www.muslimuz

www.muslimuz

Шу йил 11 декабрь куни Халқаро ислом академиясида мамлакатимиз ҳудудларида меҳнат қилаётган жами 216 нафар бош имом-хатиблар билан диний соҳа раҳбарлари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари имом-хатибнинг фазилатларини баён этиш баробарида у, аввало, илмли, тақволи ва одобли бўлиши, насиҳатга аввало ўзи амал қилиши, воқеликдан хабардор бўлиши, доимо маслаҳат билан иш тутиши, юриш-туришда оммага ибрат бўлиши, минбар ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, ўзига доимо танқидий баҳо бериши ва фитналарнинг олдини олиши ҳамда ёши улуғлар, аҳли илмларни ҳурмат қилиши каби сифатлар ҳақида Қуръон, суннат ва ҳикматларда келган муҳим тавсияларни тақдим этдилар.

Муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, имом-хатиб дин хизматчиси бўлиш билан бирга, жамиятдаги ислоҳотларнинг фаол тарғиботчиси сифатида ҳам замон билан ҳамнафас бўлиши, шу боис ҳам, имом-хатиб мунтазам ўз устида ишлаши, билим ва малакаларини сайқаллаб боришини алоҳида қайд этдилар.

Мулоқотда сўзга чиққан нотиқлар масжидлар ва имом-хатибларни замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш, имом-хатиблар ён-атрофдаги воқеа-ҳодисалардан бохабар бўлиши, медиа макон одоблари, нутқ маданиятига риоя этиши, ёшлар таълим-тарбиясига катта эътибор қаратиши, уларни зарарли таъсирлардан асраши, неъматларга шукрона ҳиссини ўргатиши, оилавий ажримларнинг олдини олишга катта урғу қаратиши каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар кун сайин яхшиланиб бораётгани, масжидлардаги шароитлар ҳавас қиладиган даражада бўлаётгани ҳамда Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгаяётгани тўғрисида мулоқотда қайд этиб ўтилди.

Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳамда туман/шаҳар бош имом-хатибларининг диний-маърифий билимларини ошириш учун 72 соатли ўқувлар ташкил этилди. Машғулотларни олиб бориш учун таниқли уламолар, тажрибали устозлар ва профессор ўқитувчилар жалб этилган ҳолда энг замонавий услубларда маърузалар ўқилди.

Ҳудудлардаги бош имом-хатиблар мулоқотда айтилган тавсиялар, насиҳатлар ва топшириқлар манфаатли бўлганини билдириш баробарида ташкил этилган мазкур касб-маҳоратни ошириш машғулотлари жуда ҳам фойдали бўлгани, иш фаолиятда дастурил амал бўлишини эътироф қилишди.

Учрашув самимий ва ишчан руҳда ўтди. Якунда фаолиятга оид қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

“Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади.

 Ёмонга қилсанг яхшилик – на айтади, на қайтади

 

 

Меҳрибон Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога хамду-санолар айтиб, Ҳазрат Пайғамбаримиз Жаноб Муҳаммад мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту шарифлар айтиб, ўтмишда ўтган барча тарбиялаб ўтганларимизга Аллоҳ таолонинг раҳматларини сўраб, ҳозир тарбиялаб турганларимизга кўпдан-кўп ташаккуру-миннатдорчиликлар изҳор этиб, холисона бир фикр юритиб кўрайлик…

Аллоҳ таолонинг инояти ила муҳтарам Юртбошимизни доно раҳбарликлари остида ҳукуматимиз томонидан, Диний идорамиз томонидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларида жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги, муборак динимиз камоли, масжиду-мадрасаларимиз ободлиги йўлида беҳисоб-беҳисоб, сон-саноқсиз, катта-катта савобли, хайрли ишлар бажарилди. Ва ҳали-ҳамон бажарилиб келинмоқда...

Бу ислоҳотларга нафақат бутун дунё ҳамжамияти  тан бермоқда, нафақат Европа давлатлари лол қолмоқда, нафақат Америка халқлари тасаннолар айтмоқда, балки Ўзбекистондаги бу хайрли ишларни ҳар бир кўзи ожиз инсон ҳам кўрмокда, ҳар бир қулоғи оғир одам ҳам эшитмоқда, ҳар бир ақли заиф банда ҳам моҳиятини онглаб, мазмунини тушуниб, самараларини сезиб, тўла-тўкис ҳис қилмоқда.

Бугунги кунга келиб бундай яхши ишлар, катта ўзгаришлар, чиройли янгиликлар, хайрли тадбирлар, фазилатли амаллар сони аслида бошқа соҳаларга нисбатан бизнинг диний соҳамизда бир неча баробар кўпроқ бўлиб, 29 мингтадан ошиб кетган бўлсада, бу йил Конституциямизни 29 йиллигини нишонлаётганимиз учун диний соҳадаги шу 29 мингдан ортиқ ишлардан фақат 29 тасинигина зикр қилмоқчи бўлдик...

Зеро Жаноб Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорчилик изҳор қила олмаган одам, Худога ҳам шукр қилмайди», деб марҳамат қилганлар.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – халқимизнинг минглаб йиллик орзу умидларининг ҳаётда намоён бўлишидур. Зеро аждодларимиз қалбларида армон бўлиб, фақат эзгуликларни олий мақсад қилиб олинган эртак ва афсоналардагина ифода этилган турмуш тарзлари бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – юртимиз мустақиллигини ёрқин намоён этувчи асосий ҳужжат, халқимизнинг ору номуси. Негаки, унинг ҳар бир моддасида, ҳар бир бандида халқаро ҳуқуқ меъёрлари ҳам, миллий бағрикенглик тамойиллари ҳам акс этиб туради. Эркин ва обод жамият ҳамда, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш ғояси Қомусимизнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бинобарин, биринчи бўлим I боб 4-моддасида қайд қилинганидек, «Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади».

Бугунги кунда Республикамизда истиқомат қилувчи мўмин-мусулмонлар Асосий Қомусимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кенг ва бемалол фойдаланмоқдалар. Хусусан, Асосий Қонунимизга кўра виждон, эътиқод эркинлиги кафолатлаб берилган. Турли миллат вакилларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз миллий қадрият ва анъаналарига амал қилишлари учун ҳам кенг имконият ва шароит барпо этилган. Шу билан бирга мазкур Конституциямизда бирор-бир миллатнинг шаъни ёки унинг миллий қадрияти камситилишига йўл қўйилмаслиги ҳам қатъий белгилаб қўйилган.

Инчунун, Қонуннинг иккинчи бўлим VII боб 31-моддасида баён қилинишича:

«Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди».

Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир” (Бақара сураси 256 оят).

Юртимизда бугунги кунда 130дан ортиқ миллат ва элат вакиллари Бош қомусимиз белгилаб берган тенгҳуқуқлилик ва кенг имкониятлардан фойдаланиб, тотувлик ва ҳамжиҳатликда яшамоқдалар. Улар эртанги кунга комил ишонч билан меҳнат қилиб, ягона Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

1) олдин: бир йилда 274 млн. собиқ Иттифоқ халқларидан 24 одам, Ўзбекистон дан эса 6 киши ҳаж сафарига борган.

1) ҳозир: ҳар йили Ўзбекистондан 7.200 дан ортиқ киши муборак ҳаж сафарига бориб, боболари-момоларининг хаёлларига ҳам келмаган, ота-оналари етти ухлаб тушларида ҳам кўрмаган муқаддас ва табаррук жойларни ўз кўзлари билан кўриб, кўнглиларидан ҳам ортиқроқ даражада ибодатларини адо этиб, пошшолардай зиёрат қилиб келмоқдалар. Ҳар бир ҳожи учун Президентимиз Фармонларига мувофиқ ҳукуматимиз томонидан бўлган қарорларни амалга ошириб, жойлардаги барча давлат ташкилот, корхона, идоралар, тегишли мутасаддилар ҳамма шарт-шароитларни юқори сифатда, замон талабларига монанд, олий даражада барпо этмокдалар.

