muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган Тинчлик форумидаги иштироки доирасида Шаржа ислом цивилизацияси музейи фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шаржа Ислом цивилизацияси музейи билан танишув чоғида замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшаб ижод қилган улуғ мутафаккирлар ва тарихий шаҳарларнинг Ислом цивилизациясидаги аҳамияти акс этган экспозициялар кўздан кечирилди.

Музейда  «Янги Ўзбекистон ёшлари ва Учинчи Ренессанс» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Шаржа музейлар идорасининг Стратегик режалаштириш менежери Носир Ол Дармаки, мамлакатимизнинг БААдаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари ва Шаржа амирлигининг Ал Қосимия университетида таҳсил олаётган ватандош-талабалар иштирок этди.

Суҳбат давомида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистонда диний-маърифий жабҳадаги ўзгаришлар, буюк алламоларимиз меросини авайлаб асраш бўйича олиб борилаётган диққатга молик саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбир якунида ватандош-талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга Ўзбекистон мусулмонлар идораси мутасаддиларидан батафсил жавоб олдилар.

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Айни кунларда АҚШда бўлиб турган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукруллоҳ домла Эгамбердиев ва Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” масжиди имом-хатиби Қамариддин қори Баҳриевлар мазкур мамлакатнинг турли штат ва шаҳарларида бўлиб ватандошлар билан учрашиб, кундалик намоз вақтларида уларга суҳбат қилиб беришмоқда.

Ана шундай учрашувлар Орландо штатидаги Ал-Бухори маркази, Чикаго шаҳридаги Ал-Бухори ислом марказларида бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувларда уламоларимиз юртимизда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар, фуқароларимиз диний эркинларини таъминлаш йўлида ташкил этилаётган кўплаб янгилик ва имкониятлар ҳақида сўзлаб беришди.

Суҳбат давомида Ислом динининг афзалликлари, фарзанд тарбиясида диннинг ўрни, масхаблар, ақидалар ҳақида умумий тушунчалар берилди.

Шунингдек, имом-домлалар ватандошларга Ислом динининг эзгу таълимотлари, ота-онага ҳурмат, силаи раҳм, Ватанга муҳаббат ҳақида панду насиҳатлар қилиб, уларни қизиқтирган шаръий саволларига жавоб бердилар.

Сафар жараёнларини ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Париждаги Лувр музейида Ўзбекистоннинг икки минг йиллик – исломгача бўлган даврдан темурийлар давригача бўлган даврни ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кенг кўламли кўргазма очилади. У бугунги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли тарихи ҳақида сўзлаб беради, монументал ва дастгоҳ санъати буюмлари, девор расмлари, саройларнинг ўйилган деталлари, бадиий ҳунармандчилик буюмларини тақдим этади.

Ипак йўли туташган ҳудудда турли маданиятлар ва турмуш тарзини ифодаловчи жуда кўп цивилизация ва этник гуруҳларнинг излари ва хазиналари мавжуд. Сўнгги бир неча йил ичида кўплаб археологик кашфиётлар, шунингдек, муҳим реставрация ишлари амалга оширилди. Демак, экспозициянинг бир қисми илк бор оммага намойиш этилади.

Кўргазмадан 168 та музей экспонати, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 13 та музейидан 137 та, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та экспонат ўрин олган. Айниқса, кўргазма учун ўзбек ва француз мутахассислари томонидан 70 та буюм реставрация қилинди. Қайта тиклаш ишлари 2017 йилда бошланган. Бундан ташқари, Лувр мутахассислари билан биргаликда Ўзбекистондан Францияга энг қимматбаҳо буюмларни ташиш тизими йўлга қўйилди ва пухта ташкил этилди.

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Лувр музейи билан ҳамкорликда ташкил этилди.

«Дарё» мухбири музейдаги ушбу кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фарғона водийсининг асосий ҳаво дарвозаси саналган – Наманган халқаро аэропорти томонидан юртдошларимизга сифатли хизмат кўрсатиш, хорижий мамлакатларга, айниқса, туризм ва зиёрат учун қулай бўлган давлатларга янги авиарейсларни йўлга қўйиш борасида изчил саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.
Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан пойхатимиздан кейин Республика вилоятлари ичида Наманган шаҳрида илк бор Уммон давлати пойтахти Маскат шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилди.
ЎзА Хабарига кўра, "Salam Air" авиакомпаниясига қарашли “А-320” русумли ҳаво кемасида юртимизга келиб қўнган хорижий меҳмонлар миллий меҳмондўстлик қадриятларимизга асосан тантанали кутиб олинди. Авиакомпания самолёти юртимиздан илк рейсда 184 нафар йўловчини Уммонга олиб кетди.
Бундан аввал Наманган халқаро аэропортига икки араб диёри – Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай ҳамда Кувайт давлатининг Ал-Кувайт шаҳрига мунтазам қатновлар йўлга қўйилган эди. Аэропорт раҳбариятининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, араб давлатларига авиайўналишларни кўпайиши Фарғона водийси вилоятларидан Ҳаж, Умра зиёрати, туризм ва тадбиркорлик юзасидан сафар қилувчилар сони ортиб бораётгани билан боғлиқдир.
– Юртимиизда инсон қадри юксак улуғланаётганининг амалдаги ифодасини йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматининг кўлами ва сифати ошиб бораётганлигида яққол кўриш мумкин, – дейди Наманган шаҳридаги “Ravza travel” туристик фирмаси раҳбари Адҳамжон Аҳадов. – Бугун араб мамлакатларидаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш истагини билдирган қирқдан ортиқ юртдошларимиз ҳаво кемасига йўлга отланди. Бундай имкониятларни очиғи, олти йил олдин тасаввуримизга ҳам сиғдирмаганмиз. Кўрсатилаётган ушбу ғамхўрликлар фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинлигини тўлақонли таъминланишида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, Наманган халқаро аэропортидан учаётган 17-хорижий рейс ҳисобланган Маскат-Наманган-Маскат йўналишидаги авиақатновлар ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top