнинг нематларига шукрона айтиб, етган мусибату балоларга сабрлилик ила муносабатда бўлиш, уф тортмаслик ҳақиқий мўминлик хислатларидан биридир. Ривоятларга кўра, Пайғамбарлардан бири кичик бир тошдан мўл-кўл сув оқиб чиқаётганини кўриб ҳайратга тушганида, Аллоҳ таоло у тошга тил-забон ато этади ва  сўзлай бошлайди: “Одамлар ва тошлар ўтин бўладиган кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг” (Бақара сураси, 24-оят) – оятни эшитганимдан бери  йиғлайман, дейди. Пайғамбар у тошни дўзахдан қутқариши учун Аллоҳ таолога ёлворди. Аллоҳ таоло ҳам уни дўзахдан қутқарганининг хабарини берди. Лекин бир муддатдан кейин яна шу ердан ўтган Пайғамбар ўша тошнинг яна йиғлаётганини кўрди ва: “Энди нега йиғлаяпсан” деб сўради. Шунда тошдан: “Олдин сен кўрганинг қўрқув кўз ёшлари эди, энди буниси, шукр ёшларидир”, деган овоз эшитилади[4]

Неъматларга шукр қилиш, уларни қадрлай билиш неъматлар давомийлигига, зиёда бўлишига олиб келади. Шайх Саъдий: “Бир нафасга икки марта шукр айтиш вожибдир”, дея нафас кирсаю қайтиб чиқмаса ёки чиқсаю қайтиб кирмаса, инсон ҳалок бўлишини таъкидлайди”[5].

Инсониятга  ато этилган нарсалар ҳисоб-китобсиз, ниҳоясиздир. Аъзоларимизнинг ҳар бири  ўз вазифасини бажариш билан машғул. Кўриш, сезиш, таъм билиш, эшитиш, сўзлаш, ҳаттоки тукларнинг ҳам муайян бир фаолияти бор. Агар улардан бирининг фаолияти сустлашса ёки тўхтаса, бошқа аъзоларга ҳам нуқсон етади. Бу Аллоҳ таолонинг инсон жисмини бир-бирига мутосиб сувратда яратганининг белгисидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом жасадни ҳақиқий мўминларнинг хислатига менгзаши ҳам бежиз эмас. Яъни, танадаги бир аъзонинг шикояти бутун вужудни зирқиратгани каби мусулмонлар ҳам бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлиб туриши, агар муаммо пайдо бўлса, бошқасининг виждони қийналиб, ёрдамга ошиқиши лозим бўлади. Айниқса, бугунги ҳолатимиздагидек, пайтда ишсиз, мардикорлик билан оиласига кунлик егулик қилиб оила тебратаётган камбағал кишиларнинг ёки боқувчиси йўқ ёлғиз қариялар, ожизалар бўлсин, уларнинг рўзғорига ёрдам улашишимиз ҳақиқий мўминлигимиз белгисидир.

Такрор айтмоқчимиз, егани таоми, кийгани кийими, ётгани бошпанаси бор, хонадони тинч инсоннинг тили шукр қилишдан толмаслиги лозим. Бироқ негадир шукр қилишга қотиб қолган бу тилларимиз, ҳеч бўлмаганда жим туришни ҳам қойиллатолмайди. Аксинча, ўзимиз сезмаганимиз ҳолда нолинишга одатланиб қолганмиз. Мўминликка даъвоимиз катта, аммо бандаликнинг биринчи талаби бўлган  шукрга келганда, мудом сусткашмиз. Ахир, шукр қилишга буюрилмаганмизми?!  Ота-боболаримиз шукр ва сабрда ҳаммага ўрнак бўлишмаганми?! Дунёни коронавирус балоси ўраб турган бир пайтда айрим мамлакатлардагидек, кунига юзлаб, ҳатто мингга яқин фуқароларнинг ҳалок бўлаётгани ҳам ибрат назари қарашга ундамаяптими? Ахир карантин қоидалари ҳам сизу бизнинг саломатлигимиз учун эканини наҳот ҳис этмасак! Олдинига сабабини қилиб қўйиб, сўнг Аллоҳ таоло таваккал қилиш эътиқодимиз тақозаси-ку! Ниқоб тақиб юриш, қариндош-уруғларникига бир муддатга бормай, телефонда алоқа қилиб туриш бир умрга эмас, балки вақтинчалик эканига нега ўйимиз етмаяпти?..

Дуо қилайлик, бу дард-балони Аллоҳ таоло бошимиздан тезда кўтарсин! Бемор бандаларига Ўзи шифои том ато этсин!

 

Абдувоҳид ЎРОЗОВ,

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими

 

 

[1]Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконий. Фатҳул қодир, 3/150. Байрут: Дорул вафо.

[2] Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконий. Фатҳул қодир, 3/152. Байрут: Дорул вафо.

[3] Усмонхон Алимов. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари, т: 1, Мовароуннаҳр; Тошкент – 2017 йил.

[4] Абу Ҳомид Ғаззолий. “Мукошафатул қулуб” асари.

[5] “Гулистон” асари муқаддимаси.

Ҳадис илми намоёндаларидан бири, олти саҳиҳ китоблардан бирининг соҳиби ва ўз даврининг етук олимларидан саналган Имом Абу Исо Термизий қадим Термиз шаҳридан етишиб чиққан буюк олимлардан бири ҳисобланади. Олимнинг насаби ҳақида манбалар ва адабиётларда турли хил маълумотлар келтирилган. Жумладан:

  1. Муҳаммад ибн Исо ибн Савраҳ ат-Термизий ад-Дарир[1].
  2. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савраҳ ат-Термизий[2].
  3. Муҳаммад ибн Исо ибн Савраҳ ибн Муса ибн аз-Заҳҳак ат-Термизий[3].
  4. Муҳаммад ибн Исо ибн Савраҳ ибн Шаддад ибн аз-Заҳҳак.
  5. Муҳаммад ибн Исо ибн Савраҳ ибн Шаддад ибн Исо ас-Суламий ат-Термизий ад-Дарир[4].
  6. Муҳаммад ибн Исо ибн Язид ибн Савраҳ ибн ас-Сакан[5].
  7. Муҳаммад ибн Исо ибн Саҳл.
  8. Муҳаммад ибн Исо ибн Саҳл ибн Савраҳ.
  9. Муҳаммад ибн Исо ас-Суламий ат-Термизий[6].
  10. Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий[7].
  11. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий[8].
  12. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савраҳ ибн Шаддад ат-Тирмизий[9].
  13. Муҳаммад ибн Исо ибн Савраҳ ибн Мусо ас-Суламий ал-Буғий ат-Тирмизий[10].
  14. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савраҳ ибн Мусо ибн аз-Заҳҳок ас-Суламий ат-Тирмизий ад-Дарир[11].