2) олдин: муқаддас динимизнинг асосий китоби бўлмиш Қуръони карим саноқли оилалардагина бўлган.

2) ҳозир: ҳохловчилар нафақат Қуръони карим китобини ўзини, балки Қуръони каримнинг тафсирлари, таржималари, шарҳлари, изоҳлари, маъноларини ҳам хоҳлаган тилида, хоҳлаган пайтида, хоҳлаган миқдорида олишлари мумкин.

3) олдин: Ўзбекистон ССР ҳудудида 84 та масжид бўлган.

3) ҳозир: Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида барча тегишли давлат идораларидан рўйхатдан ўтган 2100 дан зиёд расмий фаолият юритаётган жоме масжидлар халқимизга эмин-эркин хизмат қилмокда.

4) олдин: 2-3 та вилоят учун, кўплаб шаҳар ва туманлар учун 1 та масжид бўлган.

4) ҳозир: Республикамизда 2100 дан ортик расмий фаолият юритаётган, барча тегишли давлат идораларидан рўйхатдан ўтган жоме масжидлар халқимизга хизмат қилмоқда.

5) олдин: муқаддас Ислом динимизнинг энг катта рукнларидан бўлган йилда икки мартагина ўқиладиган ҳайит намозларини ҳам далаларда, кўздан йироқ жойларда, яширинча ва саноқли одамларгина ўқиган.

5) ҳозир: жаннатмакон юртимиздаги ҳар бир 2100 дан масжидларида ҳам барча керакли шарт-шароитлар яратилган, энг замонавий техника жиҳозлари билан жиҳозланган, ибодат учун ҳамма керакли нарсалар билан таъминланган кўркам, ёруғ, муҳташам иншоотларда минглаб-минглаб мусулмонлар ибодатларини кўнглиларидек, тинч-омон, ҳеч қандай хавф-хатарсиз, бемалол, хуш кайфиятлар ва хурсандчиликлар ила адо этмоқдалар.

6) олдин: СССР даврида ҳар қандай диний адабиётларни нашри ҳам, ўзи ҳам ман этилган. Фақатгина Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига ҳар чоракда чиқадиган 1 та журнал ва 1 та газетага ижозат берилган.

6) ҳозир: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чоп этилаётган кундаги даврий матбуот нашрларида муқаддас Ислом динимиздаги деярли барча масалаларни тўлиқ ёритишдан ташқари, биргина Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан диний адабиётларнинг барча турлари: Қуръони карим китоблари, Қуръони каримнинг тафсирлари, Қуръони каримнинг таржималари, Қуръони каримнинг шарҳлари, Қуръони каримнинг изоҳлари, Қуръони каримнинг  маънолари, Ҳадис китобларининг ҳар хил шакллари, Фиқҳ масалаларига оид китоблар, Ақоид  масалаларига оид китоблар, Савол-жавоблар китоблари, Аёлларга хос масалалар китоблари, Фарзандлар тарбияси масалаларига оид китоблар, Қуръони каримни ўқишни ўрганиш китоблари, Ислом тарихига оид китоблар, Юртимиздан чиққан буюк алломаларнинг китоблари, Диний ва дунёвий илмлари билан дунёга танилган ва таралган буюк аждодларимизни китоблари, Имом Бухорий халқаро марказининг маънавий-маърифий, илмий-адабий нашри «Имом ал-Бухорий сабоқлари» журнали, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойлик диний-маърифий, илмий-адабий нашри «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашри «Ислом нури» газетаси, ҳаттоки мўмин-мусулмонларимизни ибодатлари осон, енгил бўлмоқлиги учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Уламолар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Астрономия институти масъул илмий ходим ва олимлари билан биргаликда рўзани ўз вақтида очиш ва кечикмасдан ёпишдан бошлаб, то ҳар беш вақт намозларини ўз вактида адо этишлари учун ҳафталик, ойлик, чорак ва йиллик тақвимлар юз минглаб-юз минглаб сонли тиражлар билан нашр этилиб, юқори сифатлар билан чоп этилиб, халқимизга тарқатилмоқда.

7) олдин: Ўзбекистон ССРнинг Конституциясининг 2-булим  6-боб 50-моддасидаги виждон эркинлиги ҳаётий амалда эмас, балки фақатгина коғозда ёритилган.

7) ҳозир: жаннатмакон юртимизни, муқаддас Ватанимизни Конституциясининг  2-бўлим  V боб  18-модда, 2-бўлим  VII боб  31-модда, 3- бўлим  XIII боб  57-модда, 3-бўлим  XIII боб  61-моддалари ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган 2021 йил 5 июльда қабул қилинган янги таҳрирдаги ЎРҚ-699-сонли Қонунлар билан ҳам диний эътиқод ва виждон эркинлиги амалда кафолатланган.

8) олдин: Янги туғилган чақалоқларни биринчи сония, дақиқалариданоқ онасидан ажратиб, ҳақиқий, меҳрли она сутидан маҳрум қилиб пастеризация қилинган, асли бетайин, келиб чиқиши ноаниқ бўлган сутлар билан эмизилган.

8) ҳозир: Қуръони карим оятларида талаб этилганидек, Ҳадиси шарифларда тавсия этилганидек, муқаддас Ислом динимизда кўрсатилганидек, ота-боболаримиз, она-момоларимиз қилганларидек биринчи сония, дақиқалариданоқ бу ёруғ дунёга келган янги чақалоқларни онасини меҳр-муҳаббатига тўлган бағрига бериб, ҳақиқий, меҳрли она сутидан тўла-тўкис баҳраманд бўлиши учун, бепоён меҳрли онаси нафаси билан ҳамнафас бўлиб, меҳрибон заҳматкаш отаси тарбияси билан улғайиши учун Президентимизни алоҳида махсус Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасини бир неча қарорлари чиқиб, жойларда мазкур қонунларни ижро этиш учун сидқидилдан амалга оширилмоқда.

9) олдин: нафақат диний, балки миллий қадриятларимиз ҳам топталган.

9) ҳозир: ота-бобокалонларимиз ва она-момоларимиздан мерос бўлиб келаётган, нафақат миллий қадриятларимиз, балки муқаддас динимиз қадриятлари ҳам Қуръони карим оятларида талаб этилганидек, Ҳадиси шарифларда тавсия этилганидек, муқаддас пок Ислом динимизда кўрсатилганидай бўлиши учун Президентимизни алоҳида махсус Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасини бир неча қарорлари чиқиб, жойларда мазкур конунлар ижро этилмокда.

10) олдин: шаҳар, қишлоқларда кўчалардаги ҳамда барча давлат ташкилот, корхона ва идоралардаги ёритилган ёзувларда худосизликка, динсизликка қаратилган иборалар битилган.

10) ҳозир: Республикамизнинг ҳамма катта-кичик шаҳарларида ҳам, чека-чека қишлоқларидаги кўчаларида ҳам ҳамда барча давлат ташкилот, корхона ва идораларида ҳам муқаддас Ислом динимизнинг ҳикматли сўзлари, Қуръони карим оятларининг мазмунлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ибратли ҳадиси шарифлари, буюк алломаларимизнинг доно сўзлари энг кўркам, энг ҳурматли, энг обрўли жойларда энг замонавий услублар ва мосламалар орқали халқимизни миллий ва диний қадриятларга ундамоқда.

11) олдин: мактаб, корхона, идораларда рўза тутмаслик учун баъзи одамларга мажбурлаб сув, чой ичказишган.

11) ҳозир: Давлатимиз раҳбари – Президентимизнинг алоҳида махсус қарорларида таъкидлангандек, муборак Рамазон ойининг моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш, мамлакатимизда муқаддас динимизни тиклаш, виждон эркинлигини таъминлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг бой илмий-маърифий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг муқаддас қадамжоларини обод этиш борасидаги кенг кўламли ишларимизни тарғиб этиш, ушбу қутлуғ ойда амалга ошириб келинадиган хайрия тадбирлари, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳларни ободонлаштириш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича олиб бориладиган ишларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш учун, ҳамда эл-юртимиз учун асрлар давомида эзгулик, саховат, меҳр-шафқат, қаноат ва шукроналик рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида юртимиз бўйлаб давлатимизни барча ташкилот, корхона, идораларида Рамазон ойи муносабати билан Қуръони карим оятларидаги ҳукмларни, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хадиси шарифларини ва муқаддас Ислом динимизни талабларини амалга ошириб беҳисоб-беҳисоб хайрли, савобли ишлар қилинмоқда, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мазкур қарорда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга  уйғун  ва  ҳамоҳанг  тарзда ўтказиш билан боғлик чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш топшириқлари берилмоқда.

