muslim.uz

muslim.uz

Халқаро туризм соҳаси экспертларининг таъкидлашича, Саудия Арабистонининг Макка шаҳри яқин келажакда MICE-туризми (бизнес-туризм, халқаро ва жамоат ташкилотларининг тадбирлар ўтказиш маркази)га айланиши мумкин. 

Макка шаҳри диний-туризм маркази бўлишига қарамай, кўплаб халқаро ташкилотлар ва давлат муассасалари унда муҳим бизнес тадбирларини ўтказиш мумкин деб ҳисоблашмоқда.

“Al-Arabiya” агентлигининг хабарига кўра, ҳар йили Макка шаҳрида кўплаб акционерларнинг йиллик йиғилиши, турли ташкилотларнинг директорлар кенгаши мажлислари ва бизнес-форумлар ўтказилиб келинади. Мазкур йиғилишларнинг Макка шаҳрида ўтказилишига яна бир ўзига хос сабаб, тадбир иштирокчилари бир вақтнинг ўзида ҳам умра зиёратини ҳам адо этишлари мумкин бўлади.

Соҳа мутахасисларининг таҳминига кўра, 2020 йилга келиб, Саудия Арабистони Яқин Шарқ мамлакатлари учун халқаро анжуманлар ва кўргазмалар ўтказиш марказига айланади.

 Мақсуд КАРИМОВ тайёрлади.

П'ятниця, 02 декабрь 2016 00:00

Савоб ишни ҳар кун қилмоқ керак

“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 2016 йил 30 ноябрь куни Қарши шаҳридаги “Аёллар маслаҳат маркази”да марказ раҳбари О. Анорова, вилоят Маънавият тарғибот маркази раҳбари Л. Саодатова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қарши шаҳар бўлими ходимаси Ю. Аллаева, вилоят Тадбиркор аёллар уюшмаси раҳбари О. Очилова, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ш. Каромова ва маданият ходимлари ҳамда маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ш. Каромова сўзга чиқиб, “Тинчлик – олий неъмат” мавзуида маъруза қилиб, маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ногирон, боқувчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиш улкан савоб эканини оят, ҳадис ва ҳаётий мисоллар билан ёритиб берди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги томонидан 12 нафар имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий-хайрия ёрдамлари кўрсатилди.

Бекмурод САҲРИЕВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Қашқадарё вилояти вакиллиги масъул ходими

Қишда кўпчилик тез-тез шамоллаб туради, шунингдек, грипп бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам юқори. Шунинг учун, бу фаслда ўзимиз ва фарзандларимизни касал бўлиб қолишдан ҳимоялаш чораларини кўрамиз. Албатта, касал бўлиб қолсак, тиббий муолажалар олиш лозим. Шунинг баробарида, мусулмон киши Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларида ворид бўлган бир қатор дуоларни ҳам ўқиб юриши лозимдир. Қуйида ана шундай дуолардан айримларини келтириб ўтамиз:

  1. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларини ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар»(Икки шайх ривояти).
  2. Агар бирор еринг оғриса, ўша оғриган жойига қўлингни қўйиб: «Бисмиллаҳ, аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду мин важаъий ҳаза», деб айт, кейин қўлингни кўтариб, яна тоқ ҳолатда қайтаргин” (Имом Термизий ривояти).
  3. Расулуллоҳ (с.а.в.) бирор оғриқдан шикоят қилсалар, Жаброил алайҳиссалом дам солиб: «Бисмиллаҳи юбрийка, мин кулли даин яшфийка ва мин шарри ҳаасидин иза ҳасада ва мин шарри кулли зий ъайнин (Имом Муслим ривояти).
  4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» калимаси тўқсон тўққизта дардга даводир, унинг энг енгили ғамдир (Ибн Абу Дунё ривояти).

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади.

“Қаерда қонун ҳукмрон бўлса, шу ерда адолат бўлади”.
Амир Темур

Она-Ватанимиз ўз истиқлолини қўлга киритган кунидан бошлаб, республикамизнинг биринчи Президенти марҳум ва мағфур Юртбошимиз раҳбарлигида мустақил давлат янги қонунчилигининг яратилиши ва қабул қилиниши борасида дадил қадам ташланди. Бу борада керакли чора-тадбирлар амалга оширилди. Дастлабки қабул қилинган қонунлардан бири Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўлиб, ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинди.

Конституциянинг барча бўлим ва моддалари мустақил Ватанимизнинг миллий қадриятларини тиклашга, инсон манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга, миллий ва диний қадриятлар ва виждон эркинлигини таъминлашга, оилада мустаҳкам муҳитни таъминлашга, Ватанимиз миллий-маданий меросларидан оқилона ва одилона фойдаланишини белгилаб беришга, миллатлар ва элатлар, халқлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, бағрикенглик, дўстона муносабатларни яхшилашга ва шунга оид эзгу мақсадларни амалга оширишга қаратилгандир десам, муболаға бўлмайди.