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб Имом Термизийнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳок ас-Суламий ал-Буғий ат-Тирмизий ад-Дарир деган хулосага келиш мумкин. Чунки, бу маълумотлар Имом Термизий яшаган даврга яқин бўлган алломалар томонидан келтирилган. Шунингдек, ушбу хабарни ҳанафий мазҳабининг йирик олимларидан бир Мулла Нуруддин Абу-л-Ҳасан Али ибн Султон Муҳаммад Қорий Ҳаравий Маккий (930-1014/1524-1606) ҳам “аш-Шамоил ан-Набавия” асарига ёзган “Жамъу-л-Васоил фи Шарҳ аш-Шамоил” номли шарҳида ва Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий ўзининг “Сияр аълом ан-нубало” номли асарларида алоҳида таъкидлаб ўтганлар[12]. Шунингдек, бу маълумотни Абу-л-Аббос Шамсуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Халликон (608-681/1211-1282)ўзининг “Вафаят ал-аъён” номли асарида алоҳида таъкидланган[13].

Имом Абу Исо Термизий 209/824 йилда таваллуд топган[14]. Имом Абу Исо Термизийни “ат-Тирмизий” нисбаси билан тилга олинишига сабаб у кишининг ўша жойда дунёга келиб, ёшлиги ўша шаҳарда ўтганлиги ва умрларининг охирида яна қайтиб келишидир. Бу ҳақида машҳур тарихчи олим Ёқут Ҳамавий (574-626/1179-1229) олимни Термиз шаҳри аҳлининг машҳур олимларидан бири сифатида таъкидлаб ўтган[15].

Шунингдек, машҳур олимлардан бири Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъоний (ваф. 562/1166 й.) ўзининг “ал-Ансоб” асарида “Термиз” шаҳри ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб қуйидаги маълумотларни келтирган: “Бу шаҳар номининг талаффузи турли шаклда учрайди. Жумладан, баъзилар “Тармиз”, яна бирлари “Турмиз” ва бошқалар “Тирмиз”, деб талаффуз қилганлар. Лекин, ўша шаҳар аҳлининг муомаладаги тилида “Тирмиз” шаклида айтилади ва шу шакл тўғрисидир. Мен ҳам шаҳарда 12 кун яшаганман”[16]. Ёқут Ҳамавий (574-626/1179-1229) кўҳна Термиз шаҳрини “Термиз маданият ўчоғи бўлган машҳур шаҳарлардан бири бўлиб, унда қўҳандиз ва работ мавжуд ҳамда у девор билан ўралган. Бозорларининг эса, усти бостирилган”, деб тасвирлаган[17].

Имом Абу Исо Термизий яна “ал-Буғий” деб ҳам нисбатланган бўлиб бу ҳақда манбаларда аниқ маълумот келтирилмаган. “Буғ” Тирмиз шаҳри атрофида жойлашган қишлоқлардан бирининг номи ҳисобланади. Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъоний (ваф. 562/1166 й.) ўзининг “Китоб ал-Ансоб” асарида Термиз шаҳри атрофида жойлашган “Буғ” қишлоғи билан бир қаторда “Рухшабуз”[18] ва “Шайшақ” кабиларни ҳамда “Сорминжон” номли туманни ҳам зикр қилган[19]. Ёқут Ҳамавий ўзининг “Муъжам ал-булдон” асарида эса, “Буъсанжу” номли қишлоқни келтириб ўтган[20]. “Буғ” қишлоғи Тирмиз шаҳридан 6 фарсах[21] узоқлик масофада жойлашган. Олимнинг “ал-Буғий” нисбаси билан аталишида икки хил фараз мавжуд, яъни, ушбу қишлоқда дунёга келгани ёки вафоти олдидан у ерда яшаганлигидир[22]. Ёқут Ҳамавий эса, Имом Абу Исо Термизийни шу қишлоқ номига нисбат берган, холос. Муҳаддиснинг ушбу қишлоқда дунёга келганлиги ҳақида маълумот айтмаган[23].

Имом Абу Исо Термизийнинг “Суламий” нисбаси билан номланишини Мулла Али Ал-Қорий “Жамъу-л-Васоил фи Шарҳ аш-Шамоил” номли асарида ва Хайруддин аз-Зириклий “Ал-Аълом” китобида[24] келтирганлар. Шундан, Мулла Али Ал-Қорий уни Қайс бин Айлон қабиласидан бири “Бани Салим” наслиданлигини таъкидлаб, Имом Абу Исо Термизийнинг ўзи ҳақида “Менинг бобом, Лайс ибн Сайёр даврида Марвда истиқомат қиларди. Кейинроқ, у ердан Термиз шаҳрига кўчган” деганини зикр қилган[25].

