muslim.uz

muslim.uz

ЎМИнинг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров Марғилон шаҳридаги «Каптарли мозор» масжидида шаҳарда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари билан учрашди.

Йиғилишда муқаддас динимиз таълимотини халққа соф тарзда етказиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда имом-хатиблар фаоллигини ошириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида халқни яхшиликка чақирувчи воиз, аввало, ўзи солиҳ бўлмоғи кераклиги, чунки у солиҳ бўлмаса инсонлар унинг атрофида жипслашмаслиги, бунинг натижасида оламнинг бузилишига сабаб бўлиши, сўзи эса инсонлар қалбидан жой ололмаслиги, инсон камтарин, мулойим бўлиши, аксинча мутакаббир, дағал ва тошбағир бўлмаслиги керакилиги ҳамда мажлисини одамлар малолланиб қоладиган даражада чўзиб юбормаслиги лозимлиги таъкидланди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан келган ривоятда: «Қалбларнинг тетиклик, қизиқишлик ва воизга юзланиш ҳамда юз ўгириш вақти бор. Шундай экан, инсонлар сенга қалбан юзланиб турган муддатда гапиргин”, дейилган.

Демак,  воиз мазкур хислат ва фазилатларни ўзида мужассам эта олсагина унинг сўзи таъсирчан бўлади, дея қайд вилоят бош имом-хатиби.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал вилоят бош имом-хатиби  вилоятнинг чегара ҳудуди бўлган Сўх туманига ташриф буюрган эди.

Вакиллик матбуот хизмати

манба: fargonaziyo.uz

Понеділок, 13 августь 2018 00:00

Зулҳижжа – Аллоҳнинг туҳфаси

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.

Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в.: Замонингизда Раббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар, дедилар (Тобароний ривояти).

Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон қандай бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда гўёки мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик  кўриб чиқса, сафари хайрли, баракотли бўлади. Биз учун дунёдан охират сафарига тайёргарлик кўриб бормоғимиз лозимдир. Бу кунлар эса ўта қимматли ва қайтиб келмайдиган кунлардир.

ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ФАЗЛИ:

Қуръони карим ва суннати набавияда унинг фазлига далиллар бор:

Қaсaмёд этaмaн тoнг (вaқти)гa, ва “ўн кeчa”гa...” (Фажр, 1-,2).

Ибн Касир, Ибн Аббос, ибн Зубайр ва Мужоҳидлар р.а.лар бу ўн кечадан мурод зулҳижжанинг ўн кечасидир, деганлар. Аллоҳ таолонинг бу кечаларга қасам ичиши шу кечаларнинг фазилатли эканига кифоя қилади. Демак, бу кунлар ўта қийматли кунлардир.

Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в.: Бошқа кунлардаги амал бу ўн кунчалик афзал эмас, дедилар. Улар: жиҳод ҳамми? дейишди. У зот: жиҳод ҳам, фақат бир киши жони ва молини хатарга қўйиб чиқса-ю, бирор нарса билан қайтмаса, бундан мустаснодир, дедилар (Бухорий ривояти). Яъни, моли-ю жони билан чиқиб, ўзи ҳам шаҳид бўлиб кетган киши бундан мустаснодир.

Ибн Умар р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в.: Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг ҳузурида ушбу ўн кунчалик улуғроқ ва маҳбуброқ эмас. У кунларда таҳлилни (лаа илаҳа иллаллоҳ), такбирни (Аллоҳу акбар) ва таҳмидни (алҳамду лиллаҳ) кўпайтиринглар, дедилар.

Ибн Ҳажар р.а. айтадилар: “Бу ўн куннинг афзаллигининг сабаби, бу кунларда намоз, рўза, ҳаж, арафа куни ва садақалар беришдан иборат улуғ ибодатлар жамланганидир. Бошқа кунларда бундай улуғ ибодатлар бирга жамланмайди.

