www.muslimuz

www.muslimuz

Ушбу курслар ҳар ҳафта «Мифтаҳ-ал Қуръон» номи билан 7-17 ёшдаги ўғил болалар ва 7-12 ёшдаги қизлар учун алоҳида қилиб ўтказилади. Бу ҳақда iqna хабар (https://islom.uz/maqola/11769) беради.

Ўқув курсида Қуръонни бемалол ўқиш, арабча ҳарфларни талаффуз қилиш, қироат одоблари ва тажвид қоидалари ўргатилади. Маърузаларни Қуръон мутахассислари Идрис Зубайр ва Зевар Ғози эл Ҳуда институтида нашр этилган дарслик асосида ўқийдилар. Ушбу марказ 2001 йилда Қуръон ва суннатни тарғиб қилиш учун ташкил этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ҳиндистондаги «Макка» масжидининг ҳашаматли аркасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда thehindu.com сайтига таяниб Ислом.уз хабар берди.

Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари 8 июль куни бошланган. «Келгуси икки ой ичида унинг барқарор ҳолатга келишини умид қилмоқдамиз», дейди «Макка» масжидининг имоми Қодир Сиддиқий. Имомнинг гапларига кўра намозхонанинг жанубий кўрфазидаги учта гумбазида таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Ишчилар яқин кунларда шимолий кўрфазда таъмирлаш ишларини давом эттиришади.

Шунингдек, «Макка» масжиди Ҳайдарободдаги муҳим сайёҳлик маскани ҳамдир. Аксар меҳмонлар улкан аркни томоша қилиб, унинг зинапояларида дам олиб қайтишади. XVII асрда бунёд этилган «Макка» масжиди ўша даврда қурилган оҳак тузилмаларидан фарқли ўлароқ, тош қопламага ҳам эга. Асаф Жаҳи даврида бунёд этилган мақбаралар кейинчалик масжид ҳисобига қўшиб юборилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Салжуқийлар давлатида 30 йил бош вазирлик қилган Низомулмулк ўз ҳисобидан «Низомия» мадрасасини қурдириб, ўзиҳам у жойда мударрислик қилган экан. Бир куни у сарфлаётган маблағлари хайр келтиряптими-йўқми, болалар қандай дарс олаётганлигини билиш учун мадрасага келиб, толиби илмларни сўроққа тутибди. Вазирни юзидан танимаган болалар ростини айтишибди.

— Менинг отам муфтий, бир кун отам ўлса, ўрнига мен муфтий бўламан, — дебди бир бола.

— Мен маҳкамада ишлайдиган қозининг ўғлиман. Илм ўқийверсам, бир куни мен ҳам отамнинг ўрнига қози бўламан, — дебди иккинчи бола.

Уларнинг жавобидан хафсаласи пир бўлган Низомулмулк менинг хизматларим зое кетяпти экан, мадрасани ёпаман деган ниятда хонақоҳдан чиқаётиб, китоб ўқиб турган кичкина болани учратибди. Ундан ҳам нимага илм ўрганаётганини сўрабди.

— Ақлий ва нақлий далиллар билан менга маълум бўлдики, бу дунёнинг Эгаси бор экан. У зотнинг бандалари устига тўхтовсиз раҳматлари ёғиларкан. Унинг неъматлари ҳеч қачон узилмас экан. Шунча неъматлари шукрига биз ҳам У зотни рози қилишимиз керак экан. Дунёлар соҳиби бўлган Зотни қандай рози қилсам бўлади, деб илм ўрганяпман, — дебди ҳалиги бола.

Шунда Низомулмулк хурсанд бўлиб, биргина боланинг нияти софлиги менга кифоя қилади, мадрасани асло ёпмайман, дея аҳд қилибди.

Низомулмулк шундай ақлли жавоб берган болакай Имом Ғаззолий эдилар.

  1. Сафарда ишлатиладиган зарур буюмларни тайёрлаш.

Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ҳам, ҳазарда ҳам беш нарсани олиб юрардилар. Улар: тароқ, сурмадон, ойна, мисвок ва узун дастали илгак”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

 

  1. Сафарга тонгда йўлга чиқиш.

Сохр ибн Вадоъа Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака бергин”, деб дуо қилардилар” (Имом Термизий ривояти).

Сохр розияллоҳу анҳу савдогар бўлганлар ва савдоларини доимо тонгда жўнатар эдилар. У зот бой, давлатманд бўлганлар.