Абу Исо Термизийнинг оиласи ва ёшлиги ҳақида манбаларда маълумот кам учрайди. Баъзи манбаларда олимнинг исмига “ад-Дарир” сўзи ҳам қўшиб зикр қилинган бўлиб, у “Кўзи ожизлик”ни билдиради. Бу борада икки хил фикр мавжуд. Яъни, баъзи табақотларда олим туғма кўзи ожиз бўлган деб келтирилса, бошқаларида умрининг охирига яқин кўзи ожиз бўлиб қолганлиги айтилган. Шулардан иккинчиси кўпчилик олимлар томонидан эътироф этилиб, асосланган. Жумладан, Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий (ваф. 748/1374 й.) ўзининг “Сияр Аълом ан-Нубало” номли асарида Абу Исо Термизий ҳақида бундай деган: “Бу борадаги энг тўғриси шуки, Имом Термизий катта ёшлик пайтида, илмий сафарлари ва асарларини ёзиб бўлгандан кейин кўзи ожиз бўлиб қолган”[26]. Қолаверса, Абу Исо Термизий ҳақида Абу Аҳмад Ал-Ҳоким бундай ривоят этган: “Мен Умар ибн Аъллак (ваф. 325/937 й.) дан шундай деганини эшитдим: Ал-Бухорий вафотидан кейин Хуросонда у кишининг ортидан илм, ҳифз, вараъ ва зуҳд илмларида Абу Исо Термизийга тенг келадиган бирор киши қолмади. У кўп йиғлайверганидан ҳатто кўзлари ожиз бўлиб қолди ва бир неча йиллар давомида шу ҳолатда яшади”[27]. Ушбу маълумотни Хайруддин аз-Зириклий ўзининг “Ал-Аълом” номли асарида[28] ва Шиҳобуддин Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний ўзининг “Таҳзиб ат-Таҳзиб” номли китобида таъкидлаганлар[29]. Бу борадаги хулоса шуки, Абу Исо Термизий умрининг охирида кўзи ожиз бўлиб қолган.

Шунингдек, манбалар ва адабиётларда олимнинг вафот этган йили ва жойи борасида турли маълумотлар учрайди. Жумладан, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий (ваф. 748/1347 й.) ўзининг “Мизон ал-Иътидол фи Нақд ар-Рижол” асарида олимни етмиш ёшида ҳижрий 279 йили Ражаб ойи/милодий 892 йили октябрь ойида Термизда вафот этганини айтиб ўтган[30]. Шунингдек, Абу Абдуллоҳ Шамсуддин Муҳаммад аз-Заҳабий ҳам “Китоб Тазкират ал-Ҳуффоз” номли асарида ушбу маълумотни келтирган[31].

Хайруддин аз-Зириклий ўзининг “Ал-Аълом” асарида ҳам 279/892 йили Термизда вафот этганлигини зикр қилган[32]. Мулла Нуруддин Абу-л-Ҳасан Али ибн Султон Муҳаммад Қорий Ҳаравий Маккий (930-1014/1524-1606) ҳам “Аш-Шамоил” асари шарҳида худди шу гапни айтади. Тўлиқ маълумотни эса, Шамсуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Халликон ўзининг “Вафаят ал-Аъён” номли асарида келтириб, олимни ҳижрий 279 йили 13 Ражаб ойи Душанба куни тунда (милодий 892 йили 17 октябрь ойи Жума куни тунда) Термизда вафот этганини таъкидлаб ўтган[33]. Аммо, Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъоний ўзининг “ал-Ансоб” асарида уни Буғ қишлоғида вафот этганини айтган[34]. Шунингдек, ушбу санани машҳур тарихчи олимлардан бири Ҳожи Халифа ҳам ўзининг “Кашф аз-Зунун” номли асарида келтирган[35].

Бу борадаги хулоса шуки, Имом Абу Исо Термизий бугунги кундаги Шеробод тумани ҳудудида дафн этилган. Бу жой “Абу Исо Термизий” ёки “Термиз Ота” номилари билан аталади.

Имом Абу Исо Термизийнинг куняси манбаларда “Абу Исо”(яъни, Исонинг отаси) деб келтирилган[36]. Бу эса, олимнинг Исо исмли ўғли бўлганлигини англатади.

Имом Термизийнинг илм олиш йўлидаги сафарлари борасида Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний (ваф. 629/1231 й.) “Китаб ат-Тақйид” асарида ва Хайруддин аз-Зириклий ҳам “Ал-Аълом” номли асарида Абу Исо Термизий илм ўрганиш йўлида Мовароуннаҳрнинг Термиз ва Бухоро шаҳарларига, Хуросоннинг Балх, Марв ва Рай шаҳарларига, Ироқнинг Куфа, Басра, Бағдод каби шаҳарларига ва Восит қишлоғига[37] ва Ҳижозга сафар қилганлигини таъкидлаб ўтганлар[38]. Шунингдек, Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий “Сияр Аълом ан-Нубало” номли китобида Абу Исо Термизий илм ўрганиш мақсадида Хуросон, Ироқ ва Ҳарамайнга борган. Лекин, Миср ва Шомга сафар қилмаган, деб зикр қилган[39]. Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Абу Исо Термизий Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига илм ўрганиш мақсадида борган ва ҳадис илмини ўрганган. Хусусан, муҳаддис “Китоб ал-Илал ал-Кабир” асарини Самарқандда “Ийд ал-Адҳа” куни 270/884 йили ёзиб тугатган[40]. Бу эса, зша даврда олимнинг юртида илм нақадар ривожланганлигига далолат қилади.

Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Абу Исо Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятини ўрганган баъзи олимлар у Бағдодга бормаган, агарда у ерда бўлганда эди, албатта Имом Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал (164-241/781-855)дан ҳадис ривоят қилган бўларди деган фикрни билдирганлар[41]. Лекин, бизнингча олим Бағдодда бўлиб, ушбу шаҳардаги 241/855 йилдан кейин вафот этган муҳаддислардан ҳам ҳадис илмини ўрганган ва улардан ҳадислар ривоят қилган. Бу эса, Бағдодга 241/855 йилдан кейин борганини англатади. Абу Исо Термизий бағдодлик ёки у ерга бошқа ҳудудлардан келган Аҳмад ибн Иброҳим ал-Бағдодий (ваф. 246/860 й.), Иброҳим ибн Саид ат-Табарий ал-Бағдодий (ваф. 249/863 й.) каби ўттиз саккизта устозларидан ҳадисларни ривоят қилган. Абу Исо Термизий бағдодлик 241/855 йилдан олдин вафот этган муҳаддислардан ҳадисни билвосита, яъни бошқа ровийлар орқали ривоят қилган. Бу борадаги хулоса шуки, келтирилган далиллар Абу Исо Термизий Бағдодга тахминан 241-243/855-857 йиллар оралиғида борганлигини кўрсатади.

Дарҳақиқат, Абу Исо Термизий устозларининг ҳаётини ўрганиш унинг қачон ва қаерларга илмий сафарлар қилганлиги ҳақида илмий хулоса қилишга асос бўлади.

