muslim.uz

muslim.uz

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари ўтказилган аёллар ўртасида "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018"нинг ғолиблари эълон қилинган эди.

Мусобақа жараёни ва унинг тақдирлаш маъросимини ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан тўғри минглаб юртдошларимиз ва хориждаги мусулмонлар кузатиб бордилар. Кўпчиликнинг ҳавасига содир бўлган воқелик минглаб инсонларнинг кўз ўнгида юз берди.

Тақдирлаш маросими доирасида Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018 нинг Олий ўрин соҳибаси сифатида Нажмиддинова Робия эътироф этилди.

Робия Нажмиддинова Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси бўлиб, мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирлаш маросими жараёнига қориянинг онаси ҳам таклиф этилди. Қориянинг Қуръони карим борасида олган илмлари сабаб, унинг онаси шундай юксак эътирофга сазавор бўлди.

Барчамизга илми сабаб тож кийдирадиган фарзандлар ато этишини Яратгандан сўраб қоламиз.

ЎМИ Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари ўтказилган аёллар ўртасида "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018"нинг ғолиблари билан танишинг.

Ҳифз йўналиши

18–25 ёш:
1-ўрин: Абдулҳакимова Дилобар
2-ўрин: Мўйдинова Мубинабону
3-ўрин: Жуманова Гулжаҳон

26–40 ёш:
1-ўрин: Зоирова Нафиса
2-ўрин: Абдукаримова Нигорахон
3-ўрин: Масидиқова Ўғилой

Ислом билим юртлари талабалари орасида:
1-ўрин: Нажмиддинова Робия
2-ўрин: Фозилова Матлуба
3-ўрин: Саъдуллаева Моҳинур

Тиловат йўналиши

18–25 ёш:
1-ўрин: Нажмиддинова Нозима
2-ўрин: Абдулаҳадова Муқаддам
3-ўрин: Мирзаева Мубинахон

26–40 ёш:
1-ўрин: Акрамова Оминахон
2-ўрин: Мўминова Мўътабар
3-ўрин: Аллаева Шохистахон

Ислом билим юртлари талабалари орасида:
1-ўрин: Сайдалиева Муфаззала
2-ўрин: Норхўжаева Нилуфар
3-ўрин: Ҳусанбоева Муслима

"Энг ҳушовоз Қуръон қорияси" номинацияси соҳибаси: Дилфуза Жамилова

"Энг тажрибали Қуръон қорияси" номинацияси соҳибаси: Ҳосият Ҳайитова

"Энг ёш Қуръон қорияси" номинацияси соҳибаси: Ҳадича Бувайхўжаева

"Энг матонатли Қуръон қорияси" номинацияси соҳибаси: Нодирахон Шакирова

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашига қарашли Ёшлар марказида аёллар ўртасида "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018"нинг Республика босқичи ўтказилди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Мовароуннаҳрда биринчи бўлиб азон айтган тобеин:

 

Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади: “Неъматлар учун Аллоҳга ҳамд айтган ва қилган гуноҳи учун истиғфор сўраган банда ҳалок бўлмайди”.

 

Машҳур тобеин муфассир ва муҳаддис ҳамда гўзал қироат соҳибларидан бири Абул Олия Руфай ибн Миҳрон Риёҳий Басрий Басра (ҳозирги Ироқдаги йирик шаҳарлардан бири)да дунёга келди. Шу ерда ўсиб-улғайди ва вояга етди. Ёшлигидан илму ирфонга чексиз муҳаббат қўйди.

Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳи) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётлик вақтларида ёш бўлган. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) даврларида Исломга кирган. Бироқ тобеин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан кўриша олмагани учун бир умр афсусда ўтди. Шу боис, у Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари билан кўпроқ бирга бўлишга интиларди. Уларни жуда ҳурмат қилар, саҳобалар ҳам уни яхши кўрар эдилар. Бир куни Анас (розияллоҳу анҳу) қўлидаги олмани Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳи)га берганида: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қўлларини ушлаган қўл теккан олма”, деб олмани ўпа кетди.

Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳи) Ҳазрат Али, Ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Ибн Умар, Убай ибн Каъб, Абу Айюб Ансорий, Абу Ҳурайра, Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳум) каби саҳобалардан дарс олди, улардан ҳадис тинглади. Чунончи, у қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамасликка кафолат берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар.

Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳи) Қуръони карим ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг билимдони эди. Абу Бакр ибн Довуд: “Қуръонни энг яхши биладиганлар орасида саҳобалардан кейин Абул Олиядан ўтадигани йўқ”, деб таърифлайди.

Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳи) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларини бирор биладиган киши борлигини билса, масофа қанча узоқ ёки бориш қийин бўлмасин, албатта туясини миниб йўлга тушарди. Ҳадис ўрганишдан аввал ровийнинг намоз ўқишини кузатарди. Агар намозини тўла-тўкис адо этса, у кишини устоз тутиб, ривоятларини ёзиб оларди, аммо намоз арконларини жойига келтириб адо этмаса: “Намозга бепарво бўлган одам бошқа ибодатларга бунданда бепарво бўлади”, деб қайтиб кетарди.

Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳи) талабаларга дарс берарди. Уларга: “Билмаган нарсангизни сўраб ўрганинг. Чунки уятчанг ва мутакаббир илм эгалла олмайди. Уятчанг сўрашдан уялиб сўрай олмаса, мутакаббир кибру ҳавоси сабаб сўрамайди”, дер эди.

Шунингдек, тобеин шогирдларига Қуръон ёдлашнинг қулай йўлини тушунтириб: “Қуръонни беш оятдан ёдланглар. Шунда осонроқ ёдлаб, яхшироқ тушунасизлар”, деган.

Ривоятларга кўра, Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳ) Мовароуннаҳр ўлкасида биринчилардан бўлиб азон айтган шахс ҳисобланади. 

Руфай ибн Миҳрон (раҳматуллоҳи алайҳи) ҳузурига келган меҳмонларини самимий кутиб олар ва: «Ҳузурингизга оятларимизга имон келтираётганлар келганларида, айтинг: Сизларга салом (саломатлик)!» (Анъом сураси, 54-оят) оятини тиловат қиларди.

Буюк тобеин милодий сананинг 712 йили вафот этди. Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Бугун, 26 апрель куни Уфа шаҳрида “Ёшлар экстремизми: замонавий вазият ва қарши туриш йўллари” номли Умумроссия илмий-амалий анжумани ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур Уфа илмий-амалий анжумани Россия Федерацияси Таълим ва фан Вазирлиги, Россия мусулмонлари марказлашган диний идораси, Бошқирдистон Республикаси раҳбарияти қошидаги давлат-конфессионал муносабатлари бўйича Кенгаш раҳнамолиги остида бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Диний таълим бўлими бошлиғи Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва “Имом Бухорий” номли Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуровлар иштирок этишмоқда.

Анжуман доирасида “МДҲ мамлакатлари мусулмонлари диний идоралари: диний бирдамлик халқаро экстремизмга қарши курашиш йўлидаги омилдир” номли халқаро форум бўлиб ўтади. М.Акмулла номли Бошқирдистон давлат педагогик университети, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси қошидаги Россия ислом университети мазкур халқаро форумнинг ташкилотчилари саналади.

Форум ишида қуйидаги масалалар муҳокама этилади:

  1. МДҲ мамлакатлари ҳудудида экстремизмга қарши курашиш йўллари ва шаклларини кўриб чиқиш ҳамда биргаликда қўшма таклифлар ишлаб чиқиш ва ушбу масала бўйича тавсиялар бериш.
  2. МДҲ мамлакатлари ҳудудидаги диний таълим муассасалари ва ташкилотлари ҳамкорлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини ривожлантириш бўйича ечимларни шакллантириш.

Анжуман иши давом этмоқда. 

 

 

ЎМИ  Халқаро алоқалар бўлими

Аввалроқ, мамлакатимиз қатор ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақаси жорий йилнинг майиюнь ойларида ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақанинг ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан қуйидаги қўшимча маълумотларни эълон қиламиз:

  1. “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг биринчи шарти Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш.

Мусобақанинг биринчи шартида икки буюк имомлар – Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид битта савол берилади. Мазкур муҳаддислар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларга қулайлик яратиш ҳамда баҳолаш тизимида  шаффофликни таъминлаш мақсадида қуйидаги адабиётлардан фойдаланилди:

  1. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Имом Ал-Бухорий баракоти” китоби;
  2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” туркумли китобининг 1-жузи;
  3. “Олтин силсила” (Таржимонлар жамоаси) туркумининг 1-жузи;
  4. “Сунани Термизий” (Таржимон, шарҳ ва изоҳлар муаллифи: Мирзо Кенжабек) асарининг 1-жилди;
  5. Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий. Мусанниф: Жалолиддин Ҳамроқулов.
  6. “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасинингиккинчи шарти берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш).

