muslim.uz

muslim.uz

abc7Chicago сайти берган маълумотга кўра, Чикагодаги Sabeel Center марказида "АҚШдан Занзибаргача: узоқ ва яқин ислом маданиятлар" мавзусида кўргазма ташкил этилди.

Ушбу маданий ва бадиий кўргазма Манхэттен болалар музейи ҳамкорлигида АҚШнинг турли ҳудудларида ташкил этилади. Дунё бўйлаб турли исломий маданиятларнинг санъати, архитектураси, дизайни, мусиқаси, ҳикояси, таомлари ва кийимлари намойиш этилади.

Кўргазмада АҚШдаги мусулмон болаларнинг ҳаёти ҳақида маълумот берилган. Кўргазма ўз ишини 22 декабрга қадар давом эттириши қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Киев мусулмонлари ташаббуси билан GreenDeen акцияси ташкил этилди. Савобли ишлар ҳафталиги доирасида "500 та дарахт эк" акцияси ўтказилди. Бу ҳақда Islam.ru сайти хабар берди.

«Миллион дарахтлар» акцияси ташкилотчиларининг айтишича, украиналик мусулмон ёшларнинг мақсади миллион дона дарахт кўчатларини экиш мақсад қилинган.

Акциянинг дастлабкиси 19 октябрда ташкил этилиши айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ялтадаги Ай-Васил қўрғонида миноранинг очилиш маросими ташкил этилди. Ушбу минорадан биринчи марта азон овози янграй бошлади.

Қрим муфтийсининг ўринбосари Раим Ғафоров барча йиғилганларни муфтий номидан табриклаб, қадимий масжиднинг қайта қурилиши ҳамда миноранинг бунёд этилишида ҳисса қўшганлар ҳаққига дуо қилди.

Қримдаги минора туркиялик усталар томонидан қурилди. Қурилиш ишлари 3 ҳафта давом этиб, миноранинг баландлиги 33 метр экани айтиб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Болгар ислом академиясида 13 октябрь куни "Россия мусулмонлари илоҳиётшуносликдаги мероси" номли халқаро форум бошланди. Ушбу форум 19 ноябрга қадар ўз ишини давом эттириши islam.ru нашри томонидан маълум қилинди.

Бу сингари форумлар Болгар ислом академиясида илк бор ташкил этилаётгани қайд этилди. Форум доирасида илмий-амалий анжуман, давра суҳбати ва олимпиада ташкил этилади. Болгар ислом академияси ректори Данияр Абдрахмановнинг айтишича форум ҳар йили ташкил этилади.

Форумда 400 дан ортиқ иштирокчи қатнашаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қозоғистон Республикасининг Манғистоғ вилояти Онди қишлоғи ҳудудида янги қурилган масжиднинг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда muslim.kz нашри хабар берди.

Масжиднинг очилиш маросимида Қоғоғистон Республикаси Бош вазири Бердибек Сапарбаев ва Бош муфтий Серикбой ҳожи Ўразлар иштирок этган.

Қозоғистон бош муфтийси ушбу масжид Манғистоғдаги 35-масжид эканини қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top