Ҳадис илми тарихида III/VIII аср “олтин асри” ҳисобланади. Хусусан, “ал-Кутуб ас-Ситта” – олти энг машҳур ҳадис китоби муаллифлари бўлган имомлар, яъни олти энг улуғ муҳаддис ана шу олтин даврда яшаб камол топган. Шу сабабли ҳам, Имом Абу Исо Термизий ўзининг илмий сафари давомида кўплаб машҳур олимлардан ҳадис илмини ўрганишга муваффақ бўлган. Имом жами икки юз йигирма тўртта муҳаддисдан ҳадис ривоят қилган бўлиб, шулардан “Сунани Термизий” асарида икки юз йигирма бир муҳаддисдан ҳадислар ривоят қилган. Абу Исо Термизий устозларидан баъзиларининг вафот этган йили манбаларда келтирилган бўлса-да, бошқалари номаълум. Уларни қуйидаги тартибда кўриш мумкин:

- биринчи гуруҳ 230-239/845-853 йиллар оралиғида саккизта устози вафот этган;

- иккинчи гуруҳ 240-249/854-863 йиллар оралиғида саксон саккизта устози вафот этган;

- учинчи гуруҳ 250-259/864-873 йиллар оралиғида саксон иккита устози вафот этган;

- тўртинчи гуруҳ 260-269/874-882 йиллар оралиғида бешта устози вафот этган;

- бешинчи гуруҳ 280/893 йилда вафот этган устози Муҳаммад ибн Исмоил ибн Юсуф ат-Термизий бўлиб, у ушбу беш гуруҳда киритилганларнинг энг кеч вафот этган ҳисобланади;

- олтинчи гуруҳ вафот этган йили номаълум бўлган устозлари йигирма тўққизта.

Кўпчилик муҳаддис олимлар ҳаёти ва илмий фаолияти ўрганилса, дастлаб ўз юртидаги илмларни ўрганиши урф бўлган. Кейинчалик бошқа юртларга илмий сафарлар қилганлар. Хусусан, бизнингча, Абу Исо Термизийнинг фаолияти ҳам ушбу одатга мувофиқ бўлган. Бунга далил қилиб олимнинг устозларидан бири термизлик ўз даврининг йирик олимларидан ҳисобланган Абу Абдуллоҳ Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Заквон ал-Боҳилий ат-Термизий (ваф. 231/846 й.)ни келтириш мумкин[42]. Бу олим асли Термиздан бўлса-да, кейинчалик Бағдодга бориб ўша ерда вафот этган. Шу туфайли ҳам, Абу Исо Термизий устозидан Термизда таълим олдими ёки Бағдодда аниқлаш мушкул. Тарихий воқелик қандай бўлганлигига қарамасдан, Абу Исо Термизий ушбу устозидан “Сунани Термизий”да ўн учта ва “Китаб ал-Илал ал-кабир” асарида битта ҳадис ривоят қилган.

Шунингдек, балхлик ўз даврининг йирик олимларидан Муҳаммад ибн Амр ас-Саввоқ ал-Балхий(ваф. 236/850 й.)ни келтириш мумкин. Муҳаддис ундан “Сунани Термизий”ида еттита ҳадис ривоят қилган. Бу эса, олимнинг хуросонлик муҳаддис олимлардан ҳам таълим олганлигини кўрсатади.

Абу Исо Термизий устозларидан учтаси – Имом Муҳаммад ибн Исмоил Абу Абдуллоҳ Ал-Бухорий (194-256/810-870), Имом Муслим ибн Ҳажжож Ал-Қушайрий Абул Ҳусайн (204-261/819-875) ва Имом Абу Довуд машҳур муҳаддислардан ҳисобланади[43].

Албатта, Абу Исо Термизий имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорийнинг машҳур шогирдларидан бири бўлиб[44], ундан нафақат ҳадис илмини[45], балки йўналиш ва ҳидоятни ҳам ўрганган[46]. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ўз даврининг ҳадис илми соҳасида етакчи олим ҳисобланади. Шу сабабли ҳам, Абу Исо Термизийнинг илмий фаолиятида унинг мавқеи жуда катта бўлган ва “Сунани Термизий”, “Китаб ал-Илал ал-Кабир” каби йирик асарларини ҳам устози Имом ал-Бухорий билан учрашганидан кейин битган. Бу ҳақида, муҳаддиснинг ўзи “Сунани Термизий” асарида қуйидагича баён этган: “Мен на Ироқ ва на Хуросонда “Илал” ва “Тарих” маъносини тушунишда ва санадларни билишда Муҳаммад ибн Исмоилдан кўра билимлироқ бирор кимни учратмадим”[47].  Шу сабабли ҳам, Абу Исо Термизий ушбу устозидан “Сунани Термизий” асарида ўнлаб ҳадислар ва “Жарҳ ва таъдил”га оид юзга яқин фикрларини ҳам келтириб ўтган. Имом ал-Бухорий ўз шогирди имом Термизийни алқаб, камтаринлик билан: “Сен мендан баҳра топганингдан кўра мен сендан кўпроқ баҳра топдим”, деб таъкидлаган[48]. Бу Абу Исо Термизийга берилган жуда катта баҳо эди.

Абу Исо Термизийнинг машҳур устозларидан яна бири Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож Ал-Қушайрий бўлиб, устозидан нафақат ҳадис илмини ўрганган, балки ундан ҳадис ҳам ривоят қилган. Хусусан, “Сунани Термизий”да ушбу устозидан ҳадис ривоят қилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, олимнинг устозларидан саккизтаси Термизга нисбат берилган бўлиб, “Сунани Термизий” асарида улардан жами қирқ бешта ҳадис ривоят қилинган.

Улар қуйидагилардир:

  1. Абу ал-Ҳасан Аҳмад ибн ал-Ҳасан ибн Жунайдиб ат-Термизий (250/864 йилдан олдин вафот этган)[49];
  2. Абу Довуд Ал-Жоруд ибн Муоз ас-Суламий ат-Термизий (ваф. 244/858 й.)[50];
  3. Абу Абдуллоҳ Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Заквон ал-Боҳилий ат-Термизий[51];
  4. Абу Абдурраҳмон Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Маддувайҳ ал-Қураший ат-Термизий[52];
  5. Абу Исмоил Муҳаммад ибн Исмоил ибн Юсуф ат-Термизий (ваф. 280/893 й.)[53];
  6. Абу ал-Фазл Мактум ибн ал-Аббос ат-Термизий[54];
  7. Абу Имрон Мусо ибн Ҳизом ат-Термизий (ваф. 250/864 й.)[55].;
  8. Абу Абдуллоҳ Ҳурайм ибн Мисъар ал-Аздий ат-Термизий[56].