12) олдин: Диний илмларни ўрганиш учун 274 млн. халқи бўлган СССРда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига қарашли фақат 1 та Тошкент ислом институти ва 1 та Бухоро шаҳридаги мадраса бўлган.

12) ҳозир:  Ўзбекистон Республикаси худудида 13 та диний таълим муассасалари мавжуд. Учта олий ва 10 та ўрта-махсус, шу жумладан, 2 та аёл-қизларга ихтисослашган ислом таълим муассасаларидир. Олий таълим муассасалари Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти, Президент ташаббуси билан очилган бутун дунёга донги кетган Мир Араб олий мадрасаси, Ўрта Осиёда ягона бўлган, Ҳадис илмига ихтисослашган "Ҳадис илми мактаби", “Муҳаддислар султони” бўлган, “Дунё имоми” бўлмиш Имом Бухорий ҳазратлари номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази Самарқандда ҳамда дунё тан олган Имом Термизий ҳазратлари номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази Термизда фаолият юритмоқда. Олий диний таълим муассасаларида 143 нафар ўқитувчи орасида фан докторлари, фан номзодлари, фалсафа докторлари (PhD), магистр илмий даражасига эга педагоглар бор. Ўрта-махсус ислом билим юртларида эса жами 1511 нафар талабага 287 нафар педагог таълим бермоқда. Улардан 4 нафар профессор, 10 нафари фан номзоди ва 58 нафари магистрлик илмий даражасига эга. Диний таълим муассасалари ва илмий мактабларда ҳамда Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Зомин туманида, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида фуқаролар учун “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ҳам фаолият юритмоқда.

13) олдин: масжидлар қолиб ҳамма буюк алломаларимизнинг, машҳур уламоларимизнинг, улуғ азиз-авлиёларимизнинг ҳоки поклари жойлашган азиз ва табаррук жойлар вайрон бўлиб, хор бўлиб, ташландиқларга айланиб қолган.

13) ҳозир: ўз ноёб асарлари билан бутун дунёга Ислом зиёсини сочган, мислсиз илмлари билан йиллар давомида бетакрор бўлган, беқиёс ижодлари билан инсониятга машъал бўлган, ўз ҳиссалари билан Ислом маданиятини Ер юзига таратган, бемисл илмий-маърифий кашфиётлари билан жаҳон аҳлини ҳайратга солган, илмий-ижодий хизматлари билан дунёни лол қолдирган, бебаҳо мерослари билан башарият дунёқараши ва маънавиятига беқиёс таъсир кўрсатган, ўз салоҳиятлари билан буюк илмий мактаблар яратиб, ўз диёрларини жаҳонга тараннум этган, муқаддас ва илохий китоб бўлмиш Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба, башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғи ҳисобланадиган китоб муаллифи, ақл-заковати ва матонати билан ислом оламида «Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган улуғ шарафга сазовор бўлган, энг нуфузли ва мукаммал ҳуқуқий манба муаллифи бўлган, ўлмас мерослари билан «Дин ва миллатнинг ҳужжати» деган юксак унвонга сазовор бўлган, ҳаётбахш ҳикматлари билан дунё аҳлини таслим қилган, ўзларининг беназир илм-маърифатлари билан дунё тараққиётини ривожлантиришга улкан таъсир кўрсатган, теран билимлари ва илмий салоҳиятлари билан Ислом олами учун «Маънавий етуклик тимсоли» бўлган, бугунгача дунёнинг энг олий ўқув юртларида дарслик бўлиб келаётган илмий жасоратлари ва ноёб фазилатлари ила битилган асарлар муаллифлари, серқирра илм-билимлари билан замонавий илм-фанларга асос солган улуғ аждодларимиз, ижодий мерослари замон ва макон чегараларини билмаган мўътабар боболаримиз, халқимизнинг номини ёруғ оламга танитган, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум этган, бир сўз билан айтганда, мана шу муқаддас заминимизда таваллуд топиб, вояга етган, ўз ҳаёти ва фаолияти билан нафақат тарихда олтин ҳарфлар билан ёзилган, айни вақтда башариятнинг бугунги тараққиёт саҳифаларида ҳам ўчмас из қолдирган улуғ алломаларимизни, буюк мутафаккирларимизни, муфассиру муҳаддисларимизни, фақиҳу фуқаҳоларимизни, олиму уламоларимизни, пиру устозларимизни, азизу авлиёларимизни нафақат номлари тикланиб танилди, нафақат ётган қабрлари обод бўлди, балки ётган жойлари улуғ қадамжоларга айланиб, Ўзбекистон диёрининг мўъжизалари бўлган мазкур табаррук жой ва муқаддас зиёратгоҳларга Ер куррасининг ҳар қандай жойидан келган ҳар қандай ўта юқори мартабали меҳмонлардан тортиб оддий сайёҳгача бўлган ҳар қандай инсон, қоил қолиб, лол бўлиб, тасаннолар айтиб, тан бериб, таслим бўлиб кетмоқда. Бундай табаррук ва улуғ зотларнинг асарларидан эса Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фукаро энди бемалол баҳраманд бўлиши мумкин.

14) олдин: Диний ходимлар, хусусан имом-хатиблар, домлалар, отинойилар доим таъқиб остида бўлганлар.

14) ҳозир: Олий маълумотларга, юқори савияга, бой тажрибага, ҳам диний, ҳам дунёвий илмларга, замонавий пухта билимларга эга бўлган муҳтарам ва ҳурматли динимиз пешволари, малакали имом-домлаларимиз ва отинойиларимиз Қуръони карим оятларида талаб этилганидек, Ҳадиси шарифларда тавсия этилганидек, муқаддас Ислом динимизни кўрсатмаларини ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилаётган фатво, буйруқ, топшириқ ва кўрсатмаларини бемалол, очиқ-ойдин ҳар жума барча жоме масжидларда ўтказиладиган жума намозларидан олдинги  маърузаларда батафсил ва атрофлича  изоҳлаб, мусулмонларимизга кенг тушунчалар бериб, шунингдек, маҳаллаларда ўтказиладиган турли йиғинларда ҳам, халқимизни ҳамма тадбирларида ҳам, фуқароларимизни барча шаръий маросимларида ҳам ҳамда ҳамма давлат ташкилот, корхона ва идораларидаги йиғилиш ва мажлисларида ҳам Қуръони карим оятларида талаб этилганидек, Ҳадиси шарифларда тавсия этилганидек, муқаддас Ислом динимизни кўрсатмаларини бутун оммага етказиб тушунтириб, миллий ва диний қадриятларимизни кенг тарғиб этмоқдалар.

15) олдин: уйда Қуръон китоби бўлишини ҳар бир қалбида мусулмон инсон орзу-ҳавас қилган.

15) ҳозир: Қуръони карим китобининг ўзини, Қуръони каримнинг тафсирларини, Қуръони каримнинг  таржималарини, Қуръони каримнинг шарҳларини, Қуръони каримнинг  изоҳларини, Қуръони каримнинг  маъноларини хоҳлаган тилда, хоҳлаган пайтда, хоҳлаган миқдорда олиш мумкин. Бундан ташқари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Республика Кўрлар жамияти билан ҳамкорликда чиқарган кўзи ожизлар учун махсус тайёрланган Брайл ёзувидаги Қуръони карим китоби ҳам мавжуд. Ўзбекистон мазкур хайрли амалиётни амалга оширган жаҳоннинг учинчи мамлакати бўлди.