 

  1. Солиҳ кишиларнинг насиҳат ва дуосини олиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сафар қилмоқчи бўлган бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг”, деди.

У зот: “Аллоҳга тақво қилишингни ва ҳар бир тепаликка кўтарилганингда такбир (Аллоҳу акбар) айтишингни буюраман” дедилар. У орқасига бурилаётган эди “Аллоҳим, ерни унга яқин ва сафарини осон қилгин”, деб дуо қилдилар (Имом Муслим ривояти).

 

  1. Хайрлашаётганда ҳам дуо қилиш.

Қузъа ибн Яҳё Басрий айтадилар: «Ибн Умар розияллоҳу анҳу менга: Кел, сен билан худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан хайрлашганларидек хайрлашаман: “Динингни, омонатингни ва амалинг хотимасини Аллоҳга топширдим”, дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

 

  1. Уловга минаётганда дуо ўқиш.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқаётганда туяларига минсалар уч марта такбир айтиб, сўнгра: “Бизга буни бўй сундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Албатта, Роббимизга қайтгувчиларданмиз. Аллоҳим, ушбу сафаримизда яхшиликни, тақвони ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингдирсан. Аллоҳим, Сендан сафар қийинчиликлари ва қайғулари, аҳлда ва молда ёмон оқибатлардан паноҳ сўрайман”, дер эдилар (Имом Муслим ривояти).

 

  1. Сафар давомида кўпроқ дуо қилиш.

Мусофирнинг дуоси мустажобдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кишининг дуоси шубҳасиз ижобатдир. Улар мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуосидир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

 

  1. Бир кишини ишларни бошқариб турувчи қилиб тайинлаш.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар уч киши сафарга чиқадиган бўлса, улардан бир амир бўлсин”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мусофирлар жамоада ўзларига энг зийрак, энг афзал кишини йўлбошчи қилиб тайинлашлари мустаҳабдир”, деган.

 

  1. Такбир, тасбеҳ айтиш.

Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда сафарга чиқардик. Агар тепаликка кўтарилсак такбир (Аллоҳу акбар) айтардик. Тушганда  эса (Субҳаналлоҳ) тасбеҳ айтардик” (Имом Аҳмад ривояти).

 

  1. Сафарда мақсад ҳосил бўлгач, тезда уйга қайтиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафар азоб-уқубатнинг бир кўринишидир. Сизлардан бирингиз сафарга чиқса, таоми, ичимлиги ва уйқусидан тўла бахра ололмайди. Агар сизлардан бирингизнинг (сафарда) истаги ҳосил бўлса, бас, у оила-аҳлига шошилсин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Юртимизда ёши асрларга тенглашадиган мадрасалар сони жуда кўп. Уларнинг ҳар бири ўз вақтида етакчи таълим даргоҳи вазифасини бажарган. Аммо, улар орасида бугунгача фаолият юритаётгани бармоқ билан саноқли. XVI асрда бунёд этилиб собиқ иттифоқ давридаги узулишни ҳисобга олмаганда фаолияти қарийб 6 асрдан буён давом этаётган "Кўкалдош" мадрасаси эса айни дамда ҳам мамлакатимиз ва Ислом олами учун етук мутахассисларни тайёрлаб, диний илмлар тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Бу даргоҳдан жуда кўп ислом оламига хизмат қилган уламолар ва имомлар етишиб чиққан.

Айни кунларда "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртининг 6 нафар битирувчиси "Ҳадис илми мактаби"га кириш имтихонларини муваффақиятли топшириб ажратилган 10 та ўриннинг асосий қисмини эгаллади ва олийгоҳга ўқишга қабул қилинди. Бу эса мадрасада таълим бераётган устозлар ва мударрисларнинг навбатдаги ютуғидир. Шу муносабат билан, Ҳадис илми мактаби раҳбарияти томонидан "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти жамоасига махсус ТАШАККУРНОМА топширилиб ҳамкорлик янада мустаҳкам бўлишини тилаб қолди.

Ният қиламизки мазкур зиё маскани нафақат юртимизда балки, дунё мусулмонлари орасида ҳам шуҳрат қозониб, жаҳоннинг етакчи ўқув муассасасига айланади деган умиддамиз.

Маълумот учун бу йил Ҳадис илми мактабига имтихоналрдан муваффақиятли ўтиб ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг 6 нафари "Кўкалдош", 2 нафари "Хожа Бухорий", 1 нафари "Саййид Мухиддин махдум" ва 1 нафари "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти битирувчиларидир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

Мақолалар

Top