Шунингдек, Абу Исо Термизий “Сунани Термизий”ида ҳар биридан юзтадан ортиқ ҳадис ривоят қилган қуйидаги устозларини алоҳида таъкидлаш мақсадга мувофиқ. Чунки, бу кўрсаткич олим улардан кўпроқ илм ўрганганлигини англатади. Ҳадис ривояти сони бўйича уларнинг тартиби қуйидагича:

  1. Абу Ражо Қутайба ибн Саидибн Жамил ибн ат-Ториф ас-Сақофий ал-Балхий (148/150-240/765/767-854) бўлиб[57], ундан 601та ҳадис ривоят қилинган. Абу Исо Термизий ушбу устозидан ҳадис илмини Хуросонда бўлган пайтида таълим олган[58];
  2. Муҳаммад ибн Башор ибн Усмон ал-Басрий (167-252/783-866) бўлиб[59], ундан 442та ҳадис ривоят қилинган. Абу Исо Термизий ушбу устозидан ҳадис илмини Басрада бўлган пайтида таълим олган[60];
  3. Маҳмуд ибн Ғайлон ал-Марвазий (ваф. 239/853 й.) бўлиб[61], ундан 292та ҳадис ривоят қилинган;
  4. Ҳаннод ибн ас-Сарий ат-Тамимий (152-243/769-857) бўлиб[62], ундан 280та ҳадис ривоят қилинган;
  5. Аҳмад ибн Маниъ ибн Абдурраҳмон ал-Бағавий (160-243/244/777-857/858) бўлиб[63], ундан 249та ҳадис ривоят қилинган. Абу Исо Термизий ушбу устозидан ҳадис илмини Бағдодда бўлган пайтида таълим олган[64];
  6. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яҳё ибн Абу Умар ал-Аданий (153-243/770-857) бўлиб, ундан 180та ҳадис ривоят қилинган. Абу Исо Термизий ушбу устозидан ҳадис илмини Ҳижозда бўлган пайтида таълим олган[65].У ҳадис ва фиқҳ илмлари бўйича таниқли олимлардан бўлиб, “ал-Имон”, “ал-Муснад” каби асарлар муаллифдир[66];
  7. Абу Курайб Муҳаммад ибн ал-Ало ибн Курайб ал-Ҳамадоний ал-Куфий (161-247/778-861) бўлиб[67], ундан 176та ҳадис ривоят қилинган. Абу Исо Термизий ушбу устозидан ҳадис илмини Куфада бўлган пайтида таълим олган[68];
  8. Али ибн Ҳужр ибн Иёс ас-Саъдий ал-Марвазий (154-/771-) бўлиб[69], ундан 158та ҳадис ривоят қилинган. Абу Исо Термизий ушбу устозидан ҳадис илмини Хуросонда бўлган пайтида таълим олган[70];
  9. Абу Муҳаммад Абд ибн Ҳумай ибн Наср ал-Кашший (170-249/786-863) бўлиб[71], ундан 158та ҳадис ривоят қилинган.

Ушбу тўққизта ровийдан жами 2547та ҳадис нақл қилинган бўлиб, “Сунани Термизий”нинг ярмидан кўпини ташкил этади. Бу эса, бир томондан Абу Исо Термизийнинг ҳадис илмини ўрганишга бўлган алоҳида эътиборини кўрсатса, иккинчи жиҳатдан ушбу устозларидан ҳадис илми борасида кўпроқ таълим олганлигини англатади.

Абу Исо Термизий устозларидан тўққизтаси “ал-Кутуб ас-ситта” таркибига киритилган олти ҳадис тўпламларининг муаллифлари бўлиб, Муҳаммад ибн Исмоил Абу Абдуллоҳ Ал-Бухорий, Муслим ибн Ҳажжож Ал-Қушайрий Абул Ҳусайн, Абу Довуд Сулаймон ибн Ал-Ашъас Ас-Сижистоний (202-275/259-888), Аҳмад ибн Шуайб Абу Абдурраҳмон Ан-Насоий (215-303/830-915) ва Муҳаммад ибн Язид ибн Можа Абу Абдуллоҳ (209-273/824-886) ривоятларида иштирок этган бўлиб, улар қуйидагилар:

  1. Абу Ҳафс Амр ибн Али ибн Баҳр ибн Касир ал-Фаллос (160-249/777-863).
  2. Муҳаммад ибн Башшар Бундор (167-252/783-866).
  3. Абу Мусо Муҳаммад ибн Ал-Мусанна (167-252/783-866). Абу Исо Термизий ушбу учта устозидан ҳадис илмини Басрада бўлган пайтида таълим олган[72].
  4. Зиёд ибн Яҳё Ал-Ҳассоний (ваф. 254/868).
  5. Аббос ибн Абдулазим Ал-Анбарий (ваф. 246/860 й.).
  6. Абу Саид Ал-Ашаж Абдуллоҳ ибн Саид Ал-Киндий (ваф. 257/871 й.).
  7. Яъқуб ибн Иброҳим Ад-Даракий (166-252/782-866).
  8. Муҳаммад ибн Маъмар Ал-Қайсий Ал-Боҳроний (ваф. 256/870 й.).
  9. Наср ибн Али Ал-Жаҳдамий (ваф. 250/864 й.).