Маълумки, мусобақа учун Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Адаб ал-муфрад” китобидан одоб-ахлоққа доир икки юзта ҳадис танлаб олиниб, уларни Ёшлар Иттифоқи ташкилотининг жойлардаги вакилликларига ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ва жойлардаги вакилликларига етказилган.

Иккинчи шартда мазкур икки юзта ҳадислардан бири танлаб олиниб, билетда ҳадиси шарифнинг араб тилидаги матни тўлиқ берилади. Иштирокчидан шартга кўра, таржима қилиб, сўнг ундан олинадиган фойдалар, тушуниладиган мазмунларни шарҳлаб, ўзи англаган маъноларни тушунтириб бериши талаб этилади.

Эслатма:

Бу шартда ҳадисларни чуқур шарҳлаш талаб этилади. Тақдим этилган ҳадисларга берилган қисқача изоҳларнинг ўзи билан кифоялаништўлиқ жавоб ҳисобланмайди. Шунинг учун берилган икки юзта ҳадиснинг батафсил шарҳларини ўқиб, ўрганиб бориш тавсия этилади. “Ал-Адаб ал-муфрад”нинг араб тилидаги шарҳлари ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламига мансуб “Одоблар хазинаси” китобидан ҳам мазкур ҳадисларга берилган чуқур шарҳларни ўқиб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

  1. “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасинингучинчи шарти ҳадисни араб тилидаги матнини саҳобий билан ёддан айтиб бериш.

Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилади. Иштирокчидан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериши талаб этилади.

Билетнинг намунавий шакли қуйидагича:

  1. Имом Бухорийнинг Бухоро ҳамда турли шаҳарлардаги устоз ва шогирдларини баён қилинг.
  2. Қуйидаги ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилинг ва ундан олинадиган фойдаларни батафсил шарҳлаб беринг.

عَنْ أَبِي مُرَّةَ مَوْلَى عَقِيلٍ ، أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رضي الله عنه كَانَ يَسْتَخْلِفُهُ مَرْوَانُ ، وَكَانَ يَكُونُ بِذِي الْحُلَيْفَةِ ، فَكَانَتْ أُمُّهُ فِي بَيْتٍ وَهُوَ فِي آخَرَ . قَالَ : فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَخْرُجَ وَقَفَ عَلَى بَابِهَا فَقَالَ : السَّلاَمُ عَلَيْكِ يَا أُمَّتَاهُ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ ، فَتَقُولُ : وَعَلَيْكَ السَّلاَمُ يَا بُنَيَّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ ، فَيَقُولُ : رَحِمَكِ اللَّهُ كَمَا رَبَّيْتِنِي صَغِيرًا ، فَتَقُولُ : رَحِمَكَ اللَّهُ كَمَا بَرَرْتَنِي كَبِيرًا ، ثُمَّ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْخُلَ صَنَعَ مِثْلَهُ

  1. Қуйидаги ҳадиси шарифларни давом эттиринг. 

. عن أُسَيْد بْنِ عَلِيِّ بْنِ عُبَيْدٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا أُسَيْدٍ يُحَدِّثُ...

. عَنْ مُوسَى بْنِ عَلِيٍّ ، عَنْ أَبِيهِ رضي الله عنه ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ لِسُرَاقَةَ بْنِ جُعْشُمٍ :...

. عَنْ عِكْرِمَةَ بْنُ عَمَّارٍ قَالَ : حَدَّثَنَا عَلْقَمَةُ بْنُ بَجَالَةَ بْنِ زَيْدٍ قَالَ : سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ : وَلاَ يَبْدَأُ...

. عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ : خَدَمْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَشْرَ سِنِينَ...

. عَنْ يَعْلَى بْنِ مُرَّةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ : خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، وَدُعِينَا...

