muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари диний таълим муассасаларига бўлган илк ташрифларини Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан бошладилар.

 Ташриф давомида институт фаолияти, таълим-тарбия жараёнлари, талабалар ҳаёти ва янгидан бунёд этилган иншоотлар билан танишмоқдалар.

Ташрифни сайтимизда кузатиб боринг!

Россия мусулмонлари марказий диний идораси раиси, олий муфтий Шайхулислом Талъат Тажуддин муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Менга Сизни Россия мусулмонлари марказий диний идораси номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланганингиз муносабати ила табриклаш катта қувонч бағишламоқда. Бундай сайлаш Сизнинг диний соҳадаги фаолиятингизга ижобий баҳо ва энг юқори ишончдан далолат бермоқда.
Аллоҳ таолодан муборак динимиз ва ватанингизга эзгу хизмат қилишда, юртингизнинг диний-маънавий тикланиши, тинчлиги ва гуллаб-яшнашида Яратган Парвардигорнинг ёрдами ва кўмагини сўраб қоламиз. Муқаддас Қуръони карим ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосидаги анъанавий Исломни сақлаб қолиш ҳамда экстремизм ва терроризмга қарши курашда бизнинг қардошларча ҳамкорлигимиз давом этишига умид билдирамиз.
Аллоҳ субҳану ва таоло Сизу бизга дўстона яхши қўшничилик муносабатлари ва мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам берсин.

Шайхулислом Талъат ТАЖУДДИН,
Россия мусулмонлари марказий диний идораси раиси, олий муфтий

Украина мусулмонлари диний идораси раиси, олий муфтий Шайх Аҳмад Тамим муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Украина мусулмонлари диний идораси ва шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Сизга ушбу масъул лавозимда мустаҳкам саломатлик, илҳом ва барча эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилайман.
Энг яхши тилаклар ила,

Шайх Аҳмад ТАМИМ,
Украина мусулмонлари диний идораси раиси, олий муфтий

Фазилатли Шайх Жамолиддин Ҳошим

Россия Осиё қисми мусулмонлари диний идораси марказлаштирилган диний ташкилоти раиси, бош муфтий Шайх Нафигулла Аширов муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Россия Осиё қисми мусулмонлари диний идораси марказлаштирилган диний ташкилоти ва шахсан ўз номимдан чин дилдан Сизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланганингиз билан табриклайман.
Сиз кўп йиллар давомида диний соҳада ишлаб келмоқдасиз.Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муҳим лавозимларни эгаллаб келгансиз. Сизнинг бунчалик юқори лавозимга сайланишингиз Ўзбекистон халқи орасидаги Сизнинг обрў-эътиборингизни тасдиқлайди.
Ҳурматли муфтий Сизга Ўзбекистон аҳлининг тинчлиги, фаровонлиги ва гуллаб-яшнаши йўлидаги хизматингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламан.
Ислом ва мусулмонлар манфаати йўлидаги барча эзгу ишларингизни дуо қилиб,

Шайх Нафигулла Аширов,
Россия Осиё қисми мусулмонлари диний идораси марказлаштирилган диний ташкилоти раиси, бош муфтий

Страница 9 из 1745

Мақолалар

Top