muslim.uz
Ҳаётий воқеъа: қабул қилинмаган меҳмон ёхуд ота фарёди
Америка-Вьетнам уруши ниҳоясига етаёзиб қолган кезларда бир аскар уйига қўнғироқ қилди. Неча ойлардир фарзандидан хабар кутган ота ўғлининг овозини эшитиб жуда ҳам севинади. Ота-ўғил анча вақт гаплашди. Узоқ вақт ҳасратлашганларидан кейин ўғли отасига бир илтимоси борлигини айтди. Урушда бирга бўлган ва оғир ярадор сафдошининг бир муддат уйида меҳмон қилиш истаги борлигини айтиб отасидан изн сўради. Отаси: “Албатта, меҳмон қиламиз”, деди ва шу гапининг ортидан нима дарди борлигини сўради. Ўғли қуролдошининг бир жангда оғир жароҳат олиб, бир оёғи ва бир қўлидан айрилганини айтди. Буни эшитган ота дарҳол бурнини жийириб, кундалик турмуш тарзини ўша ногироннинг вазиятига қараб шакллантира олмаслигини айтди. Ўғли дўстининг кимсасизлиги боис борадиган бошқа жойи йўқлигини, ўзига муносиб бир иш топгунча уйида яшаб туришини сўраб отасига ёлворди.
Отаси унинг тушунтиришларига қарамасдан уни узоқ вақт меҳмон қила олмасликларини ўғлига англатишга уринди. Йигитнинг жаҳли чиқиб телефонни ўчириб қўйди ва отасига бошқа қўнғироқ қилмади. Оиласи аскарни ва ўртоғини ҳамма жойдан қидирди, аммо уларнинг изини ҳам топа олмади. Ота бир куни янги газеталарни саҳифалаб ўтирар экан, мудҳиш бир хабарга кўзи тушиб қолди. Урушдан кейинги депрессияга чидай олмаган ўғли уйларининг шундоққина биқинида жонига қасд қилган экан.
...Майитни олиш учун борган ота – ўғлининг бир қўли ва бир оёғи йўқлигини кўрди...
ЎМИ Матбуот хизмати
Интернет саҳифаларидан олинди
Ҳажга хусусий ташкилотчилар орқали борадиганлар биометрик текширувдан ўтади
Покистон Ислом Республикасининг дин ишлари ва эътиқодлараро бағрикенглик вазирлиги берган маълумотларга кўра, Ҳаж-2018 мавсумида хусусий ташкилотчилар орқали Ҳаж зиёратини амалга оширишни истовчилар биометрик текширувдан ўтишлари шарт қилиб қўйилади.
Вазирлик бу ҳақда зиёратчиларни телефон қўнғироғи ва СМС хабарлари орқали хабардор қилишни режалаштирган. 2018 йилги Ҳаж сиёсатига кўра 179 210 нафар покистонлик Ҳаж зиёратини амалга ошириши кўзда тутилган. Шундан 59 737 нафари хусусий ташкилотчилар кўмагида зиёратни адо этади.
Покистон вазирлиги маълумотига кўра, Ҳукумат Ҳаж тизими орқали зиёратга борувчилар жорий йилнинг 16 июль санасидан бошлаб Саудия Арабистонига юборилиши бошланади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Оғу кетидан қувиб, оҳ чекманг!
Инсон ҳаётда яшар экан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади, лекин, яхшилик ва ёмонлик тушунчаларига инсонлар турлича таъриф берадилар. Баъзи инсонлар яхши деб ҳисоблаган ишлар бошқалар наздида ёмон ёки аксинча бўлади. Ислом дини таълимоти шуки, исломда ниманики яхши деб буюрилган бўлса у яхши, ниманики ёмон деб қайтарилган бўлса ўша нарса ёмондир. Динимиз аҳкомлари инсонни дини, жони, ақли, насли ва саломатлигига, умуман айтганда ҳаётига зарар етказишликка сабаб бўлувчи барча нарсаларни ёмон деб ўша нарсалардан инсонларни қайтарган, қайтарибгина қолмасдан балки, ҳаром деб эълон қилган. Булардан бири гиёҳванд моддалардир. Зеро, гиёҳвандлик инсоният келажагининг кушандасидир. Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 157-оятида: “… У (пайғамбар) уларни (инсонларни) яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади…”, деб марҳамат қилади. Ҳадиси шарифда “Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаром”, дейилади. Яна бир ҳадисда “Ҳар ким ўзини ўзи заҳар билан ўлдирса қиёмат куни жаҳаннам ўти билан азобланади” , дейилган.