Албатта, Абу Исо Термизийнинг маънавий мероси нафақат муъмин-мусулмонларга[73], балки барча инсонларга манфаатли бўлиб келмоқда. Шунингдек, муҳаддис илмий фаолияти давомида юзлаб шоргирдларига таълим берган. Шулардан ўттизтаси муҳаддис сифатида танилган. Жамолуддин Абулҳажжож Юсуф ал-Миззий (654-742/1256-1341) ўзининг “Таҳзиб ал-Камол фи асмои ар-рижол” номли асарида муҳаддисдан ҳадис ривоят қилганлардан йигирма олтита олимни санаб ўтган[74]:

  1. Абу Бакр Аҳмад ибн Исмоил ибн Омир ас-Самарқандий;
  2. Абу Ҳомид Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Довуд ал-Марвазий ат-Тожир;
  3. Абу Ҳомид Аҳмад ибн Али ибн Ҳисанавайҳ ал-Муқрий ан-Найсобурий;
  4. Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий;
  5. Абулҳорис Асад ибн Ҳимадавайҳ ан-Насафий;
  6. Ал-Ҳусайн ибн Юсуф ал-Фирабрий;
  7. Ҳаммод ибн Шокир ал-Варроқ ан-Насафий (ваф. 311/923 й.);
  8. Довуд ибн Наср ибн Суҳайл ал-Баздавий;
  9. Ар-Робиъ ибн Ҳаййон ал-Боҳилий;
  10. Абдуллоҳ ибн Наср ибн Суҳайл ал-Баздавий;
  11. Абд ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ан-Насафий;
  12. Абулҳасан Али ибн Умар ибн ат-Тақий ибн Кулсум ас-Саамарқандий;
  13. Ал-Фазл ибн Аммор ас-Сарром;
  14. Абулаббос Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳбуб ибн Фузайл ал-Маҳбубий ал-Марвазий (ваф. 346/957 й.);
  15. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий;
  16. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Суфён ибн ан-Наср ан-Насафий;
  17. Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Яҳё ал-Қурроб ал-Ҳаравий (ваф. 324/936 й.);
  18. Абулфазл Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Анбар ан-Насафий;
  19. Муҳаммад ибн Маккий ибн Нуҳ ан-Насафий;
  20. Муҳаммад ибн ал-Мундир ибн Саид ал-Ҳаравий (ваф. 303/915 й.);
  21. Маҳмуд ибн Анбар Нуайим ан-Насафий (ваф. 320/932 й.);
  22. Абулфазл ал-Масиҳ ибн Абу Мусо ал-Кожурий (ваф. 320/932 й.);
  23. Абу Мутиъ Макҳул ибн ал-Фазл ан-Насафий(ваф. 380/990 й.);
  24. Маккий ибн Нуҳ ал-Муқрий ан-Насафий;
  25. Наср ибн Муҳаммад ибн Сабра аш-Ширикий;
  26. Ал-Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший(ваф. 335/946 й.).

Хуслоса ўрнида шуни айтиш керакки, Абу Исо Термизий нафақат ўз юрти, балки бошқа ўлкаларга ҳам илмий сафарлар қилиб ўз даврининг машҳур олимларидан турли илм соҳаларида таҳсил олган. Натижада, у буюк муҳаддислар қаторидан муносиб жой олган ва қатор қимматли асарларни битган. Хусусан, Абу Исо Термизийнинг саккизта устози айни термизлик бўлгани ҳам бир томондан Термиз шаҳрининг ўша давр ислом дини, илм-фан марказларидар бири бўлганини кўрсатса, иккинчи жиҳатдан термизлик олимларнинг илм-фанга катта ҳисса қўшганлиги англатади. Қолаверса, муҳаддиснинг илмий сафарларидан кейин ватанига қайтиб илм-фан тарқатишга саъй-ҳаракат қилгани ўз она юртига бўлган алоҳида эътиборни билдиради.

 

[1] Шиҳобиддин Абу Абдуллоҳ Ёқут ибн Абдуллоҳ Ҳамавий. Мўъжам ал-булдон. – Байрут: Дор Cодир, 1977. – Ж. II. – Б. 27.; Bearman P.J., TH. Bianquis, C. E. Bosworth, E. Vandonzel and W. P. Heinrighs. The Encyclopaedia of Islam. – Leiden: Brill Publishers, 2000. – Volume X. – Р. 547.

[2] Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Мизон ал-иътидол фи нақд ар-рижол. – Байрут: Дор ал-маърифа, 1975. – Ж. III. – Б. 678.; Абу Абдуллоҳ Шамсуддин Муҳаммад аз-Заҳабий. Китоб Тазкират ал-ҳуффоз. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1998. – Б. 633.

[3] Шиҳобуддин Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Таҳзиб ат-таҳзиб. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. III. – Б. 668.; Жамолуддин Абулҳажжож Юсуф ал-Миззий. Таҳзиб ал-Камол. – Байрут: Муассасат ар-рисала, 1996. – Ж. XXVI. – Б. 250.

[4] Шиҳабуддин Абу Ҳафс Умар ибн Касир ибн Давъин ибн Касир ал-Қураший. Ал-Бидая ва-н-ниҳая. – Байрут: Дор ал-маориф, 1990. – Ж. XI. – Б. 66.

[5] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХIII. – Б. 272.; Шиҳобуддин Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Таҳзиб ат-таҳзиб. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. III. – Б. 668.

[6] Абу Амр Усмон ибн Абдурраҳмон аш-Шаҳрзурий. Усул ал-ҳадис/таҳқиқ ва шарҳ муаллифи Нуруддин Иътр. – Дамашқ: Дор ал-фикр, 1986. – Б. 385.

[7] Мустафо ибн Абдуллоҳ. Кашф аз-зунун. – Байрут: Дор иҳя ат-турос ал-арабий, 2004. – Ж. I. – Б. 320.

[8] Абулхайр Исомуддин Аҳмад ибн Мустофа ибн Жалил Тошкўпризода. Мифтаҳ ас-Саода. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1975. – Ж. II. – Б. 122.

[9] Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъаний. Ал-Ансоб. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1980. – Ж. III. – Б. 45.; Абу Яъло ал-Халил ибн Абдуллоҳ ибн ибн Аҳмад ал-Халилий ал-Қазвиний. Китаб ал-иршад. – ар-Риёд: Мактаба ар-рушд, 1989. – Б. 904.

[10] Солаҳуддин Халил ибн Ойбек ас-Сафдий. Накт ал-ҳимян фи нукат ал-ъумён. Миср: ал-Матбаа ал-жамолия, 1911. – Б. 264.; Хайруддин аз-Зириклий. Ал-Аълом. – Байрут: Дор ал-илм ли-л-мулойин, 2002. – Ж. VI. – Б. 322.