Бу ўн кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг улуғ ва энг маҳбуб кунлар экан, унинг қадрига етмоғимиз керак. Бу кунларда ҳар бир ибодатга шошилайлик. Аслида ўзимизга жадвал қилиб олишимиз керак. Яъни, қачон қайси ибодатларни қилишга аниқлик киритиб олсак кунларимиз баракотли ўтади. Қимматли вақтимизни беҳуда нарсаларга сарфлаб қўйишдан эҳтиёт бўлайлик!

 

 БУ КУНЛАРДА ҚИЛИНИШИ МАҲБУБ БЎЛГАН АМАЛЛАР:

* Фарз намозларини жамоат билан ўқишга ва масжидга эртароқ келишга ҳаракат қилиш. Нафл намозларини ҳам кўпайтириш. Чунки булар энг улуғ қурбатлардир.

* Рўза тутмоқлик. Оналаримиз Умму Салама ёки Ҳафса р.а.лардан ривоят қилинади: “Набий с.а.в. зулҳижжанинг тўққиз кунида ва ашуро куни рўза тутар эдилар”.

Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: Набий с.а.в.: “Аллоҳ учун зулҳижжанинг ўн куничалик унга ибодат қилишдай маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир”, дедилар (Термизий ривояти).

*Арафа кунининг рўзаси. Абу Қатода р.а.дан ривоят қилинади: Набий с.а.в.:Арафа кунининг рўзаси олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффорати бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар. (Келаси йил учун ҳам каффорат дейилди. Бу дегани келаси йил гуноҳ қилишдан муҳофаза қилади ёки шундай савоблар берадики, келаси йил каффорати учун ҳам етади, деганидир.)

*Такбир, таҳлил ва таҳмид айтмоқлик. Имом Бухорий р.а. айтганлар: Ибн Умар ва Абу Ҳурайра р.а.лар ушбу ўн кунларда бозорга чиқиб такбир айтар эдилар. Уларнинг такбирлари сабабли одамлар ҳам такбир айтардилар.

Бундай унутилиб бораётган суннатларни тирилтирмоқ биз учун муносибдир.

Саҳобалар ва тобеинлардан такбирнинг турли сийғалари ворид бўлган:

  1. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбару кабиро.
  2. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валлоҳу акбару валиллааҳил ҳамд.
  3. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбару валиллааҳил ҳамд.

*Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш. Аллоҳ таолони зикр қилиш инсоннинг қалбига таскин беради.

Абу Мусо р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в.: Раббисини зикр қилувчи билан Раббисини зикр қилмайдиганнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир, дедилар. Шунинг учун бу кунларда кўпроқ Аллоҳ таолони зикр қилиб Ундан дунё ва охиратнинг офиятини сўраб дуо қилиш керак.

*Ҳақиқий тавба қилиш. Чунки тавбада банданинг нажоти бор. “Бaрчaлaрингиз Aллoҳгa тaвбa қилинглaр, эй мўминлaр! шoяд, нажот қучсaнгизлaр” (Нур,31).

*Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш. Гуноҳлардан доим узоқлашиш лозим, хусусан, бу кунларда батариқа авлодир. Чунки улуғ кунларнинг ҳурматини поймол қилиб у кунларда қилинган гуноҳларнинг жазоси бошқа кунларникидан кўра оғирроқ бўлади.

*Хайри-эҳсон қилиш ва садақалар бериш. Савоб кўпайтириб бериладиган кунларни ғанимат билиб хайр-эҳсонларни кўпайтириш керак. Ҳар доим ҳам,  айниқса, бу кунларда Аллоҳнинг йўлида молини инфоқ қилиш ўта савобли иш. “Aллoҳнинг китoбини тилoвaт қилaдигaн, нaмoзни мукaммaл aдo этaдигaн вa биз улaргa ризқ қилиб бeргaн нaрсaлaрдaн мaxфий вa oшкoрa эҳсoн  қилaдигaн зoтлaр сирa кaсoд бўлмaйдигaн тижoрaтдaн (яъни, ихлос билан қилган тоатлари савобидан) умидвoрдирлaр” (Фотир, 29).

Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: Бир киши пайғамбар с.а.в.га келиб, ё Расулаллоҳ!, қандай садақанинг ажри кўпроқдир?, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: Ўзинг саломат ҳолингда, камбағал бўлиб қолишингдан қўрқиб, бойликни орзу қилиб туриб, (жонинг) ҳалқумга келиб фалончига мунча, фалончига мунча дейишга кечиктирмай садақа қилишинг, чунки у (яъни, жонинг ҳалқумга келган) пайтда молинг (шундоғам сенинг ихтиёрингдан чиқиб) фалончиники бўлган бўлади, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Ҳайит кунидан аввал ҳам хайр-эҳсонни кўпайтирайлик. Камбағал-бечораларга совға- саломлар улашайлик. Чунки бунда улар ҳам ҳайитга хурсандчилик билан чиқишади. Ҳайит куни йўқлаб боришни ҳамма билади, кутади. Аммо ҳайитдан олдин, зулҳижжанинг аввалги тўққиз кунида қилинган эҳсонимиз кутилмаган совға бўлади. Уламолар: Кутилган катта совғадан кўра кутилмаган кичик совға инсонни кўпроқ хурсанд қилади, деганлар.

*Кечаларни қоим қилиш. Агарчи камгина намоз ўқиса ҳам. Намоз, Қуръон тиловати ва бошқа амаллар билан кечани қоим қилишлик.

Пайғамбар с.а.в. кечани қоим қилишга тарғиб қилиб: “Кечани қоим қилишни лозим тутинглар, чунки бу сиздан олдинги солиҳларнинг одати, Аллоҳ таолога қурбат, маъсиятдан қайтарувчи, гуноҳларга каффорат ва жасаддан касалликни қувивчидир”, дедилар. (Имом Аҳмад ривояти) Саид ибн Жубайр р.а. “Ўн куннинг кечаларида чироқларингизни ўчирманглар”, деганлар. Бу билан зулҳижжанинг аввалги ўн кечасини қоим қилишга ишора килганлар. Чунки кечани қоим қилиш қалбни Аллоҳга боғлайди ва инсонни ҳаёт қийинчиликлари ва ташвишларига бардош бера оладиган қилиб қўяди.

*Хулқларни янада гўзаллаштириш.

Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в.: “Мўминларнинг энг иймони комили хулқи гўзалидир”, дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Оиша р.а.дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Арафа кунидан кўра Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган бирор кун йўқ”, дедилар (Муслим ривояти).

* Қурбонлик қилиш.

* Имкон қилиб ушбу ўн кун ичида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш.

* Қабристонни зиёрат қилиб ўлимни эсга олиш.

* Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш.

* Фарзандларга шу кунларда кўпроқ зикр, тасбеҳ ва одобларни ўргатиш. Чунки улар ҳақида ота-оналарлар Қиёмат куни сўроққа тутилади. Қиёмат кундаги сўроқ оғир, ҳисоб қийин, қўрқинч катта, жаҳаннам эса: “яна борми?” деб туради.

Бу ўн кунларда булардан ташқари Қуръон ўқиш, ўргатиш, ҳадислардан ўрганиш, ўргатиш, кўпроқ истиғфор айтиш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндош уруғга силаи раҳм қилиш, саломни кенг ёйиш, таом улашиш, икки урушиб қолган кишилар орасини ислоҳ қилиш, амру маъруф ва наҳй мункар қилиш, тилни ва кўзни сақлаш, қўшниларга яхшилик қилиш, меҳмонга икром кўрсатиш, мусулмонлар юрадиган йўлдан азият берадиган нарсаларни олиб ташлаш, мусулмонларга азият бермаслик, Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилиш, аҳли-оиласини хурсанд қилиш, етимларнинг бошини силаб, кўнглини олиш, касалларни зиёрат қилиш, дўсларининг ҳожатини раво қилиш, пайғамбар с.а.в.га кўпроқ саловат айтиш, қўл остидагиларга мулойим бўлиш, дўстларини ортидан дуо қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, масжидга қатнаш, намоздан кейинги дуоларни ҳам бекаму кўст бажариш, мусулмонлар қалбига хурсандчилик киритиш, фарзандларга бу кунларнинг улуғ экани ҳақида таълим бериш, мусулмонлар билан яхшиликда ҳамкорлик қилишлар билан машғул бўлиш керак.

