muslim.uz

muslim.uz

Бухорода ўтказилган “Нақшбанд туризм фестивали” халқаро тадбири иштирокчилари жорий йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрганлари ҳақида маълум қилган эдик.

Дунёнинг 18 та давлатидан ташриф буюрган 160 га яқин меҳмон Имом ал-Бухорий мажмуаси, Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳамда Шоҳи Зинда мажмуаларини зиёрат қилдилар.

Бугун, 13 ноябрь куни халқаро фестивал иштирокчилари Тошкент шаҳридаги Хастимом мажмуасини зиёрат қилдилар. Уларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари ҳамроҳлик қилдилар. Меҳмонлар дастлаб Хастимом мажмуасида жойлашган Мусҳафи шарифни кўришга таклиф қилинди ва уларнинг кўпчилиги ўзларининг миннатдорликларини намоён этдилар.

Нақшбандия тариқати намоёндалари билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида учрашув ўтказилиб, унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов меҳмонларни қабул қилди. Учрашувда юртимизда амалга оширилаётгн ислоҳатлар, зиёратчилар учун яратилган шароитлар хусусида маълумотлар берилди.

Меҳмонлар мусулмон оламида машҳур алломалар, тасаввуф намояндалари, Нақшбандия тариқати асосчилари ватани бўлган заминни зиёрат қилганликларини орзулари ушалгани билан тенглаштирдилар.

Маълумот учун, жорий йилнинг 7 ноябрида “Нақшбанд туризм фестивали – 2018” халқаро фестивали бошланган эди. Ушбу фестивал иштирокчилари Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги зиёратгоҳларни зиёрат қилдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Вторник, 13 Ноябрь 2018 00:00

Ҳаёт бизга ўргатган ҳикматлар.

1. Риё бор ҳар қандай ишда раволиг-у зиё йўқдир.

*   *   *

2. Мол-мулкни беҳуда исроф қилиш куфрони неъматдур. Ўйламасдан бойлигини сарфлаш тўлиқ таназзулга олиб келади.

*   *   *

3. Агар бирор қайғу-алам юз бергани ёки таъзияли жойни эшитсанг, дарҳол ўша ерга бор. Агар зиёфату меҳмондорчиликка чақирилсанг, унда ўзинг ўйлаб иш тут.

*   *   *

4. Фақиру мискинларга вожиб садақаларни бажо келтирмаган бойларга жаҳаннамда даҳшатли бир ҳандақ бордир.

*   *   *

5. Кўпинча ёки баъзан Ҳасан ал-Басрийга ўхшаш буюкларни Хажжож золимга ўхшашлар туғадилар, гўё шўр денгиз сувидан дур-маржонлар чиққани каби.

*   *   *

6. Пора фақат ноҳақлигу золимларга ёрдам бергувчидир.

*   *   *

7. Ўткир қиличнинг бошга тушадиган зарбаси баъзи нодонларнинг ҳукми остида мутеъ-итоатда бўлиб юришдан афзалдир.

*   *   *

8. Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир раҳбар ва бошлиқ қаттиқ азоб-уқубат ва балога гирифтор бўлур.

*   *   *

9. Бу дунё ибратли ишлар ва панд-насиҳатларга тўладир. Айни вақтда кўз ёшларига ҳам сероб.

*   *   *

10. Қўрқувга мубтало бўлган киши фақат қочишдан нажот излайди.

Саидаброр УМАРОВ таёрлади

Вторник, 13 Ноябрь 2018 00:00

Ҳидоят масканида тафаккур вақти

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top