16) олдин: дунё халқлари нафақат Ўзбекистон ССРдаги мусулмонларни, балки Ўзбекистон деган жой борлигини ҳам билмаган.

16) ҳозир: АҚШнинг пойтахти Вашингтонда АҚШнинг собиқ президенти Ричард Никсон маркази томонидан ташкил этилган «Давлат ва дин, конфессиялараро бағрикенглик: Ўзбекистон мисолида» мавзусида конференция;

Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида «Уч дин форуми» халқаро ташкилоти томонидан ташкил этилган «Конфессиялараро тотувликка эришишда Ўзбекистон тажрибаси» мавзуидаги семинар;

АҚШнинг пойтахти Вашингтонда АҚШнинг Олий Ислом Кенгаши ва Америка-яҳудий комитети томонидан ташкил этилган «Ҳозирги Марказий Осиёда ислом» мавзуидаги халкаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий хазратлари иштирок этдилар;

АҚШнинг Олий Ислом Кенгаши раиси Мираҳмадий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий хазратлари билан учрашди;

Миср Араб Республикасининг пойтахти Коҳирада бўлиб ўтган Ислом Олами Кенгашининг халқаро конференциясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари иштирок этиб, «Асрлар оша диний уламоларнинг илм-фан ривожига қўшган хиссаси» мавзуида маъруза килдилар;

Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган диний ва руҳоний лидерларнинг  тинчлик масалалари бўйича минг йиллик саммитида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий хазратлари иштирок этдилар;

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг Таълим, илм-фан ва маданият буйича ташкилоти (UNESCO)нинг «Жаҳон динлари: тинчлик маданияти йўлида» халқаро конференцияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди;

Бу рўйхатни давом эттирсак, бир неча томли китоб бўлади.

17) олдин: кундаги оддий ҳаётда «Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим», «Худога шукур!», «Алҳамдулилло мусулмонман!», «Илоҳим», «Худо ҳохласа», «Худо насиб қилса», «Худо раҳмат қилсин!», «Жойлари жаннатда бўлсин!», «Охиратлари обод бўлсин!» деган ибораларни сўзлаб қўйса, «динга ташвиқот қилди» деб, «қора рўйхат»га киритилган.

17) ҳозир: халкимизни кундаги маросим-тадбирларидаги қизиқарли маърузалари ва чиройли амр-маъруфлари билан кифояланиб, чегараланиб қолмасдан, давлатимиз томонидан Диний идорамизнинг раҳбарларига, машҳур ва таниқли уламоларимизга, муҳтарам ва ҳурматли динимиз пешволарига, жойлардаги имом-хатибларимизга ота-боболари буюк имомлар ва алломаю замонлар, табаррук зотлар ва улуғ инсонлар бўлган, неча йиллар давомида ўз миллий ва диний қадриятларидан бебаҳра қолиб кетган чанқоқ халқимизга муқаддас Ислом динимизни тўлиқ ва батафсил ёритиб бериш учун, дину-диёнатимизни соф ва мукаммал билдириш учун ҳамма даврий матбуот нашрларида ҳам, барча давлат телеканалларида ҳам, ҳамма радиоэшиттирувларда ҳам, вилоят, шаҳар, туманлардаги маҳаллий телекўрсатувларида ҳам жуда катта аҳамият берилиб, чегарасиз вақт ажратилиб, алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар кун, ҳар хафта, ҳар ой чексиз-чегарасиз ва улкан имкониятлар берилмокда. Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Қуръони каримни тўлиқ ёд қилганлар ичида эркаклар орасида алоҳида, хотин-кизлар орасида алоҳида қорилар мусобақалари ўтказилмоқда. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси бўйлаб имом-хатиблар ичида туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларидан иборат «Йил имоми» кўрик танловлари қизғин ўтказилиб, ғолиблари муносиб тарзда тақдирланмоқдалар.

18) олдин: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак замонларидан бошлаб Ер курасининг ҳар бир маконида, ҳар бир замонида, ҳар бир мўмин-мусулмон ҳеч бўлмаса бир мартагина бўлса ҳам кўришни орзу-ҳавас қилган “Усмон Мусҳафи” неча-неча йиллар бегона юртларда қолиб кетиб, бировларнинг қўлларида турган.

18) ҳозир: мўмин-мусулмонларни хоҳиш-истакларини инобатга олиб, мусулмон дунёсининг энг муқаддас ёдгорликларидан бири бўлган “Усмон Мусҳафи”ни Ўзбекистон давлатимиз томонидан жаннатмакон юртимизни ҳар бир одами, муқаддас Ватанимизни ҳар бир фукароси, доно халқимизни ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанди хоҳлаган пайтида хоҳлаганича кўриб, бемалол истеъфода қилиши учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ихтиёрига топширилди. Нафақат юртимиз фуқаролари, балки Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳар инсон ушбу буюк ва ноёб тарихий ёдгорликни бемалол кўриши мумкин.

19) олдин: ҳайит намозларига борганларни яширинча расмга олиб, газета, журналлар орқали ва ишхонасидаги деворий газеталари орқали уларни ҳақорат қилиб, шарманда қилиб, хорлаб, инсоний обрўларини поймол қилишган.

19) ҳозир: тарихдаги аждодларимиз доимо интилган, ўтмишдаги бобо-калонларимиз орзу-ҳавас қилиб кутган, бундай кунларни кўра олмасдан юракларидаги армонлар билан, дилларидаги ғамлар билан, ҳаёлларидаги умидлар билан, қалбларидаги ўкинчлар билан тун-саҳарларда Худодан сўраб, кечаларию-кундузлари Парвардигорга илтижо этиб, кўзларида ёшлар билан Яратганга дуолар қилиб, ожизона Аллоҳ таолога муножотлар қилиб ўтиб кетган ота-оналаримиз интилиб кутган кунлар келди – икки ҳайит айёмлари дам олиш кунларига айланди. Бундай кунларни кўра олмасдан ўтган боболаримизни-момоларимизни, оталаримизни-оналаримизни яхши ниятларини амалга ошириш учун, ушалмаган орзуларини рўёбга чиқариш учун энг биринчилар қаторида чиқарилган махсус Президент Фармонлари билан қонунийлаштириб, Ўзбекистон диёридаги халқимизга икки ҳайитни дам олиш кунлари қилиб, ҳар бир мўмин-мусулмонга икки қанот қилиб берилди.

20) олдин: давлат ишчи ва хизматчилари нафақат турли маърака-маросимларга боришдан қўрққан, балки ўз ота-онасининг жаноза ва таъзия маросимларида ҳам қатнаша олмаган. «Худога шукур!» ёки «Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим» деган ибораларни айтишдан ҳам, хатто юзига фотиҳа тортишдан ҳам қўрққан. Жазоси – партия сафидан ўчирилиш ёки эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиш бўлган. Ўз фарзандларига суннат тўйи қилиб, хатна қилишдан ҳам, келин-куёвларга никоҳ ўқитишдан ҳам қўрққан.

20) ҳозир: халқимизни барча тадбирларида, турли шаръий маърака-маросимларида давлатимизни барча  ташкилот, корхона ва идораларидаги раҳбариятидан тортиб ҳамкасблари ва меҳнат жамоалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бевосита ва билвосита раҳбарларининг иштирокларида давлатимизни барча ташкилот, корхона ва идоралари томонларидан халқимизни тўй-ҳашам кунларидаги хурсандчиликларига ҳам хурсанд бўлиб, ҳар хил иссиқ-совуқ кунларидаги ташвишларида ҳам шерик бўлиб, қийин кунларидаги дардларига ҳам ҳамдард бўлиб, оғир пайтларидаги мусибатларини баҳам кўриб, ночор ҳолатларидаги ғамларини бирга енгиб, керакли даражада ҳар хил маънавий ва беҳисоб даражада турли хил моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Маҳаллалар хонадонларидаги ва тўйхоналардаги халқимиз  ўтказаётган турли йиғинларида ҳам, ҳар бир фуқароларимизни барча шаръий маросимларида ҳам диний уламоларимиз, жоме масжидларимизнинг муҳтарам ва ҳурматли имом-хатиблари ўзларининг сермазмун маърузаларида энг замонавий ахборот воситалари орқали муқаддас Ислом динимизни кўрсатмаларини батафсил ва атрофлича ёритиб, Қуръони карим оятларини маъноларини шарҳлаб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини мазмун-моҳиятларини изоҳлаб, шариатимизда талаб этилганидек, мусулмонларимизга кенг тушунчалар бериб, миллий ва диний қадриятларимизни бутун оммага етказиб тушунтириб, кенг баралла тарғиб этмоқда.