Муҳтарам марҳум Юртбошимизнинг  “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида шундай пурмаъно сўзлар бор: “Бугун биз тарихий бир даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз”, деганликлари ҳам сўзимизнинг ёрқин мисоли ва исботидир.

Бу йил Ўзбекистон Республикасининг  Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма тўрт йиллиги байрамини нишонлаш арафасида турибмиз. Зеро, Асосий Қонунимизда фуқароларнинг виждон эркинлиги, барча миллат ва элатларнинг урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши кафолатланган. Жумладан,

Бош Қомусимизнинг “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари бўлими” (7-боби, умумий қоидалар) 18-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”, деб ёзиб қўйилгани айни сўзимизга мисолдир.

Жаннатмакон юртимиз ўзининг 25 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалари, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш, миллий ва диний қадриятларимизни қайта тикланиши, шунингдек, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби барча ютуқларимиз Бош Қомусимиз – Конституция ва у асосида қабул қилинган қонун, қарорлар, давлат дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилди. Бу борада муҳтарам марҳум биринчи Юртбошимиз қуйидаги эътироф қилган сўзларини эслаб ўтиш айни муддао бўлади деб биламан. Жумладан: «Қабул қилинган Конституциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомусномадир». Қомусимизнинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилганини ҳам кўришимиз мумкин.

Халқимизнинг эзгу ниятларини ўзида мужассам этган, эркинлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамкорлик, бағрикенглик каби умуминсоний қадриятларга асосланган Ўзбекистон Республикасининг  Конституцияси юртимизда яшаб келаётган инсонларни тенглиги, уларнинг тили ва диний урф-одатлари ҳамда миллий қадриятларининг гарови сифатида кишилик жамиятини барча жабҳаларда тараққиётга эришишга хизмат қилиб келмоқда. Шу жумладан, 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг бир мовий гумбаз остида тинч-тотув, хотиржамлик асосида яшаб келиши ҳам Қомусимизнинг нечоғлик ҳаётга татбиқ этилганлигидан ва диёримиз кишиларининг бағрикенглигидан дарак беради.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”. Ушбу ояти кариманинг мазмун ва маъносига аҳамият қиладиган бўлсак, инсонларни мукаррам қилиб яратилганлигига, унга берилган барча ҳақ-ҳуқуқларидан оқилона фойдаланиши, берилган барча неъматлардан фойдаланишига ва унинг шукрини қилиб фаолият олиб боришга ундамоқдадир.

Бугун турли зўравон кучларнинг тўқнашувлари, қўпорувчилик қузғунлари авж олаётган бир даврда инсониятнинг ана шу ҳуқуқлари энг қадрли, энг тотли неъматга айланиб бормоқда. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясида белгилаб қўйилган мазкур ҳуқуқлар Конституциямиз иккинчи бўлимида ўз аксини топган.

Қомусимизда бешта асосий тамойил мустаҳкам белгилаб қўйилгандир. Булар демократик жамиятнинг халқаро миқёсда эътироф этилган тамойилларидир. Бу тамойиллар фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлиги, давлат ва жамиятни бошқариш ишларида қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти органларининг сайловлар асосида шакллантирилиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши каби шаклларда намоён бўлади.

Конституциямизда шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлатдан устунлиги эътироф этилган, шунингдек, унда инсон қадри, шахс эркинлиги ва ҳаётини таъминловчи табиий имкониятларни юзага чиқишига алоҳида аҳамият берилган. Бу масалалар муқаддас динимизда ҳам тўлалигича ва кераклигича ўрганилган. Бунга оид кўрсатмалар ҳам берилган. Буни биз муқаддас динимиз таълимотларини ўргатадиган китобларни ўқисак, тарихни ўргансак, фикрларимиз исботини топган бўламиз. Шунинг учун ҳам Конституциямиздан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурласак, уни ҳар қанча ўрганиб, тарғиб қилсак арзийди.

Зеро, ўз оиласидаги тартиб-қоидаларга амал қиладиган, уни ҳурмат қиладиган фарзанд бошқаларнинг ҳам мана шундай талаб-тартиблари борлигини англайди, уларни ҳурмат қила билади. Шу маънода Конституциямиз барчамиз учун асосий мезон бўлиши, унинг қоидалари ҳаётимизнинг асосий қоидалари ва мақсадларига айланиши даркор.

Юртимизда яшаб, фаолият кўрсатаётган ҳар бир онгли инсон Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни – Конституциямизнинг барча моддаларини мукаммал билиши ва ҳаётга тўғри татбиқ қилмоғи, шунингдек, ўзига юклатилган бурчларини сезиб, тўлақонли равишда бажариши лозим бўлади. Ушбу ишларни амалга оширган кишилар ҳам давримиз, ҳам бебаҳо миллий қадриятларимиз меъёрларига амал қилган бўлади.

