muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 25 Июнь 2020 00:00

Таъзия ҳақида (Аудио)

 

ЎМИ матбуот хизмати

Четверг, 25 Июнь 2020 00:00

Дангасаликнинг зарарлари

Шубҳасиз дангасалик ва ғайратсизлик кишининг динига ҳам, дунёсига ҳам фойда бермайди. Унинг киши учун дини ва дунёсига кўплаб зарарлари бор. Зотан халқ орасида на оиласига ва на ўзгаларга фойдаси тегадиган кишига нисбатан эътибор берилмайди, у билан дўстлашилмайди. Бунинг ҳақиқат эканига шубҳа қилмаймиз.

Дангасаликнинг зарарлари:

  1. Кўплаб савоблардан бебаҳра бўлиш. Ҳаётда дангаса, беҳафсала киши нафақат дунёси учун балки охират учун қилинадиган савобли ишларни бажаришда ҳам сусткашликка йўл қўяди. Мисол учун намозни ўз вақтида адо қилмасдан ҳали ўқийман ёки ҳали вақтим борку дия, ўз вақтидан қолдиради ёки умуман ўқимайди. Кишининг бу сифати фақатгина фарзни бажарсам бўлди дея, вожиб, суннат ва нафл ибодатларни тарк қилишига сабаб бўлади. Бунинг яна бир сабаби вақтини гуноҳу маъсиятларни қилиш билан ўтказганлигидадир.
  2. Умр ва саломатликни бой бериш. Инсон учун энг катта неъматлардан бири унинг умридир. Дангаса киши ана шу неъматни қадрига етмай, уни танбаллик ёки ўзига фойда бермайдиган, балки зарар берадиган ишлар билан ўтказиб юборади. Бора-бора бундай кишилар кунларини, ойларини ёки йилларини фойдасиз ўтказишга одатланиб қоладилар, ҳатто ажал соати келганини билмай қоладилар ҳам.

Шунингдек, инсон учун берилган яна бир катта неъмат бу саломатликликдир. Кишини ҳаётда барча савобли ишларни амалга оширишлари учун албатта жисмининг саломатлиги ҳам муҳим. Масалан: намозда бемалол ўтириб туриш, рўза тутиш ҳамда ҳаж қилиш каби ибодатларда қувватга эга бўлиш, Қуръон ўқиш, таълим олиш ва таълим беришдек ишларда.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки неъмат бор. Инсонлардан кўпчилиги унга беэътибордирлар. У: саломатлик ва бўш вақт”, деганлар.

 

Абдураҳманов Яҳё УБАЙДУЛЛОҲ ўғли,

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Аё Софияни масжидга айлантириш эҳтимоли ҳақидаги саволни туркларнинг ўзи ҳал қилиши кераклигини айтди.
"Бу суверенитет масаласи. Афина бизга буйруқ бера олмайди ва биз тушунтира олмайдиган ҳеч нарса қилмаймиз", - дея Туркия ташқи ишлар вазирининг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.
Чавушоғлу, бу масала юзасидан юнонлар нима учун норозилик билдираётганлари тушунарсиз эканлигини билдирди.
"Юнонлар Константинополь ва Аё София ўз ҳудудида бўлгандек аралашмоқдалар", - дейди у.
У Аё София 1453 йилда Султон Меҳмет Фотиҳ иродаси билан масжидга айланганини эслатиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Константинополь қулаганининг навбатдаги йиллиги муносабати билан Аё Софияда Қуръон ўқилди. Тез орада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Софияни масжидга айлантириш эҳтимолини ўрганишга кўрсатма берди ва Адлия вазири Абдулҳамит Гул бу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Туркия Армани патриархи Саак II, ўз навбатида, Аё София масиҳийлар ва мусулмонлар учун ибодат жойи бўлиши керак, деб таклиф қилди. Islam-today хабарига кўра, бу бинонинг келажаги тўғрисидаги масала июль ойининг бошида давлат Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Среда, 24 Июнь 2020 00:00

Жаннатдаги 3 хазина

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Махфий садақа бериш, бошига тушган қийинчиликлардан одамларга шикоят қилмаслик ва мусибатларини ҳеч ким кимга билдирмаслик жаннат хазиналаридандир”, дедилар.

Махфий садақа бериш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Махфий қилинган иш ошкора қилинган ишдан афзал, агар ошкора қилинган иш унга эргашишлари учун қилинган бўлса, у афзалдир”, дедилар (Ҳаким Термизий ривояти).

Ибодатларнинг энг афзали махфий қилинганидир. Чунки бундай амал риёдан узоқ бўлди. Аммо тоатни ошкор қилишдан одамларга яхшиликни тарғиб қилиш, уларга намуна бўлиш ният қилинса бундай амал ҳам афзал ҳисобланади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир” (Бақара сураси, 271-оят).

Бошига тушган қийинчиликлардан одамларга шикоят қилмаслик ва мусибатларини ҳеч ким кимга билдирмаслик. Мўмин киши ҳаётда дучор бўладиган ҳар бир нарса Аллоҳдан эканига имон келтиради, Аллоҳ таоло синовларни Ўзига яқин қилиш учун юборганига ишонади. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳнинг синови эканига иқрор бўлган банда фақат Роббисига илтижо қилади, барча дарду аламларидан ёлғиз Унга шикоят қилади:Мен ғам ва ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қиламан...” (Юсуф сураси, 86-оят).

Аллоҳим барча мўмин-мусулмонларни ҳар бир ҳолатда Сенгагина суянувчи, ёлғиз Сендангина умидвор бўлувчи ва Сенгагина таваккул қилувчилардан қилгин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар

Top