Баъзи инсонларнинг “оят ва ҳадисларда гиёҳванд моддалар номи келтирилмаган-ку?”, деган саволларига айтамизки, бу ҳам бўлса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан бири бўлиб у зот ўзларидан кейинги инсонларнинг молига, жонига ва ҳатто наслига ҳам ўта зарар келтирувчи бўлган иллатларнинг умумий хусусиятини бир сўз билан ифода қилиб: “Ҳар қандай маст қилувчи ва баданни бўшаштирувчи нарсалар ҳаром”, деб марҳамат қилганлар. Маълумки, гиёҳванд моддалар нима деб аталишидан қатъи назар улар маст қилади ва баданни бўшаштиради.
У инсонни ўта ялқов, кам ғайрат, атрофида бўлаётган ходисаларга эътиборсиз бўлишига сабаб бўлади. Кўзни хиралаштириб, тишларини сарғайтиради ва вақтидан олдин тўкилиб кетишига олиб келади. Барчага маълумки, инсоннинг бахт-саодати унинг ақл-идрокига боғлиқдир. Инсон ақли билан ўзига зарарли ва фойдали нарсаларни ажратади. Гиёҳванд моддалар эса инсон жавҳари бўлмиш ақлдан мосуво қилади. Аллоҳ таоло инсонни ақли сабабаидан бошқа махлуқлардан афзал қилиб яратди. Шунинг учун ақлига путур етказувчи ҳамма нарсаларни ҳаром қилди, ман этди.
Аллоҳ таоло инсонларнинг ўз жонига қасд қилмасликларига, шунингдек,ўзгаларнинг ҳам қонларини ноҳақ тўкмасликка буюради. Гиёҳванд эса охир оқибатда ўлимга олиб келадиган моддаларни истеъмол қилишлик билан ўз жонига қасд қилган бўлади. Ҳадиси шарифда “Ҳар ким ўзини бирон нарса билан ўлдирса, қиёмат куни дўзахда унга ўша билан азоб берилади”, дейилади. Гиёвандликка сарф этиладиган харажатлар шахсга ҳам, жамиятга ҳам иқтисодий зарар келтириши билан бирга у исрофгарчиликка киради.бу моддаларни истеъмол қилишлик мол-дунё ва бойликни исроф бўлишига олиб келади.
Исроф эса Қуръони карим ва ҳадиси шариф ҳукми билан ҳаром қилинган бўлиб, у инсонни хор-зорликка элтади. Саломатликка етказадиган зарарлари ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин. Гиёҳванд моддаларни зарарларини замонамиздаги илмий тараққиётлар ҳам исботламоқда. Бу моддаларни истеъмол қилувчилар аста-секин оғир касалликларга йўлиқишлари ва ички аъзоларида тузатиб бўлмас оғир хасталиклар пайдо бўлиши шулар жумласидандир. Гиёҳванд моддалар киши меъдаси, жигар фаолиятига салбий таъсир қилади, ўпкасини ишдан чиқаради. Шунингдек, у инсон асабига ва шу орқали инсонда кўриш, эшитиш, ҳид билиш, фикр юритиш, иссиқ-совуқни, қатиқ-юмшоқни, ширин-бемазани сезиш хусусиятлари йўқолишига олиб келади.
Жамиятга етказадиган зарарлари эса беҳад кўп бўлиб гиёҳванд кимса аввало ўзига, сўнг оиласи, касби ёки ўқишига нисбатан қизиқиш , аҳамият ва парво ҳислари қолмайди. Айниқса, ишлаб чиқаришда тараққиётнинг асосий кучи бўлмиш ёшларнинг гиёҳвандликнинг биринчи навбатдаги қурбони бўлиши жуда ҳам аянчли холдир. Гиёҳвандлик шахс ва жамият ўртасидаги муносабатни бузишга олиб келади. Дарҳақиқат, буни бугунги ҳаётимизда ҳам тез-тез учратиб турамиз. Гиёҳвандлик кишилар қавму-қариндошидан, гулдай фарзандларидан, умр йўлдошидан ажралиб қолаётгани, улардан аксар холларда майиб – мажруҳ фарзандлар туғилаётгани ҳаётда кўринаётган ҳақиқатдир. Гиёҳванд моддалар ҳаром бўлгач, уни сотиш ҳам, тижорати ҳам, олинган фойдаси ҳаром ҳисобланади.
Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй, Парвардигоро! Мени кексайиб қолган чоғимда ризқу-рўзимни кенгроқ қилгайсан” , деб дуо қилганлар. Киши ёшлигиданоқ қарилик ғамини ейиши, ўзини ичкилик ва гиёҳвандликдан асрашлиги, қариганда хор-зор бўлиб қолишдан сақланиши жуда ҳам лозим эканлиги ушбу ҳадис мазмунидан англаш қийин эмас.
Гиёҳвандлик балосидан келажак авлодни халос этиш, юртимиз ободлиги, шунингдек, халқимизнинг моддий ва маънавий фаровонлиги йўлида қилаётган хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин.
Муҳаммадюсуф ТЎРАҚУЛОВ,
Олтинкўл тумани бош имом-хатиби
Вақф хайрия жамоат фонди бир ҳафта ичида 90 млн сўм маблағларни ўз эгаларига етказди
Вақф хайрия жамоат фонди 20-27 июнь кунлари умумий ҳисобда 89 527 600 сўм закот ва хайрия маблағларини шариатда кўрсатилган ўринларга етказди.
Mаблағлар муҳтож, бемор, уйсиз, қаровчиси йўқ ёши улуғларга, кўзи ожизлар ва ногиронлар жамиятига жами 65 кишига нақд пул ёки пластик карта орқали берилди. Кўнгиллилар томонидан юзлаштирилган муҳтож инсонларга ҳам маблағлар берилди.
Вақф хайрия жамоат фондига сиз ҳам қуйидаги воситалар орқали пул ўтказишингиз мумкин.
1.Click, PayMe, MBank, UPay мобил тўлов иловалари орқали:
Click орқали *880*1100# ни териш ёки Click Uzbekistan иловаси ва @clickuz телеграм боти орқали;
Vaqf.uz веб-сайтидаги “онлайн эҳсон”-га кириб, ўз пластик картангиз уланган мобил тўлов иловалари орқали;
2.Жисмоний шахслар томонидан банк кассалари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталаридан фонд махсус хисоб варақларига тўлаш орқали;
3.Барча тижорат банклари инфокиосклари орқали нақд пул ва пластик карталардан (“Вақф” фонди махсус хисоб варақлари интерфейсга киритилган) тўлаш орқали;
4.Юридик шахслар томонидан “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига фонд лойиҳа ва мақсадларини қувватлаш ва “вақф қилиш” тўғрисидаги шартнома орқали;
5.Юридик шахслар томонидан “Закот”, “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига ўз ходимларининг ойлик иш хақлари ва корхона таъсисчиларининг дивидендлари хисобидан тўлов қилиш орқали;
БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:
“Вақф” хайрия жамоат фонди, СТИР/ИНН 207276595
АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали, МФО 00837,
Сўмда:
ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия» учун;
ҳ/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя» учун;
ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф» қилиш учун.
ҳ/р 20212000500881753005 “Масжид” (масжидлар учун)
АҚШ долларида:
acc. 20212840600881753002 in “IPOTEKA-BANK”, Unus abad branch,
branch code 00837, SWIFT UZHOUZ22, Addres: Uzbekistan, Tashkent city, Amir Temur 89
Жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг пул маблағларини ёки моддий қимматликларини фондга беришлари, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тарзидаги ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилиши мумкин.
Ажойиб лойиҳа: китоб харид қилганларга китоб совға қилинди
Бўка тумани ёшларига харид қилган ҳар бир китоб учун ташкилотчилар яна биттадан китоб совға қилди. Шунингдек, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларидан бир гуруҳига ҳамда Бўка агросаноат касб-ҳунар коллежи кутубхонасига 50 дона китоб тақдим этилди.
Бу эзгу иш Тошкент вилоятининг Бўка туманида “Ўқилган китоб – бойлик” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир доирасида амалга оширилди.
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси вилоят ҳамда туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда шоир-ёзувчилар, нашриёт ходимлари, ёшлар қатнашди.
Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши соҳада туб ислоҳотларни амалга оширишда муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Тадбирда “Шарқ юлдузи“ журнали бош муҳаррири С.Раупов, “XXI аср“ газетаси бош муҳаррири Н.Жалилов, “Наврўз“ нашриёти директори И.Халилов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Китобхонликнинг ҳаётимизда тутган ўрни хусусида фикр юритилди.
Тадбир якунида туманда ўтказилган иншолар танлови ғолиблари ҳам китоблар билан тақдирланди.
Аваз Худойқулов
Манба: ЎзА