Раббингиздан бўлган мағфиратга шошилинглар(Оли Имрон, 133), Бaс, мусoбaқaлашувчилaр мaнa шундa мусoбaқa қилсинлaр!” (Мутаффифун, 26).

 Аллоҳ таоло ҳаммамизга бу кунларни ғанимат билиб унинг фазлидан фойдаланиб олишни насиб айласин! Омийн.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг расмий сайти бўлган muftiyat.kg жорий йилнинг 12 август куни Қирғистонда Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни белгилангани ҳақида маълумотни эълон қилди.

Хабарга кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 августга тўғри келишини маълум қилинган.

Расмий сайт баёнотида 20 август Арафа куни, 21 август эса Қурбон ҳайитининг биринчи куни экани айтилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Истанбул халқаро аэропортида такси ҳайдовчиси вазифасида ишлайдиган Юксал Ялниз машинасининг орқа ўриндиғидан йўловчилардан бири унутиб қолдирган сумкани топиб олди. Сумкада 110 минг турк лираси (25 000 АҚШ доллари) қийматидаги тилла буюмлар бор эди.

У топилмани аэропортдаги таксичилар касаба уюшмасига топширди. Шу туфайли сумка соҳиби Семиха Кулакчи йўқотган қийматли нарсасини топишга мушарраф бўлди.

Юз берган ҳодисадан икки соат ўтиб аёл такси хизматига қўнғироқ қилди ва унга омонатини топширишди. Тўлқинланиб кетган аёл ҳалол ҳайдовчига миннатдорчилик билдириб дуолар қилди ва уни одамларга ибрат қилиб кўрсатди.

“Ўша куни тонгда Арзирумдан Истанбулга учиб келдим. Кейин аёллар хонасига кирдим. Мен дастлаб сумкамни ўша ерда қолдирдиммикан деб ўйладим. Кейин эса машинага ўтирганимда ёнимга қўйганимни хотирладим. У машинада кетиб қолган деб ўйлаганимдан сўнг жуда ваҳимага тушдим ва  хавфсизлик хизматига боғландим. Улар менга такси ҳайдовчиси сумкани олиб келиб топширганини айтишди. Бу ҳақиқий мўъжиза эди”, дейди Семиха Кулакчи.   

“Мен у аёлни Эсанюртга туширдим ва орқамга қайтиб кетдим. Йўлда кетаётиб орқа ўриндиқда нимадир ётганини сезиб қолдим. Қараб кўрсам, тилла буюмлари бор сумка экан. Аэропортга келиб қимматбаҳо буюмни офисга топширдим. Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, ишларим яхши боряпти, менга кимсанинг ҳақи асло керак эмас. Бу ерда бир катта иш ҳам қилганим йўқ, машинамда қолган омонатни эгасига қайтардим, холос”, дейди Юксал Ялниз. 

 