[11] Шиҳабуддин Абулфаллаҳ Абдулҳай ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ад-Дамашқий. Шазарот аз-Заҳаб фи ахбор ман заҳаб. – Байрут: Дор ибн Касир, 1986. – Ж. III. – Б. 327.

[12] Мулла Нуруддин Абу-л-Ҳасан Али ибн Султон Муҳаммад Қорий Ҳаравий Маккий. Жамъу-л-васоил фи шарҳ аш-шамоил. – Миср: (нашриёти ва йили кўрсатилмаган). – Ж. I. – Б. 6.; Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХIII. – Б. 272.

[13] Шамсуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Халликон. Вафият ал-аъён. – Байрут: Дор Содир, 1978. – Ж. IV. – Б. 278.

[14] Хайруддин аз-Зириклий. Ал-Аълом. – Байрут: Дор ал-илм ли-л-мулойин, 2002. – Ж. VI. – Б. 322.

[15] Шиҳобиддин Абу Абдуллоҳ Ёқут ибн Абдуллоҳ Ҳамавий. Мўъжам ал-булдон. – Байрут: Дор Cодир, 1977. – Ж. II. – Б. 27.

[16] Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъаний. Ал-Ансоб. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1980. – Ж. III. – Б. 44-45.

[17] Шиҳобиддин Абу Абдуллоҳ Ёқут ибн Абдуллоҳ Ҳамавий. Мўъжам ал-булдон. – Байрут: Дор Cодир, 1977. – Ж. II. – Б. 26.

[18] Ушбу қишлоқ номи Ёқут Ҳамавий “Рухшайуз” шаклида берган. Қаранг. Шиҳобиддин Абу Абдуллоҳ Ёқут ибн Абдуллоҳ Ҳамавий. Мўъжам ал-булдон. – Байрут: Дор Cодир, 1977. – Ж. III. – Б. 38.

[19] Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъаний. Ал-Ансоб. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1980. – Ж. II. – Б. 334-335.; – Ж. VI. – Б. 98.; – Ж. VII. – Б. 470.; – Ж. VIII. – Б. 57.

[20] Шиҳобиддин Абу Абдуллоҳ Ёқут ибн Абдуллоҳ Ҳамавий. Мўъжам ал-булдон. – Байрут: Дор Cодир, 1977. – Ж. I. – Б. 508.

[21] Изоҳ. “Фарсах” узунлик ўлчов бирилиги бўлиб, 5760 метрга тенг.

[22] Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъаний. Ал-Ансоб. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1980. – Ж. II. – Б. 334-335.; – Ж. III. – Б. 46.

[23] Шиҳобиддин Абу Абдуллоҳ Ёқут ибн Абдуллоҳ Ҳамавий. Мўъжам ал-булдон. – Байрут: Дор Cодир, 1977. – Ж. I. – Б. 510.

[24] Хайруддин аз-Зириклий. Ал-Аълом. – Байрут: Дор ал-илм ли-л-мулойин, 2002. – Ж. VI. – Б. 322.

[25] Мулла Нуруддин Абу-л-Ҳасан Али ибн Султон Муҳаммад Қорий Ҳаравий Маккий. Жамъу-л-васоил фи шарҳ аш-шамоил. – Миср: (нашриёти ва йили кўрсатилмаган). – Ж. I. – Б. 6-7.

[26] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХIII. – Б. 272.

[27] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХIII. – Б. 273.

[28] Хайруддин аз-Зириклий. Ал-Аълом. – Байрут: Дор ал-илм ли-л-мулойин, 2002. – Ж. VI. – Б. 322.

[29] Шиҳобуддин Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Таҳзиб ат-таҳзиб. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. III. – Б. 669.

[30] Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Мизон ал-иътидол фи нақд ар-рижол. – Байрут: Дор ал-маърифа, 1975. – Ж. III. – Б. 678.

[31] Абу Абдуллоҳ Шамсуддин Муҳаммад аз-Заҳабий. Китоб Тазкират ал-ҳуффоз. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1998. – Б. 635.

[32] Хайруддин аз-Зириклий. Ал-Аълом. – Байрут: Дор ал-илм ли-л-мулойин, 2002. – Ж. VI. – Б. 322.

[33] Шамсуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Халликон. Вафият ал-аъён. – Байрут: Дор Содир, 1978. – Ж. IV. – Б. 278.

[34] Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъаний. Ал-Ансоб. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1980. – Ж. III. – Б. 46.

[35] Мустафо ибн Абдуллоҳ. Кашф аз-зунун. – Байрут: Дор иҳя ат-турос ал-арабий, 2004. – Ж. I. – Б. 320.

[36] Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Мизон ал-иътидол фи нақд ар-рижол. – Байрут: Дор ал-маърифа, 1975. – Ж. III. – Б. 678.

[37] Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний. Китаб ат-тақйид. – Ҳайдаробод: Матбаа мажлис ад-доират ал-усмония, 1983. – Ж. I. – Б. 92.

[38] Хайруддин аз-Зириклий. Ал-Аълом. – Байрут: Дор ал-илм ли-л-мулойин, 2002. – Ж. VI. – Б. 322.

[39] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХIII. – Б. 273.

[40] Шиҳабуддин Абу Ҳафс Умар ибн Касир ибн Давъин ибн Касир ал-Қураший. Ал-Бидая ва-н-ниҳая. – Байрут: Дор ал-маориф, 1990. – Ж. XI. – Б. 67.

[41] Қаранг. Нуруддин Иътр. Ал-Имом ат-Термизий ва ал-Мувазанат байна жамиъҳ ва байна ас-саҳиҳайн. – Қоҳира: Матбаа лажнат ат-таълиф ва ат-таржамат ва ан-нашр, 1970. – 526 б.

[42] Жамолуддин Абулҳажжож Юсуф ал-Миззий. Таҳзиб ал-Камол. – Байрут: Муассасат ар-рисала, 1996. – Ж. XIII. – Б. 61-63.

[43] Абдулазиз Валийуллоҳ ад-Деҳлавий. Бустон ал-муҳаддисин. – Байрут: Дор ал-ғарб ал-исломий, 2002. – Б. 84.

