muslim.uz
Умра сафарига наманганлик зиёратчилар йўл олишмоқда
Бугун, 3 феврал соат 16:15 да “Умра – 2022” мавсумининг навбатдаги зиёратчилари – Наманган вилоятидаги ҳамюртларимиз Тошкент халқаро аэропортидан HY 3327 сонли рейс билан Тошкент-Жидда йўналиши бўйича учиб кетишади.
Муборак сафарга йўл олган юртдошларимизни мутасадди вакиллар, зиёратчиларнинг яқинлари, ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида кузатишга чиқишди.
Маълумот учун, зиёратчиларимиз Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига етиб боргандан сўнг замонавий автобусларда Мадина шаҳрига бориб, барча шароитларга эга бўлган меҳмонхонага жойлашдилар. Кейин эса Мадинаи мунавварадаги зиёратларни бошлашади, иншоаллоҳ.
Мазкур рейс 14 февраль куни соат 4:15 да ((HY 3334) Тошкентга қайтиб келади.
Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
"Ислом – Германиянинг ажралмас қисми", деди вазир
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фаезер ислом немис маданиятининг бир қисми эканини айтди. “Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Süddeutsche Zeitung нашрига берган интервьюсида вазир ислом Германиянинг ажралмас қисми деб айтган.
Янги ҳукумат Германияни "яхши интеграцион мамлакат" қилишни мақсад қилган.
Унинг сўзларига кўра, янги федерал ҳукумат меҳнат миграциясини соддалаштирмоқчи ва одамларни чўктирмаслик учун қонуний эвакуация қилиш йўлларини яратиш керак бўлади.
Германияда уни ноқонуний миграцияга кўмаклашишда айблаб келаётган танқидчиларга жавобан у шундай деди: "Бу Иттифоқ Ангела Меркель меросидан қанчалик тез юз ўгираётгани қизиқ. Ҳар ҳолда, арзон популизм ҳеч кимга ёрдам бермайди".
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Динни тўғри талқин қилиш (видео)
Муслима аёл юрак учун фойдали қурилма ҳалқасини ишлаб чиқди
Муслима аёл Марям Нур Даниядаги Орхус университети касалхонаси кардиологлари билан ҳамкорликда юрак клапанларини сиқадиган ҳалқа ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда islom.uz.
Юрак қопқоғининг оқиши ёки аорта етишмовчилиги — бу чап қоринча ва асосий артерия ўртасидаги қопқоқ тўлиқ ёпилмаслик ҳолатидандир.
Қопқоқдан оқаётганда қоннинг бир қисми юракка қайтади, шунинг учун у қонни помпаламак учун кўпроқ ишлайди. Энг ёмон ҳолатда, бу юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Шифокорлар буни касал юрак қопқоғини тузатиш ёки сунъий юрак қопқоғини киритиш орқали амалга оширишлари мумкин.
Ҳар иккала жарроҳлик ечими ҳам асоратлар хавфига эга, шунинг учун Орхус университети муҳандислари бир неча йил давомида юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар учун янги жарроҳлик технологиясини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
Орхус университетининг электр ва компьютер технологиялари бўлими ҳамда Орхус университети касалхонасининг юрак-қон томир ва ўпка жарроҳлиги бўлими докторанти (стажёр тадқиқотчи) Марям Нур қон қайтарилишининг олдини олиш ҳалқасини ишлаб чиқди. Марям Нур ўзининг докторлик лойиҳаси доирасида муҳандис сифатида юрак клапанларини ёпиши мумкин бўлган ҳалқани ишлаб чиқди ва шу билан келажакда юрак касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашга таъсир қилиши мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Динда саволим бор: Қиз билан йигит тўйдан аввал учрашса бўладими?
— Яқинда турмушга чиқаман. Қиз билан йигит тўйдан аввал учрашиши, якка ўзлари хиёбонларда сайр қилиши каби одатлар урфга айланган. Лекин мен бундай қилиш шариатда мумкин эмаслигини ўқиганман. Оиламдагилар эса мени тушунишмаяпти…
— Гаплашиб юриши мумкин эмас. Чунки бу ишлар зинога эшик вазифасини бажаради. Аллоҳ ва Унинг Расули қайтарган ҳар бир ишнинг ортида инсоннинг ҳалокати ётади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Фақат икки томон бир-бирини юзаки билиб оладиган даражадаги учрашувга, у ҳам хилватда бўлмаслиги шарти билан рухсат берилган. Бундай маълумот бир-икки учрашув билан ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