21) олдин: диндорларни, айниқса, имом ва отинойиларни давлат ташкилот, корхона, идораларнинг раҳбарлари ҳам, ходимлари ҳам назарига илмасдан, менсимасдан, камситиб, давлат эътиборидан четга чиқариб, халқдан ҳам қоралаб ажратиш учун турли хил найранг услублар қўлланилган.

21) ҳозир: юртимиздаги ҳар бир масжидлардаги ўтказиладиган маърузаларидан ташқари, ҳар бир фуқароларимизни барча шаръий маросимларидаги амр-маъруфларидан ташқари, давлатимизни барча  ташкилот, корхона ва идораларидаги йиғилиш ва мажлисларида ҳам энг юқори, энг ҳурматли ва энг эътиборли жойларда ўтириб, юқори лавозимдаги масъул шахслар ҳузурларида, энг катта минбарлардан туриб, дин пешволаримиз, муҳтарам ва ҳурматли имом-хатибларимиз Қуръони карим оятларини ҳукм-аҳкомларини шарҳлаб, ҳадиси шарифларни мазмун-моҳиятларини ёритиб, муқаддас Ислом динимизни кўрсатмаларига мувофиқ батафсил ва атрофлича  изоҳлаб, халқимизга кенг тушунчалар бериб, бутун оммага етказиб тушунтириб, миллий ва диний қадриятларимизни кенг тарғиб этмоқдалар.

22) олдин: Рамазон ойларида ҳам ўзи саноқлигина масжидлардаги ибодат ҳам хавф остида бўлган.

22) ҳозир: Муборак ойларда Хофизу Қуръон – муҳтарам қориларимиз юртимизнинг деярли барча масжидларида эмин-эркин, халқимизнинг ардоғида, масъул-мулозимларнинг эътиборли қарамоғида муҳтарам ва ҳурматли имом-домлаларимизнинг чиройли маърузалари билан биргаликда ўзларининг гўзал қироатлари ила мўмин-мусулмонларимизнинг дилларини хушнуд, қалбларини мунаввар қилмоқдалар.

23) олдин: оммавий ахборот воситаларида ҳатто Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси тасарруфида хизмат қилган диний ходимларга ҳам ҳеч қачон имкон берилмаган.

23) ҳозир: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чоп этилаётган кундаги ҳамма даврий матбуот нашрларида ҳам, Ўзбекистон Республикасидаги барча телеканаллари орқали ҳам, Ўзбекистон Республикасидаги ҳамма радиоэшиттирувлари орқали ҳам, Ўзбекистон Республикасининг вилоят, шаҳар, туманларидаги маҳаллий телекўрсатувлари орқали ҳам муҳтарам ва ҳурматли имом-хатибларимиз муқаддас Ислом динимиздаги барча масалаларни тўлиқ ва батафсил ҳамда эмин-эркин ёритишдан ташқари, Республикамиздаги давлат нашриётларидан, теле ва овоз ёзиш студияларидан, интернет тармоқларидан ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриётидан сермаҳсул фойдаланиб, ўзларининг китобларини, рисолаларини, видео ва овоз ёзилган дискларини халқимиз манфаати учун чиқариб, жаннатмакон юртимизни, муқаддас Ватанимизни, доно халқимизни, келажагимиз бўлган ёшларимизни Қуръони карим оятларига ҳам зид, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг  хадиси шарифларига ҳам зид, динимиз кўрсатмаларига ҳам зид, шариатимиз ҳукмларига ҳам зид, уламоларимиз фатволарига ҳам зид, давлатимиз қонунларига ҳам зид, Диний идорамиз аҳкомларига ҳам зид, замонамиз шароитларига ҳам зид, давримиз талабларига ҳам зид, шарқона одобларимизга ҳам зид, мазҳабимиз меъёрларига ҳам зид, математика формулаларига ҳам зид, тиббиёт илмларига ҳам зид, астрономия ажойиботларига ҳам зид, табиат фанларига ҳам зид, жамиятшунослик алоқаларига ҳам зид, одамгарчилик муносабатларига ҳам зид, инсоний туйғуларга ҳам зид, руҳшунослик сир-асрорларига ҳам зид, юртимиз урф-одатларига ҳам зид, ўзбекчилик қоидаларига ҳам зид, маданиятимиз аҳлоқларига ҳам зид, инсоний ақлга ҳам зид, ахлоқий нормага ҳам зид, доно мақолларимизга ҳам зид, миллий анъаналаримизга ҳам зид, диний қадриятларимизга ҳам зид, халқимиз онгига ҳам зид, мусулмончилигимиз асосларига ҳам зид, Ислом динимиз тушунчаларига ҳам зид бўлган турли хил зарарли оқимлардан ва барча турдаги салбий унсурлардан сақлашлик учун ўзларининг беқиёс ва салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

24) олдин: халқимизга Ислом динининг асосий манбасини ўрганиш учун биронта расмий даргоҳ йўқ эди.

24) ҳозир: олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасалари ҳамда ихтисослашган илмий мактабларда халқимизга “Қуръон ва тажвид” курслари фаолият юритмоқда.

25) олдин: Ислом дини манбаларини тадқиқ этадиган ҳеч қандай жой йўқ эди. 

25) ҳозир: Самарқанд вилоятида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарё вилоятида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, мамлакатимиз ҳудудларида ихтисослашган ҳадис илми, калом илми, тасаввуф илми, ақоид илми ва фиқҳ илми мактаблари ташкил этилди.

26) олдин: бутун дунё таниган ва тан олган улуғ алломаларнинг табаррук қадамжолари мутлақо қаровсиз ҳолатда эди.  

26) ҳозир: буюк мутафаккирларимизнинг ҳоки поклари қўним топган жойлар обод масканларга айлантирилди. Жумладан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридий, Имом Бурҳониддин Марғилоний, Етти пир зиёратгоҳлари гўзал гўшаларга айлантирилди.

27) олдин: улуғ алломалар, буюк мутафаккирлар ва беназир уламоларнинг нодир асарлари ўз она тилимизга таржима қилинмаган эди.

27) ҳозир: дунё бешигини тебратган улуғ алломалар, мислсиз буюк мутафаккирлар ҳамда бетакрор ва беназир уламоларнинг кўплаб нодир асарлари ўз она тилимизга таржима қилиниб, халқимизга туҳфа этилмоқда.

28) олдин: имом-хатиблар, уламолар ва диний соҳа ходимлари хорижий давлатлардаги нуфузли тадбирларда умуман иштирок этмас эди.

28) ҳозир: муҳтарам ва ҳурматли имом-хатибларимиз, кўплаб уламоларимиз ва диний соҳа ходимлари хорижий давлатлардаги анжуманлар, семинарлар ва йиғинларда мунтазам ва фаол иштирок этмоқдалар. Шунингдек, хорижий давлатларнинг диний идоралари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.

29) олдин:  мамлакатимизнинг Ислом дини маданиятида тутган ўрнини кенг кўламда намоён этадиган мажмуа ташкил этиш инсон хаёлига ҳам келмаган эди.

29) ҳозир: юртимизнинг Ислом дини маданиятида тутган ўрнини ва буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини бутун дунёга намоён этиш, диёримизда муборак динимизнинг ҳақиқий мақомини тарғиб қилиш мақсадида, Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди.