[44] Шамсуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Халликон. Алвафият ал-аъён. – Байрут: Дор Содир, 1978. – Ж. IV. – Б. 278.

[45] Солаҳуддин Халил ибн Ойбек ас-Сафдий. Накт ал-ҳимян фи нукат ал-ъумён. Миср: ал-Матбаа ал-жамолия, 1911. – Б. 264.

[46] Абдулазиз Валийуллоҳ ад-Деҳлавий. Бустон ал-муҳаддисин. – Байрут: Дор ал-ғарб ал-исломий, 2002. – Б. 84.

[47] Абу Исо Термизий. Сунан. – Байрут: Дор ал-ғарб ал-исломий, 1996. – Ж. VI. – Б. 229.

[48] Шиҳобуддин Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Таҳзиб ат-таҳзиб. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. III. – Б. 669.

[49] Шиҳобуддин Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Таҳзиб ат-таҳзиб. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. IV. – Б. 496.

[50] Ал-Ҳофиз Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ат-Тамимий ал-Бустий. Китоб ас-Сиқот. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1973. – Ж. VIII. – Б. 166.

[51] Жамолуддин Абулҳажжож Юсуф ал-Миззий. Таҳзиб ал-Камол. – Байрут: Муассасат ар-рисала, 1996. – Ж. XIII. – Б. 61-63; Солаҳуддин Халил ибн Ойбек ас-Сафдий. Накт ал-ҳимян фи нукат ал-ъумён. Миср: ал-Матбаа ал-жамолия, 1911. – Б. 264.

[52] Ал-Ҳофиз Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ат-Тамимий ал-Бустий. Китоб ас-Сиқот. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1973. – Ж. IХ. – Б. 148.

[53] Шиҳобуддин Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Таҳзиб ат-таҳзиб. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. III. – Б. 514-515.

[54] Шиҳобуддин Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Таҳзиб ат-таҳзиб. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. IV. – Б. 148.

[55] Ал-Ҳофиз Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ат-Тамимий ал-Бустий. Китоб ас-Сиқот. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1973. – Ж. IХ. – Б. 163.

[56] Ал-Ҳофиз Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ат-Тамимий ал-Бустий. Китоб ас-Сиқот. – Ҳайдаробод: Доирот ал-маърифа ли Умания, 1973. – Ж. IХ. – Б. 245.

[57] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХI. – Б. 13-24.

[58] Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний. Китаб ат-тақйид. – Ҳайдаробод: Матбаа мажлис ад-доират ал-усмония, 1983. – Ж. I. – Б. 92.

[59] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХII. – Б. 144-149.

[60] Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний. Китаб ат-тақйид. – Ҳайдаробод: Матбаа мажлис ад-доират ал-усмония, 1983. – Ж. I. – Б. 92.

[61] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХII. – Б. 223-224.

[62] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХI. – Б. 265-266.

[63] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХI. – Б. 483-484.

[64] Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний. Китаб ат-тақйид. – Ҳайдаробод: Матбаа мажлис ад-доират ал-усмония, 1983. – Ж. I. – Б. 92.

[65] Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний. Китаб ат-тақйид. – Ҳайдаробод: Матбаа мажлис ад-доират ал-усмония, 1983. – Ж. I. – Б. 92.

[66] Жамолуддин Абулҳажжож Юсуф ал-Миззий. Таҳзиб ал-Камол. – Байрут: Муассасат ар-рисала, 1996. – Ж. XXXII. – Б. 639-642.

[67] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХI. – Б. 394-398.

[68] Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний. Китаб ат-тақйид. – Ҳайдаробод: Матбаа мажлис ад-доират ал-усмония, 1983. – Ж. I. – Б. 92.

[69] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХI. – Б. 507-513.

[70] Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний. Китаб ат-тақйид. – Ҳайдаробод: Матбаа мажлис ад-доират ал-усмония, 1983. – Ж. I. – Б. 92.

[71] Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1996. – Ж. ХII. – Б. 235-238.

[72] Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғаний. Китаб ат-тақйид. – Ҳайдаробод: Матбаа мажлис ад-доират ал-усмония, 1983. – Ж. I. – Б. 92.

[73] Жамолуддин Абулҳажжож Юсуф ал-Миззий. Таҳзиб ал-Камол. – Байрут: Муассасат ар-рисала, 1996. – Ж. XXVI. – Б. 250.

[74] Жамолуддин Абулҳажжож Юсуф ал-Миззий. Таҳзиб ал-Камол. – Байрут: Муассасат ар-рисала, 1996. – Ж. XXVI. – Б. 251-252.

 

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти  "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси ўқитувчиси Ф.Хомидов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, профессор Рустам Собирович Қосимов номига Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Таййиб жаноблари томонидан йўлланган миннатдорлик мактуби қабул қилинди.

Унда жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги тарихий конференциянинг юқори савияда ўтказилгани эътироф этилгани ҳолда меҳмонларга кўрсатилган самимийлик ва илтифот учун чин қалбдан миннатдорлик билдирилган.

Ушбу конференциянинг катта муваффақиятларга эришгани ва унинг натижасида муҳим хулосалар ҳамда қимматли тавсиялар қабул қилингани алоҳида таъкидланган.

Эътиборлиси, мазкур анжуман буюк Имом ал-Мотуридийнинг инсонларни мулоқот маданиятига чақирувчи мўътадиллик қарашлари ва фикр-мулоҳазаларини дунёга ёйиш, барчага ҳурмат билан қараш, халқлар ўртасида биродарлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириш қадриятларини мустаҳкамлаш ҳамда жаҳонда тинчлик маданиятини тарғиб этишда катта из қолдиргани юксак баҳоланган.

Шунингдек, анжуман доирасидаги мулоқотларда келишилганидек, Имом Абу Мансур ал-Мотуридий мавзуида талабалар ва тадқиқотчилар ўртасида мусобақалар ўтказиш, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, аз-Замаҳшарий ҳамда юртимизнинг бошқа буюк алломалари ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференцияларда доимий ҳамкорлик қилишга умид билдирилган.

АҲМАД АТ-ТАЙЙИБ, 

АЛ-АЗҲАР ШАЙХИ

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Мақолалар

Top