Исомиддин АҲРОРОВ,

 “Оқилон” жоме масжиди имом-хатиби

 

Динимизда аёлларга юксак ҳурмат ва эътибор билан қаралади. Куръони карим сураларнинг бири айнан “Нисо” яъни “Аёллар” деб номланиши, унда аёлларнинг ҳак-ҳуқуқлари батафсил баён этилиши динимизда аёлларга бўлган этиборнинг ёрқин ифодасидир.

Оила бошлиғи эркакка бўлган ҳурмат, шарм-ҳаё, андиша, итоаткорлик, сабр ва матонат барча даврларда ўзбек аёлининг муҳим хислати саналган. Ҳозирги глобал ўзгаришлар даврида жамият негизи бўлган оила мустаҳкамлигини оқила ва доно аёлларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Минг афсуслар бўлсинки, бугун аёл деган номга доғ тушириб, ўз шаънини топталишига сабаб бўлаётган аёллар ҳам афсуски, топилади.

Ислом динини ўзига ниқоб қилиб олган, ундан қурол сифатида фойдаланаётган экстремистик ташкилотлар ўзларининг ғаразли фаолиятларида аёлларни жалб этиб, террорчилик ҳаракатларини амалга оширмокдалар.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мутаассиб аёлларнинг террорчилик жамоаси ичидаги вазифаларини қуйидагиларга ажратиш мумкин:

Оналик бурчи – она сифатида ёш фарзандларини онгини мутаассиблик уруғларини ундира боради. Жамоада террорчилик фаолияти учун ўринбосарлар тайёрлаб боради.

 Янгиларни жалб кила олиш маҳорати – ҳам фикр, дардкаш қўшни, амма, хола, сингил, опа, она, мураббий сифатида террорчи жамоага янги ишонувчан заифаларни тортиб келади.

Тарғибот қуроли – коммуникация воситалари ривожланиши натижасида аёл киши айрим оқимлар қўлида тарғибот қуролига, кейин эса қурбонига айланмокда.

Аёллар ушбу мудҳиш оламга кириб қолиши моддий қийинчилик, оиладаги етишмовчилик, аламзадалик, ишсизлик, диний ва дунёвий билимларни етарли даражада ўзлаштирмагани билан боғланади.

 Ҳанафий мазҳабига кўра, аёл тўла мустақил шахс саналади. У ўз номидан шартнома тузиши, мерос олиши ва қолдириши мумкин. У ўз мулкини эркин тасарруф этиши, маҳр, мерос ва бошқа хусусий мулкларидан эркин сарф-харажат қилиш ҳуқуқига ҳам эга.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Никоҳли турмуш диннинг ярмига тенгдир, қолган ярмида ўзи тақво қилсин” - дея марҳамат қилганлар.

Ҳозирги кунда мутаассиб аёллар Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали халифалик давлатини барпо қилиш ва исломий ҳукмларни жорий қилиш йўлида “жиход килаётган жангчи эркакларга ўзини бағишлагани кенг тарғиб қилинмоқда. Бунда аёл гуруҳдаги айнан бир эркакнинг маҳрами бўлиб қолмайди, балки гуруҳдаги турмуш ўртоғи жангда вафот этса, иккинчи жангарига турмушга чиқаверади ёки вафот этган турмуш ўртоғи билан тез кунда жаннатга кўришиш ниятида ўз ўлимига рози бўлади ва “шаҳидлик белбоғини» боғлайди. Ваҳоланки, Ислом таълимотига кўра, инсонга берилган жон неъмати Яратганнинг энг буюк неъматларидан саналади.

  Таассуфки, айрим аёл-қизларнинг ота-она, ака-ука, турмуш ўртоғлари аёлларнинг ўқиш ва ишлаши шарт эмас, бунинг ўрнига уйида ўтириб ибодат қилсалар етарли деб ҳисоблайдилар. Бунинг оқибатида, аёл мустақил фикрлаш қобилиятидан маҳрум, касб-ҳунар, илм маърифатдан йироқ, жаҳолат ва ғафлат тузоғига илинишга тайёр ўлжага айланади.

Динимизда эса, эркак ёки аёл эканидан катъи назар барчанинг илм олиши фарз эканлиги алоҳида таъкидланади. Қуръони каримда бундай дейилади. «Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирон неъмат  билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. (Ҳасад қилиш ўрнига) Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир» (Нисо, 32). Юқоридаги оят аёлларнинг ҳам касб қилишларига рухсат берилганига далилдир.

Демак, Ислом дини аёлнинг ҳаётдаги ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилар экан. Унинг касб-ҳунар ва мустақил фикр юритишида эркинлигини уқтириб, азизу мукаррам бўлган инсонни дунёга келишига сабабчи бўлган оналар – оёғи остида жаннат борлигини ҳам хабар берар экан.

 

Ш.Холмуратова

Термиз туман отинойиси  

 

Видеолавҳалар

Top