Биз мустақилликнигина эмас, тилимизни, динимизни, бутун маънавиятимизни йўқотиш даражасига етган эдик. На Чор ҳукумати, на қизил империя салтанати Туркистон халқларининг тараққий топишини ҳеч қачон истаган эмас. Ер ости ва ер усти бойликлари ададсиз, тупроқлари ҳосилдор, табиати жаннатмисол бу ўлка ҳалол, очиқкўнгил, меҳмондўст ва айни пайтда меҳнаткаш халқи билан биргаликда 130 йил давомида мустамлакачилик азобини тортиб келди.

Ҳақиқатан, реал ҳаётда ҳам, амалда ҳам «биз мустақилликнигина эмас, тилимизни, динимизни, бутун маънавиятимизни йўқотиш даражасига етган эдик»ми ахир? Демак, энди, муҳтарам азизлар, биз мустақиллигимизни, тилимизни, динимизни, бутун маънавиятимизни қадрига етайлик!

Бунчалик даражада Ислом дини – маърифат ва эзгулик дини эканини амалий бажарилиши фақатгина Ўзи назар қилган юртда бўлиши мумкин ва фақатгина ушбу жаннатмакон юртни бошқариб турган одам орқали бўлиши мумкин.

Шу жаннатмакон заминнинг, буюк алломалар юртининг туб халқи бўлмиш ўзбекнинг ҳам феълий, ҳам қавлий жиҳатдан тўла-тўкис ва мукаммал «бағрикенг ўзбекнинг ўчмас иймони» деб тавсифлаб, ҳақиқий халқ шоири, раҳматли Абдулла Орипов ҳам Ислом дини – нақадар эзгулик дини эканини баён этади:

"Дасти қисқаларни камситма зинҳор.

Савобнинг каттаю кичиги бўлмас.

Кимнингдир давлати беҳуда бисёр

Ва лекин бахилдир, толеи кулмас.

Оч қолган гўдакка саховатли зот,

Яримта хурмони дилдан илинди,

Билгилки, бу ҳиммат шу зум, шу заҳот,

Бус-бутун савоб деб қабул қилинди.

Демишлар савоб иш офатни тўсиб,

Эзгулик йўлига шайлангусидир.

Энг кичик ҳиммат ҳам тойчоқдек ўсиб,

Тулпордек савобга айлангусидир."

 

Охирзамон пайғамбари бутун дунёга Ислом динининг аҳкомларини меҳру мурувват ила баён этган зот, Жаноби севикли Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳаммаларимизнинг буюк Устозимиз марҳамат қилдиларким:

 “Ҳар бир қилинадиган яхшиликка садақа савоби берилур.

 

Мўминнинг ўлимидан cўнг ҳам ёзилиб турадиган амаллар тарқатган илми, қобил фарзанд, мерос қолдирган Қуръони, қурган масжиди, меҳмонхонаси, чиқарган суви, соғлик ва ҳаётлик пайтида қилган садақасидир.

 

“Сизларнинг  яхшиларингиз – дунё ишини деб охират ишини, охиратни деб дунё ишини тарк қилмайдиган ва одамларга малоллигини туширмайдиганларингиздир”.

Илоҳо жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги, динимиз камоли, масжиду-мадрасаларимиз ободлиги учун муҳтарам Юртбошимизни доно раҳбарликлари остида ҳукуматимиз томонидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларидаги меҳнаткаш халқимиз олиб борилаётган барча хайрли, яхши, савобли ишларда Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлсин!

Юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилсин! Илоҳо халқимизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, оилаларимизга файзу илоҳий, бахт-саодат, тўкин-сочин дастурхонлар насиб қилсин! Илоҳо деҳқончиликларимизга ва касб-корларимизга хайр-баракалар бериб, ишларимизда кўпдан-кўп омадлар ва беҳисоб хурсандчиликлар ато этиб, икки дунёда ҳам азизу мукаррам айласин!

 

Иброҳимжон ИНОМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

 

Вівторок, 07 декабрь 2021 00:00

ТЕЛЕФОНИМИЗ  ОДОБЛАРИ

(“Сиз терган рақам хизмат доирасида...”)

Ислом – ғоят гўзал дин. Барча замон ва ҳамма маконларга мос. Гўзаллиги шундаки, динимиз ўз таълимотлари билан инсониятнинг бахтли-саодатли яшашини очиқ-ойдин кўрсатиб берган. Шу кўрсатмаларга риоя қилган кишининг қайғуриши у ёқда турсин, ҳатто бир лаҳза бўлса-да, ноқулай вазиятга тушиб қолмаслиги кафолатланган.

Имом Абу Довуд Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Жаноб Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ўзи ҳақ бўлcа ҳам талашиб-тортишмаган киши учун жаннат чеккароғидан уй берилишига, ҳазиллашиб бўлса-да ёлғон гапирмаган киши учун жаннатнинг ўртасидан уй берилишига, хулқини гўзал қилган киши учун эса жаннатнинг энг юқори қисмидан уй берилишига мен кафилман” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Муборак ҳадиси шарифни бежиз келтирмадик. Чунончи, бугун кўплаб оилаларга дарз кетиб, Аршнинг ларзага келишига, маъсум гўдакларнинг тирик етим бўлиб қолишига, ўсмирларнинг боши берк кўчага кириб қолиб, жиноятга қўл уришига, қизлар баҳорида хазон бўлишига мобил телефон сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас...

Аслида муборак Ислом динимизда шахснинг дахлсизлиги юқори даражада ҳимояланган. Бировнинг мактубини ўғирлаб олиш ёки тортиб олиб ўқишга интилиш у ёқда турсин, изнсиз хаттоки назар солиш ҳам мумкин эмас! Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. “Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бировнинг мактубига изнсиз назар солса, дўзах оташига назар солган билан баробардир”, – деганлар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Уламоларимиз назар солишга оид ҳукмни эшитишга, қулоқ солишга ҳам қиёс қилганлар. Бугун бировнинг мобил телефонидаги СМСлар ва ҳоказоларга назар солишнинг ҳукми ҳам шундай!

Бутун бошли ўрмоннинг куйиб кул бўлишига бир гугурт донаси кифоя қилганидек, жамиятнинг таназзулга учрашига ҳам, минг афсуски, арзимас омил ва баҳоналар сабаб бўлаётир... Қолаверса, халқ орасида юриб, уларнинг мурожаатлари, саволларини тинглаб, мобил телефондан тўғри (!) фойдаланилса, кони фойда экани, акс ҳолда, бу матоҳ аср муаммосига айланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу боис динимиз таълимоти асосида мобил телефондан фойдаланишнинг тартиб-таомиллари, қоидаларини келтириб ўтишни лозим топдик.

Миллий ва диний қадриятларимиз асоси бўлган Ислом динимизнинг ЭНГ МУҚАДДАС ва ЭНГ ОЛИЙ китоби бўлмиш Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда “ҳаёт энциклопедияси”да учрайдиган барча саволларга аниқ, батафсил ва мукаммал жавоб бор!

 

Энг аввало унутмаслик лозимки:

1)   телефон орқали бизни чақираётган ҳам одам;

2) рўпарамиздаги одам билан мулоқот қилганда, нималарга эътибор қаратсак, телефонга жавоб беришда ҳам шуларни инобатга олиш лозим;