ЎМИ матбуот хизмати

Корреспондент газеты «Народное слово» Руслан Кенджаев принял участие в международном семинаре в КНР По его словам, представители Франции, Германии, России, Индии, Пакистана, Казахстана, Кыргызстана, Канады, Египта, Узбекистана и других по приглашению пресс-канцелярии Госсовета КНР смогли узнать, как и чем живет северо-запад Китая, послушать экспертов, поговорить с местными жителями. Ниже публикуется часть путевых заметок Руслана Кенджаева.
Зачем священнику читать газеты?
В Синьцзяне не покидает ощущение того, что родной Узбекистан рядом, по соседству. Через одного звучит уйгурская, казахская речь, нередко встретишь говорящих по-русски. Привычны организму погода, а взору — местные пейзажи. Тем крепче нити параллелей с Узбекистаном, что невольно проводишь. Схожие преимущества — ресурсы, география и транспортный потенциал. И схожие проблемы, над решением которых предстоит работать.
Месторасположение по умолчанию ставит ребром угрозу наркотрафика. Здесь ей противостоят всеми силами. И у местных борцов с ядовитым зельем есть свой идейный вдохновитель.
В одном из людных мест Урумчи возвышается памятник Линь Цзэсюю. Прославился этот сановник во время опиумных войн середины XIX века, когда Китай оказался на пороге деградации. Процветающая империя, родина великих изобретений десятилетиями погружалась в наркотический хаос. Жители вырождались, уже не надеясь на своих лидеров. Тогда занимавший высокий пост Линь Цзэсюй с полутысячей соратников провели бескомпромиссную кампанию против опиума. Ее результатом стало уничтожение, по разным данным, более миллиона тонн зелья. Горы опиума смешали с солью и известью и выбросили в море. Операция закончилась 26 июня 1839 года. В память о событиях почти двухсотлетней давности эту дату весь мир отмечает как Международный день борьбы со злоупотреблением наркотическими средствами и их незаконным оборотом.
Как и в Узбекистане, здесь также осознают важность стабильности, без которой грош цена экономическому росту. У наших стран общие взгляды по вопросам обеспечения мира и безопасности. Одна из важных тем двусторонней повестки — борьба с силами «трех зол»: терроризмом, экстремизмом и сепаратизмом.
По словам замначальника отдела пропаганды парткома КПК в СУАР Сю Гуйсяня, в Синьцзяне живет более 25 миллионов человек 55 национальностей, 13 из которых считаются основными. Это уйгуры и ханьцы — то есть китайцы, а также казахи, дунгане, маньчжуры, кыргызы, таджики, русские и узбеки (по разным данным это около 12 тысяч человек), другие.
Самая распространенная религия здесь — ислам. Как рассказал научный сотрудник Института религии Академии общественных наук СУАР Ма Пиньяр, выдавая собственные цели за постулаты веры, радикалы неоднократно совершали на этой территории террористические акты, в которых гибли люди. Религиозный экстремизм, по его мнению, — реальная опасность и угроза для государства, социальной гармонии и межнационального согласия. В автономном районе борются с радикализацией, подстрекательством к насилию, на основании закона противодействуют пропаганде терроризма. Эта работа немыслима без повышения уровня жизни, соцобеспечения. Тем самым можно искоренить почву, в которой зарождаются идеи экстремизма. При этом эксперт называет уважение и защиту свобод вероисповедания граждан основой государственной политики.
В подтверждение сказанному представители администрации Синьцзяна приводят данные о том, что здесь действует почти 25 тысяч мечетей. В среднем это одно культовое сооружение на каждую тысячу человек. Предоставлены возможности для получения религиозного образования.
Одно из восьми таких учреждений — Институт исламской теологии Синьцзяна. Вуз готовит священнослужителей для мечетей региона, сейчас это около 700 студентов, среди них немало этнических узбеков — их легко узнать по национальным тюбетейкам. Учиться, держать регулярные экзамены довольно сложно из-за строгих требований, признаются ребята. Однако студентам, кроме учебы, больше беспокоиться не о чем. Их бесплатно кормят, предоставляют общежитие. Минимальная стипендия — в пересчете около ста долларов, за отличные оценки можно получать до 500 долларов в месяц. В аудиториях и лекционных залах обстановка почти спартанская, ничего лишнего. Из яркого разве что стенды с 10—12 наименованиями свежих газет. Преподаватели пояснили: хоть обучают в основном религиозным канонам, от мирских новостей отрываться ни в коем случае нельзя. Священник не может жить вне общества, он обязан знать, что заботит прихожан, что происходит в государстве и мире.


Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Видеолавҳалар

Top