 

“ҲАДИСИ ШАРИФ БИЛИМДОНИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ШАРТЛАРИ БЎЙИЧА БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

         Мусобақа умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

  1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш – 20 балл
  2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) – 30 балл
  3. Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш – 50 балл

 

1.     Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш

Умумий

20 балл

А. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиб берса ва келтирилган маълумотлар тўғри, илмий асосланган бўлса

16 - 20

Б. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиб берса ва келтирилган маълумотларда хатоликлар бўлса

11 - 15

В. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисидаги маълумотларга қисман жавоб берса

6 – 10

Г. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини кўп хатолар билан жавоб берса ва унга тўғри, илмий асосланган далилларини  келтира олмаса

1 – 5

Д. Саволга умуман жавоб бермаса

0

2.     Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш)

Умумий

30 балл

А. Ҳадисни тўғри ўқиб, тўлиқ таржима қилса ва ундан олинадиган фойдаларни тўлиқ баён қилса

23 - 30

Б. Ҳадисни тўғри ўқиб, тўлиқ таржима қилса ва ундан олинадиган фойдаларни қисман баён қилса

16 - 22

В. Ҳадисни хато ўқиб ва қисман таржима қилиб, фойдаларни баён қилса

8 - 15

Г. Ҳадисни ўқий олмаса, таржима ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилишда жиддий хатоларга йўл қўйса 

1 - 7

Д. Умуман жавоб бера олмаса

0

3.     Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш

50

А.Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини саҳобий билан тўлиқ ёддан айтиб берса

38 - 50

Б. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини қисман ёддан айтиб беришда ва соҳобийнинг исмини тўғри айтиб берса

26 - 37

В. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини ёддан айтиб беришда ёки соҳобийнинг исмини айтишда хатоликларга йўл қўйса

14 - 25

Г. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини ёки соҳобийнинг исмини ёддан айтиб бера олмаса

1 - 13

Д. Умуман жавоб бера олмаса

0

Изоҳ: Иштирокчи ҳадиси шариф матнини айтишда хатога йўл қўйса, 3балл,  саҳобийларнинг исмини айтишда хато қилса, умумий баллдан 1балл йўқотади.

 

“Ҳадиси шариф билимдони” танловида баҳолаш мезонлари қандай?

Аввалроқ, мамлакатимиз қатор ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақаси жорий йилнинг май июнь ойларида ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақанинг ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда шартлари юзасидан қўшимча маълумотларни ҳам эълон қилган эдик.

Қуйида мусобақа шартларида иштирок этган иштирокчиларни баҳолаш мезонлари билан танишинг:

Мусобақа умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

  1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш – 20 балл
  2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) – 30 балл
  3. Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш – 50 балл

 

1.     Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш

Умумий

20 балл

А. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиб берса ва келтирилган маълумотлар тўғри, илмий асосланган бўлса

16 - 20

Б. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиб берса ва келтирилган маълумотларда хатоликлар бўлса

11 - 15

В. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисидаги маълумотларга қисман жавоб берса

6 – 10

Г. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини кўп хатолар билан жавоб берса ва унга тўғри, илмий асосланган далилларини  келтира олмаса

1 – 5

Д. Саволга умуман жавоб бермаса

0

2.     Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш)

Умумий

30 балл

А. Ҳадисни тўғри ўқиб, тўлиқ таржима қилса ва ундан олинадиган фойдаларни тўлиқ баён қилса

23 - 30

Б. Ҳадисни тўғри ўқиб, тўлиқ таржима қилса ва ундан олинадиган фойдаларни қисман баён қилса

16 - 22

В. Ҳадисни хато ўқиб ва қисман таржима қилиб, фойдаларни баён қилса

8 - 15

Г. Ҳадисни ўқий олмаса, таржима ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилишда жиддий хатоларга йўл қўйса 

1 - 7

Д. Умуман жавоб бера олмаса

0

3.     Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш

50

А.Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини саҳобий билан тўлиқ ёддан айтиб берса

38 - 50

Б. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини қисман ёддан айтиб беришда ва соҳобийнинг исмини тўғри айтиб берса

26 - 37

В. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини ёддан айтиб беришда ёки соҳобийнинг исмини айтишда хатоликларга йўл қўйса

14 - 25

Г. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини ёки соҳобийнинг исмини ёддан айтиб бера олмаса

1 - 13

Д. Умуман жавоб бера олмаса

0

Изоҳ: Иштирокчи ҳадиси шариф матнини айтишда хатога йўл қўйса, 3балл,  саҳобийларнинг исмини айтишда хато қилса, умумий баллдан 1балл йўқотади.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

“Ҳадиси шариф билимдони” Республика танловини ташкил этиш бўича Ишчи гуруҳи

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top