  • аввало бошқа телефонга эгасининг рухсатисиз мутлақо тегмаслик;
  • агар эгаси рухсат бермаса, бошқа телефонни “СМС”, “ИМЕНА”, “КОНТАКТЫ” ва бошқа жойларини ўқимаслик ва қарамаслик;
  • беҳуда, манфаати йўқ, динимиз қайтарган нарсаларни ёздирмаслик, эшитмаслик ва кўрмаслик;
  • шариат ҳукмларига, миллий қадриятларимизга ва давлат қонунларига зид нарсаларни ёздирмаслик, эшитмаслик ва кўрмаслик;
  • нохуш, кўнгилни хира қиладиган, асабга тегадиган ва инсон руҳиятига салбий таъсир этадиган воқеа-ҳодисаларни телефонда тасвирга олмаслик ёки овозини ёзмаслик ва уларни тарқатмаслик;
  • катта-кичик мажлислар, турли хил йиғин-йиғилишлар, ўзаро суҳбатлар ва турли мулоқотларни мажлис-йиғин раислари, суҳбатдошларнинг рухсатларисиз телефонга ёзиб олмаслик;
  • бировнинг гаплашганини эшитмаслик ва пойламаслик;
  • бошқага қўнғироқ қилаётган одам кун ва кечанинг соатларини инобатга олиб, бемаҳалда ва ноўрин қўнғироқ қилмаслик;
  • бошқага қўнғироқ қилганда ҳар бир телефон қилишни орасида 4 ракат суннат намозни вақти ўтгандан сўнг лозим бўлса, яна бир бор телефон қилинади. Шу тартибда 3 марта телефон қилинганда ҳам жавоб бўлмаса, такроран қилинмайди. Агар етказилмоқчи бўлган хабар тезкор, ўта муҳим, жуда ҳам зарур бўлса, ёзма шаклда юборилади;
  • суҳбатдош одам телефонни ўчирмаган бўлса, қизиқиб эшитиб турмасдан, дархол телефонни ўчириш;
  • ҳаммом, хожатхона жойларда телефонда гаплашмаслик;
  • транспорт воситаларини бошқариб кетаётган одам имкон қадар телефонни ишлатмаслик;
  • суҳбатдош одамни телефонда вақтини кўп олмаслик;
  • бизга телефон қилинган пайтда, ёнимиздагилардан изн, рухсат сўраб телефонга жавоб бериш, агар зарур бўлса;
  • телефонга келган қўнғирок, хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларга ўз вақтида жавоб қайтараолмаган одам, кейинроқ албатта муносиб жавоб қайтариш;
  • телефонга келган хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларни жавобсиз қолдирмасдан, имкон бўлганда муносиб жавоб қайтариш;
  • телефонга келадиган ҳар қандай ёқимсиз гап-сўз, хабар (хат, қўнғирок, савол ва ҳоказо)ларга ўзимизни ҳам, суҳбатдошни ҳам, бошқаларни ҳам асабларини бузмасдан, хушмуомала билан ўзимизга ҳам, суҳбатдошга ҳам, бошқаларга ҳам ёқимли жавоб қайтариш;
  • суҳбатдошларингиз ва бошқа одамлар олдида телефон ўйнамаслик, айниқса ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар олдиларида. Чунки бундай қилиш – суҳбатдошга нисбатан ҳурматсизлик, менсимаслик ҳисобланади. Агар зарурат туғилиб қолса, суҳбатдошга узрини айтиб, рухсат сўраб телефон билан машғул бўлинади;
  • биринчи телефон қилаётган одам: «Ким бу?» демаслик. Балки аввал салом бериб, ўзини таништириб, керакли одамни сўрашлик;
  • ота-онасининг телефонини ўзиникидан яхшироқ ва зўрроқ телефон қилиб беришлик;
  • ука-сингилларига ҳам телефон олиб беришлик;
  • ака-опаларининг телефон сотиб олишга имконлари бўлмаса, уларга ҳам телефон олиб беришлик;
  • аҳли аёлига ҳам телефон олиб беришлик;
  • улар (ота-она, ука-сингил, имконияти камроқ ака-опа ҳамда аҳли аёли)га телефонларининг пулларини тўлаб туришлик;
  • «Ало?», «Hello?», «Ҳа?», «Алё?», «Да?» сўзлари билан бирга «Лаббай?», «Эшитаман?», «Ассалому алайкум!», «Қулоғим сизда?» каби миллий қадриятларимизга хос ва мос иборалар бор эканлигини унутмаслик;
  • телефон орқали суҳбат тугаганда, телефонни дархол ўчирмасдан, балки суҳбатдош билан хайрлашиб, унга яхши тилаклар тилагандан сўнг телефонни ўчиришлик;
  • ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефонда сўзлашганда ҳам, ўрнидан туриб сўзлашиш;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)га телефонда сўзлашганда ҳам, биринчи салом бериш;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)га телефон қилганда, улар сўрашларидан олдин ўзининг кимлиги (исми, лавозими)ни айтиб таништириш;
  • суҳбатдошнинг вақтини олмаётганлигини сўраб, узр сўрашлик;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)дан олдин телефонини ўчирмаслик;
  • телефон қилинган одам телефонни биринчи бўлиб ўчирмаслик;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)га гудок ташламаслик;
  • агар улар шундай қилган бўлишса, дарҳол уларга қайта телефон қилиш;
  • суҳбатдошнинг рухсатисиз бошқаларга эшитиладиган даражада заруратсиз телефонни овозини баланд қилмаслик;
  • телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо алоқа узилиб қолса, биринчи бўлиб телефон қилган одам қайтадан телефон қилиши лозим;
  • телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар телефон қилиб қолишса, сўзлашиб турган одамдан узр сўраб, дархол уларга жавоб берилади;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)га телефон қилганда, мабодо алоқа узилиб қолса, биринчи бўлиб ўзимиз қайтадан телефон қилишимиз лозим;
  • суҳбатдошнинг шахсий маълумот (расм, видео, телефон рақам, овозли гап-сўзлари, смс ва ҳоказо)ларини унинг рухсатисиз бошқаларга кўрсатмаслик, бермаслик ва юбормаслик;
  • суҳбатдош билан телефон орқали мулоқотни телефонда ёзиб олиш учун суҳбатдошнинг розилигини олиш; агар рухсат бермаса, ёзиб олмаслик;
  • бир киши билан бирга сурат ё видеога тушмоқчи бўлган одам, олдин у кишидан изн сўраб, рухсатини олиш; агар рухсат бермаса, сурат ё видеога тушмаслик;
  • бир кишини сурат ё видеога олмоқчи бўлган одам ҳам, олдин у кишидан изн сўраб, рухсатини олиш; агар рухсат бермаса, сурат ё видеога олмаслик;
  • телефон орқали кўриб гаплашиш учун аввал суҳбатдошнинг олдидан ўтиб, унинг розилигини олиш; агар рухсат бермаса, кўриб гаплашмаслик;
  • телефон орқали кўришиб гаплашиш учун суҳбатдошнинг розилигини олишда унга гаплашмоқчи бўлган одамнинг ҳузурида кимлар мавжуд эканлигини ҳам огоҳлантириб қўйиш;
  • агар суҳбатдош томонидан телефон орқали кўришиб гаплашишга истак билдирилмаса, бундан асло хафа бўлмаслик;
  • агар ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефон орқали кўриб гаплашиш зарурияти бўлсагина, шунда ҳам фақат уларнинг ижозатлари билангина кўришиб гаплашиш учун телефон қилиш;
  • ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларнинг рухсатларини олишда уларга ҳам гаплашмоқчи бўлган одамнинг ҳузурида кимлар мавжуд эканлигини билдириб қўйиш;
  • агар ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар томонларидан телефон орқали кўришиб гаплашишга хохиш билдирилмаса, улардан узр сўрашлик;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) билан сўзлашганда, уларнинг ҳурматларини билиб, вақтларини ортиқча олмаслик;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) телефон қилган бўлишса, бирор узрли сабаб билан телефонни ололмаган одам, дарҳол узр сўраб қайта телефон қилиш;
  • сиз телефон қилган вақтда ҳам бошқалар ололмаган бўлсалар, улардан асло хафа бўлмаслик;
  • жамоат жой (касалхона, мажлис, масжид, маърака-маросим, таъзия, ишхона, поезд, автобус ва ҳоказо)ларда бўлганда телефон овозини ўчириб қўйишлик;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) билан телефонсиз сўзлашганда, телефон овозини ўчириб қўйишлик;
  • улар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) телефон қилиб қолишса, ёнимиздагилардан узр сўраб, ким телефон қилаётганини айтиб, телефонга дарҳол жавоб беришлик;
  • касалхона ва ҳоказоларда бўлганда телефонда гапириш тўғри келса ҳам, паст овоз билан сўзлашиш;
  • жамоат жойларда бўлганда, шу ердагилардан изн, рухсат сўраб телефонга жавоб бериш, агар зарур бўлса;
  • зарур бўлган ҳолатлар: ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар телефон қилганларида ёки тезкор ҳолатли иш содир бўлганда ва ҳоказо;
  • телефонга жавоб берса ҳам, четроқга чиқиб, овози пастроқ ҳолда жавоб бериш;
  • ота-онаси, раҳбари, устози, ёши, лавозими юқорироқлар билан сўзлашиб турганда, шулардан бирортаси телефон қилиб қолса, рухсат сўраш, рухсат берсагина гапиришлик.

Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва хамлалардан, туҳмат ва буҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, Ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш – ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН бугунги XXI аср замонасида ЭНГ КАТТА вазифа!

Ҳозирги даврда, ахборот технологиялари ўта тезкорлик билан ривожланаётган бир пайтда, нанотехнология зўр шиддатлик билан авжига чиқаётган замонда, турли оммавий ахборот воситалари хилма-хил маълумотларни кечаю кундуз тарқатаётган бир онда мазкур сўзлар жаннатмакон юртимизни, муқаддас Ватанимизни, доно халқимизнинг ҳар бир фуқаросига қушга – ҳаво, балиққа – сув зарурлигидай зарур бўлса керак...

Илоҳо ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Меҳрибон Парвардигоримиз буюрган, Жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизни руҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

                                                                                                         

 Иброҳимжон ИНОМОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

 

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, Янги Ўзбекистонда қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларида инсоннинг эътиқод эркинлиги, қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш яққол ўз ифодасини топмоқда.

Айни кунларда юртимизда Конституциямиз қабул қилинган сана кенг нишонланмоқда. Бугун рўёбга чиқаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар замирида Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти мужассам, десак айни тўғри гапни айтган бўламиз. Чунки, унда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган. Шу нуқтаи назардан Давлатимиз Раҳбари амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асосий мақсадини “Одамларни ҳаётдан рози қилиш – асосий мезон” деган юксак тамойилга қаратмоқдалар.

Мутасаввиф олим Мир Алишер Навоийнинг “Одамий эрсанг, демагил одами, Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами” – деган, байтларида жуда ҳам чуқур ҳаётий ҳикмат бор. Ҳақиқатда Ҳазрати Навоий айтганларидек, инсон қачонки миллати, халқи, динининг ғами билан яшаса, шундагина комил инсон, ҳақиқий маънода одамийликка эришади.

Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан  бу дунё машаққатларидан бир машаққатни кетказса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат куни машаққатларидан бирини кеткизади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ  унинг бу дунёю охиратидан ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади” дедилар.

Дарҳақиқат, одам борки, аввало, кундалик ҳаётида у ёки бу нарсадан манфаат кўришни кўзлаб олдинга интилади, меҳнат қилади. Агар фаолияти ҳалол-пок йўл билан ризқ топишга, савобли ишларга қаратилган бўлса, нафақат ўзига балки эл-юртига ҳам манфаат етказаверади.

Инсон манфаатлари ичида энг асосийси – юрт тинчлиги ва оила хотиржамлигидир. Юртимиздаги бундай осойишта кунларни қадрлаш, энг аввало, аҳил-иноқ бўлиб яшаш, бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилиш, ҳар бир масалага маслаҳатлашган ҳолда ёндашиб, ўзаро иззат-ҳурмат туйғусига таяниб иш кўриш ҳозирда кенг қулоч ёзмоқда.

Маълумки, Қуръони каримда инсон қадр-қиммати доимо улуғланган. Каломи шарифда: “Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга от-улов ва кемаларга миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70), деб баён қилинади.

Юқоридаги ояти каримадан аён бўладики, инсон Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам хилқат. Ҳақ таоло одамни Ўз қудрати билан яратиб, уни мукаррам қилди. Ўз руҳидан жон пуфлаб, улуғлади. Шу боисдан ҳам инсон азизу мукаррамдир.

Шундай экан бугунги кунда “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” шиори остида амалга оширилаётган хайрли ислоҳотлар ўзининг яхши натижаларини бераётганини ҳар қадамда кўриш мумкин.

Бош Қомусимизнинг муҳим бандларидан бири – Аллоҳ таоло берган улуғ неъмат – инсоннинг ҳаёти ва ҳуқуқларидир. Унда фуқароларнинг манфаатлари қонуний равишда мустаҳкамланган ва қатъий кафолатлангандир.

Ислом шариатининг ҳам асосий мақсадлари одамларнинг бу дунё ва охиратдаги саодатини таъминлаш, машаққатларини енгиллатишдан иборат. Шариатнинг бирламчи мақсадлари 1. Дин 2. Ҳаёт 3. Насл 4. Ақл 5. Мулк кабиларни муҳофаза қилиш ҳисобланади. Буларни сақлаш инсониятнинг саодати ва яшаб қолиши учун энг муҳим омиллардир.

Инсон ҳаётини ҳимоя қилиш Қуръон ва Суннатда кўп таъкидланади, шариат киши ҳаётини дахлсиз деб эълон қилган, хусусан суиқасд қилишни тақиқлайди, бегуноҳ инсонни ўлдирганлик учун қаттиқ жазо жорий этади. Ҳатто унинг гуноҳи бутун инсониятни ўлдирганликка тенглаштирилади.

Ҳаётнинг давом этишини таъминлаш, наслни сақлаш учун Ислом дини никоҳ асосида оила қуришни тарғиб этади, силаи раҳм ва фарзандлар тарбиясини ҳам муҳим деб ҳисоблайди.

Ақлни сақлаш мақсади эса илм олиш орқали яхши ва ёмонни ажратиш, жамиятнинг ривожи йўлида хизмат қилишни билдиради. Зеро усиз саодат ва адолатли жамият қуришнинг имкони йўқ. Бунинг учун шариат ақлни кетказувчи ҳаракат ва нарсалар истеъмол қилишни тақиқлайди.

Мулк ва бойликларни сақлаш шариатнинг асосий мақсадларидан бири бўлиши яхши яшаш ва адолатли жамият қуришда нақадар аҳамиятли эканини кўрсатади. Ҳалол йўл билан мол-мулк топиш, бой ва камбағаллар орасида катта тафовут пайдо бўлишининг олдини олишга катта эътибор қаратилади.

Эътибор қиладиган бўлсак, ушбу беш нарсанинг барчаси Бош қомусимизда ўз ифодасини топган. Жумладан, 13-моддада инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, 24-моддада яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи экани ва 63-моддада эса никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосида барпо этилиши кабилар алоҳида қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, тараққиётимизнинг янги даврида инсонларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш, халқимизни маънан юксалтириш ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Айниқса сўнгги йиллардаги мусулмонларга яратилаётган имкониятлар барча мўмин-мусулмонлар учун катта имкониятлар эшигини очиб берди. Буларнинг бари виждон ва эътиқод эркинлиги тўла таъминланганига яққол далилдир.

Маълумки, шу йил 5 июль куни диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори бўлмиш «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши ушбу йўналишдаги ишларни янада сайқал топтирди. Қонун билан эътиқод эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.

Эътироф этиш керакки, Давлатимиз Раҳбарининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва илғор ташаббуслари билан юртимизда мана шундай дин ва эътиқод эркинлиги борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқдаки, бунинг учун Яратган Парвардигорга чексиз шукроналар айтишимиз керак бўлади.

Ҳақ таоло она-Ватанимиз тараққиёти, қонун устуворлиги ва халқимиз манфаати йўлида олиб борилаётган улуғвор ишларда мададкор бўлиб, улкан муваффафиятлар ато этсин, Омин ё Роббал аламийн.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,

муфтий Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ ҳазратлари

БУГУН, 2021 йил 7 декабр, сешанба куни соат ⏰ 19:20 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръоннинг сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Отам бизга сийратни ўргатар ва “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий: “Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган. (Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти)

Youtube: MuslimTV
(https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A)

Facebook: MuslimUz
(https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Instagram: muslimuzportali

(https://instagram.com/muslimuzportali)

Видеолавҳалар

Top